Huquqiy axborot
361K subscribers
6.44K photos
526 videos
22 files
14.4K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланди

Ўзбекистон Республикасининг айрим кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун (ЎРҚ–658-сон, 25.12.2020 й.) Президент томонидан имзоланди.

☑️ Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчага кўра шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет тармоғида тарқатиш БҲМнинг 50 баравари (11 млн 150 минг сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

⚠️ Агар тарқатилган ёлғон ахборот жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солса уни тарқатган шахс БҲМнинг 100 бараваригача (22 млн 300 минг сўм) жаримага тортилиши мумкин.

📋 Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра, ёлғон ахборот тарқатганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган шахс ушбу ҳуқуқбузарликка такроран йўл қўйса, БҲМнинг 400 бараваригача (89 млн 200 минг сўм) миқдорда жаримага тортилиши ёки уч йилгача озодликни чеклаш жазоси билан жазоланиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Зўравонликни тарғиб қилувчи маҳсулотни Интернетда тарқатганлик учун ҳам жиноий жавобгарлик белгиланди

🌐 Қонун билан Жиноят кодексига киритилган ўзгатиришга кўра, эндиликда порнографик маҳсулотни ҳамда зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет тармоғида тарқатганлик учун ҳам жиноий жавобгарлик белгиланди (илгари ушбу маҳсулотларни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш учун жавобгарлик белгиланган эди).

☑️ Шунингдек, оғирлаштирувчи ҳолатларда туҳмат ва ҳақорат қилганлик учун озодликдан маҳрум қилиш жазоси бекор қилинди.

🔰 Эндиликда:

туҳмат жиноятини содир этганлик учун (139-модда, 3-қисм) БҲМнинг 500 бараваригача (111 млн 500 минг сўм) миқдорида жаримадан 3 йилгача озодликни чеклаш (илгари 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган);

ҳақорат қилиш жиноятини содир этганлик учун (140-модда, 3-қисм) БҲМнинг 600 бараваригача (133 млн 800 минг сўм) миқдорда жаримадан 1 йилгача озодликни чеклаш жазоси қўлланилиши белгиланди (илгари 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилган).

❗️Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонун (ЎРҚ–657-сон, 25.12.2020 й.) Президент томонидан имзоланди

📋 Қонун билан 2021 йил учун республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари тасдиқланди.

📁 Қонун билан 2021 йил учун асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар ва консолидациялашган Давлат бюджети прогнозлари ҳамда 2022–2023 йиллар учун бюджет мўлжаллари белгиланди.

🔰 2021 йил учун қуйидаги айрим тўловлар ставкалари тасдиқланди:

мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкалари;

товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун ундириладиган йиғимларнинг чекланган ставкалари;

автотранспорт йиғимларининг ставкалари.

Ушбу Қонун 2021 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

⚠️ Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги томонидан “Ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишда инновацион технологияларни қўллаш” танлови эълон қилинган.

📲 Танловда қатнашиш учун 355 нафар номзодларнинг ҳужжатлари ва тегишли материаллар @adliyaga_bot телеграм боти орқали қабул қилинди.

🔎 Тақдим этилган материаллар ҳакамлар ҳайъати томонидан ўрганиб чиқилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ғолиблар Янги йил байрами арафасида аниқланиб, Адлия вазирлигининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилинади ҳамда тегишли равишда қуйидагича тақдирланади:

● 1-ўрин: планшет;
● 2-ўрин: электрон китоблар учун қурилма;
● 3-ўрин: ақлли соат.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Халқаро_кун

27 декабрь – Халқаро эпидемияга қарши ҳозирлик кўриш куни

📌 2020 йилнинг 13 ноябрида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида қабул қилинган резолюцияга мувофиқ, ҳар йилнинг 27 декабрь санаси Халқаро эпидемияга қарши ҳозирлик кўриш куни деб эълон қилинди.

🦠 Маълумки, 2019 йилнинг охирида аниқланган COVID-19 инфекцияси бутун сайёрамизга мисли кўрилмаган офат олиб келди. Бир йил ичида ушбу касаллик дунёнинг деярли барча мамлакатига ёйилиб улгурди. Коронавирус билан оғриганлар сони бугунги кунда 80 миллион кишидан ошди. 1,8 миллиондан ортиқ киши вафот этди.

➡️ Мазкур ҳужжатда БМТ ва бошқа халқаро, минтақавий, ҳудудий ташкилотлар, хусусий сектор вакиллари, оммавий ахборот воситаларига ушбу кунни кенг нишонлаш, аҳолининг бу борадаги билим даражасини ошириш, эпидемия юзага келган тақдирда зарур чоралар кўриш тавсия этилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Ақл_чархи

Ақл чархи” рукнидаги навбатдаги жумбоқ билан танишинг ҳамда ўз билимингиз ва иқтидорингизни синовдан ўтказинг.

ТАДБИРКОР ЕРТЎЛАСИДАГИ СИР

Терговчи Петров уй эгаси, баланд бўйли Армен Ашотовичнинг бақувват, миқти гавдасига диққат билан тикиларкан: “Мендан ҳам дароз одамлар бор экан-да” деб ўйлади. Йирик тадбиркор Армен Ашотович хонанинг бир тарафидан бошқа томонига бориб келаркан, каминда ёниб турган оловнинг ёлқини унинг юзларида аксланиб, унга янада қатъий ва қўрқинчли қиёфа бахш этарди.

— Биласизми, - дерди у ўзига хос талаффузда. – Бу мен учун шармандалик. Шахсий ертўламдан одам жасади топилса-я? Ахир мен бутун дунёга танилган тадбиркор бўлсам. Мен бу бинога бир ойча илгари кўчиб келганман. Ҳатто уйнинг ертўласи қаерда эканини ҳам билмасдим. Лейтенант Петров соатига қараб қўйгач, қатъий сўз бошлади:

— Узр, гапингизни бўлганим учун, Тушунишимча, сиз ўн тўққизинчи асрда қурилган бу меъморий ёдгорликни бир ойча олдин сотиб олгансиз?

— Ёдгорликми-подгорликми, билмадим, - деди тадбиркор қўл силтаб.

— Бу ҳақда бутун газеталар бонг урганди, — давом этди Петров. — Бир ой аввал ёрдамчингиз билан кўчиб келгансиз, кеча тунда ертўлангиздан фотоаппарат таққан одамнинг жасади топилган. Уни ёрдамчингиз топган. Исми...

— Гарсеван.

— Ҳа, Гарсеван тунда полицияга қўнғироқ қилган. Сиз бу пайтда қўшни хонада, ётоқда ухлаб ётган экансиз. Ертўла қаерда?

— Анча узоқда, юринг!

Ертўлага йўл уч дақиқа вақтни олди.

— Уй катта экан! — деди лейтенант Петров, музейни эслатадиган узун зал бўйлаб кетиб бораркан.

–Ҳа уй жуда катта, - мақтанди тадбиркор. – Ўзим ҳам айлинб чиқолмадим.

Ниҳоят улар ошхона полидан очилган дарча олдига етиб келишди.

— Гарсеваннинг айтишича, ертўлани кўриш учун тушганида жасадни тасодифан кўриб қолган. Полициячи эҳтиёткорлик билан дарча қопқоғини кўтарди. Кейин имо билан тадбиркорни ичкарига ундади. Изма-из зинапоядан қоп-қоронғи, зах ертўлага тушишди.

— Гарсеваннинг айтишича, чироқ автоматик тарзда, киришингиз билан ёнаркан, - деди Армен Ашотович тор ва совуқ ертўлада эркин юриб бораркан.

— То чироқ автоматик тарзда ёнгунича, қорон... ух... – Петров ичкарига эгилиб кириб, қаддини ростлаган пайтда боши шифтга урилиб, кўзидан ўт чақнаб кетди. Бир сония ўтмай “чиқ” этиб чироқ ҳам ёнди. Ертўла эски вино омбори бўлиб, чанг босган шишалар ва вино хумлари териб қўйилган, совуқ этни жунжиктирар, ертўла ўртасида бўйнига фотоаппарат осиб олган одамнинг жасади ётарди.

— Сиз уни танийсизми?

— Ўзи ертўлага ҳам биринчи марта сиз билан тушдим, - деди тадбиркор.

Петров жасад ёнида чўккалади:

— Марҳумнинг бошига ўтмас жисм билан кучли зарба берилган. Ҳарқалай... совуқ ертўлада жасад узоқ вақт бузилмасдан сақланишига ишониш мумкин.

— Албатта, биз келмасимиздан олдин бўлган иш бу, - гапни илиб кетди тадбиркор.
Ертўладан чиқишганда, ошхонада уларни пакана, нимжон, бурундор одамча кутиб турарди.

- Гарсеван, - таъзим билан ўзини таништирди ёрдамчи.

— Хурсандман, — деди Петров ғурра бўлган бошини ушлаб. – Айтинг-чи, сизларда бир бўлак муз топилмайдими?

— Албатта топамиз, – яна қуллуқ қилди Гарсеван. – Яна нима хизмат?

— Айтганча, – кителини тўғрилашга киришди терговчи. – Хўжайингизнинг ўзи сизни жим турига мажбур қилдими ё ўзингиз рози бўлдингизми?

— Нима? — пакана ёрдамчи қотиб қолди. Армен Ашотовичнинг ҳам ранги докадек оқарди.

— Бояги кабинетда камин олдида оташкуракни кўрмадим. Сиз уни қаерга яширдингиз?

— Қанақа оташкурак? — тутилди Гарсеван.

— Қотиллик қуроли. Ўзингизни қўлга олинг! Биламан, уни сиз ўлдирмагансиз. Аммо бор гапни айтиб бермасангиз, бошлиғингиз билан сиз ҳам суд курсисида ўтирасиз.

Савол: Айтинг-чи, лейтенант Петров нега бундай хулосага келди?

Жавобларингизни изоҳларда қолдиришингиз мумкин. Жумбоқнинг жавоби бугун соат 18:00 да эълон қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

💡 Электр энергияси ҳисобини тўлиқ йўлга қўйиш, тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ ундиришни таъминлаш, тизим орқали аниқланган хатоликларни тезкорлик билан бартараф этиш ишлари тизимли йўлга қўйилади.

☑️ Бунда ҳисоблагичларни ўрнатиш ва жорий этилган тизим имкониятларидан самарали фойдаланиш бўйича амалий машғулотлар ташкил қилиниб, жойлардаги барча ходимларнинг кўникма ва малакаси оширилади.

📌 Шунингдек, ҳар бир туман ва шаҳарда ҳисоблагич ўрнатиш гуруҳлари шакллантирилади. Эҳтиёжга кўра, туманлараро мобил ўрнатиш гуруҳлари ташкиллаштирилиб, график асосида ҳудудларга жалб қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми | #2021_йил_1_январдан

Барча судларда суд мажлислари иш бўйича тарафларнинг илтимосномаси ва раислик қилувчининг розилиги билан аудиоёзувдан фойдаланган ҳолда қайд этиб борилади ҳамда суд мажлислари баённомалари ушбу тизимдан (судларга масофадан туриб мурожаат қилиш, суд мажлисларида видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланиб иштирок этиш, судьялар ўртасида ишларни автоматик тарзда тақсимлаш, суд қарорларини Интернет тармоғида эълон қилиш, ижро ҳужжатларини электрон шаклда мажбурий ижрога юбориш тизимлари) фойдаланган ҳолда шакллантирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Ақл_чархи

Бугун каналимизда эълон қилинган жумбоқнинг жавоби қуйидагича: ⬇️

➡️ Тадбиркор "ертўлага бир марта тушишим деб айтганди. Терговчи ертўлага тушиб, унинг баландигини билмагани учун қоронғида бошини шифтга уриб олди. Тадбиркорнинг бўйи ундан баланд эди ва у олдинроқ кирганди. Агар тадбиркор ўзи айтганидай у ерга биринчи бор кирганида, у ҳам қаддини тик тутганида, бошини шифтга урган бўларди. Демак, у олдин ҳам кирган, эҳтимолки, ўзи шу ерда жиноят содир этган деган гумонда терговчи шундай гапни айтган.

Жумбоқни топишда фаол иштирок этганларга миннатдорлик билдирамиз ва тўғри жавоб топган барчани қутлаб қоламиз!

Эслатиб ўтамиз,Ақл чархирукнида ҳафтада бир марта янги жумбоқлар эътиборингизга ҳавола қилиб борилади. Биз билан ўз билимингиз ва иқтидорингизни синовдан ўтказиб боринг.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи

🗓 28 декабрь (2017 йил)

“Келажак бунёдкори” медалини таъсис этиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган.

Қонун билан тасдиқланган низомга кўра, “Келажак бунёдкори” медали билан 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган қуйидаги Ўзбекистон фуқаролари мукофотланади:

👉 ватанпарварлик, фидойилик ва меҳнатсеварлик фазилатларини намоён этиб, халқ манфаатлари учун садоқат билан хизмат қилаётган;

👉 Ватанимизнинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтиришга ва шон-шуҳратини оширишга муносиб ҳисса қўшаётган;

👉 мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаоллиги ва ташаббускорлиги билан тенгдошларига ўрнак бўлаётган;

👉 ўқишда ва меҳнат фаолиятида катта ютуқларга эришган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Халқаро_кун

28 декабрь – Халқаро кино куни

🎞 1895 йилда Франциянинг Париж шаҳрида, Капуцин майдонидаги “Гранд-кафе”да ака-ука Луи ва Огюст Люмерлар томонидан суратга олинган илк кино намунаси томошабинларга намойиш қилинган эди.

📌 Комедия жанрида яратилган ушбу овозсиз фильм “Шалаббо бўлган суғорувчи” деб аталар, унда боғбон ролини илк француз актёри Франсуа Клер ижро этган. Мазкур сана дунёнинг бир қатор мамлакатларида Халқаро куно куни сифатида намойиш этилади.

☑️ Ўзбекистонда кинематографиянинг дунёга келиши машҳур ўзбек фотографи ва режиссери Худойберган Девонов номи билан боғлиқ. У 1910 йилда ўзбек киноси тарихидаги илк ҳужжатли видеолавҳаларни тасвирга олган. Унда Хива хони Асфандиёрхоннинг пойтахт кўчаларидаги саёҳати акс этган.

📽 Илк ўзбек бадиий фильми “Ажал минораси” 1925 йилда суратга олинган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми | #2021_йил_1_январдан

Санитария-эпидемиология хизмати ходимларининг амалдаги ойлик иш ҳақларига қўшимча равишда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлганда лавозим маошига – 30 фоиз, фан доктори (DSc) илмий даражаларига эга бўлганда – 60 фоиз ҳар ойлик устамалар белгиланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Бугун маълумотлар жуда кўп, бироқ аҳолига ишончли ахборот тарқатадиган манбалар, афсуски, кам.

«Расмий хабарлар/Официальные новости» канали барча давлат ташкилотларининг расмий маълумотлари эълон қилинадиган ягона ахборот платформасидир.

🗝 Агар Сиз хабарларни доим биринчи манбадан олишни истасангиз, «Расмий хабарлар/Официальные новости» канали (@Rasmiy_xabarlar_Official) ни кузатиб боринг.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми | #2021_йил_1_январдан

Табиатга зарар етказганлик ҳақида хабар берган шахсларга пул мукофоти берилади

2021 йил 1 январдан:

📝 ҳудудларда маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизмат кўрсатиш учун мажбурий тўлов тарифлари дастлаб нархларни тартибга солиш органлари хулосалари олиниб, кейинчалик тегишлигича маҳаллий Кенгашлар қарорлари билан маъқулланганидан сўнг тасдиқланади;

📌 маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни комплекс амалга ошириш кластерларига хизмат кўрсатиш учун бириктириб берилган ҳудудларда иккиламчи хом ашёни (металл парчалари ва чиқиндиларини сотиб олишдан ташқари) қабул қилиш шохобчалари орқали тайёрлаш мазкур кластерлар томонидан амалга оширилади;

❗️иккиламчи хом ашёни маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизмат кўрсатишга ихтисослашган ташкилотларнинг розилигисиз ажратиб олиш ва ўзлаштириш тақиқланади;

➡️ қурилиш ишларида ҳосил бўладиган чиқиндилар биринчи навбатда такрорий фойдаланиш, қайта ишлашга ёки утилизация қилишга йўналтирилади;

хонадонлар сони 300 тадан ортиқ бўлган кўп қаватли уй-жойлар маиший чиқиндиларни тўплаш шохобчалари билан таъминланмаган бўлса, фойдаланишга қабул қилишга рухсат берилмайди;

🖼 аҳоли томонидан Давлат экология қўмитасининг Интернет тармоғидаги махсус ахборот тизимига юборилган экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги фотосуратлар ва видеоёзувлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган тартибда кўриб чиқилади;

💰 фотосуратлар ва видеоёзувларни юборган шахслар ҳуқуқбузардан ундирилган жарима миқдорининг 15 фоизи миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
29 декабрь куни соат 11:00 да Халқаро конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси бошланади.
Тадбирда 2021 йилга ном берилиб, мамлакатимизни янада ривожлантиришга қаратилган энг муҳим вазифалар, ички ва ташқи сиёсатга доир устувор йўналишлар белгиланади.
Мурожаатнома 15 та телеканалда жонли эфирда, Президентнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида онлайн ёритиб борилади.

29 декабря в 11:00 часов в Международном конгресс-центре начнется Послание Президента Шавката Мирзиёева Олий Мажлису.
Будет предложено название для 2021 года, обозначены важнейшие задачи дальнейшего развития страны, приоритеты внутренней и внешней политики.
Послание будет освещаться в прямом эфире 15 телеканалов, а также в режиме онлайн на официальном веб-сайте и официальных страницах Президента в социальных сетях.

#Mirziyoyev #Murojaatnoma #yilnomi #onlayn

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳокимларнинг ерни олиб қўйиш бўйича ваколатлари қисқарди

🔰Мулкдорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-656-сон, 23.12.2020 й.) Президент томонидан имзоланди.

Қонунга мувофиқ, мулкдорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан 2 та қонун ва 1 та кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

☑️ “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартишга кўра, эндиликда вилоят, туман, шаҳар ҳокими қонунда назарда тутилган ҳолларда корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, деҳқон хўжаликлари ва фуқароларга эгалик қилиш, фойдаланиш учун ва ижарага ер беришга, ушбу субъектларнинг ерга эгалик қилиш ва ундан фойдаланишга бўлган ҳуқуқини бекор қилишга ҳақли эканлиги белгиланди (илгари ҳокимлар бу субъектларнинг ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш ҳуқуқини тўхтатиб қўйишга ҳам ҳақли бўлган).

☑️ Қонун билан Ер кодексига ҳам мулкдорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган бир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Хусусан, кодексдан Вазирлар Маҳкамасининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) давлат ҳокимияти органларининг ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқини белгиланган тартибда бекор қилиш ҳамда ерларни олиб қўйиш билан боғлиқ ваколатлари чиқарилди.

☑️ Шунингдек, ушбу кодексга киритилган ўзгартишга кўра, ер участкасига эгалик қилиш ҳуқуқини ёки ер участкасидан доимий ёхуд вақтинча фойдаланиш ҳуқуқини тугатишнинг суд тартибида амалга оширилиши ҳолатлари белгилаб қўйилди (илгари ер участкасига эгалик қилиш ёки ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини тугатиш барча ҳолатларда ҳокимларнинг қарорлари ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан амалга оширилган).

🔰 Қонун билан “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунга:

👉 давлат органининг мулкдорнинг мол-мулкини бевосита олиб қўйишга қаратилмаган қарори, шу жумладан, ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги қарори муносабати билан мулк ҳуқуқининг бекор қилиниши мулкдорнинг розилиги билан қонунда белгиланган тартибда амалга оширилиши;

👉 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёки туман (шаҳар) ҳокимларининг олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектларини бузиб ташлаш тўғрисидаги қарори фақат адлия органларининг ижобий хулосаси мавжуд бўлганда қабул қилиниши;

👉 мол-мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш натижаларининг қайта кўриб чиқилишига ҳамда бекор қилинишига йўл қўйилмаслигига оид қоидалар киритилди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Республикада 22 та боғча, 31 та мактаб, 16 та олий таълим муассасалари қурилади

“2021–2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4936-сон, 28.12.2020 й.) қабул қилинди.

📝 Қарор билан 2021 йилда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантиришнинг асосий параметрлари ва 2022-2023 йиллар учун мақсадли мўлжаллар тасдиқланди.

🔰 Шунга кўра, белгиланган йилларда республикада, жумладан:

22 та боғча (жами 2 970 ўринга эга), 31 та умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактаблар (жами 13 934 ўқув ўрнига эга), 16 та ОТМ (жами 9 300 ўқув ўрнига эга) янги қурилади;

жисмоний тарбия ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш бўйича жами 55 та лойиҳа (шундан 23 таси янги қурилиш) амалга оширилади;

11 та маданият ва санъат объектлари янгидан қурилиб, 7 таси реконструкция қилинади;

соғлиқни сақлаш объектларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича жами 131 та лойиҳа (шундан 24 таси янги қурилиш) амалга оширилади;

☑️ Шунингдек, илм-фан ва инновацион объектларни ривожлантириш бўйича 14 та лойиҳа амалга оширилади.

🏢 Хусусан, 2021-2022 йилларда Тошкент шаҳрида Халқаро молекуляр аллергология марказини қуриш назарда тутилган.

🚉 Бундан ташқари, темир йўл ва метрополитен йўлини ривожлантириш чоралари ҳам кўрилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи

🗓 29 декабрь (1993 йил)

Ватан ҳимоячилари кунини белгилаш тўғрисидаги Қонун қабул қилинган.

Ўзбекистон ҳудудида жойлашган ҳарбий тузилмаларнинг 1992 йил 14 январдан республика юрисдикциясига ўтказилганлигини инобатга олиб, 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни этиб белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Тайинлов

Ҳукумат қарори (811-сон, 26.12.2020 й.) билан Зохид Шавкатович Эрматов Давлат тиббий суғурта жамғармаси ижро этувчи директорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Мурожаатнома

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Мурожаатнома

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot