Huquqiy axborot
303K subscribers
6.63K photos
679 videos
22 files
15K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Биласизми

Президент қарорига мувофиқ, 2020 йил 1 январдан фуқаролардан талаб этилиши тақиқланган маълумотномалар рўйхати

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи

🗓 11 сентябрь (2012 йил)

“Мардлик" орденини таъсис этиш тўғрисида”ги
Қонун қабул қилинган.

Қонунга кўра, “Мардлик” ордени билан Ватанни ҳимоя қилишга ва Она юрт хизматига ўзини бағишлаган, бунда мардлик ҳамда жасорат кўрсатган Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хизматчилари ва бошқа фуқаролари мукофотланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Эслатма

Бугун Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтади

Олий Мажлис Сенатининг еттинчи ялпи мажлиси бугун соат 10:00 да Тошкент шаҳрида Сенатнинг мажлислар залида ўз ишини бошлайди.

Ялпи мажлис видеоконференцалоқа шаклида ўтказилади.

Ялпи мажлисда қатор масалалар, жумладан, 6 та қонун кўриб чиқилиши кўзда тутилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Адлия вазирлигида Коррупцияга қарши кураш бўйича мувофиқлик сертификатини (37001) топшириш маросими ва матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Матбуот анжуманида Адлия вазири Р.Давлетов, "СЕRT International" халқаро ташкилотининг Ўзбекистондаги вакили Р. Ибрагимов, БМТ Тараққиёт дастури Коррупцияга қарши курашиш глобал лойиҳасининг вакили М.Димовска, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори А. Бурханов ва бошқалар иштирок этмоқда.

Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги фаолиятининг барча йўналишлари бўйича “CERT INTERNATIONAL” халқаро ташкилоти (Словакия) томонидан ўрганиб чиқилиб, вазирлик коррупцияга қарши кураш бўйича мувофиқлик сертификатига эга бўлди.

Матбуот анжуманини қуйидаги ҳаволалар орқали онлайн кузатиш мумкин:

▫️ YouTube орқали: https://bit.ly/2DMYtey
▫️ Zoom орқали: https://bit.ly/2FmUXZ1

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Сенат томонидан “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Қонун маъқулланди.

📋 Қонун билан тиббий текширув комиссиялари фаолияти такомиллашиши, мурожаат қилувчи 10 календарь кунда хулосани олиши мумкинлиги, тиббий текширувлар бепул амалга оширилиши, ногиронлиги бўлган шахслар амбулатор ва стационар режимида имтиёзли даволаниши, протез-ортопедия анжомларига бўлган эҳтиёжлари қондирилиши каби масалалар белгиланмоқда.

▫️ Маъқулланган Қонун Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач расмий кучга эга бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Сенат томонидан “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги Қонун маъқулланди.

📋 Қонун низоларни кўришда хўжалик юритувчи субъектларнинг сарф харажатларини қисқартириш, арбитраж ҳал қилув қарорларини тан олиш ва ижро этиш механизмларини белгилаш ҳамда шу асосда халқаро шартномаларнинг низоли масалаларини ҳал қилишда мамлакатнинг минтақадаги обрўсини ошириш каби мақсадларни кўзда тутади.

▫️ Маъқулланган Қонун Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач расмий кучга эга бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Сенат томонидан “Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди.

📋 Қонунда наркологик касалликка чалинган шахсни мажбурий даволашга юбориш тўғрисидаги қарор унинг яшаш жойидаги ёки наркология муассасаси жойлашган ердаги суд томонидан 20 кунлик муддатда, ушбу шахс ҳозирлигида қабул қилиниши белгиланмоқда.

Маҳаллий давлат ҳокимияти, меҳнат органлари даволаниб чиққанларни ишга жойлаштириш ҳамда маиший турмушга мослашишида кўмаклашиши ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланмоқда.

▫️ Маъқулланган Қонун Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач расмий кучга эга бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ҳақида

Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси тиббий муассаса томонидан (мурожаат қилган ёки даволанган жойдаги) вақтинча меҳнатга лаёқатсиз шахсга берилади.

Хизмат сафари ёки меҳнат таътилига кўра яшаш жойида бўлмаган шахсларга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси (маълумотномаси) у вақтинча бўлган жойдаги тиббий муассасада расмийлаштирилади.

Ўриндошлик асосида ишловчи ходимга унинг асосий иш жойига бериладиган меҳнатга лаёқатсизлик варақасининг нусхаси берилади.

Ходим қуйидаги ҳолатларда тиббий-меҳнат эксперт комиссиясига юборилади: ⬇️
👉 айнан бир касаллик бўйича меҳнатга лаёқатсизлик даври узлуксиз 4 ойни ташкил қилса;
👉 айнан бир касаллик бўйича меҳнатга лаёқатсизлик даври танаффус билан 1 йилда жами 6 ойни ташкил қилса;
👉 сил касаллиги биринчи марта аниқланганда, меҳнатга лаёқатсизлик даври камида 10 ойни ташкил қилса;
👉 силга қарши курашиш муассасасида ҳисобда турган беморда асосий касаллик кучайганда, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бошлангандан кейин меҳнатга лаёқатсизлик даври камида 6 ойни ташкил қилса.

Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси бериш ваколати йўқ тиббий муассасалар: ⬇️
👉 тез тиббий ёрдам ва қон билан ишлаш хизмати;
👉 шифохоналарнинг қабул бўлимлари;
👉 суд-тиббий экспертиза муассасалари;
👉 пансионат ва санаторий-курортлар;
👉 физиотерапия, даволаш физкультураси муассасалари.

Ходим вақтинча меҳнатга лаёқатсиз бўлганда, унга иш ҳақининг 60 фоизидан 100 фоизигача миқдорда нафақа тўланади.

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси қуйидаги ҳолларда берилади: ⬇️
👉 вақтинча меҳнат қобилиятини йўқотиш билан боғлиқ касалликда (шикастланишда);
👉 санаторий-курортларда даволанганда;
👉 касалланган оила аъзосини парваришлаш зарур бўлганда;
👉 карантинда;
👉 сил ёки касб касаллиги туфайли вақтинча бошқа ишга ўтказилганда;
👉 меҳнат қобилиятини тиклаш ёки ясама аъзо (протез) қўйдириш учун реабилитация муассасаларига ётқизилганда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Сенат томонидан “Халқ депутатлари Кенгашлари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди.

📋 Қонун билан “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунга киритилаётган ўзгартишга кўра, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши фаолиятига ташкилий-техникавий ва бошқа жиҳатлардан хизмат кўрсатиш вазифаси ҳокимликлар аппаратидан тегишли халқ депутатлари Кенгаши котибияти зиммасига ўтказилмоқда.

Бунда Котибиятлар юридик шахс ҳисобланиши ва унинг фаолияти тегишли маҳаллий бюджет ҳисобидан молиялаштирилиши, Котибият тузилмаси, штатлар, ходимларнинг меҳнат ҳақи миқдори ва моддий-техника таъминоти, шунингдек уларнинг ишлаши учун зарур харажатларни тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланиши белгиланмоқда.

▫️ Маъқулланган Қонун Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач расмий кучга эга бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Сенат томонидан Бюрократик тўсиқлар янада қисқартирилиши ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойиллари жорий қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди.

📋 Қонун билан жами 6 та қонун ва 3 та кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 6-моддаси маъмурий жавобгарлик тўғрисида қарорлар қабул қилиш борасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатлари чиқариб ташланмоқда.

Шунингдек, мазкур кодексининг 291-моддасига, транспорт воситаларини ушлаб туриш ва кўрикдан ўтказиш асослари ва тартибига ўзгартиш киритилмоқда.

❗️Эндиликда транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси ёнида бўлмаган ҳайдовчилар транспорт воситаларини бошқарганда уларнинг автотранспорт воситаларини ушлаб туриш тартиби бекор қилинади.

▫️ Маъқулланган Қонун Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач расмий кучга эга бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Сенат томонидан “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди.

📋 Қонун билан 17 та қонунга, хусусан, 8 та кодекс ва 9 та қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Жумладан, “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни билан ҳимоя ордери таъсис этилган эди. Лекин ушбу ҳимоя ордерида назарда тутилган чекловларни бажармаганлик учун қонун ҳужжатларида жавобгарлик масаласи очиқ қолган.

Шу боис тазйиқ ўтказишга ва (ёки) зўравонлик содир этишга мойил бўлган ёки уларни содир этган шахс томонидан ҳимоя ордери талабларини бажармаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.

▫️ Маъқулланган Қонун Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач расмий кучга эга бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги, қонунчиликдаги энг муҳим янгиликлар, ҳаётий заруратга айланган ҳуқуқий билимлар, огоҳликка чорловчи материаллар билан ишончли манба бўлган hudud24.uz да танишинг.

Telegram: @hudud24official
Facebook: fb.com/hudud24official
Instagram: instagram.com/hudud24.uz
Twitter: twitter.com/hudud24official
#Кун_тарихи

🗓 12 сентябрь (2008 йил)

“Музейлар тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган.

📋 Қонунга кўра, музейлар давлат ва нодавлат музейлари шаклида ташкил этилиши мумкин.

🔰 Ихтисослашувига кўра музейлар қуйидаги турларга бўлинади:

🔸 асосий фаолияти музей ашёлари ва музей коллекцияларини сақлаш, ўрганиш ҳамда оммага намойиш этишдан иборат бўлган музейлар;

🔸 асосий фаолияти тарихий-маданий қўриқхона ва у билан боғлиқ табиий ландшафт таркибига кирадиган моддий маданий мерос объектларини, шунингдек музей ашёлари ва музей коллекцияларини сақлаш, ўрганиш ҳамда оммага намойиш этишдан иборат бўлган музей-қўриқхоналар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

Контракт тўловида солиқ чегирмаси мавжудлигини биласизми?

Батафсил ушбу ролик орқали танишинг

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Мадад – муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилоти 2019 йил 12 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилиб, ўз фаолиятини бошлаган.

Ташкилотнинг 1 йиллик фаолияти давомида амалга оширилган ишлар инфографикада.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Юридик техникумлар ҳақида нималар биласиз?

🏢 Республикамизнинг барча ҳудудларида 1 тадан 14 та юридик техникумлар ташкил этилган.

❗️Юридик техникумларда давлат ҳуқуқий фаолият, юридик хизмат ҳамда суд-ҳуқуқий фаолият мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрланади.

👬 Юридик техникумларига умумий ўрта таълим (11-синфни) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини битирганлар ҳужжат топшириши мумкин.

🌐 Адлия вазирлигининг юридик техникумларига ўқишга кириш учун абитуриентлар ҳужжатлари texnikum.dtm.uz веб-сайти орқали онлайн қабул қилинмоқда.

📁 Ҳужжатлар қабул қилиш жорий йилнинг 25 августидан 25 сентябргача (шу куни ҳам) бўлиб ўтади.

📝 Юридик техникумларга Ўзбекистон фуқароларини қабул қилиш Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовлари орқали амалга оширилади.

📚 Тест синовлари тарих ҳамда хорижий тил (инглиз, немис ёки француз тиллари) фанларидан бўлиб ўтади.

👨🏻‍💼Хорижий фуқаролар юридик техникумлар томонидан ташкил этиладиган суҳбат натижасида қабул қилинади.

🧑🏻‍💻 Абитуриентлар ўқишга давлат буюртмаси, тўлов-контракт, шу жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида қабул қилинади.

📆 Юридик техникумларда ўқиш муддати 2 йилни ташкил этади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари фаолияти ҳақида нималарни биласиз?

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🚫 Қуйидаги касалликлар мавжуд болалар учун боғча пули тўланмайди:

👉 нутқидаги оғир нуқсонлар (ринолалия, дудуқланиш, болалар афазияси, руҳий-нутқий ривожланишда орқада қолиш);
👉 эшитишдаги оғир нуқсонлар (II — IV даражадаги карлик);
👉 кўришдаги оғир нуқсонлар (кўзи ожизлар, бир кўзи соққаси йўқлиги (анофтальм), амблиопия ва ғилай бўлган заиф кўрадиганлар);
👉 таянч-ҳаракатланишидаги нуқсонлар (бош мия, бўйин, кўкрак қафаси, умуртқа, бўғимлар ва оёқлар операцияларининг барча турларидан кейинги ҳолати; бўйин, кўкрак қафаси, умуртқанинг идиапатик деформациялари; кифоз; лордоз; кифосколиоз; оёқ панжалари фалажи; таянч-ҳаракатланиш аъзоси ривожланиши аномалиялари; артрозоартритлар; остехондропатия; хондродистрофия; болалар церебрал фалажи; менингоэнцефалитга чалингандан кейин ҳамда туғруқ асоратларидан кейинги таянч-ҳаракатланиш аъзоларининг барча патологиялари (гемипарез, парапарез, монопарез ва шу турдаги плегиялар); полирадикулоневритлар ва уларнинг асоратлари);
👉 психик ривожланишда орқада қолиш (ақлий орқада қолиш (ақлий фаолиятининг орқада қолиши ва ақлий заифликнинг енгил даражаси);
👉 мураккаб нуқсонлар (ривожланишда икки ва ундан ортиқ нуқсонлар мавжудлиги);
👉 сил касаллигининг илк кўриниши (сил касаллиги билан касалланган бемор билан бир оиладан (хўжаликдан) бўлиб алоқада бўлганлар, тубвираж), шунингдек сил касаллигидан кейинги тиклаш даври.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ақл_чархи

Хабарингиз бор каналимизда “Ақл чархи” рукни ташкил этилган бўлиб, унда турли жумбоқлар бериб борилмоқда.

☑️ Навбатдаги жумбоқ билан видео орқали танишинг ҳамда ўз билимингиз ва иқтидорингизни синовдан ўтказинг.

Жумбоқнинг жавоби бугун соат 18:00 да каналда эълон қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди.

📋 Низомга кўра, Агентликнинг қабул қилган қарорлари давлат органлари, бошқа ташкилот ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар учун бажарилиши мажбурий ҳисобланади.

☑️ Агентлик юридик шахс ҳисобланиб, ўз номи ёзилган ва Давлат герби тасвири туширилган муҳр ва бланкаларга, мустақил балансга, шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисобварақларига эга бўлади.

🏢 Агентлик тизимига агентликнинг марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалари, Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти, “Yoshlar media xoldingi” АЖ киради.

📝 Ҳудудий бўлинмалар (туманлар ва шаҳарлар бўлимлари бундан мустасно) юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият юритади.

📌 Агентликнинг асосий вазифаларидан бири ёшлар билан боғлиқ соҳа ва йўналишларда ягона давлат сиёсатини, стратегик йўналишлар ва давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Ёшлар ишлари агентлиги Президентнинг ПФ-6017-сон Фармони билан ташкил этилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ов мавсуми бошланмоқда

❗️Ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларини, шунингдек ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг бошқа турларини амалга ошириш қоидаларини бузиш:

👉 фуқароларга – 1 115 000 сўмдан 2 230 000 сўмгача;

👉 мансабдор шахсарга эса — 2 230 000 сўмдан 3 345 000 сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

➡️ Шунингдек, қонунчиликда ушбу ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо қўллангандан кейин такрор содир этганлик учун ҳам жавобгарлик белгиланган.

Бундан ташқари, тегишли рухсати бўлмай туриб ёки тақиқланган жойларда ёхуд тақиқланган муддатларда, тақиқланган қуроллар ёки воситалар билан ов қилиш ёки балиқ овлаш:

👉 ҳуқуқбузарлик қуроли ва ашёлари мусодара қилиниб, фуқароларга 3 345 000 сўмдан 4 460 000 сўмгача, мансабдор шахсларга эса — 4 460 000 сўмдан 5 575 000 сўмгача миқдорда жарима солишга ёхуд ҳуқуқбузарлик қуроли ва ашёлари мусодара қилиниб, 3 йилгача муддатга ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot