Huquqiy axborot
366K subscribers
6.4K photos
490 videos
22 files
14.3K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Билишингиз_керак

Аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари қўллаб-қувватланади

Батафсил ушбу ролик орқали танишинг

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи

🗓 9 август (2019 йил)

"Бухоро вилояти Қоракўл туманида “Халқаро математика мактаби”ни ташкил этиш тўғрисида" Ҳукумат қарори қабул қилинган.

🏫 Қарор билан Қоракўл туманидаги 1-сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатига “халқаро математика мактаби” мақоми берилган.

Замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда аниқ ва табиий фанлар, шунингдек, чет тилларини чуқур ўқитиш, ўқувчиларнинг ижодий салоҳиятини намоён қилиш ҳамда уларни республика ва халқаро фан олимпиадаларига қатнашишга тайёрлаш халқаро мактабнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Сўхликлар жорий йилда ер ва мол-мулк солиғидан озод этилади

“2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Фарғона вилоятининг Сўх туманида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва иқтисодиёт тармоқларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш мақсадида:

👉 2020 йилда жисмоний шахслар ер солиғи ва мол-мулк солиғини тўлашдан озод этилади;

👉 2020 йил 1 августдан 2021 йил 31 июлга қадар:

▫️якка тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи амалдаги қатъий белгиланган солиқ ставкасининг 50 фоизи миқдорида белгиланади;

▫️алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини олиш учун йиғим тўлашдан озод қилинади.

📌 Тадбиркорларнинг бизнес лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида кредит фоиз ставкасининг 10 фоизли пунктидан юқори бўлган қисми, бироқ Марказий банк асосий ставкасининг 1,75 бараваридан ошмаган миқдори компенсация қилинади.

💰 Қарорга кўра, Сўх тумани аҳолисига янги уй-жой қуришлари учун ипотека кредитлари ажратилади.

🏥 Сўх туманида жойлашган тиббиёт муассасалари шифокорларининг лавозим маошларига соҳадаги иш стажининг биринчи 3 йили учун тариф ставкасига нисбатан 40 % ва ҳар бир кейинги 2 йил учун тариф ставкасига нисбатан 15 % миқдорда, устаманинг энг кўп миқдори 100 % ўрнатилади.

✈️ Шунингдек, Сўх туманида самолёт ва вертолётлар учун учиш-қўниш майдончалари ташкил этилади.

🏠 Сўх тумани аҳолиси учун Фарғона вилоятининг Ёзёвон, Қўштепа, Бағдод, Риштон ва Бувайда туманлари ҳудудида деҳқончилик қилиш учун экин ер майдони ва ипотека кредитлари асосида квартиралар ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

2017 йил 21 декабрдаги қонунга мувофиқ август ойининг иккинчи якшанбаси Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари куни этиб белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Халқаро_кун

🗓 9 август

Бугун – Жаҳон туб халқлари халқаро куни

📌 БМТ Бош Ассамблеясининг 1994 йил 23 декабрдаги (№ 49/214) резолюциясига асосан 9 август Жаҳон туб халқлари халқаро куни (International Day of the World’s Indigenous Peoples) сифатида нишонланади.

Туб халқ – бошқа жойлардан кўчманчилар келишидан олдин маълум ерларда яшаган халқлар.
Туб халқ вакиллари этник ўзлиги, тили ва маданий анъаналари асосларини сақлаб қолишга интилиб келишади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ходимга интизомий жазо қўллаш тартибини биласизми?

💼 Иш берувчи ходимга меҳнат интизомини бузганлиги учун Меҳнат кодексида белгиланган интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли.

📝 Интизомий жазо қўлланилишидан аввал ходимдан ёзма равишда тушунтириш хати талаб қилиниши лозим.

☑️ Интизомий жазони қўлланишда содир этилган ножўя хатти-ҳаракатнинг қай даражада оғир эканлиги, шу хатти-ҳаракат содир этилган вазият, ходимнинг олдинги иши ва хулқ-атвори ҳисобга олинади.

Ходим қўлланилган интизомий жазодан норози бўлган тақдирда 3 ой муддат ичида судга ёки меҳнат низолари комиссиясига мурожаат этишга ҳақли.

Эслатиб ўтамиз, иш берувчи ходимлар меҳнатини ташкил қилиши, қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда, меҳнат шартномасида назарда тутилган меҳнат шароитларини яратиб бериши, ходимларнинг эҳтиёж ва талабларига эътибор билан қараши, уларнинг меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилаб бориши шарт.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи

🗓 10 август (2015 йил)

"Кексалар ва ногиронларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" Ҳукумат қарори қабул қилинган.

♻️ Унга кўра, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлар ҳар ойда маълум миқордаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарлари билан бепул таъминланади.

🔰 Бунда ёлғиз кексалар ва ногиронларга ўзгалар парваришига муҳтож бўлган пенсия ёшидаги қуйидаги шахслар ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлари киради:
👉 фарзандлари (вояга етмаган ёки ногирон болалар бундан мустасно) бўлмаган;
👉 эри (хотини) ва ота-онаси (кексалар ёки ногиронлар бундан мустасно) бўлмаган;
👉 васийлари, ҳомийлари ва суд томонидан кексани ёки ногиронни парвариш қилиш мажбурияти зиммасига юкланган шахслари бўлмаган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Ўзбекистон 2025 йилда ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларига мезбонлик қилади

“2025 йилда Ўзбекистонда ёшлар ўртасидаги IV ёзги Осиё ўйинларини ўтказишга тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (468-сон, 07.08.2020 й.) қабул қилинди.

🏢 Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳузурида “Тошкент–2025” ёзги Осиё ўйинларини ўтказиш дирекцияси ташкил этилади.

Осиё ўйинларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш бўйича халқаро ва республика миқёсидаги тадбирлар ҳамда унинг доирасида кўргазмалар, конференциялар, илмий-амалий анжуманлар ва бошқа тадбирларни ўтказиш Дирекциянинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

📌 Шунингдек қарор билан, “Тошкент–2025” ёзги Осиё ўйинларини ўтказишни ташкил этиш бўйича ташкилий қўмита таркиби ҳамда чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Харид қилинган қандай товарлар қайтариб олинмайди?

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Коррупцияга қарши стандарт мавжудлигидан хабарингиз борми?

☝️ISO 37001:2016 “Коррупцияга қарши бошқарув тизимлари – фойдаланиш учун талаблар ва тавсиялар” халқаро стандарти

⚠️ Бу стандарт ташкилотларда коррупцияга қарши бошқарув тизимини ишлаб чиқиш, жорий этиш, қўллаб-қувватлаш, таҳлил қилиш ва такомиллаштириш учун талабларни ва раҳбарий кўрсатмаларни белгилайди.

🔰 Ушбу стандарт бўйича бошқарув тизимини жорий этиш:

👉 маъмурий тартиб-таомиллар, давлат хизматлари кўрсатиш, давлат харидларини амалга оширишда коррупция фактлари тўғрисида маълумот олишга;

👉 давлат идораларида марказий аппарат ва ҳудудий тузилмалар кесимида коррупция ҳолати ва тенденциялари тўғрисидаги маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилишга;

👉 давлат идоралари, тармоқлар, ҳудудлар ва коррупция турлари кесимида коррупция ҳолати ва тенденциялари мониторингини амалга оширишга;

👉 фуқароларнинг, ходимларнинг мурожаатлари бўйича ягона тизим ва маълумотлар базасини яратиш, шунингдек давлат хизматида коррупцияга қарши ўқитиш ва ҳалоллик бўйича ходимлар малакасини оширишга хизмат қилади.

ISO 37001:2016 стандарти Малайзия ҳукумати томонидан жорий қилинган.

🖥 Microsoft компанияси ушбу сертификатга эга.

🏢 Давлат органи ва бошқа ҳар қандай ташкилот ISO 37001:2016 сертификатини олиш орқали давлат идоралари ва бошқа манфаатдор шахсларга ҳамда ўзининг шерикларига коррупция ҳолатларининг олдини олиш, аниқлаш ва бартараф қилиш учун зарур бўлган барча чораларни халқаро стандартларга мувофиқ амалга ошираётганини намойиш қилиши мумкин бўлади.

➡️ Стандарт ҳақида батафсил: https://hsti.uz/?p=26044

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Жиноятларни фош этиш фаолияти такомиллашади, бу бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади

“Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони (ПФ-6041-сон, 10.08.2020 й.) қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, жиноятларни фош этиш фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида қуйидагилар белгиланади:

гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчидан ариза, тушунтириш ёки кўрсатувлар олишни мазкур жиноят иши юритувида бўлган суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судьянинг ёзма рухсатига асосан ва фақат ҳимоячи иштирокида амалга ошириш (белгиланган тартибда ҳимоячидан воз кечилган ҳоллар бундан мустасно);

жиноят содир этишда гумон қилинаётган шахсни ушлаб туриш муддатини у ҳақиқатда ушланган вақтдан бошлаб ҳисоблаш;

шахс амалда ушланган пайтдан бошлаб, тегишли мансабдор шахс у билан боғлиқ суриштирув ва тергов ҳаракатларини ўтказишдан олдин адвокат билан холи учрашувни таъминлаши шартлигини белгилаш;

айбига иқрорлик бўйича келишув институтини жорий қилиш;

ўта оғир жиноят содир этганликда гумон қилинаётган ёки айбланаётган шахсларга оид ишлар бўйича, шунингдек, шахсга нисбатан қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш масаласи кўриб чиқилаётганда ҳимоячининг иштирок этиши шартлигини белгилаш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Айбланувчининг яқин қариндошларини етарли асослар бўлмаганда сўроқ қилиш тақиқланади

➡️ Фармонга кўра, шахсга нисбатан тергов даврида эълон қилинган айблов, жиноят иши суднинг қайси инстанциясида кўрилаётганлигидан қатъи назар ярашув институти доирасига тушадиган енгилроқ моддага қайта малакаланган ҳолларда ярашув институтини қўллаш тартиби жорий қилинмоқда.

Терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов органлари ходимлари томонидан шахсни ғайриқонуний ҳаракатлар содир этишга ундаш ва бундай ундаш оқибатида содир этилган жиноят учун уни айблаш тақиқланади.

‼️ Шунингдек, ушланган гумон қилинувчи ёки айбланувчининг яқин қариндошларини процесс иштирокчиси сифатида жалб қилиш учун асослар мавжуд бўлмаган ҳолларда уларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга чақириш ва сўроқ қилиш тақиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Айрим тоифа шахслар учун енгилликлар белгиланди

Фармонга кўра, оғир ёки ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод этилмаслигига оид қоида вояга етмаганлар, I ва II гуруҳ ногиронлари, аёллар, 60 ёшдан ошган эркаклар ва эҳтиётсизлик орқасида жиноят содир этган шахсларга нисбатан қўлланилмайди.

🚫 Вояга етмаганлар, I ва II гуруҳ ногиронлари ҳамда пенсия ёшига етган шахсларга нисбатан 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо назарда тутилган қасддан содир этилган жиноятларга доир, шунингдек, эҳтиётсизлик оқибатида содир этилиб, бунинг учун 5 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашга йўл қўйилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Президент Шавкат Мирзиёев 10 август куни мамлакатимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Видеоконференцалоқа шаклида ўтган тадбир бошида давлатимиз раҳбари коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятга тўхталиб ўтди.

Хусусан, барча ҳудудларда даволаш ўринлари ва тиббий ускуналар сони бир неча баробар кўпайтирилгани, тез тиббий ёрдам ва даволаш сифати яхшилангани натижасида охирги бир ҳафтада мамлакатимиз бўйича коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи ошгани қайд этилди.

Фуқаролар ҳаёти ва соғлиғи ҳимоясини янада кучайтирган ҳолда, пандемия шароитида яшаш ва ишлашда давом этиш, карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиш муҳимлиги таъкидланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ўтган давр учун пенсия тўлаш тартибини биласизми?

💰 Ўз вақтида талаб қилиб олинмаган пенсия пули пенсияни олиш мақсадида мурожаат этилганидан олдинги 12 ойдан ошмаган давр учун тўланади.

➡️ Пенсияни тайинловчи ёки тўловчи органнинг айби билан ўз вақтида олинмай қолган пенсия пули ўтган давр учун муддати чекланмаган ҳолда тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Сирдарёда буғ-газ электр станцияси қурилади

“Сирдарё вилоятида қуввати 1 500 МВт бўлган янги иссиқлик электр станцияси қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4799-сон, 10.08.2020 й.) қабул қилинди.

📋 Қарорга мувофиқ, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, “The International Company for water and power projects” (Саудия Арабистони) (Инвестор) ва “Acwa Power Sirdarya” МЧЖ (Лойиҳа компанияси) ўртасидаги Сирдарё вилоятида қуввати 1 500 МВт бўлган буғ-газ электр станциясини қуриш бўйича инвестиция битими тасдиқланди.

📝 Инвестиция битими у имзоланган кундан эътиборан кучга киради (2020 йил 6 мартда имзоланган).

Қарор билан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ва Лойиҳа компанияси ўртасидаги Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим маъқулланди.

➡️ Лойиҳа компанияси ишлаб чиқарилган электр энергиясини кафолатланган тарзда фақат "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖга сотади.

🔰 Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида Лойиҳа компаниясига, истисно тариқасида, қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

👉 кредитлаш, чет эл валютасидаги маблағларни олиш ва улардан фойдаланиш учун чет элдаги хорижий банкларда ҳисобварақлар очиш ҳамда республикадаги ҳисобварақларидан хориждаги ҳисобварақларига пул маблағлари ўтказиш;

👉 Ўзбекистоннинг ташқарисидаги хорижий пудратчилар, етказиб берувчилар ёки хорижий кредиторларга тўловларни Ўзбекистондаги банк ҳисобварақлари орқали тўғридан-тўғри амалга ошириш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Олий Мажлис палаталари энди хўжалик бошқарув органлари раҳбарларининг ҳам ахборотини эшитади

“Қонун ижодкорлиги ҳамда парламент назорати жараёнлари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–631, 10.08.2020 й.) Президент томонидан имзоланди.

📋 Қонун билан парламент ва маҳаллий Кенгашлар фаолиятига оид бир қатор қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритилди.

ℹ️ Жумладан, “Парламент назорати тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартишга кўра, Олий Мажлис палаталари Ҳукумат аъзоларидан ташқари, эндиликда хўжалик бошқарув органлари раҳбарларининг фаолиятига доир масалалар юзасидан уларнинг ахборотларини эшитиш ваколати белгиланди.

🔍 Шу билан бирга Қонунда, Парламент текширувлари Олий Мажлиси палаталарининг нафақат қўшма қарорлари, балки, алоҳида қарорлари асосида ҳам ўтказилиши мумкинлиги кўзда тутилди.

☑️ Шунингдек, киритилган ўзгартишларга асосан аҳолини қийнаб келаётган муаммолар юзасидан парламент ва сенатор сўровлари кимнинг номига юборилган бўлса ўша мансабдор шахс ёки унинг вазифасини бажариши юклатилган шахс томонидан жавоб берилади.

▫️Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Профессионал таълимни ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби белгиланди

"Ўзбекистон Республикасида узлуксиз бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тизимини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" Ҳукумат қарори (466-сон, 07.08.2020 й.) қабул қилинди.

📌 Қарор билан тасдиқланган низомга кўра, профессионал таълим меҳнат бозоридаги кадрларга бўлган реал эҳтиёж, иш берувчиларнинг таклифлари ҳамда "Ҳаёт давомида таълим олиш" принципи асосида таълим олишга мўлжалланган.

🏢 Профессионал таълим тизимида кадрлар тайёрлаш касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумларда амалга оширилади.

☑️ Ушбу таълим муассасаларини ташкил этиш ва тугатиш Ҳукумат томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

Нодавлат профессионал таълим муассасалари белгиланган тартибда жисмоний ва нодавлат юридик шахслар томонидан ташкил этилади.

Давлат органлари ва хўжалик бирлашмалари профессионал таълим муассасаларининг муассиси бўлиши мумкин.

🏫 Коллежлар ва техникумларда кундузги, сиртқи ва кечги таълим шакллари жорий этилади.

👨‍🎓Профессионал таълим муассасаларида қоидага кўра, гуруҳларда камида 12 нафар ва кўпи билан 30 нафар ўқувчи бўлади.

📋 Таълим дастурларини муваффақиятли битирганларга давлат намунасидаги диплом берилади.

💼 Диплом олинган билим, кўникма ва малакаларни меҳнат фаолиятида қўллаш ҳуқуқини беради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Сўраган_эдингиз

📲 Автомобилларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш муддатлари қандай, яъни 2019 йил июнь ойида харид қилган шахсий автомашинамни 2020 йил техник кўрикдан ўтказишим керакми (Т.Н. Навоий вилояти, Зарафшон шаҳри)

🔰 Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга кўра:

🔹 ишлаб чиқарилганлигига 5 йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари — 2 йилда бир марта;

🔹 ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига 5 йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари — 1 йилда бир марта мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши керак.

Шунингдек, транспорт воситаси техник кўрикка белгиланган муддатлардан олдин тақдим этилиши мумкин.

⚠️ Эслатиб ўтамиз, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мувофиқ ҳайдовчиларнинг мажбурий техник кўрикдан ўтказилмаган транспорт воситаларини бошқариши 111 минг 500 сўм миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Ёшлар парламентидаги лавозимларга Адлия вазирлиги ходимлари сайланди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузурида ташкил этилган Ёшлар парламенти биринчи йиғилишида Ёшлар парламенти раиси лавозимига кўпчиликнинг овози билан Адлия вазирлиги ходими Бобоев Жамшид Норбой ўғли ҳамда Ёшлар парламентининг Китобхонликни кенг тарғиб қилиш ва қонунчилик масалалари комиссияси раиси лавозимига вазирликнинг яна бир ходими Маматқулов Шохрух Қудратжон ўғли сайландилар.

Адлия вазирлиги жамоаси Ж.Бобоевни ва Ш. Маматқуловни ушбу ишонч билан муборакбод этади. Келгуси ишларида омад ва зафарлар тилайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot