#ОАВ_масъулияти
✍️ Ўзи тарқатаётган ахборотнинг ишончлилигини текшириш ва холис ахборот тақдим этиш журналистнинг мажбуриятидир. Журналист ҳаққонийлигига ишонч ҳосил қилган ахборотнигина тарқатиши ва шарҳлаши керак (камида иккита мустақил манба орқали ахборотни текшириб кўрган ҳолда).
Ишончсиз ва далилларга асосланмаган ахборот тарқатган тақдирда журналист зудлик билан ўз хатосини тан олиши, узр сўраб, хатосини тузатиш чорасини кўриши лозим.
📍Lotin alifbosida o‘qing
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

November 16, 2020
#Биласизми
Уч ёшга тўлмаган болалар, шунингдек шифокорларнинг хулосасига кўра қўшимча қаровга муҳтож бўлган катта ёшдаги касали оғир болалар стационар шифохонада даволанаётганида уларнинг отаси ёки онасига ёхуд оиланинг болани бевосита парваришлаётган бошқа аъзосига даволаш муассасасида унинг ёнида бирга бўлиши учун имконият яратилади ва меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади.

2019 йил 1 сентябрдан бошлаб иш ҳақининг энг кам миқдори ўрнига:
• меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори;
• базавий ҳисоблаш миқдори;
• пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори жорий этилган.
✅ Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори:
👉 1,0 тариф коэффициенти бўйича Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткаси биринчи разряди бўйича ойлик тариф ставкасининг пулдаги ифодаси ҳисобланади;
👉 меҳнат муносабатлари соҳасида лавозим маоши, устамалар, қўшимча ҳақ, гонорар, қўшимча иш учун компенсация тўловлари ва рағбатлантирувчи тусдаги тўловларнинг бошқа турлари, шунингдек, қонунчиликда белгиланган ушланмалар, илгари энг кам иш ҳақига нисбатан белгилаб қўйилган бошқа тўловлар миқдорини аниқлашда ҳамда оилаларнинг ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтожлиги ва ишсизлик бўйича нафақалар миқдорини аниқлашда қўлланилади;
👉 белгиланган меҳнат нормаларини тўлиқ бажарган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашнинг қуйи чегараси сифатида ташкилий-ҳуқуқий шакли ва меҳнат муносабатларидан қатъи назар барча иш берувчилар учун мажбурий ҳисобланади.
✅ Базавий ҳисоблаш миқдори:
👉 солиқлар, йиғимлар, жарималар, давлат божлари ва кўрсатилаётган давлат хизматлари учун бошқа тўловларнинг миқдорларини;
👉 тадбиркорлик фаолиятининг муайян тури билан шуғулланиш учун патент, лицензия ва бошқа тўловларнинг қиймати, ташкилотларнинг устав ва бошқа фондлари (капитали) миқдори, пулсиз шаклда тўланадиган акциялар, бошқа қимматли қоғозларнинг қиймати, юридик шахслар активларининг баланс қиймати, микрокредитлар ва лизинг, шунингдек, бошқа молиявий-иқтисодий кўрсаткичларнинг чекланган миқдорини;
👉 давлат мукофотлари (шу жумладан, мукофот пуллари), идоравий мукофотлар, жумладан унвонлар, эсдалик ва кўкрак нишонлари учун назарда тутилган мукофотлар, шунингдек, озиқ-овқат ва йўлкира учун харажатлар қийматини қоплаш ва шу каби айрим компенсациялар миқдорларини аниқлашда қўлланилади.
✅ Пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори:
👉 пенсия таъминоти соҳасида пенсиялар, устамалар, қўшимча ҳақ ва компенсация тўловлари, шунингдек, ходимларнинг меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки улар ўзлари меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши сабабли етказилган зарарни қоплашда қўлланилади.

Автомашинани кимлар ишончномасиз бошқариши мумкин?
Транспорт воситаси эгасининг қуйидаги қариндошлари транспорт воситасини ишончномасиз бошқариши мумкин:
• ота-онаси;
• эри (хотини);
• болалари;
• ака-укалари;
• опа-сингиллари.
Ушбу яқин қариндошлар ҳақида маълумот (фамилияси, исми, отасининг исми, қариндошлик даражаси) транспорт воситаси эгасининг суғурта полисида кўрсатилган бўлиши керак.

November 17, 2020
#ОАВ_масъулияти
✍️ Журналист бетараф бўлиши, воқеа-ҳодисаларни холисона ва ҳаққоний ёритиши, муомала маданияти ва очиқлик тамойилларига амал қилиши керак.
Журналист ўз касб мажбуриятларини бажаришда ахборот олишнинг қонунга зид усулларидан фойдаланмаслиги (қўрқитиш, таъмагирлик, товламачилик, иғвогарлик, мукофот ваъда қилиш ёки одоб-ахлоқ нормаларига зид бошқа усуллардан фойдаланиш), шунингдек ўз хизмат ваколатларидан шахсий мақсадлари йўлида фойдаланмаслиги лозим.

Ота-онага ҳам алимент тўланади
Қонунчиликка кўра, вояга етган, меҳнатга лаёқатли болалар меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож ўз ота-онасига таъминот беришлари ва улар тўғрисида ғамхўрлик қилишлари шарт.
Ота-онасининг давлат ва нодавлат муассасалари қарамоғида эканлиги вояга етган меҳнатга лаёқатли болаларни ота-она ҳақида ғамхўрлик қилиш ва уларга моддий ёрдам кўрсатиш мажбуриятидан озод қилмайди.
Вояга етган, меҳнатга лаёқатли болалар ўз ота-онасига ихтиёрий равишда моддий ёрдам беришдан бўйин товласалар, ота-она талабига кўра таъминот суднинг ҳал қилув қарорига асосан белгиланади.
Бунда ота-онага алимент миқдорини белгилашда суд вояга етган, меҳнатга лаёқатли болаларнинг барчасини ҳисобга олиши лозим.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_танлов
“Коррупцияни биргаликда енгамиз!” танловида иштирок этинг ва қимматбаҳо совғаларни қўлга киритинг!
📣 Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Адлия вазирлиги ва халқаро ташкилотлар томонидан “Коррупцияни биргаликда енгамиз!” танлови ўтказилмоқда.
Танлов номинациялари:
✅ «Энг яхши ижтимоий видеоролик»
✅ «Энг яхши журналистик суриштирув»
✅ «Энг яхши тасвирий асар ва график дизайн»
✅ «Энг яхши иншо»
✍️ Танловда иштирок этиш истагини билдирганлардан мазкур ариза шаклини тўлдиришлари ва ўз ижодий ишларини илова қилишлари сўралади. Ижодий ишлар 2020 йилнинг 1 январидан 30 ноябрига қадар ОАВ ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинган бўлиши лозим.
🏆 Ғолибларни кўплаб қимматбаҳо совғалар кутмоқда: видеокамера, компьютер, телевизор, замонавий смартфон ва бошқалар.
❗️Унутманг, танловга аризалар 2020 йилнинг 30 ноябрига қадар қабул қилинади.
➡️Танлов шартлари ҳақида батафсил.

Автомобилни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш муддатлари қандай?
🔰 Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга кўра:
🔹 ишлаб чиқарилганлигига 5 йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари — 2 йилда бир марта;
🔹 ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига 5 йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари — 1 йилда бир марта мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши керак.
✅ Шунингдек, транспорт воситаси техник кўрикка белгиланган муддатлардан олдин тақдим этилиши мумкин.
⚠️ Эслатиб ўтамиз, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мувофиқ ҳайдовчиларнинг мажбурий техник кўрикдан ўтказилмаган транспорт воситаларини бошқариши 111 минг 500 сўм миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

#Адлия_хабари
Ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги, қонунчиликдаги энг муҳим янгиликлар, ҳаётий заруратга айланган ҳуқуқий билимлар, огоҳликка чорловчи материаллар билан ишончли манба бўлган hudud24.uz да танишинг.
• Telegram: @hudud24official
• Facebook: fb.com/hudud24official
• Instagram: instagram.com/hudud24.uz
• Twitter: twitter.com/hudud24official

#Кун_тарихи
18 ноябрь – “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган кун.
Давлат байроғи Ўзбекистон давлат суверенитетининг рамзидир.
Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек Ўзбекистонда турган бошқа шахслар Давлат байроғини ҳурмат қилишлари шарт.
Давлат байроғи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш, Давлат байроғига ҳурматсизлик қилиш тегишлича маъмурий ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
📍Lotin alifbosida o‘qing
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
18 ноябрь – “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган кун.
Давлат байроғи Ўзбекистон давлат суверенитетининг рамзидир.
Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек Ўзбекистонда турган бошқа шахслар Давлат байроғини ҳурмат қилишлари шарт.
Давлат байроғи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш, Давлат байроғига ҳурматсизлик қилиш тегишлича маъмурий ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
📍Lotin alifbosida o‘qing
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
November 18, 2020
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Адлия вазирлиги 18-ноябрь - Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун билан самимий қутлайди!
📍Lotin alifbosida o‘qing
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
📍Lotin alifbosida o‘qing
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
November 18, 2020
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
🔰 “1993 йил 22 январдаги Фуқаролик, оилавий ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам ҳамда ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги Конвенция ва 2002 йил 7 октябрдаги Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги Конвенция қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4895-сон, 17.11.2020 й.) қабул қилинди.
Қарор билан мазкур Конвенцияларга аъзо давлатларнинг ваколатли органлари билан ҳамкорликни амалга оширувчи Ўзбекистоннинг ваколатли органлари рўйхатлари тасдиқланди.
🤝 Ҳамкорлик бевосита ваколатли органлар ёки уларнинг ҳудудий органлари ёхуд тасарруфидаги ташкилотлар томонидан амалга оширилади.
❕Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2019 йил 26 августдаги ЎРҚ–554-сон Қонун билан Кишинёв Конвенциясига қўшилган, 2019 йил 13 декабрдаги ЎРҚ–593-сон Қонун билан Минск Конвенсиясига доир Баённома (Москва, 1997 йил 28 март) ратификация қилинган.

Ҳеч қаерда ишламайдиган шахсдан қанча алимент ундирилади?
🧮 Агар алимент тўловчи ишламайдиган бўлса ёки унинг иш ҳақи ва (ёки) даромадини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинмаган бўлса, алимент қарзи ундирилаётган вақтда алимент Ўзбекистондаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори бўйича ҳисоблаб чиқилади.
📌 Агар қарзни бундай белгилаш тарафлардан бирининг манфаатларига жиддий путур етказса, манфаатларига путур етказилган тараф судга мурожаат қилишга ҳақлидир.
💰 Суд тарафларнинг моддий ва оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни инобатга олиб, қарзнинг пул билан тўланадиган қатъий суммасини белгилаши мумкин.

#Тайинлов
Мажбурий ижро бюросига директор тайинланди
🔰 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 ноябрдаги ПҚ-4893-сон қарорига асосан
● Хасан Муротович Кабирджанов Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори лавозимига тайинланди.

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси қуйидаги ҳолларда берилади:
👉 вақтинча меҳнат қобилиятини йўқотиш билан боғлиқ касалликда (шикастланишда);
👉 санаторий-курортларда даволанганда;
👉 касалланган оила аъзосини парваришлаш зарур бўлганда;
👉карантинда;
👉 сил ёки касб касаллиги туфайли вақтинча бошқа ишга ўтказилганда;
👉 меҳнат қобилиятини тиклаш ёки ясама аъзо (протез) қўйдириш учун реабилитация муассасаларига ётқизилганда.
Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини тайинлаш учун фақат белгиланган тартибда берилган вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси (касаллик варақаси) асос бўлади.

Кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти хизматини кўрсатиш

November 19, 2020
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Нотариуслар томонидан айрим нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги маъмурий регламентларни тасдиқлаш ҳақида” Ҳукумат қарори (726-сон 18.11.2020 й.) қабул қилинди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирига ўринбосар тайинланди
🔰 Президент қарори (ПҚ-4894-сон, 17.11.2020 й.) билан
● Анвар Дамирович Асамов Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Бунга қадар А.Асамов Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.

“Ўзбекистон Республикаси гидрометеорология хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ-4896-сон, 17.11.2020 й.) қабул қилинди.
🔰 Қарор билан 2020–2025 йилларда Ўзбекистон гидрометеорология хизматини ривожлантириш концепцияси ва уни 2020–2022 йилларда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.
Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) Ўзбекистонда гидрометеорология, иқлим ўзгариши ва атроф табиий муҳит ифлосланиши мониторинги соҳасида ваколатли давлат органи этиб белгиланди.
Ўзгидромет ҳузуридаги “Метеоинфосистем” ахборот-техник бошқармаси негизида “Гидрометеорологияда ахборот технологияларини ривожлантириш маркази” давлат муассасаси ташкил этилди.
Тошкент гидрометеорология коллежи негизида Тошкент гидрометеорология техникуми ташкил этилди ва у Ўзгидромет тизимига ўтказилди.
👉 Техникум гидрометеорология соҳасида ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича базавий ўқув муассасаси ҳисобланади.
👉 Техникумда кадрлар тайёрлаш давлат буюртмаси ва тўлов-шартнома асосида амалга оширилади.
👉 Техникум Жаҳон метеорология ташкилотининг Минтақавий ўқув маркази функцияларини бажаради.
❌ Қарор билан “Гидрометприбор” илмий-ишлаб чиқариш корхонаси тугатилди.
▫️ Ўзгидромет тузилмасида Тошкент шаҳар гидрометеорология бошқармаси ташкил этилди.
📍Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

🔰 Қарорга кўра, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Гидрометеорология факультети ташкил этилади.
2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Россия давлат гидрометеорология университети ва бошқа хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари бўйича гидрометеорология йўналишида кадрлар тайёрлаш ташкил этилади.
“Гидрометеорология фаолияти тўғрисида”ги ва “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган гидрометеоролог” унвонини таъсис этиш тўғрисида”ги қонунлар лойиҳалари ишлаб чиқилади.