Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев бугунги видеоселектор йиғилиши аввалида коронавирус инфекциясига қарши кураш бўйича амалга оширилаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтди.
- Биз мамлакатимизда коронавирус аниқланган кундан бошлаб қайта-қайта таъкидлаб келмоқдамиз: бу жуда мураккаб синов ва оғир кураш бўлади.
Бутун дунёда минг-минглаб одамларнинг ўлимига сабаб бўлаётган бундай хатарли офатга асло бепарво ва енгил қараб бўлмайди, - деди, жумладан, давлатимиз раҳбари.
—
Президент Шавкат Мирзиёев в начале сегодняшнего видеоселекторного совещания отдельно остановился на проводимой работе по борьбе с коронавирусной инфекцией.
- С того самого дня, как этот вирус был обнаружен в нашей стране, мы говорили и продолжаем говорить: это будет очень сложное испытание и тяжелая борьба.
Нельзя пренебрежительно относиться к опасной болезни, унесшей жизни многих тысяч людей по всему миру, - отметил, в частности, глава государства.
#Mirziyoyev #murojaat #koronavirus #pandemiya
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

#Биласизми
Масофавий ишлаш тартибидан хабардормисиз?
🔸 Масофадан ишлаш деганда нима тушунилади?
Ходимнинг меҳнат шартномасида кўрсатилган мажбуриятларини иш берувчининг жойлашган ҳудудидан ташқарида, доимий иш жойи, ҳудуд ёки объектдан ташқарида бажариладиган иш усули тушунилади.
🔸 Қандай тоифадаги ходимлар вақтинча масофавий ишлаш тартибига ўтиши мумкин?
Биринчи навбатда ҳомиладор аёллар, кексалар, имконияти чекланган шахслар ва сурункали касалликларга чалинган ходимлар. Улардан кейин, бошқа ходимлар масофавий ишлаш тартибига ўтиши мумкин.
🔸 Масофавий ишлаш учун алоҳида буйруқ чиқарилиши шартми?
Албатта, ходимни масофавий ишга вақтинчалик ўтказишда иш берувчи томонидан вақтинчалик ишга ўтказиш ҳақида муддати кўрсатилган буйруқ чиқарилади.
🔸 Масофавий ишга ўтаётганда меҳнат шартлари қандай белгиланади?
Иш берувчи ва ходим ўртасида илгари тузилган меҳнат шартномасига тегишли ўзгартириш киритилади. Шартномада масофавий ишлаш давридаги меҳнат шартлари келишиб олинади.
🔸 Иш вақтининг давомийлиги ва тартиби қандай белгиланади?
Бундай ҳолда, ходим ишлаб чиқариш топшириғининг ҳажми ва меҳнат шартномасида кўрсатилган бошқа шартлардан келиб чиққан ҳолда иш вақти ва давомийлигини мустақил белгилайди.
🔸 Ходим масофадан ишласа, унга ҳақ тўлаш масаласи қандай бўлади?
Масофавий ишда ишловчи ходим иш вақтини ўз хоҳишига кўра тақсимлашини ҳисобга олган ҳолда, у томонидан бажарилган ишлар учун бир баравар миқдорда меҳнат ҳақи тўланади.
🔸 Ходимнинг масофавий ишда ишлагани унинг таътилга чиқишига таъсир қиладими?
Йўқ, таъсир этмайди. Бундай ҳолда ходим таътиллар жадвалига мувофиқ меҳнат таътилига чиқиш, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақа олиш ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларини тўлиқ сақлаб қолади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари
Ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги, қонунчиликдаги энг муҳим янгиликлар, ҳаётий заруратга айланган ҳуқуқий билимлар, огоҳликка чорловчи материаллар билан ишончли манба бўлган hudud24.uz да танишинг.
• Telegram: @hudud24official
• Facebook: fb.com/hudud24official
• Instagram: instagram.com/hudud24.uz
• Twitter: twitter.com/hudud24official

Давлат ресурсларига олинадиган бошоқли донни харид қилиш нархлари
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Давлат ресурсларига олинадиган бошоқли донни харид қилиш нархлари
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
✅ Қарздор ва унинг қарамоғидаги шахслар нормал турмуш кечириши учун зарур бўлган қуйидаги уй анжомлари, жиҳозлари ҳамда кийимларга ундирув қаратилиши мумкин эмас:
➡️ ҳар бир шахс учун:
👉 кузги ёки баҳорлик пальто ёки плаш, битта қишлик пальто (ёки чопон, пўстин);
👉 битта қишлик костюм (аёллар учун – иккита қишлик кўйлак);
👉 эркаклар учун битта ёзлик костюм ёки чопон (аёллар учун – иккита ёзлик кўйлак);
👉 ҳар бир мавсум учун биттадан бош кийими (бундан ташқари аёллар учун – иккита ёзлик рўмол ва битта иссиқ рўмол ёки шолрўмол);
👉 узоқ муддат фойдаланилган ва қийматга эга бўлмаган бошқа кийим-кечаклар ва бош кийимларига
➡️ фойдаланилган оёқ кийимлари, ички кийимлар, чойшаблар, ошхона ва емакхона жиҳозларига (қимматбаҳо металлардан тайёрланган, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлардан ясалган қадама нақшли буюмлар, шунингдек бадиий санъат қийматига эга бўлган буюмлардан ташқари);
➡️ ҳар бир шахс учун мебель – биттадан каравот ва стул ёки курси, оила учун битта стол, битта шкаф ва битта сандиққа;
➡️ болаларнинг барча жиҳозларига.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
⚡️ 2020-2024 йилларда товар ва молия бозорларида рақобатни ривожлантириш стратегияси тасдиқланди
“Рақобат муҳитини янада ривожлантириш ва иқтисодиётдаги давлат иштирокини қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–6019-сон, 06.07.2020 й.) қабул қилинди.
🔰 Фармонга мувофиқ, 2020 йил 1 октябрдан бошлаб давлат иштирокидаги хўжалик юритувчи субъектларнинг, шунингдек уларнинг аффилланган шахсларининг ва хўжалик фаолиятини амалга ошириш ваколатлари берилган давлат муассасаларининг (мудофаа қобилияти ва миллий хавфсизлик мақсадларида бундан мустасно) таъсис этилишига қуйидаги ҳолларда йўл қўйилмайди:
👉 битта товар бозорида бешта ва ундан ортиқ хусусий тадбиркор фаолият юритиб келаётган соҳаларда;
👉 давлат органлари томонидан ўзларига лицензиялаш, рўйхатга олиш, аккредитациядан ўтказиш ва рухсат бериш ваколати берилган соҳаларда.
☑️ Фармон билан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Монополияга қарши курашиш қўмитасининг хулосалари асосида қабул қилинадиган норматив ҳуқуқий ҳужжатлар белгиланди.
📋 Шунингдек, 2020-2024 йилларда товар ва молия бозорларида рақобатни ривожлантириш стратегияси тасдиқланди.
❗️Фармонга кўра, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ўз фаолиятида Олий Мажлис Сенати ва Президентга ҳисобдордир.
🧾 2020 йил 1 ноябрга қадар “Рақобат тўғрисида”ги ва “Табиий монополиялар тўғрисида”ги қонунларни бирлаштирган ҳолда ягона қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Фармонга мувофиқ, 2021 йил 1 январдан бошлаб давлат харидлари ҳамда стратегик аҳамиятга эга хўжалик жамиятлари ва корхоналарнинг харидлари ижрочилари:
👉 тендер ва танлов савдолари ҳамда энг яхши таклифларни танлаб олиш якунлари бўйича ғолиб расман эълон қилинган кундан ёки тўғридан-тўғри музокаралар якунлари бўйича қарор қабул қилинган кундан эътиборан икки кун мобайнида давлат харидлари махсус ахборот порталида тегишли маълумотларни жойлаштириш орқали 25 фоиз ёки ундан кўп акцияларга (улушга) ҳақиқатдан назорат қилишга эга бўлган ўзининг якуний манфаатдор шахслари (бенефициарлари) тўғрисидаги ахборотларни ошкор қилишлари;
👉 веб-сайтларда ва махсус ахборот порталида доимий асосда тендер ва танлов савдолари ҳамда энг яхши таклифларни танлаб олиш тартиб-таомиллари ҳамда тўғридан-тўғри музокаралар якунлари бўйича имзоланган шартнома мажбуриятлари бажарилиши ҳақидаги маълумотларни жойлаштириб боришга мажбур.
☑️ 2021 йил 1 январдан бошлаб тажриба (синов) тариқасида давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижроия ҳокимияти органларида ҳамда тегишли давлат иштирокидаги корхоналарда ички ташкилий тартиб-таомиллар тизими (монополияга қарши комплаенс) жорий этилади.
💼 Қўмита тузилмасида Давлат кўмагини беришни назорат қилиш ва унинг самарадорлигини баҳолаш бошқармаси ташкил қилинади.
📌 Шунингдек, Товар бозорларини тартибга солиш Индекси (Product Market Regulation-PMR) асосида иқтисодиётнинг барча тармоқларида рақобат муҳити диагностикасини амалга ошириш методологияси ишлаб чиқилади.
🖥 2021 йил 1 мартга қадар онлайн режимда товар ва молия бозорларида тадбиркорларнинг мавжудлиги, давлат харидларини амалга оширишда иштирок этаётган аффилланган шахсларни аниқлашга хизмат қилувчи электрон тизим яратилади.

Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (429-сон, 07.07.2020 й.).
Ҳужжат билан Президентнинг 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ–4546-сон қарорига кўра давлат органлари томонидан талаб қилиш ва маҳалла томонидан бериш тақиқланган 28 турдаги ҳужжатлар билан боғлиқ Ҳукумат қарорларига ўзгартиришлар киритилди.
➡️ Шунингдек, қарор билан ҳокимликларнинг лицензиялаш ва рухсат беришга оид бир қанча ваколатлари бошқа давлат органларига ўтказилди.
✅ Хусусан:
• Чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш фаолиятини лицензиялаш – Халқ таълими вазирлиги ва вилоят халқ таълими бошқармаларига;
• Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишни лицензиялаш – Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг ҳудудий бўлинмаларига;
• Риэлторлик фаолиятини лицензиялаш – Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаларига;
• Алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилишга рухсат этувчи махсус гувоҳномалар бериш – туман (шаҳар) солиқ инспекцияларига.
🔰 Айрим идоралараро коллегиал органлар тугатилди ёки ваколатлари бошқа давлат органига ўтказилди.
✅ Жумладан,
• қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик суви ва табиий газ билан таъминлаш дастурини амалга ошириш бўйича Республика комиссияси тугатилди;
• хорижий тилларни ўрганишни янада ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш ваколатлари – Олий ва ўрта махсус таълим ҳамда Халқ таълими вазирликларига;
• Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл инфратузилмаси ва сервиси объектларининг жойлаштирилишини кўриб чиқиш ва келишиш Комиссияси ваколатлари – Транспорт вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига;
• маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарлари кўргазмалари ва ярмаркаларини ўтказиш бўйича ташкилий қўмитанинг ваколатлари – Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига ўтказилди.

“UzAvto” брендидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўладиган МЧЖ шаклидаги бошқарув компаниялари ташкил этилади
“Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ташкилотлари фаолиятининг самарадорлигини оширишга оид чора-тадбирлар тўғрисида” Ҳукумат қарори (430-сон, 08.07.2020 й) қабул қилинди.
🔰 Қарорга мувофиқ, қишлоқ хўжалиги машинасозлигини янада ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгиланди.
♻️ Ишлаб чиқарилаётган маҳсулот турларини қайта кўриб чиқиш ва унификация қилиш, уларнинг сифатини яхшилаш, таннархини пасайтириш ва қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ташкилотларининг рентабеллигини ошириш асосий йўналишлардан бири этиб белгиланди.
✅ Қарорга кўра, “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖнинг қуйидаги улушлари (акциялари) Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилиши ҳамда агентлик томонидан “Ўзавтосаноат” АЖга:
👉 устав капиталидаги давлат улушлари уч йил муддатга ишончли бошқарувга берилади:
• “Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” АЖ;
• “Агрегат заводи” АЖ;
• “Технолог” АЖ;
• “Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи" АЖ,
• “Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги конструкторлик-технологик маркази” МЧЖ;
• “Агросаноатмашинвест” МЧЖ.
👉 устав капиталидаги давлат улушлари савдога қўйилади:
• “Урганчозуқамаш” АЖ;
• “Агротех-лит” МЧЖ.
👉 фаолияти тугатилади:
• “Агротехмаш-ДД” МЧЖ;
• “Агромаш саноат инвест” МЧЖ.
☑️ Бундан ташқари, “Ўзавтосаноат” АЖнинг ўз номларида “UzAvto” брендидан (товар белгисидан) фойдаланиш ҳуқуқига эга бўладиган МЧЖ шаклидаги бошқарув компаниялари ташкил этилади.
📌 Қарор билан, 2019 йил якунларига кўра, "Ўзавтосаноат" АЖ акциялари бўйича дивидендларни соф фойданинг 30 фоизи миқдорида ҳисоблаш ва тўлаш муддати пеня ҳамда фоизлар ҳисобланмасдан 2020 йил 31 декабргача этиб белгиланди.

Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди (ПФ–6021-сон, 08.07.2020 й.).
♻️ Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, жисмоний ва юридик шахсларнинг экспорт-импорт ҳамда бошқа валюта операциялари бўйича хорижий валютадаги маблағлари ҳаракати устидан назорат қилувчи органлар қаторига Ҳисоб палатаси ҳам киритилди. Ўз навбатида, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ушбу органлар қаторидан чиқарилди.
💰Шунингдек, хорижий олим, ўқитувчи ва мутахассисларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш уларнинг хоҳишига кўра миллий валютада ёки хориждаги ҳисобварақларига ўтказган ҳолда чет эл валютасида амалга оширилади.
Илгари уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш меҳнат шартномасида белгиланган миқдорда эркин конвертация қилинадиган валютада амалга оширилган.
✅ Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги ПФ–5177-сон Фармонига жисмоний шахслар чет эл валютасини тижорат банклари орқали эркин сотиши ва сотиб олиши ҳамда сотиб олинган маблағларни ҳеч қандай чекловларсиз тасарруф этиши мумкинлиги ҳақидаги норма киритилди.
Илгари Ўзбекистоннинг резиденти бўлган жисмоний шахслар чет эл валютасини тижорат банкларининг конверсион бўлимларида сотиб олинган маблағларни халқаро тўлов карталарига ўтказиши орқали сотиб олиши ва чет элда ҳеч қандай чекловларсиз ишлатиши мумкин эди.
☑️ Фармон билан киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, қатор вазирлик ва идораларга малакали хорижий мутахассисларни ишга қабул қилиш ва уларга иш ҳақини миллий валютада ёки хорижий ҳисобварақларига ўтказган ҳолда чет эл валютасида амалга ошириш ҳуқуқи берилди.

Эпидемияларга қарши кураш қоидаларни бузганлик учун жавобгарлик бор
❗️Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш фуқароларга 4 млн 460 минг сўмадан 6 млн 690 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса 6 млн 690 минг сўмдан 11 млн 150 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
‼️ Агар эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш одамларнинг оммавий касалланиши ёки заҳарланиши реал хавфини келтириб чиқарса ёхуд одамларнинг оммавий касалланишига ёки заҳарланишига олиб келса:
👉 11 млн 150 минг сўмдан 22 млн 300 минг сўмгача миқдорда жарима;
👉 5 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;
👉 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
👉 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш;
👉 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

#Тайинлов
Президент қарори (ПҚ-4777-сон, 09.07.2020 й.) билан Холмуродов Дилшод Ибрагимович Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Президент қарори (ПҚ-4778-сон, 09.07.2020 й.) билан Абруев Жамшид Исмаилович Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

#Қабул_2020
2020/2021 ўқув йилидан бошлаб “130 000 – Математика” таълим соҳаси бўйича магистратура мутахассисликлари учун Давлат буюртмаси параметрлари тўлиқ давлат гранти асосида шакллантирилади.

Президент қарори (ПҚ-4780-сон,10.07.2020 й.) билан Саъдуллаев Алишер Зафар ўғли Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори лавозимига тайинланди.
Шу муносабат билан, Алишер Саъдуллаев Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди (ПФ-6023-сон,10.07.2020 й.).
Эслатиб ўтамиз, Агентлик Президентнинг 2020 йил 30 июндаги ПФ-6017-сонли Фармони билан ташкил этилган.

“Ўзкимёсаноат” АЖнинг 12 та активи аукцион савдоларига қўйилади
“Ўзкимёсаноат” АЖ таркибидаги ташкилотларнинг активларидан самарали фойдаланиш ҳамда молиявий ҳолатини соғломлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори
(432-сон, 09.07.2020 й) қабул қилинди.
🔰 Қарор билан “Ўзкимёсаноат” АЖ таркибидаги ташкилотларга қарашли бўлган бўш турган, фойдаланилмаётган ва тармоқнинг асосий фаолият турига боғлиқ бўлмаган активларидан самарали фойдаланиш мақсадида:
👉 оммавий савдоларда сотиладиган активлар (кўчмас мулк объектлари) рўйхати;
👉 давлат ва ҳокимият органларига давлат мулки сифатида баланс қийматида бериладиган активларнинг рўйхати тасдиқланди.
📌 Унга кўра, оммавий савдоларда сотиладиган 12 та, давлат ва ҳокимият органларига давлат мулки сифатида бериладиган 3 та актив белгиланди.
❕Оммавий савдоларда сотиладиган активлар “E-IJRO AUKSION”да бошланғич нархи уларнинг баланс ва (ёки) номинал қийматида, агар баланс қиймати “нол”га тенг бўлган тақдирда, шартли “1 сўм” этиб белгиланади.
❗️Шунингдек, қарор билан давлат ва ҳокимият органларига давлат мулки сифатида баланс қийматида бериладиган активлар бўйича ҳар қандай ҳаражатларнинг кимё корхоналари томонидан амалга оширилиши ман этилди.

Овчилик хўжалигини юритиш тартиби белгиланди
“Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–627, 08.07.2020 й.) Президент томонидан имзоланди.
🔰 Қонунга мувофиқ, овчилик хўжалиги қуйидаги мақсадларда ташкил этилади:
🔻ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланишга доир биотехник тадбирларни ўтказиш;
🔻ёввойи ҳамда тутиладиган ёввойи ҳайвонларнинг ҳисобини юритиш;
🔻юридик ва жисмоний шахсларга овчилик хизматлари кўрсатиш билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш.
❗️Қонунга кўра, табиий эркинлик ҳолатида яшаётган, ов қилиш жойларига, шу жумладан овчилик хўжалигидан ташқарига қўйиб юборилган ёввойи ҳайвонлар давлат мулкидир ва Давлат овчилик фондини ташкил этади.
🌐 Ёввойи ҳайвонлани тутишга доир ҳар йилги квота ҳамда қўшимча квота Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
💰 Ёввойи ҳайвонларни ов қилиш ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади.
✅ Овчилик хўжалигини юритиш учун ов қилиш жойларини бериш тўғрисидаги шартнома юридик ва жисмоний шахслар билан тасарруфида ов қилиш жойлари бўлган қуйидаги давлат органлари ўртасида 3 йилдан 10 йилгача бўлган муддатга тузилади:
• Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси
• Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси.
▫️Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

Forwarded from Davlat xizmatlari yangiliklari
#Муҳим_хабар #Расмий
ДХМлар стикер БEРМАЙДИ!
Республика Махсус комиссияси томонидан транспорт ҳаракатланиши вақтинча чекланиб, карантин жорий этилиши ҳақидаги хабари тарқалганидан сўнг, Давлат хизматлари агентлиги ижтимоий саҳифалари ва телеграм-ботига машиналарга стикер бериш билан боғлиқ саволлар келиб тушиб, аҳоли ўртасида турли англашилмовчиликларга сабаб бўлмоқда.
❗️ Ҳурматли фуқаролар, эслатиб ўтамиз!
Махсус комиссия баёнига кўра, жорий йилнинг 9 апрелидан бошлаб Давлат хизматлари марказлари орқали ҳаракатланиш учун рухсатномалар берилиши ТЎХТАТИЛГАН.
Бугунги кунда ДХАга Давлат хизматлари марказлари орқали стикер бериш ҳақида ҳеч қандай топшириқ белгилангани йўқ.
-----
Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 9 июлдаги Ахборотига кўра,
❗️Автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун Адлия вазирлиги Давлат хизматлари марказлари томонидан илгари берилган махсус рухсатнома (стикер)лар карантин чекловлари амал қилиш даврида қўлланилади.
Бироқ, бошқа стикери мавжуд бўлмаган машиналарга,
📌 фақатгина куннинг муайян вақтида (07.00 дан – 10.00 гача, 17.00 дан – 20.00 гача) тегишли ҳудуд доирасида (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида) фуқароларнинг иш жойига бориб-келиши, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш учун ҳаракатланишига рухсат берилади.
📌 ҳудудлар ўртасида автотранспорт воситалари қатнови тақиқланди (қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи ташкилотларга тегишли хизмат ва шахсий автотранспорт воситаларининг ҳаракати бундан мустасно).
Мототранспорт (скутер) ҳамда велосипедда ҳаракатланишига фақатгина тиббий ниқобдан фойдаланган ҳолда ҳаётий зарур эҳтиёжлари – дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш, шифокор кўригига мурожаат этиш, шунингдек, иш жойига бориш ва келиш учун рухсат этилади.

“Иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш ва мавжуд ресурсларни жалб этиш орқали иқтисодиёт тармоқларининг ёқилғи-энергетика маҳсулотларига қарамлигини камайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4779, 10.07.2020 й.) қабул қилинди.
✅ Қарорга мувофиқ:
🔸 2020 йил 1 августдан ҳудудий электр корхоналари томонидан электр энергиясини янги ишга тушириладиган қуёш, шамол, биогаз электр станциялари, қуввати 1МВт гача бўлган микро ва кичик гидроэлектрстанциялардан, шу жумладан ўз эҳтиёжлари учун ишлаб чиқарилган ортиқча электр энергиясини кафолатланган тарзда сотиб олиш бўйича тариф сотиш, тарқатиш ва етказиб бериш харажатларини чегириб ташлаган ҳолда II тариф гуруҳи истеъмолчилари даражасида белгиланади;
🔸 саноат кўламидаги қайта тикланувчи электр манбалари (гидроэлектрстанциялардан ташқари) лойиҳаларни амалга ошириш учун потенциал инвесторлар аукцион (танлов) орқали аниқланади.
🔸 2020 йил 15 июлдан 31 декабргача 750 кВАгача бўлган қувватда уланган ҳамда қўшимча учинчи сменани ташкил этган маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатувчи истеъмолчилар (Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланган рўйхат бўйича) учун тунги даврда фойдаланилган электр энергияси бўйича 1,5 баравар камайтирилган коэффициент қўлланилади;
🔸 юридик шахслар томонидан табиий газ ва электр энергияси учун олдиндан тўлов киритиш тўғрисидаги мажбурий талабни 30 фоизгача камайтириш имконияти давлат корхоналари ва устав капиталидаги давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларга татбиқ этилмайди.
☑️ Қарор билан 3,3 млрд. кВт соат электр энергияси, 2,6 млрд. m³ табиий газ ва 16,5 минг тонна нефть маҳсулотларини тежашни назарда тутувчи 2020-2022 йилларда иқтисодиёт тармоқларида ёқилғи-энергетика ресурсларини тежашнинг мақсадли параметрлари тасдиқланди.

Ёшлар ишлари агентлиги директорининг ўринбосарлари тайинланди
Ҳукумат қарори (435-сон, 10.07.2020 й.) билан:
• Сарвар Ғаниевич Ашуров Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимига;
• Дилнозахон Собир қизи Каттаханова Ёшлар ишлари агентлиги директорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.