Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига асосан қабул қилинган Ҳукумат қарори (449-сон, 22.07.2020 й.) билан коронавирус инфекцияси кенг тарқалишига қарши курашишда мамлакатда дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар тақчиллигининг олдини олиш, шунингдек фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш ҳамда коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларга ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилишини таъминлаш мақсадида, COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган тиббий буюмлар, тиббий техникалар, дори воситалари ва биологик фаол моддаларни Ўзбекистон Республкасига олиб кириш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан реализация қилиш тартиби соддалаштирилди.
✅ Хусусан, қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 октябрга қадар:
👉 84 турдаги тиббий буюмлар ва тиббий техникалар, шу жумладан кислород концентраторлар, пульс оксиметрлари ҳамда цинк, магний, селен ёки витамин “Д” моддаларини сақловчи биологик фаол қўшимчалар импорт қилинганда ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқарилганда давлат рўйхатидан ўтказилмасдан ва мажбурий сертификатлаштирилмасдан божхона расмийлаштирувини амалга ошириш (импорт қилинганда) ва реализация қилиш;
👉 46 турдаги дори воситалари импорт қилинганда ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқарилганда уларни давлат рўйхатидан ўтказмасдан ҳамда 5 кунлик муддатда сертификатлаштириш асосида божхона расмийлаштирувини амалга ошириш (импорт қилинганда) ва реализация қилишга рухсат берилди.
Шунингдек, Республика махсус комиссиясига Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг (Агентлик) қўшма хулосаси асосида қарорда белгиланган тиббий буюмлар, тиббий техникалар, дори воситалари ва биологик фаол моддалар рўйхатларига қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилди.
✅ Тиббий буюм, тиббий техникалар, шу жумладан кислород концентраторлар, биологик фаол қўшимчалар ва дори воситалари импорти билан шуғулланувчи ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар:
👉 маҳсулот сифати ва хавфсизлиги учун жавобгар ҳисобланади ҳамда ўзлари томонидан реализация қилинган маҳсулот ҳақидаги маълумотларни маҳсулот реализация қилинган кундан бошлаб 5 кун ичида Агентликка тақдим этишлари;
👉 дори воситаларини сертификатлаштириш учун дори воситасининг қадоғида ҳалқаро патентланмаган номини ўзбек ёки рус ёҳуд инглиз тилида кўрсатилишини таъминлаган ҳолда ишлаб чиқарувчи корхонанинг синов баённомасини ва синов усуллари кўрсатилган ҳужжатни тақдим этишлари шарт.
Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларнинг Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқилиши 2020 йил 1 октябрга қадар вақтинчалик тўхтатилди.
Айрим дори воситалар, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларни экспорт қилишга Республика махсус комиссияси томонидан рухсат берилиши мумкин.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказмасдан, мажбурий сертификациялаштириш шарти билан импорт қилинадиган, COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган тиббий буюмлар ва тиббий техникалар рўйхати

Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказмасдан, мажбурий сертификациялаштириш шарти билан импорт қилинадиган, COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган дори воситалари ва биолоrик фаол моддалар рўйхати

#Адлия_хабари
💼 «Мадад» – муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилоти қуйидаги лавозимларга ишга қабул қилиш бўйича танлов эълон қилади:
👉 ижрочи директор ўринбосари;
👉 «Advice.uz» ҳуқуқий ахборот портали билан ишлаш бўлими бошлиғи.
✅ Номзодларга қўйиладиган талаблар:
👉 олий юридик маълумот (қўшимча АКТ соҳасида маълумотга эга бўлганларга устунлик берилади);
👉 юридик соҳада 3 йилдан кам бўлмаган узлуксиз меҳнат стажи, шунингдек, ахборот портали (веб-сайти)ни ишлаб чиқиш, юритиш ва янгилаш соҳасида амалий иш тажрибасига эга бўлиш;
👉 давлат тили ва рус тилини мукаммал билиш (инглиз тилини билиш устунлик беради);
👉 «Advice.uz» (e-maslahat.uz) ҳуқуқий ахборот порталини мунтазам равишда янгилаб бориш ҳамда такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
👉 норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ишлаш малакаси ва тажрибасига эга бўлиш, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича миллий ва хорижий мамлакатлар амалиётини ўрганиш, таклифлар ва таҳлилий маълумотлар тайёрлаш;
👉 ижтимоий тармоқлар (Facebook, Telegram ва бошқалар) билан ишлаш тажрибаси ва амалиётига эга бўлиш (янгиликлар ва блок постлар тайёрлаш, турли материалларни жойлаштириш).
✅ Иш ҳақи ва ижтимоий ҳимоя:
👉 ойлик иш ҳақи – 7,0 – 8,0 млн. сўм;
👉 расмий байрамлар учун мукофот пуллари;
👉 бир марталик моддий ёрдам пули;
👉 чет элларга хизмат сафарлари ва амалиётга бориш имконияти.
✅ Мурожаат учун:
Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар қисқа муддатларда ўзлари ҳақидаги маълумотномани (объективка, яқин қариндошлар тўғрисидаги маълумот) [email protected] электрон почта манзилига юборишлари лозим.
Юборилаётган маълумотномада номзоднинг яшаш манзили ва телефон рақамлари ҳам кўрсатилиши керак.

#Биласизми
Карантин даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари қўллаб-қувватланади
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Карантин даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари қўллаб-қувватланади
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Тақсимланмайдиган таваккалчиликларга эга бўлган контрактлар асосида углеводородларни қазиб олиш механизмини жорий этиш тўғрисида” Ҳукумат қарори (448-сон, 21.07.2020 й.) қабул қилинди.
🏢 Қарорга мувофиқ, углеводородлар қазиб олишни кўпайтириш назарда тутилган конлар рўйхати ер қаъридан фойдаланувчиларнинг таклифлари асосида Энергетика вазирлиги томонидан мунтазам равишда шакллантирилади ҳамда Вазирлар Маҳкамаси билан келишилади.
📋 Контрактлар бир ёки бир неча конлар бўйича 10 йилгача бўлган муддатга, ер қаъридан фойдаланувчи ҳамда пудратчининг ўзаро келишувига кўра қўшимча 5 йилгача узайтириш имконияти билан тузилиши мумкин.
📌 Ер қаъридан фойдаланувчи пудратчини танлаш бўйича танлов савдоларини ўтказишда корпоратив буюртмачи вазифасини бажаради.
📢 Танлов савдолари ҳар бир алоҳида кон бўйича эълон қилинади.
❗️Танлов савдолари ғолиби – пудратчи 100 фоиз улушли иштироки бўлган шўъба юридик шахсни ташкил қилиши ва давлат рўйхатидан ўтказиши шарт (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилган юридик шахслар – резидентлар бундан мустасно).
📃 Ер қаъридан фойдаланувчи пудратчи билан танлов савдоларининг натижаларига кўра контракт тузади.
✅ Қарор билан шунингдек, контрактга қўйиладиган минимал талаблар белгиланди.
☑️ Тақсимланмайдиган таваккалчиликларга эга бўлган контрактлар асосида углеводородларни қазиб олиш механизми:
👉 устав фондида (капиталида) давлат улуши 50 ва ундан ортиқ фоизни ташкил қиладиган давлат корхоналари ва юридик шахсларга;
👉 давлат улуши 50 ҳамда ундан ортиқ фоизни ташкил қиладиган юридик шахсга устав фондининг (капиталининг) 50 ва ундан ортиқ фоизи тегишли бўлган юридик шахсларга татбиқ этилади.

🚫 Чакана савдо қоидаларига кўра, озиқ-овқат товарларини витринада қуёш нурлари ва ёғингарчиликларнинг тўғридан-тўғри таъсирига учрайдиган ҳолатда, шунингдек товарларни ёнма-ён сақлаш тартиби бузилган ҳолда сақлашга ва жойлаштиришга йўл қўйилмайди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми
Иш вақти ва меҳнат таътиллари ҳақида нималарни биласиз?
Батафсил ушбу ролик орқали танишинг
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Иш вақти ва меҳнат таътиллари ҳақида нималарни биласиз?
Батафсил ушбу ролик орқали танишинг
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
📋 “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонунга кўра маъмурий тартиб-таомил деб маъмурий органларнинг маъмурий-ҳуқуқий фаолиятини тартибга солувчи процессуал қоидалари тушунилади.
Маъмурий ҳаракатлар деганда маъмурий органнинг жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан маъмурий-ҳуқуқий фаолият соҳасида амалга оширилган, маъмурий ёки процессуал ҳужжат бўлмаган, юридик аҳамиятга эга ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) тушунилади.

❗️Транспорт воситаси тўхтатилганида ҳайдовчи йўл-патруль хизмати ходими айнан тўхтатилган ҳудудда дислокацияга асосан хизмат ўтаётганлиги ҳақида белгиланган шаклдаги тасдиқланган дислокациянинг кўчирмаси билан шу жойнинг ўзида танишиши мумкин.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтаётган навбатдаги видеоселектор йиғилиши аввалида бугун мамлакатимиз пандемияга қарши қандай кураш олиб борилаётганига алоҳида тўхталиб ўтилди.
Барчамиз ҳамжиҳатликда, чуқур масъулият билан тизимли ишласак, бу оғир синовларни албатта енгамиз. Яна бир бор такрорлайман, бугунги кундаги энг муҳим талаб - барчамиз пандемия шароитида яшаш ва ишлашга ўрганишимиз шарт, - деди, жумладан, Президент.
Шунингдек, касаллик юқтирилишининг олдини олиш, ўлим ҳолатларини кескин камайтириш мақсадида Республика махсус комиссиясининг амалдаги карантин чекловларини узайтириш таклифига розилик билдирилди.

Президент Шавкат Мирзиёев:
“Шу ўринда ўз ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўйиб, касалликка қарши мардона курашаётган фидойи шифокорларимизга ҳар қанча раҳматлар айтсак, арзийди.
Бугун коронавирус пандемияси шароитида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва ҳаётини асраш, юртимизда инфекцияни жиловлашда улкан жасорат ва фидойилик намуналарини кўрсатган бир гуруҳ тиббиёт, ички ишлар, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ҳамда Миллий гвардия ходимларини ва бошқа ташкилотчиларини фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотлаш тўғрисидаги Фармонни имзоладим”.

Цемент импорти тартиби соддалаштирилади
“Цемент импорти тартибини соддалаштириш ҳамда ички бозорни сифатли цемент билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (450-сон, 23.07.2020 й.) қабул қилинди.
♻️ Қарорга мувофиқ, республикага олиб кириладиган цементни эркин муомалага чиқаришни соддалаштирилган тартиб асосида амалга ошириш амалиёти қўлланади.
➡️ Бунда, цемент республика ҳудудига олиб кирилгунга қадар импорт қилувчи томонидан ихтиёрийлик асосида унинг намуналари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини баҳолаш учун сертификатлаштириш органига тақдим этилади.
🧾 Маҳсулотни эркин муомалага чиқариш (“ИМ 40” режимига ўтказиш) давлат божхона хизмати органлари томонидан тегишли мувофиқлик сертификати асосида амалга оширилади (божхона қонун ҳужжатлари хавфи белгилари аниқланган ҳолатлар бундан мустасно).
☑️ Ҳар бир божхона юк декларацияси бўйича маълумот сертификатлаштириш органига “Ягона дарча” божхона ахборот тизими орқали юборилади ва цемент эркин муомалага чиқарилганда сертификатлаштириш органи билан импорт қилувчи ўртасида тузилган шартнома доирасида цементни хавф-хатарларни таҳлил қилиш асосида даврий равишда лаборатория синовларидан ўтказилади.
📋 Қарор билан цемент маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳамда ички бозорни сифатли цемент билан таъминлаш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.
📌 Унга кўра, республикада фаолият юритаётган цемент ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан 2020 йил II ярмида 9 060,2 минг тонна (I ярим йиликка нисбатан 166% кўп) цемент ишлаб чиқаришни таъминлаш назарда тутилган.
⛳️ Шунингдек, 2020-2021 йилларда 1 129 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш ҳисобига цемент ишлаб чиқариш бўйича жами 18 та лойиҳанинг (2020 йилда 7 та, 2021 йилда 11 та) ишга туширилиши белгиланган.
📝 Қарорга мувофиқ, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига жавоб бермайдиган цементни олиб кирганлик, ички бозорда цемент маҳсулотларини чакана сотишда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузганлик учун жарималар қўллашни назарда тутувчи тегишли қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш учун гувоҳнома чекланмаган муддатга берилади
“Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмасини тартибга солиш соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–6033-сон, 23.07.2020 й) қабул қилинди.
🏢 Фармонга мувофиқ, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси негизида Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ва виночиликни ривожлантириш агентлиги ҳамда ушбу агентликнинг юридик шахс мақомига эга бўлмаган Виночиликни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди.
✅ Агентликнинг асосий вазифаларидан бири этиб истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва реализация қилиш, виночилик соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш, шунингдек соҳани ривожлантиришга йўналтирилган комплекс дастурларни амалга ошириш белгиланди.
🔰 Агентлик:
🔸 алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолиятни лицензиялаш;
🔸 истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолиятни амалга оширувчилар томонидан лицензия талабларига риоя этилишини назорат қилиш;
🔸 алкоголь ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун корхоналар ўртасида истеъмол этил спиртини белгиланган тартибда тақсимлаш бўйича ваколатли давлат органи этиб белгиланди.
✅ 2020 йил 1 августдан:
👉 алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш, шунингдек умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини сотиш ҳуқуқига рухсат берувчи гувоҳнома чекланмаган муддатга берилади;
👉 ишлаб чиқарувчилар томонидан туристик йўналишларда ташкил этилган дегустация ҳудудларида (жойларида) реализация қилинган табиий вино (қадоқлангандан ташқари) маҳсулотларига ноль даражали ставка бўйича акциз солиғи солинади;
👉 ишлаб чиқарувчилар истеъмол этил спиртининг 50 фоиз ҳақини олдиндан тўлаш шартларида реализация қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

“Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4787-сон, 23.07.2020 й) қабул қилинди.
🏢 Қарор билан Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг ташкилий тузилмаси тасдиқланди.
💼 Агентлик директори Бош вазир томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
➡️ Агентлик директори мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитлари бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
✅ Қарорга мувофиқ, истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятига лицензия бериш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарорлар Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комиссияси томонидан қабул қилинади.