Huquqiy axborot
361K subscribers
6.36K photos
467 videos
22 files
14.2K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Баҳоловчилар ва риэлторларга малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатилади

Ҳукумат қарори (805-сон, 23.12.2020 й.) билан Баҳоловчиларнинг ва риэлторларнинг малака имтиҳонини ўтказиш ва уларга малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентлари тасдиқланди.

🧾 Баҳоловчининг малака сертификати – жисмоний шахсга, агар у баҳоловчи ташкилотнинг масъул ходими бўлса ёки баҳоловчи ташкилот томонидан у билан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузилган бўлса, мулкни баҳолашни амалга ошириш ҳуқуқини беради.

☑️ Малака сертификати 5 йил муддатга берилади.

🖥 Малака сертификати талабгор малака имтиҳонини муваффақиятли топширган тақдирда давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали берилади.

Шунга кўра:

🔹 малака сертификатига эга бўлган ҳар бир баҳоловчи малака сертификати олингандан кейинги йилдан бошлаб ҳар йили камида 40 соатлик;
🔹 малака сертификатига эга бўлган ҳар бир жисмоний шахс малака сертификати олингандан кейинги йилдан бошлаб ҳар уч йилда камида бир марта риэлторлик фаолияти соҳасидаги 20 соатдан кам бўлмаган ҳажмда малака ошириш курсларида ўқиши шарт.

📌 “Баҳолаш иши: баҳолаш фаолияти ва риэлторлик (объектлар бўйича) (5А231501)” ёки “Кўчмас мулкни экспертиза қилиш ва бошқариш: Кўчмас мулкни баҳолаш ва бошқариш (5А340901)” мутахассислиги бўйича олий маълумотга ёки баҳоловчининг халқаро сертификатига эга бўлган талабгор махсус ўқувдан ўтмасдан малака имтиҳонини топширишга ҳақли.

💰 Давлат хизматларини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари (223 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади. ЯИДХП орқали мурожаат этилганда йиғим суммасининг 90 фоизи (200 минг 700 сўм) ундирилади.

❗️Мазкур тартиб 2021 йил 1 январдан амалга киритилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи

🗓 25 декабрь (1998 йил)

“Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган.

❗️Ҳар ким ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун юридик ёрдам сўраб ўзи хоҳлаган ҳар қандай адвокатга мурожаат қилишга ҳақлидир.

☑️ Ушлаб турилган шахсга, айбланувчи, судланувчи ва маҳкумга адвокат билан монеликсиз ва ҳоли учрашиш ҳамда ундан маслаҳат олиш учун зарур шарт-шароит таъминланиши лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми | #2021_йил_1_январдан

🔰 Қуйидаги давлат иштирокидаги корхоналарда тажриба (синов) тариқасида монополияга қарши комплаенс тизими жорий этилади:

● “Uzbekistan Airways” акциядорлик жамияти;
● “Кварц” акциядорлик жамияти;
● “Асака” акциядорлик тижорат банки;
● “UzAuto motors” акциядорлик жамияти;
● “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти;
● “Навоиазот” акциядорлик жамияти;
● “Иссиқлик электр станциялари” акциядорлик жамияти;
● “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти;
● “Қизилқумцемент” акциядорлик жамияти.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Тақиқланган ахборотни олиб ташлаш тўғрисида хабарнома юбориш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (807-сон, 23.12.2020 й.) билан Вазирлар Маҳкамасининг “Бутунжаҳон Интернет тармоғида ахборот хавфсизлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 5 сентябрдаги 707-сон қарорига қўшимчалар киритилди.

🔎 Эндиликда веб-сайт ва (ёки) веб-сайт саҳифасида жойлаштирилган ахборотга фойдаланувчилар томонидан қолдирилган шарҳлар матнида, шунингдек ижтимоий тармоқлар ёки мессенжерларда тақиқланган ахборотлар аниқланса, веб-сайт, веб-сайт ва (ёки) мессенжер саҳифаси эгаси, шунингдек блогерга қонунчилик билан тарқатилиши тақиқланган ахборотларни олиб ташлаш тўғрисида хабарнома юборилади.

🏢 Тақиқланган ахборотларни аниқлаш ва хабарномани юбориш тақиқланган ахборотлар аниқлангандан 24 соатдан кечиктирмасдан Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича маркази (Марказ) томонидан амалга оширилади.

🖥 Хабарнома Марказнинг расмий ахборот ресурслари (электрон почта, ижтимоий тармоқлар ёки мессенжерлардаги расмий саҳифа) орқали электрон шаклда юборилади.

📂 Хабарномада тақиқланган ахборот жойлаштирилган ахборот ресурси номи, ахборот жойлаштирилган сана кўрсатилади. Тақиқланган ахборотга ҳавола ва унинг экрандаги тасвири нусхаси илова қилинади. Шунингдек, қўшимча равишда ушбу ахборотни тарқатиш учун қонунчиликда белгиланган жавобгарлик тўғрисида маълумотлар келтирилиши мумкин.

⚠️ Ахборот ресурси эгаси, блогер хабарномани олган вақтдан бошлаб 24 соатдан кечиктирмасдан тақиқланган ахборотни олиб ташлаши ҳамда бу тўғрида Марказни унинг расмий ахборот ресурслари орқали электрон шаклда ёки қоғоз шаклида хабардор қилиши лозим.

❗️Агар тақиқланган ахборот хабарномада кўрсатилган муддатда ахборот ресурси эгаси, шунингдек блогер томонидан олиб ташланмаса, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ёки Марказ ушбу ахборотни олиб ташлаш бўйича тақиқланган ахборот жойлаштирилган ижтимоий тармоқ ёки мессенжер маъмурига ёки даъво аризаси билан судга мурожаат қилиши мумкин.

💬 Эслатиб ўтамиз, тақиқланган ахборотлар – Ўзбекистоннинг мавжуд конституциявий тузумини, ҳудудий яхлитлигини зўрлик билан ўзгартиришга даъват этишга, уруш, зўравонлик ва терроризмни тарғиб қилишга қаратилган, миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатувчи, шунингдек фуқароларнинг шаъни ва қадр-қиммати ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи, порнографияни тарғиб қилувчи ва шу каби бошқа маълумотлардир.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми | #2021_йил_1_январдан

🧑🏻‍💻 Илмий ташкилотлар раҳбарларини Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида ўқитиш ва мунтазам малакасини ошириб бориш тизими жорий қилинади.

💼 Ҳар бир илмий ташкилотда илм-фан ва илмий фаолият бўйича маслаҳатчи лавозими киритилади, бу лавозимга таниқли илм-фан намояндалари ва нуфузли олимлардан бири тайинланади ҳамда маслаҳатчи ташкилотнинг Илмий кенгашини бошқаради.

Бундан ташқари, “Академик ҳаракатчанлик” дастури жорий қилинади. Дастур доирасида, жумладан, илмий фаолият билан шуғулланиб келаётган иқтидорли ёшларнинг илмий ғояларини рағбатлантириш учун Ёшлар академиясининг иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан грантлар ажратилади.

🖥 Шунингдек, илмий даражали кадрлар тайёрлашни мувофиқлаштиришнинг ягона электрон тизими жорий қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми | #2021_йил_1_январдан

🔎 Шифокорлар учун ҳар 5 йилда малака тоифасини олиш бўйича мажбурий аттестациядан ўтиш тартиби киритилади ҳамда аттестацияни онлайн тартибда аудио ва видеокузатув остида ташкил этиш тизими жорий этилади.

☑️ Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари тиббиёт ходимларини аттестациядан ўтказиш учун тўлов бекор қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми | #2021_йил_1_январдан

Ўзбекистон ва хорижий давлатда табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан маиший тусдаги офатлар (офатлар) юз берганлиги оқибатида жисмоний шахсларнинг айбисиз йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган ҳужжатларни тиклашда улар давлат божи ва йиғимлардан озод қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми | #2021_йил_1_январдан

Ихтисослаштирилган мактабларнинг кимё ва биология фанлари ўқитувчиларининг билими ва педагогик маҳоратини баҳолаш натижаларидан келиб чиқиб ихтисослаштирилган мактабларга ва ихтисослаштирилган таянч мактабларга қабул қилинган кимё ва биология фанлари ўқитувчилари ҳамда раҳбар кадрлари (директор ва ихтисослашган фан бўйича директор ўринбосари)нинг базавий тариф ставкасига нисбатан амалда белгиланган устама ҳақи миқдори 50 фоизгача оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланди

Ўзбекистон Республикасининг айрим кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун (ЎРҚ–658-сон, 25.12.2020 й.) Президент томонидан имзоланди.

☑️ Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчага кўра шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет тармоғида тарқатиш БҲМнинг 50 баравари (11 млн 150 минг сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

⚠️ Агар тарқатилган ёлғон ахборот жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солса уни тарқатган шахс БҲМнинг 100 бараваригача (22 млн 300 минг сўм) жаримага тортилиши мумкин.

📋 Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра, ёлғон ахборот тарқатганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган шахс ушбу ҳуқуқбузарликка такроран йўл қўйса, БҲМнинг 400 бараваригача (89 млн 200 минг сўм) миқдорда жаримага тортилиши ёки уч йилгача озодликни чеклаш жазоси билан жазоланиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Зўравонликни тарғиб қилувчи маҳсулотни Интернетда тарқатганлик учун ҳам жиноий жавобгарлик белгиланди

🌐 Қонун билан Жиноят кодексига киритилган ўзгатиришга кўра, эндиликда порнографик маҳсулотни ҳамда зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет тармоғида тарқатганлик учун ҳам жиноий жавобгарлик белгиланди (илгари ушбу маҳсулотларни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш учун жавобгарлик белгиланган эди).

☑️ Шунингдек, оғирлаштирувчи ҳолатларда туҳмат ва ҳақорат қилганлик учун озодликдан маҳрум қилиш жазоси бекор қилинди.

🔰 Эндиликда:

туҳмат жиноятини содир этганлик учун (139-модда, 3-қисм) БҲМнинг 500 бараваригача (111 млн 500 минг сўм) миқдорида жаримадан 3 йилгача озодликни чеклаш (илгари 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган);

ҳақорат қилиш жиноятини содир этганлик учун (140-модда, 3-қисм) БҲМнинг 600 бараваригача (133 млн 800 минг сўм) миқдорда жаримадан 1 йилгача озодликни чеклаш жазоси қўлланилиши белгиланди (илгари 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилган).

❗️Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонун (ЎРҚ–657-сон, 25.12.2020 й.) Президент томонидан имзоланди

📋 Қонун билан 2021 йил учун республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари тасдиқланди.

📁 Қонун билан 2021 йил учун асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар ва консолидациялашган Давлат бюджети прогнозлари ҳамда 2022–2023 йиллар учун бюджет мўлжаллари белгиланди.

🔰 2021 йил учун қуйидаги айрим тўловлар ставкалари тасдиқланди:

мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкалари;

товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун ундириладиган йиғимларнинг чекланган ставкалари;

автотранспорт йиғимларининг ставкалари.

Ушбу Қонун 2021 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

⚠️ Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги томонидан “Ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишда инновацион технологияларни қўллаш” танлови эълон қилинган.

📲 Танловда қатнашиш учун 355 нафар номзодларнинг ҳужжатлари ва тегишли материаллар @adliyaga_bot телеграм боти орқали қабул қилинди.

🔎 Тақдим этилган материаллар ҳакамлар ҳайъати томонидан ўрганиб чиқилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ғолиблар Янги йил байрами арафасида аниқланиб, Адлия вазирлигининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилинади ҳамда тегишли равишда қуйидагича тақдирланади:

● 1-ўрин: планшет;
● 2-ўрин: электрон китоблар учун қурилма;
● 3-ўрин: ақлли соат.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Халқаро_кун

27 декабрь – Халқаро эпидемияга қарши ҳозирлик кўриш куни

📌 2020 йилнинг 13 ноябрида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида қабул қилинган резолюцияга мувофиқ, ҳар йилнинг 27 декабрь санаси Халқаро эпидемияга қарши ҳозирлик кўриш куни деб эълон қилинди.

🦠 Маълумки, 2019 йилнинг охирида аниқланган COVID-19 инфекцияси бутун сайёрамизга мисли кўрилмаган офат олиб келди. Бир йил ичида ушбу касаллик дунёнинг деярли барча мамлакатига ёйилиб улгурди. Коронавирус билан оғриганлар сони бугунги кунда 80 миллион кишидан ошди. 1,8 миллиондан ортиқ киши вафот этди.

➡️ Мазкур ҳужжатда БМТ ва бошқа халқаро, минтақавий, ҳудудий ташкилотлар, хусусий сектор вакиллари, оммавий ахборот воситаларига ушбу кунни кенг нишонлаш, аҳолининг бу борадаги билим даражасини ошириш, эпидемия юзага келган тақдирда зарур чоралар кўриш тавсия этилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Ақл_чархи

Ақл чархи” рукнидаги навбатдаги жумбоқ билан танишинг ҳамда ўз билимингиз ва иқтидорингизни синовдан ўтказинг.

ТАДБИРКОР ЕРТЎЛАСИДАГИ СИР

Терговчи Петров уй эгаси, баланд бўйли Армен Ашотовичнинг бақувват, миқти гавдасига диққат билан тикиларкан: “Мендан ҳам дароз одамлар бор экан-да” деб ўйлади. Йирик тадбиркор Армен Ашотович хонанинг бир тарафидан бошқа томонига бориб келаркан, каминда ёниб турган оловнинг ёлқини унинг юзларида аксланиб, унга янада қатъий ва қўрқинчли қиёфа бахш этарди.

— Биласизми, - дерди у ўзига хос талаффузда. – Бу мен учун шармандалик. Шахсий ертўламдан одам жасади топилса-я? Ахир мен бутун дунёга танилган тадбиркор бўлсам. Мен бу бинога бир ойча илгари кўчиб келганман. Ҳатто уйнинг ертўласи қаерда эканини ҳам билмасдим. Лейтенант Петров соатига қараб қўйгач, қатъий сўз бошлади:

— Узр, гапингизни бўлганим учун, Тушунишимча, сиз ўн тўққизинчи асрда қурилган бу меъморий ёдгорликни бир ойча олдин сотиб олгансиз?

— Ёдгорликми-подгорликми, билмадим, - деди тадбиркор қўл силтаб.

— Бу ҳақда бутун газеталар бонг урганди, — давом этди Петров. — Бир ой аввал ёрдамчингиз билан кўчиб келгансиз, кеча тунда ертўлангиздан фотоаппарат таққан одамнинг жасади топилган. Уни ёрдамчингиз топган. Исми...

— Гарсеван.

— Ҳа, Гарсеван тунда полицияга қўнғироқ қилган. Сиз бу пайтда қўшни хонада, ётоқда ухлаб ётган экансиз. Ертўла қаерда?

— Анча узоқда, юринг!

Ертўлага йўл уч дақиқа вақтни олди.

— Уй катта экан! — деди лейтенант Петров, музейни эслатадиган узун зал бўйлаб кетиб бораркан.

–Ҳа уй жуда катта, - мақтанди тадбиркор. – Ўзим ҳам айлинб чиқолмадим.

Ниҳоят улар ошхона полидан очилган дарча олдига етиб келишди.

— Гарсеваннинг айтишича, ертўлани кўриш учун тушганида жасадни тасодифан кўриб қолган. Полициячи эҳтиёткорлик билан дарча қопқоғини кўтарди. Кейин имо билан тадбиркорни ичкарига ундади. Изма-из зинапоядан қоп-қоронғи, зах ертўлага тушишди.

— Гарсеваннинг айтишича, чироқ автоматик тарзда, киришингиз билан ёнаркан, - деди Армен Ашотович тор ва совуқ ертўлада эркин юриб бораркан.

— То чироқ автоматик тарзда ёнгунича, қорон... ух... – Петров ичкарига эгилиб кириб, қаддини ростлаган пайтда боши шифтга урилиб, кўзидан ўт чақнаб кетди. Бир сония ўтмай “чиқ” этиб чироқ ҳам ёнди. Ертўла эски вино омбори бўлиб, чанг босган шишалар ва вино хумлари териб қўйилган, совуқ этни жунжиктирар, ертўла ўртасида бўйнига фотоаппарат осиб олган одамнинг жасади ётарди.

— Сиз уни танийсизми?

— Ўзи ертўлага ҳам биринчи марта сиз билан тушдим, - деди тадбиркор.

Петров жасад ёнида чўккалади:

— Марҳумнинг бошига ўтмас жисм билан кучли зарба берилган. Ҳарқалай... совуқ ертўлада жасад узоқ вақт бузилмасдан сақланишига ишониш мумкин.

— Албатта, биз келмасимиздан олдин бўлган иш бу, - гапни илиб кетди тадбиркор.
Ертўладан чиқишганда, ошхонада уларни пакана, нимжон, бурундор одамча кутиб турарди.

- Гарсеван, - таъзим билан ўзини таништирди ёрдамчи.

— Хурсандман, — деди Петров ғурра бўлган бошини ушлаб. – Айтинг-чи, сизларда бир бўлак муз топилмайдими?

— Албатта топамиз, – яна қуллуқ қилди Гарсеван. – Яна нима хизмат?

— Айтганча, – кителини тўғрилашга киришди терговчи. – Хўжайингизнинг ўзи сизни жим турига мажбур қилдими ё ўзингиз рози бўлдингизми?

— Нима? — пакана ёрдамчи қотиб қолди. Армен Ашотовичнинг ҳам ранги докадек оқарди.

— Бояги кабинетда камин олдида оташкуракни кўрмадим. Сиз уни қаерга яширдингиз?

— Қанақа оташкурак? — тутилди Гарсеван.

— Қотиллик қуроли. Ўзингизни қўлга олинг! Биламан, уни сиз ўлдирмагансиз. Аммо бор гапни айтиб бермасангиз, бошлиғингиз билан сиз ҳам суд курсисида ўтирасиз.

Савол: Айтинг-чи, лейтенант Петров нега бундай хулосага келди?

Жавобларингизни изоҳларда қолдиришингиз мумкин. Жумбоқнинг жавоби бугун соат 18:00 да эълон қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

💡 Электр энергияси ҳисобини тўлиқ йўлга қўйиш, тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ ундиришни таъминлаш, тизим орқали аниқланган хатоликларни тезкорлик билан бартараф этиш ишлари тизимли йўлга қўйилади.

☑️ Бунда ҳисоблагичларни ўрнатиш ва жорий этилган тизим имкониятларидан самарали фойдаланиш бўйича амалий машғулотлар ташкил қилиниб, жойлардаги барча ходимларнинг кўникма ва малакаси оширилади.

📌 Шунингдек, ҳар бир туман ва шаҳарда ҳисоблагич ўрнатиш гуруҳлари шакллантирилади. Эҳтиёжга кўра, туманлараро мобил ўрнатиш гуруҳлари ташкиллаштирилиб, график асосида ҳудудларга жалб қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми | #2021_йил_1_январдан

Барча судларда суд мажлислари иш бўйича тарафларнинг илтимосномаси ва раислик қилувчининг розилиги билан аудиоёзувдан фойдаланган ҳолда қайд этиб борилади ҳамда суд мажлислари баённомалари ушбу тизимдан (судларга масофадан туриб мурожаат қилиш, суд мажлисларида видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланиб иштирок этиш, судьялар ўртасида ишларни автоматик тарзда тақсимлаш, суд қарорларини Интернет тармоғида эълон қилиш, ижро ҳужжатларини электрон шаклда мажбурий ижрога юбориш тизимлари) фойдаланган ҳолда шакллантирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Ақл_чархи

Бугун каналимизда эълон қилинган жумбоқнинг жавоби қуйидагича: ⬇️

➡️ Тадбиркор "ертўлага бир марта тушишим деб айтганди. Терговчи ертўлага тушиб, унинг баландигини билмагани учун қоронғида бошини шифтга уриб олди. Тадбиркорнинг бўйи ундан баланд эди ва у олдинроқ кирганди. Агар тадбиркор ўзи айтганидай у ерга биринчи бор кирганида, у ҳам қаддини тик тутганида, бошини шифтга урган бўларди. Демак, у олдин ҳам кирган, эҳтимолки, ўзи шу ерда жиноят содир этган деган гумонда терговчи шундай гапни айтган.

Жумбоқни топишда фаол иштирок этганларга миннатдорлик билдирамиз ва тўғри жавоб топган барчани қутлаб қоламиз!

Эслатиб ўтамиз,Ақл чархирукнида ҳафтада бир марта янги жумбоқлар эътиборингизга ҳавола қилиб борилади. Биз билан ўз билимингиз ва иқтидорингизни синовдан ўтказиб боринг.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи

🗓 28 декабрь (2017 йил)

“Келажак бунёдкори” медалини таъсис этиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган.

Қонун билан тасдиқланган низомга кўра, “Келажак бунёдкори” медали билан 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган қуйидаги Ўзбекистон фуқаролари мукофотланади:

👉 ватанпарварлик, фидойилик ва меҳнатсеварлик фазилатларини намоён этиб, халқ манфаатлари учун садоқат билан хизмат қилаётган;

👉 Ватанимизнинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтиришга ва шон-шуҳратини оширишга муносиб ҳисса қўшаётган;

👉 мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаоллиги ва ташаббускорлиги билан тенгдошларига ўрнак бўлаётган;

👉 ўқишда ва меҳнат фаолиятида катта ютуқларга эришган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Халқаро_кун

28 декабрь – Халқаро кино куни

🎞 1895 йилда Франциянинг Париж шаҳрида, Капуцин майдонидаги “Гранд-кафе”да ака-ука Луи ва Огюст Люмерлар томонидан суратга олинган илк кино намунаси томошабинларга намойиш қилинган эди.

📌 Комедия жанрида яратилган ушбу овозсиз фильм “Шалаббо бўлган суғорувчи” деб аталар, унда боғбон ролини илк француз актёри Франсуа Клер ижро этган. Мазкур сана дунёнинг бир қатор мамлакатларида Халқаро куно куни сифатида намойиш этилади.

☑️ Ўзбекистонда кинематографиянинг дунёга келиши машҳур ўзбек фотографи ва режиссери Худойберган Девонов номи билан боғлиқ. У 1910 йилда ўзбек киноси тарихидаги илк ҳужжатли видеолавҳаларни тасвирга олган. Унда Хива хони Асфандиёрхоннинг пойтахт кўчаларидаги саёҳати акс этган.

📽 Илк ўзбек бадиий фильми “Ажал минораси” 1925 йилда суратга олинган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми | #2021_йил_1_январдан

Санитария-эпидемиология хизмати ходимларининг амалдаги ойлик иш ҳақларига қўшимча равишда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлганда лавозим маошига – 30 фоиз, фан доктори (DSc) илмий даражаларига эга бўлганда – 60 фоиз ҳар ойлик устамалар белгиланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Бугун маълумотлар жуда кўп, бироқ аҳолига ишончли ахборот тарқатадиган манбалар, афсуски, кам.

«Расмий хабарлар/Официальные новости» канали барча давлат ташкилотларининг расмий маълумотлари эълон қилинадиган ягона ахборот платформасидир.

🗝 Агар Сиз хабарларни доим биринчи манбадан олишни истасангиз, «Расмий хабарлар/Официальные новости» канали (@Rasmiy_xabarlar_Official) ни кузатиб боринг.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot