Huquqiy axborot
371K subscribers
6.34K photos
444 videos
22 files
14.1K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Тошкентда яна бир халқаро университет ташкил этилди

🏢 Ҳукумат қарори (23.06.2020 йил, 404-сон) билан “Tashkent International University of Education” халқаро университети ташкил этилди.

☑️ Қарорга мувофиқ, етакчи хорижий олий таълим муассасаларининг таълим дастурларини жорий этиш орқали республика иқтисодиёти реал секторининг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда юқори малакали мутахассислар тайёрлаш университетнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Университет масъулияти чекланган жамият шаклидаги нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади.

🏫 Университетга ўқишга қабул қилиш учун кириш имтиҳонларини ўтказиш ва чет эллик юқори малакали мутахассисларни жалб этиш учун хорижий ҳамкор сифатида “The Times Higher Education World University Rankings” рейтингидаги дунёнинг 1000 таликка кирувчи хорижий олий таълим муассасаларини белгилаш ва Университет базасида уларнинг филиалларини очиш ҳуқуқи берилди.

Университетда ўқиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Кадрлар тайёрлаш кундузги, сиртқи, кечки, махсус сиртқи ва масофавий таълим шакллари бўйича ўзбек, инглиз ҳамда бошқа тилларда амалга оширилади.

🧾 Университет битирувчиларига унинг хорижий ҳамкор университетларининг Ўзбекистон Республикасида олий таълим тўғрисидаги ҳужжати сифатида тан олинадиган халқаро даражадаги ёки белгиланган намунадаги дипломи берилади.

📂 Университетнинг магистратура таълим босқичи битирувчилари Халқ таълим вазирлиги ҳамда Вазирлари Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигининг раҳбар кадрлари захирасига киритилади.

📌 Бундан ташқари, Халқ таълими вазирлигига истисно тариқасида университет фаолиятини йўлга қўйиш учун энг яхши шартларни таклиф этган потенциал инвесторни танлаш ҳамда инвестициявий ва ижтимоий мажбурият шартларини белгилаш ҳуқуқи берилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

⚠️ 2020 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

👉 меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 679 330 сўм;

👉 пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 238 610 сўм;

👉 энг кам ёшга доир пенсиялар – ойига 466 680 сўм;

👉 болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа – ойига 466 680 сўм;

👉 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 286 390 сўмдан иборат.

Шунингдек, базавий ҳисоблаш миқдори – 223 000 сўмни ташкил қилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Шахслар қандай ҳолларда ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин?

🔰 Ота-она (улардан бири) қуйидаги ҳолларда:

👉 ота-оналик мажбуриятларини бажаришдан бош тортса, шу жумладан алимент тўлашдан бўйин товласа;

👉 узрсиз сабабларга кўра ўз боласини туғруқхона ёки бошқа даволаш муассасасидан, тарбия, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаси ва шунга ўхшаш бошқа муассасалардан олишдан бош тортса;

👉 ота-оналик ҳуқуқини суиистеъмол қилса, болаларга нисбатан шафқатсиз муомалада бўлса, жумладан жисмоний куч ишлатса ёки руҳий таъсир кўрсатса;

👉 муттасил ичкиликбозлик ёки гиёвандликка мубтало бўлган бўлса;

👉 ўз болаларининг ҳаёти ёки соғлиғига ёхуд эри (хотини)нинг ҳаёти ёки соғлиғига қарши қасддан жиноят содир қилган бўлса, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин.

❗️Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш суд тартибида амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Вояга етмаганларнинг хусусий мулки ҳақида нима биласиз?

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қабул_2020

Республиканинг 8 та туманида абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш ДХМларда амалга оширилади

🔰 Давлат комиссиясининг баёни билан қуйидаги 8 та туманда Давлат хизматлари марказлари орқали 2020/2021 ўқув йили қабулида олий таълим муассасаларига кириш синовларида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказишга рухсат берилди:

👉 Мўйноқ тумани ДХМ;
👉 Конимех тумани ДХМ;
👉 Томди тумани ДХМ;
👉 Узун тумани ДХМ;
👉 Бойсун тумани ДХМ;
👉 Сўх тумани ДХМ;
👉 Фарғона тумани ДХМ;
👉 Сардоба тумани ДХМ.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
Қуйидаги ишларда вояга етмаганлар меҳнатидан фойдаланишга йўл қўйилмайди:
👉 ер ости, сув ости, хавфли баландликда ёки ёпиқ муҳитда бажариш;
👉 хавфли механизмлар, асбоб ва ускуналар билан боғлиқ бўлган;
👉 хавфли буюмлар ёки жараёнлар, ҳарорат, шовқин ёки тўлқинланиш даражасининг юқори таъсирида вояга етмаганларнинг соғлиғига зарар етказишга олиб келадиган зарарли шароитлардаги;
👉 оғир меҳнат шароитларида бажариладиган (иш вақтининг давомийлиги узоқ бўлган, тунги ишлар ва бошқалар билан боғлиқ бўлган);
👉 ўзининг хусусияти билан бундай тоифадаги ходимларнинг ахлоқ-одобига зарар етказадиган;
👉 белгилаб қўйилган нормадан ортиқ оғир юк кўтариши ва ташиш билан боғлиқ бўлган ишларда.

18 ёшга тўлмаган шахслар меҳнатидан фойдаланиш тақиқланадиган ноқулай меҳнат шароитлари билан боғлиқ ишлар рўйхати ва 18 ёшга тўлмаган шахслар кўтаришлари ва ташишлари мумкин бўлган оғир юк нормалари чегараси Бандлик ва меҳнат муносабатлари ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари томонидан белгиланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги, қонунчиликдаги энг муҳим янгиликлар, ҳаётий заруратга айланган ҳуқуқий билимлар, огоҳликка чорловчи материаллар билан ишончли манба бўлган hudud24.uz да танишинг.

Telegram: @hudud24official
Facebook: fb.com/hudud24official
Instagram: instagram.com/hudud24.uz
Twitter: twitter.com/hudud24official
#Биласизми

Ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун қандай жавобгарлик бор?

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Қуйидаги ходимларга таътил уларнинг хоҳишига кўра ёзги ёки улар учун қулай бўлган бошқа вақтда берилиши керак:

🔸 ўн тўрт ёшга тўлмаган битта ёки ундан ортиқ болани (ўн олти ёшга тўлмаган ногирон болани) тарбиялаётган ёлғиз ота, ёлғиз онага (бева эркаклар, бева аёллар, никоҳдан ажрашганлар, ёлғиз оналарга) ва муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг хотинларига;
🔸 I ва II гуруҳ ногиронларига;
🔸 1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ва имтиёзлари бўйича уларга тенглаштирилган шахсларга;
🔸 ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга;
🔸 таълим муассасаларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқиётганларга;
🔸 жамоа шартномаси, келишувида назарда тутилган бошқа ҳолларда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Даъвогарлар меҳнатда майиб бўлганлиги ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланганлиги, шунингдек боқувчиси вафот этганлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар юзасидан судларда давлат божини тўлашдан озод қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Маъмурий баённома планшет орқали расмийлаштирилиши мумкин

“Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида” Ҳукумат қарори (407-сон, 24.06.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, “Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида ягона электрон иш юритув” лойиҳаси босқичма-босқич амалиётга жорий этилади.

🔰 Лойиҳада, жумладан, қуйидагилар назарда тутилади:

♻️ маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни қўзғатиш, кўриб чиқиш ва баённома тузишга ваколатли органлар, судлар ва мажбурий ижро бюроси, шунингдек, бошқа ташкилотларнинг электрон ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини интеграциялаштириш;

🖥 маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш юритишда фойдаланиладиган процессуал ҳужжатларнинг ягона электрон базаларини шакллантириш;

✂️ маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни юритишда ортиқча босқичларни бекор қилиш ва муддатларни қисқартириш орқали иш юритиш тартибини соддалаштириш.

🏢 Ички ишлар вазирлиги лойиҳани амалга ошириш ва юритиш учун масъул ваколатли орган этиб белгиланди.

📌 Лойиҳани Тошкент шаҳри ҳудудида амалга ошириш доирасида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишнинг соддалаштирилган тартиби қўлланилади.

📃 Унга кўра, ваколатли мансабдор шахс ҳуқуқбузарликни аниқлаши билан биргаликда махсус мобиль қурилма (планшет) орқали маъмурий баённомани тузади ва ҳуқуқбузарга ушбу баённоманинг электрон ёки қоғоз шаклини тақдим этади.

✍️ Маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахс агар уни ўзи содир этганлигига эътироз билдирмаса, баённомани планшетдаги махсус сканерловчи ускуна орқали бармоқ изларини тушириш йўли ёки электрон график имзоси билан тасдиқлайди.

💰 Шунингдек, ҳуқуқбузарга “Электрон ҳукумат” нинг ягона биллинг тизими орқали масофавий тўлаш имконияти яратилади.

☑️ Қарорда соддалаштирилган тартибда иш юритилмайдиган ҳолатлар ҳам белгилаб берилди.

Жумладан, соддалаштирилган тартибда иш юритишга ҳуқуқбузар ёки жабрланувчи эътироз билдирганда, ҳуқуқбузарлик учун жаримадан бошқа турдаги жазо назарда тутилган ҳолатларда иш соддалаштирилган тартибда юритилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишони таъсис этилди

“Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди.

Фармон билан Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномалари нормаларини бажариш юзасидан масъул давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг асосий йўналишлари белгиланди.

📌 БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича устав органлари ва шартномавий қўмиталарининг тавсияларини бажаришга тўсқинлик қилаётган сабаб ва шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш асосий йўналишлардан биридир.

📋 Шунингдек, Фармон билан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегияси ва уни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.

🔎 Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маркази (Марказ) Миллий стратегия ва “Йўл харитаси”нинг амалга оширилиши юзасидан мунтазам мониторинг олиб бориб, чора-тадбирлар сифатли ва ўз вақтида ижро этилиши бўйича таклиф ва тавсияларни тегишли вазирлик ва идораларга киритиб боради.

🗓 “Йўл харитаси”да белгиланган масъул ижрочилар ўзларига юклатилган вазифалар ижроси тўғрисидаги маълумотларни ҳар ойнинг 5-санасига қадар Марказга тақдим этади.

🎖Фармон билан “Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишонини таъсис этилди.

Кўкрак нишони инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва инсон ҳуқуқлари маданиятини оширишда кўрсатган хизматлари учун ҳар йили Халқаро инсон ҳуқуқлари кунида топширилади.

👥 Шунингдек, ҳар икки йилда юқори савияда ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари, хорижий давлатлар мутахассислари ва фахрий меҳмонлар иштирокида Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форуми ўтказилади.

🔰 Марказ ходимларининг лавозим маошига:
👉 фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга шахслар учун – лавозим маошининг 30 фоизигача;
👉 фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига эга шахслар учун – лавозим маошининг 60 фоизигача қўшимча ҳақ тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
​​#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Фольксваген” енгил тижорат автомобилларининг замонавий моделлари ишлаб чиқарилади

“Ўзбекистон Республикасида “Фольксваген” енгил тижорат автомобиллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4757-сон, 25.06.2020 й.) қабул қилинди.

Қарор билан "Жиззах автомобиль заводи МЧЖ негизида "Ўзбекистон енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш" инвестиция лойиҳасини амалга оширишни давом эттириш бўйича “Фольксваген” компанияси томонидан таклиф этилаётган концепция маъқулланди.

🔰 Концепцияда, жумладан, қуйидагилар назарда тутилган:

👉 Биринчи босқичда 2020-2021 йилларда:

▫️бозорни ўрганиш ҳамда маркетинг таҳлилини ўтказиш мақсадида “Фольксваген” ва “Шкода” маркаларидаги тайёр автомобилларни етказиб беришни ташкил қилиш;

▫️Компаниянинг юқори малакали мутахассисларини жалб қилган ҳолда “Жиззах автомобиль заводи” МЧЖ ходимларини йирик узелли автомобилларни йиғиш бўйича ўқитишни ташкил этиш;

▫️ “Фольксваген Кедди” моделини йирик узелли йиғишни ташкил этиш мақсадида бутловчи қисмларни етказиб бериш;

▫️ мамлакатнинг барча ҳудудларида дилерлик тармоғи ва сервис хизматларини кўрсатиш станцияларини ташкил этиш.

👉 Иккинчи босқичда 2022 йилдан бошлаб енгил тижорат автомобилларининг замонавий моделларини ишлаб чиқаришнинг тўлиқ циклини ўзлаштириш.

📌 2020 йил июль ойидан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида “Евро-5” стандарти талабларига жавоб берадиган юқори сифатли дизель ёқилғиси ва автобензинга эга камида битта автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси бўлиши таъминланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Туризмни ривожлантириш бўйича қўшимча чоралар белгиланди

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази”нинг функциялари белгиланди

“Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимидаги айрим ташкилотларнинг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (409-сон, 25.06.2020 й.) қабул қилинди

📋 Қарор билан “Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази” ва “Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази” давлат муассасаларининг функциялари белгиланди.

🔎 Жумладан, “Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази”нинг асосий функцияларидан бири электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини амалга оширишда ягона технологик ёндашувни таъминлаш, шу жумладан лойиҳавий-техник ҳужжатларни комплекс экспертизадан ўтказиш ҳисобланади.

“Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази” нинг асосий функцияларидан бири давлат органлари ва иқтисодиёт тармоқлари фаолиятида рақамли иқтисодиётни кенг жорий этишда юзага келадиган муаммоларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва уларнинг ечимлари бўйича таклифлар тайёрлашдан иборат.

🏢 Қарор билан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Вазирлик) ҳузурида “Бинолардан фойдаланиш ва капитал қурилиш дирекцияси” давлат муассасаси ташкил этилди.

📌 Дирекциянинг асосий вазифаларидан бири Вазирлик ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг бино ва иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашда буюртмачи вазифасини бажаришдан иборат.

💵 Марказлар ва Дирекция ходимларининг меҳнатини моддий рағбатлантириш, Вазирлик билан келишган ҳолда уларнинг низомларига мувофиқ амалга оширилади.

💰 Бунда, ушбу низомларда ходимларнинг лавозим маошларига 100 фоиз қўшимча ойлик устама қўлланилиши назарда тутилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Сарлавҳалардаги ёлғонлардан ким манфаатдор…

Батафсил
👉 https://hudud24.uz/?p=13334

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
Президент Шавкат Мирзиёевнинг матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табриги

Поздравление Президента Шавката Мирзиёева работникам печати и средств массовой информации

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Адлия_хабари

Ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги, қонунчиликдаги энг муҳим янгиликлар, ҳаётий заруратга айланган ҳуқуқий билимлар, огоҳликка чорловчи материаллар билан ишончли манба бўлган hudud24.uz да танишинг.

Telegram: @hudud24official
Facebook: fb.com/hudud24official
Instagram: instagram.com/hudud24.uz
Twitter: twitter.com/hudud24official
#Адлия_табриги

​Ҳурматли журналистлар, сизни 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан табриклаймиз!

Касбингизнинг асл моҳияти сўз орқали жамоатчилик алоқаларини ривожлантириш, кишилар онгига таъсир ўтказишдан иборатдир. Эътироф этиш жоиз, фидокорона меҳнатингиз, ҳақиқатни сўзлашдаги жасоратингиз мамлакатимизда демократик ислоҳотларни амалга оширишда катта аҳамиятга эга.

Сиз ўз қаламингиз билан юртимизда тинчлик-осойишталик, ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлашга, ёшларнинг ҳуқуқий онгини оширишга, уларни ростни ёлғондан ажратишга қодир этиб тарбиялашга муносиб ҳисса қўшиб келмоқдасиз.

Бундан кейинги фаолиятингиз ҳам улкан муваффақиятларга бой бўлишига тилакдошмиз. Сизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга файз-у барака тилаймиз. Байрамингиз муборак бўлсин!

Адлия вазирлиги жамоаси

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot