Huquqiy axborot
363K subscribers
6.36K photos
467 videos
22 files
14.2K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Биласизми

Аграр таълим тизимини янада такомиллаштиришга оид Президент қарори инфографикаларда

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Бу йил 1-синфга қабул қандай бўлаяпти?

🏫 Шу кунларда болаларни мактабларнинг 1-синфига қабул қилиш жараёни давом этмоқда.

🎒 Қонунчиликка кўра, 1-синфга 6-7 ёшли болалар тиббий хулосага мувофиқ тайёргарлик даражасидан қатъи назар, танловсиз қабул қилинади (мусиқа ва санъатга ихтисослаштирилган таълим муассасалари бундан мустасно).

🗓 Қабул ишлари июнь — август ойларида ташкил этилади.

🔰 Боланинг ота-онаси қуйидаги ҳужжатларни топширади:
👉 ариза;
👉 ота-онанинг паспорти нусхаси;
👉 боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси;
👉 боланинг соғлиғи тўғрисида тиббий маълумотнома;
👉 боланинг 3,5 х 4,5 см ҳажмдаги 4 дона рангли фотосурати.

Жорий йилда мактабларнинг 1-синфига ўқувчилар қабули 31 июлга қадар мактаб бириктирилган микроҳудуд доирасида амалга оширилди.

➡️ Микроҳудуд доирасидан ташқарида эса жорий йилнинг 25 августига қадар қабул амалга оширилади.

Пандемия шароитида 1-синфга қабул жараёнида инсонларнинг бир жойда тўпланиб қолиши ва ортиқча сарсонгарчиликларни бартараф этиш мақсадида Тошкент шаҳрида тажриба тариқасида навбатга ёзилиш жараёнини онлайн тарзда www.qabul.maktab.uz веб-портали орқали амалга ошириш имконияти яратилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Ҳужжатлар билан танишишни асоссиз рад этиш жавобгарликка сабаб бўлади

➡️ Қонунчиликка кўра, фуқарога унинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқишни асоссиз равишда рад этиш жавобгарлик келтириб чиқаради.

💰 Ушбу қилмиш мансабдор шахсларга 223 минг сўмдан 446 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Президент раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида коронавирус пандемиясини жиловлаш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинмоқда.
Жойлардаги бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш тизими ишини янада жонлантириш кераклиги таъкидланди.
Олимлар ва тажрибали шифокорлар билан маслаҳатлашган ҳолда, вакцина харид қилиш ва аҳолини вакцинация қилиш йўлларини пухта ўрганиб чиқиш топшириғи берилди.

На проходящем под председательством Президента видеоселекторном совещании анализируется проводимая работа по сдерживанию пандемии коронавируса.
Отмечена необходимость дальнейшей активизации работы системы первичной медицинской помощи на местах.
Поручено всесторонне изучить совместно с учеными и врачами возможности закупки вакцины и вакцинации населения.

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“COVID марказ” ходимлари моддий рағбатлантирилади

“Коронавирус инфекциясини юқтирган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (461-сон, 04.08.2020 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарор билан, марказий ва оилавий поликлиникалар негизида ташкил этиладиган махсус поликлиникалар (“COVID марказ”) ходимларининг лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар ўрнига қуйидаги ҳар ойлик моддий рағбатлантириш тўловлари белгиланди:

👉 врач ходимларга – 2,5 млн сўм;
👉 ўрта тиббиёт ходимларига – 1,5 млн сўм;
👉 кичик тиббиёт ходимларига – 1 млн сўм;
👉 бошқа ходимларга – 500 минг сўм.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Коронавирус билан касалланган беморларни даволаш учун махсус шифохоналар ташкил этилди

🏥 Қарорга мувофиқ, коронавирус билан касалланган беморларни даволашга мўлжалланган махсус “1-сон Зангиота” ва “2-сон Зангиота” шифохоналари ташкил этилди.

🔰 Шунингдек, қарор билан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида коронавирус инфекциясини юқтирган шахсларни даволаш мақсадида ташкил этиладиган вақтинчалик шифохоналар қуйидагича бириктирилди:

👉 Ўзбекистон гимнастика федерациясининг “Универсал” спорт мажмуасидаги 750 ўринли - ИИВнинг марказий госпиталига;

👉 “Ўзэкспомарказ” МКК АЖ 1 ва 2-сон павильонидаги 814 ўринли - Мудофаа вазирлигининг марказий ҳарбий клиник госпиталига;

👉 “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг “Назарбек” соғломлаштириш масканидаги 350 ўринли - Миллий гвардия ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга ;

👉 Ёшлик спорт мажмуасидаги 520 ўринли - ДХХнинг марказий ҳарбий госпиталига;

👉 “Ўзэкспомарказ” МКК АЖ 3 ва 4-сон павильонидаги 1000 ўринли, Сергели туманидаги 2-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабидаги 250 ўринли, Олимпия захиралари спорт саройидаги 500 ўринли - Тошкент шаҳар ҳокимлигига.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Бухородаги 116 нафар иссиқхона эгаларига имтиёзли кредитлар ажратилади

Бухорода юз берган табиий офат натижасида етказилган зарарларни қоплашга оид Ҳукумат фармойиши (350-ф, 03.08.2020 й.) қабул қилинди.

Унга кўра, Бухородаги табиий офатдан талофат кўрган 116 нафар иссиқхона эгаларига вилоят ҳокимлиги томонидан шакллантирилган рўйхат асосида, истисно тариқасида:

💰 уларнинг фаолиятини қайта тиклаш учун 18 фоиздан ошмаган ставкада, 2 йилгача бўлган муддатга жами 71,6 млрд сўм миқдорда тижорат банклари кредитлари ажратилади;

🏢 ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз харажатлари тўлиқ Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси (Жамғарма) томонидан қопланади;

💳 кредитлар таъминотининг 50 фоизи Жамғарма кафиллиги ва қолган қисми суғурта ташкилотларининг суғурта полиси асосида амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ижтимоий нафақаларни тайинлаш жараёни автоматлаштирилади

“Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

🖥 Қарорга мувофиқ, 2020 йилнинг 1 сентябридан ижтимоий нафақаларни тайинлаш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш ва уларни тайинлаш тартиб-таомиллари босқичма-босқич “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими воситасида амалга оширилади.

Кам таъминланган оилаларнинг эҳтиёжмандлик даражасини объектив баҳолаш, қарорларни қабул қилишда субъектив ёндашувни бартараф этиш тизимни жорий этишнинг асосий мақсадларидан бири ҳисобланади.

🧾 Қарор билан 2021 йил 1 январдан бошлаб давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдамини тақдим этишда фуқаролардан талаб этилмайдиган ҳужжатлар ва маълумотлар рўйхати тасдиқланди.

📌 “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” АТ орқали кам таъминланган деб эътироф этилганлик тўғрисида маълумотнома ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тақдим этилади ва 12 ой давомида амал қилади.

🏢 Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппаратида
фуқароларнинг “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” АТ орқали ижтимоий нафақаларни тайинлашга оид мурожаатлари ва шикоятларини қабул қилиш бўйича шўъбаси ташкил этилади.

ℹ️ Маълумот учун: “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” АТ 2019 йил 1 октябридан буён тажриба-синов тариқасида Сирдарё вилоятида ишлатиб келинмоқда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

2021 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этишда фуқаролардан талаб этилиши йўл қўйилмайдиган ҳужжатлар ва маълумотлар рўйхати

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида кам таъминланган оила сифатида рўйхатга олинган оилаларга бепул ёки имтиёзли шартларда кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар рўйхати

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

Ота-онанинг болага таълим-тарбия бериш борасидаги мажбуриятларини бажармаслиги маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади

Батафсил ушбу ролик орқали танишинг

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ички ишлар органлари ходимлари қуйидаги ҳолатларда сизнинг автомобилингиздан мажбурий тартибда фойдаланиши мумкин:

👉 табиий офат юз берган жойга бориш;
👉 шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож фуқароларни тиббий муассасаларга олиб бориш;
👉 жиноят содир этган шахсларни таъқиб қилиш ва ички ишлар органларига олиб келиш;
👉 ҳодиса жойига ёки ички ишлар органларининг шахсий таркибини жанговар тревога бўйича тўплаш жойига бориш учун.

🧾 Бу ҳолатда, транспорт воситасидан фойдаланилганлиги фактини тасдиқловчи ҳамда ундан фойдаланган ички ишлар органи ходимини идентификацияловчи ҳужжат берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга мослаштирилган махсус шифохоналарда беморларга хизмат кўрсатиш учун зарур бўлган тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимларнинг меъёрлари

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Юқумли касаллик тарқатиш хавфини туғдирадиган шахсларга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади

🧾 Қонунчиликка кўра, бажараётган ишининг хусусиятига кўра юқумли, паразитар касалликларни тарқатиш хавфини туғдирадиган шахслар ишдан четлаштирилиб, иш берувчи томонидан мумкин бўлган иш билан таъминланмаганда, даволаниш даврига меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади.

💰 Ходим вақтинча меҳнатга лаёқатсиз бўлганда, унга иш ҳақининг 60 фоизидан 100 фоизигача миқдорда нафақа тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи

🗓 6 август (2005 йил)

Кадрларни давлат грантлари асосида мақсадли тайёрлаш тартиби тўғрисида низом давлат рўйхатидан ўтказилган.

➡️ Низомга кўра, барча таълим йўналишлари бўйича давлат гранти асосида таҳсил олган ОТМлар бакалавр ва магистрлари мажбурий тартибда камида 3 йил ишлаб бериш шарти билан таълим муассасаларига, корхона ва ташкилотларга ишга тақсимланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Сўраган_эдингиз

2014 йил февраль ойида туғилган фарзандимни ҳудудимиздаги мактабга қабул килишмаяпти, шунга қандай йўл тутсам бўлади? (И.Л. Андижон вилояти, Қўрғонтепа тумани)

🧾 Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомга кўра, мактабнинг I синфига 6-7 ёшли болалар тиббий хулосага мувофиқ қабул қилинади.

Фарзандингиз жорий йилнинг 31 август кунига қадар 6,5 ёшга тўлишини инобатга олсак, тегишли ҳужжатларни мактаб маъмуриятига тақдим этиш ҳуқуқига эгасиз.

🏢 Ҳудудий халқ таълими бошқарув органлари мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш ва унинг натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чораларни кўриши шарт.

🔍 Шу боис, ушбу масала юзасидан туман Халқ таълими бўлимига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишингиз мумкин.

⚠️ Эслатиб ўтамиз, болалар умумтаълим муассасасининг 1-синфига тайёргарлик даражасидан қатъи назар, танловсиз қабул қилинади (мусиқа ва санъатга ихтисослаштирилган таълим муассасалари бундан мустасно).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Йўл қоидасини бузган хорижлик транспорт эгалари божхонада жарима тўлайди

“Йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (463-сон, 05.08.2020 й) қабул қилинди.

📋 Қарор билан Ўзбекистон ҳудудида йўл ҳаракати қоидаларини бузган хорижий автотранспорт воситалари ҳайдовчилари ёки бошқа шахслардан тегишли жарималарни ушбу транспорт воситаларини республика ҳудудидан олиб чиқиб кетилаётганда божхона органлари томонидан ундириш механизми жорий этилди ва ундириш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

⚠️ Мазкур қоида хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари уларга тенглаштирилган ташкилотларнинг , хорижий расмий делегациялар автотранспорт воситаларига татбиқ этилмайди.

🖥 Низомга кўра, тегишли жарималар божхона органлари томонидан ички ишлар органлари онлайн режимда тақдим этган маълумотлар асосида ундирилади.

💰 Жарима суммаси чегара божхона постидаги банк кассалари ёки электрон тўлов тизимлари ёхуд ўзига ўзи хизмат кўрсатиш терминаллари орқали тўланади.

Жарима суммаси тўланмаган тақдирда автотранспорт воситаси далолатнома асосида 60 кунга қадар вақтинча сақловга олинади.

❗️Жарима суммаси 60 кун ичида тўланмаса, қарздорлик суммаси мажбурий ижро ва суд органлари билан ҳамкорликда транспорт воситаси ҳисобидан ундириш чоралари кўрилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
ISO 37001:2016: Коррупцияга қарши бошқарув тизими

Ушбу стандарт ташкилотларга порахўрларга қарши тадбирларни ташкил этиш, амалга ошириш, қўллаб-қувватлаш ва кучайтиришга ёрдам беради

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=16389

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube