Huquqiy axborot
366K subscribers
6.43K photos
518 videos
22 files
14.4K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Бу_қизиқ

Электрон рецептлар: Дания тажрибаси

Данияда 1995 йилдан бошлаб рецептлар бўйича электрон ҳужжат айирбошлаш тизими йўлга қўйилган. Фармацевт ўз дорихонасида барча турдош дорилар ҳақида беморга маълумот бериши шарт. Қайси бирини сотиб олишни унинг ўзи ҳал қилади. Фақат шифокор рецептга махсус белги қўйиб берсагина, дорихоначи беморга қимматроқ ва оригинал дори воситаларини тавсия этади. Қонун бўйича ҳар бир дорихонада ҳар қандай дорининг камида битта энг арзон турдоши бўлиши керак.

Даниялик дорихоначилар дори воситаларини суиистеъмол қилиш ёки улардан мақсадсиз фойдаланиш ҳолларига гувоҳ бўлса, бу ҳақида тегишли органларга хабар бериши шарт.

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг тегишли қарорига кўра, Ўзбекистонда 2021 йил 1 январга қадар электрон тарзда рецепт бериш ахборот тизими жорий этилади. Мазкур тизим 2021 йил 1 мартдан Тошкент шаҳрида, 2022 йил 1 мартдан бошлаб бутун республика ҳудудида мажбурий равишда қўлланилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Ақл_чархи

Бугун каналимизда эълон қилинган жумбоқнинг жавоби қуйидагича: ⬇️

➡️ Агар бу нотаниш одам Альмусга қасд қилганда у кириши билан гугурт чақмаган бўлар, чунки қасддан газни очиб кетган кимса гугурт ёққанда газ тўла уй портлаб кетишини билган бўларди.

Жумбоқни топишда фаол иштирок этганларга миннатдорлик билдирамиз ва тўғри жавоб топган барчани қутлаб қоламиз!

Эслатиб ўтамиз,Ақл чархирукнида ҳафтада бир марта янги жумбоқлар эътиборингизга ҳавола қилиб борилади. Биз билан ўз билимингиз ва иқтидорингизни синовдан ўтказиб боринг.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Халқаро_кун

21 сентябрь – Халқаро тинчлик куни

📌 БМТ Бош ассамблеяси томонидан 1981 йил Халқаро тинчлик куни таъсис этилган ва 2001 йил 7 сентябрдаги тегишли резолюциясига кўра 21 сентябрь Халқаро тинчлик куни сифатида ҳар йили нишонлана бошланган.

➡️ Шу куни дунёдаги барча халқлар ва давлатларга ўт очиш ва зўравонликни тўхтатиш, кун давомида қуролли ҳаракатларга йўл қўймаслик, инсонларга тинчлик ва барқарорликнинг аҳамиятини турли маърифий тадбирлар воситасида тушунтириш тавсия этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Сўраган_эдингиз

“Иссиқ сув” иссиқ бўлмаса...

📲Биз кўп квартирали уйда турамиз. Кунлар совиши билан иссиқ сув ҳарорати пасайиб қолади. Крандан оқаётган иссиқ сув ҳарорати ўзи қанча бўлиши керак? Шу ҳақда маълумот берсангиз. (Б.Х. Тошкент шаҳар)

🌡 Қонунчиликка кўра, кўп квартирали уйларда марказий тизимлар орқали иссиқ сув билан таъминлашда иссиқ сув ҳарорати сув олиш нуқтасида 50-75°С бўлиши лозим.

♻️ Бунда меъёрдан четга чиқишларда ҳар бир –3°С учун тўлов миқдори 0,1 фоизга камайтирилади.

🚰 Сув олиш нуқтасида ҳарорат 40°С дан паст бўлганда, истеъмол қилинган сув учун тўлов совуқ сув тарифи бўйича амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Кўчада сигарет чекиш тақиқланадими?

🚫 Қонунчиликка кўра, иш жойларида, соғлиқни сақлаш, таълим, спорт-соғломлаштириш муассасаларида, ёнғин чиқиш хавфи бўлган жойларда, шу жумладан автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида ва бошқа жамоат жойларида тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш, БҲМ нинг учдан бир қисми (74 минг сўм) миқдорида жарима солинишига сабаб бўлади

⚠️ Тамаки маҳсулотини махсус ажратилган жойлар ва (ёки) хоналарда истеъмол қилиш лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Хорижий кинокомпанияларга республика ҳудудида амалга оширган харажатларининг бир қисми қайтарилади

Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз фильмларини яратишда хорижий кинокомпанияларга харажатларининг бир қисмини қайтариш (“rebate”) тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (568-сон, 19.09.2020 й).

📋 Низомга кўра, хорижий кинокомпанияларга республика ҳудудида амалга оширган харажатларининг 20 фоизи (бироқ 300 минг АҚШ долларидан ошмаган миқдорда) Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қайтарилади.

📁 Бунда, хорижий кинокомпания республика ҳудудида фильмларни суратга олиш учун “Ўзбеккино” Миллий агентлигидан рухсатнома олади ҳамда ҳамкорлик бўйича Меморандум имзоланади.

📌 Хорижий кинокомпания республика ҳудудида фильмларни суратга олиш учун Ўзбекистондаги тижорат банкларида махсус ҳисоб рақами очади ва харажатларни шу орқали амалга оширади.

Рухсатнома муддати якунлангандан сўнг фильмни суратга олиш ишлари якунланган ҳисобланади.

Харажатларни қайтариш учун тегишли ҳужжатлар Молия вазирлигига тақдим этилади ва вазирлик томонидан 10 кун муддатда қарор қабул қилинади.

🏢 Агентлик хорижий кинокомпанияларга харажатлар қисмини қайтаришни мувофиқлаштирувчи масъул давлат органи ҳисобланади.

🌐 Давлат бюджетидан маблағ ажратилган хорижий кинокомпаниялар рўйхати Агентлик веб-сайтига жойлаштирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Белдирсой-Чимён-Нанай” халқаро курорти лойиҳа офиси ташкил этилади

“Тоғли ҳудудларда туризм инфратузилмасини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Ҳукумат қарори (559-сон, 17.09.2020 й.) қабул қилинди.

🏢 Қарорга мувофиқ, Бўстонлиқ туманида “Белдирсой-Чимён-Нанай” ДУК халқаро умуммавсумий курортини (ХУК) қуриш ва эксплуатация қилиш бўйича лойиҳа офиси ташкил этилади.

ХУКни қуриш ва қурилиш ишлари билан боғлиқ хизматлар учун ускуналар сотиб олиш бўйича Франция Ғазначилигининг қарзлари, имтиёзли кредитлари ва хорижий тижорат банкларининг қарзлари жалб қилинади. Шунга кўра, ХУК қурилиши бўйича лойиҳани амалга ошириш учун 47,9 миллион евро миқдорида қарз жалб қилиниши белгиланган.

📝 Қарорга мувофиқ, ХУКни қуриш ва фойдаланишга топшириш лойиҳасини жадал амалга ошириш бўйича Амалий чора-тадбирлар режаси ҳамда бу бўйича Бошқарув кенгаши таркиби тасдиқланди.

ХУК ҳудудида жойлашган ер участкаларига бўлган ҳуқуқ Бошқарув кенгашининг қарори билан “E-IJRO-AUKSION” электрон савдо майдончаси орқали босқичма-босқич сотилади.

💰 Истисно тариқасида, ер участкаларини сотишдан тушган маблағларнинг 90 фоизи Лойиҳа офиси ҳисобига, 10 фоизи Тоғли ва олис ҳудудларда туризм инфратузилмасини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Инфографика

Фирибгарлик учун қандай жавобгарлик бор?

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи

🗓 22 сентябрь (1994 йил)

Ўзбекистон Республикаси Жиноят, Жиноят-процессуал ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекслари қабул қилинган.

📔 Жиноят кодекси жавобгарликнинг асослари ва принципларини, қандай ижтимоий хавфли қилмишлар жиноят эканлигини аниқлайди, ижтимоий хавфли қилмишлар содир этган шахсларга нисбатан қўлланилиши мумкин бўлган жазо ва бошқа ҳуқуқий таъсир чораларини белгилайди.

📙 Жиноят-процессуал кодекси жиноят ишларини юритиш тартибини белгилайди. Жиноят-процессуал кодексига кўра, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаб бериши шарт эмас.

📒 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс қандай ҳаракат ёки ҳаракатсизлик маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланишини, маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахсга нисбатан қайси орган (мансабдор шахс) томонидан қай тартибда қанақа маъмурий жазо қўлланилиши ва ижро этилишини белгилайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Халқаро_кун

22 сентябрь – халқаро автомобилсиз кун

Бугун дунёдаги автомобил ва мотоцикль ҳайдовчиларига кун давомида транспорт воситаларидан фойдаланмаслик тавсия этилади. Кўплаб мамлакатлар ва шаҳарларда пиёда юриш, велосипед ёки жамоат транспортларидан фойдаланишни тарғиб қилувчи акциялар, тадбирлар ўтказилади.

1995 йилдан бери бу сана World Car Free Days консорциуми ташаббуси билан дунёнинг юзлаб шаҳарларида ўтказиб келинмоқда.

Маълумот учун: Ҳукумат қарорига кўра Ўзбекистонда ҳафтанинг ҳар жума куни «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни» этиб белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Тайинлов

Кадастр агентлиги раҳбариятида тайинловлар амалга оширилди

Ҳукумат қарори билан (569-сон, 21.09.2020 й.):

• Атабек Валиджанович Аллаберганов Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг биринчи ўринбосари этиб;

• Тулқин Мансурович Абдуллаев Кадастр агентлиги директорининг ўринбосари этиб;

• Мирсаид Садикович Мирмаксудов Кадастр агентлиги директорининг ўринбосари этиб;

• Абдушукур Хамидович Абдуллаев Кадастр агентлиги директорининг ўринбосари – “Геоинновация маркази” давлат унитар корхонаси директори этиб тайинланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Тайинлов

Ҳукумат қарори билан (570-сон, 21.09.2020 й.) Ғолибшер Мелибоевич Зияев Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг бошлиғи этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур давлат инспекцияси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, даврий босма нашрларни тарқатиш соҳасида қонун ҳужжатлари, норматив ҳужжатлар ва давлат стандартлари талабларига риоя қилиниши устидан давлат назоратини амалга оширади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

Ҳашар нима? Мажбурий меҳнат-чи?

Батафсил роликда

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Тайинлов

Ҳукумат қарори билан (571-сон, 21.09.2020 й.) Абдумалик Абдуқодирович Алламурадов Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибияти мудири этиб тайинланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️Янги тартибдаги уй-жой қуришга ипотека кредити ажратишнинг соддалаштирилган тизими жорий қилинади

“Янги тартибдаги уй-жойларни қуриш ва қайта қуриш учун ипотека кредити ажратишнинг соддалаштирилган тизимини жорий қилиш тўғрисида” Ҳукумат қарори (576-сон, 21.09.2020 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, тажриба тариқасида Андижон вилоятининг Андижон шаҳри, Қўрғонтепа ва Шаҳрихон туманларида “Ипотекабанк” АТИБ ва “Қишлоқ қурилиш банк” АТБлар томонидан аҳолига ипотека кредитлари ажратиш бўйича қуйидагиларга рухсат берилади:

🔸 мижознинг танловига кўра, якка тартибдаги уй-жойларни қуриш учун ипотека кредити қарз олувчининг пластик карточкасига босқичма-босқич ўтказиш йўли билан ажратилишига;

🔸 қурилиш даври учун 6 ой имтиёзли давр белгиланишига;

🔸 даромадлари тўғрисида камида охирги 3 ой учун иш жойидан берилган маълумотномалар, иш берувчи томонидан берилган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, пенсия тўловлари, фоизлар, дивидендлар, мол-мулкни ижарага беришдан олинган доимий тарздаги даромадлар давлат солиқ хизмати органи томонидан тасдиқланган жисмоний шахсларнинг даромадлари бўйича декларациялар билан бирга ва халқаро пул ўтказмалари тизими орқали келиб тушган маблағлар ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа даромадларни қарз олувчининг (биргаликда қарз олувчининг) кредитга лаёқатлилигини ҳисоблашда инобатга олишга;

🔸 кредитнинг мақсадли ишлатилишини банк ва қарз олувчи ўртасида дастлаб имзоланган уй-жой қурилишини бажариш режа-жадвали асосида бажарилган ишлар сифатида қабул қилишга;

🔸 кредит ажратиш учун якка тартибдаги уй-жойларнинг тегишли лойиҳа ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари ҳамда асосий турдаги қурилиш материаллари қиймати асос сифатида қабул қилинишига;

🔸 якка тартибдаги уй-жойларнинг молиявий смета ҳисоб-китобининг 10 фоизи миқдорида бошланғич бадал сифатида қарз олувчининг маблағлари, мавжуд қурилиш материaллари, ишчи кучи ва бажарилган қурилиш-монтаж ишлари қабул қилинишига.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Бюджет ташкилотлари ходимларига айрим тўловларни тўлашни тўхтатиб туриш муддати узайтирилди

“2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва харажатларини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди (575-сон, 21.09.2020 й).

📋 Қарорга мувофиқ, бюджет ташкилотларида ишлайдиган ходимларга моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси, ОТМларнинг моддий рағбатлантириш жамғармаси ҳамда директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўловлар ҳисобланишининг тўхтатиб турилиши 2020 йил 1 октябрдан 2021 йил 1 январга қадар узайтирилди (тиббиёт, тиббий-ижтимоий муассасалар, меҳрибонлик уйларидан ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг 1-3 разрядлари қўлланиладиган ходимлардан ташқари).

💰 Шунингдек, Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилиши режалаштирилган 224 млрд 288 млн сўм харажатлар мақбуллаштирилди.

🔰 Қарорга кўра:
👉 Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг тасдиқланган даромадлар прогнозининг бажарилмаслиги ҳисобига харажатларнинг мақбуллаштирилган қисми – республика бюджетига;
👉 ушбу қарорга мувофиқ мақбуллаштирилган маблағлар – Инқирозга қарши курашиш жамғармасига ўтказилади.

📝 Қарор билан республика ва маҳаллий бюджетлардан мақбуллаштириладиган харажатлар тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

📋 Ҳукумат қарори билан 2020 йил учун иккинчи даражали харажатларга ажратиладиган бюджет маблағларинининг чекланган миқдорларига ўзгартириш киритилди (574-сон, 21.09.2020 й).

♻️ Жумладан, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, А.Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига ажратиладиган бюджет маблағларининг чекланган миқдорлари камайтирилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Халқаро_кун

23 сентябрь – Халқаро имо-ишора тиллари куни

📌 Халқаро имо-ишора тиллари бугунги кунда имконияти чекланган турли миллатга мансуб фуқаролар ўртасида ўзаро мулоқот воситаси саналади. БМТ Бош ассамблеясининг 2017 йил 19 декабрда қабул қилинган резолюциясига асосан ҳар йили шу куни халқаро имо-ишора тиллари куни нишонланади.

☑️ Мазкур санани нишонлашдан мақсад имконияти чекланган инсонлар, хусусан кар-соқовларнинг яшаш шароитларини яхшилаш, таълим олишлари ва ўзаро мулоқоти учун етарлича имкон яратиш, имо-ишора тилларининг тил ва маданий хилма-хилликдаги ўрнини сақлаб қолишдан иборат.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ўзбекистонда ID-карталарни жорий этиш тартиби тасдиқланди

“Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

🔰 Фармонга мувофиқ, қуйидагилар белгиланди:

🔸 биометрик паспорт ўрнига жорий этилаётган идентификация ID-карталарини олиш ва алмаштириш учун фуқароларга исталган ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига, уларни алмаштириш учун эса давлат хизматлари марказларига ҳам мурожаат қилиш имконияти яратилади;

🔸 идентификация ID-карталарини олиш учун Ўзбекистонда доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар доимий яшаш жойидаги ички ишлар органининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасига, алмаштириш учун эса исталган ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига мурожаат қилиши учун имкониятни яратилади;

🔸 идентификация ID-картасининг бланкасида эгасининг миллати ҳақидаги маълумотлар кўрсатилмасдан ID-картанинг чипига киритилади;

🔸 фуқаро ўз ID-картасини олиш ёки алмаштириш юзасидан ўз вақтида мурожаат қилмаган, яроқсиз ҳолга келтирган ва йўқотиб қўйган тақдирда, маъмурий жавобгарликка тортилмайди;

🔸 янги туғилган болага идентификация ID-карталари мажбурий берилмасдан, унинг туғилиши ФҲДЁ органи томонидан қайд этилиб, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома тақдим қилинганидан сўнг ота-онаси, васийлари (ҳомийлари) ихтиёрига кўра расмийлаштирилади.

Фармонга кўра:
👉 идентификация ID-карталари 1 иш кунида расмийлаштириб берилади;
👉 мурожаат ўзгалар ёрдамига муҳтож қариялар ва ногиронлиги бўлган шахслардан келиб тушганда масъул ходим томонидан 15 кунда ушбу шахсларнинг яшаш манзилига борган ҳолда идентификация ID-картаси расмийлаштирилади ва кўрсатилган хизмат учун қўшимча тўлов ундирилмайди.

🔰 Фуқароларнинг биометрик паспортлари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахс ва чет давлат фуқароларининг яшаш гувоҳномаларини идентификация ID-карталарига алмаштириш:
👉 биринчи босқичда 2021 йил 1 январдан 2022 йил 31 декабргача ихтиёрийлик асосида 16 ёшга тўлганда ҳамда қонунчиликда кўзда тутилган бошқа сабабларга кўра;
👉 иккинчи босқичда 2023 йил 1 январдан 2030 йил 31 декабргача мажбурий тартибда амалга оширилади.

❗️Фуқароларнинг биометрик паспорти 2031 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot