#Биласизми
ҲАЙДОВЧИЛАРНИНГ МАСТЛИК ҲОЛАТИ ҚАНДАЙ АНИҚЛАНАДИ?
▫️ Қайси ҳолатларда ҳайдовчини маст ҳолда эканлигини текшириш мумкин?
👉 ҳайдовчининг оғиз бўшлиғидан алкогол ҳиди келса;
👉 ҳайдовчи бир ҳолатда тўғри тура олмаса (чайқалиб туриши);
👉 ҳайдовчининг нутқи бузилса;
👉 ҳайдовчи қўл бармоқлари қалтираса;
👉 ҳайдовчи юз териси ранги сезиларли ўзгарган бўлса.
▫️ Алкоголдан мастлик ҳолати қандай аниқланади?
Бу 2 хил усулда амалга оширилади: ⬇️
👉 махсус техник восита — алкотестер ёрдамида;
👉 туман (шаҳар) даволаш-профилактика муассасаларида тиббий текширувдан ўтказиш орқали.
▫️ Қачон алкотестер, қачон тиббий текширув қўлланилади?
Ҳайдовчиларнинг алкоголли ичимликлар таъсиридан маст ҳолатда эканлигини аниқлаш алкотестер ёрдамида қоидабузарлик юз берган жойнинг ўзида амалга оширилади.
Ҳайдовчи алкотестер ёрдамида текширувдан ўтишдан бош тортган ёхуд унда алкотестер орқали текширув натижаларига эътироз мавжуд бўлган ҳолларда ҳайдовчи тиббий текширувдан ўтказилади.
▫️ Мастлик ҳолатини текширишда холислар бўлиши керакми?
Ҳа, камида 2 нафар холис бўлиши шарт. Агар, давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходими кузатув камераси (body camera)дан фойдаланган ҳолда текширувни ўтказган бўлса, холис бўлиши шарт эмас.
▫️ Текширувдан ўтишдан бўйин товласа нима бўлади?
Маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 1 йилу 6 ойдан 3 йилгача бўлган муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади ва 3 млн 345 минг сўм миқдорида жаримага тортилади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилса, 6 млн 690 минг сўм миқдорида жарима ёки 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилади.
▫️ Велосипед ҳайдовчиси ҳам мастлик бўйича текширилиши мумкинми?
Албатта, текширишдан бўйин товлаган тақдирда, унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 669 минг сўм миқдорда жарима қўлланилади.
▫️ Алкотестер алкоголдан мастлик ҳолатини аниқламаса, бироқ ҳайдовчида ўзгача тарздаги мастлик белгилари мавжуд бўлса нима бўлади?
Ушбу ҳолатда шахс тиббий текширувга олиб борилади.
Ҳайдовчи наркологик диспансерларда наркологлар томонидан ёки туман (шаҳар) даволаш-профилактика муассасаларида махсус тайёргарликдан ўтган шифокорлар томонидан текширилади.
▫️ Тиббий текширув қанча вақт ичида ўтказилади?
Транспорт воситаси ҳайдовчиси тўхтатилган (йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган) пайтдан бошлаб узоғи билан 1 соат ичида тиббий текширувдан ўтказилади.
▫️ Шахс қачон алкогол маҳсулот таъсирида маст бўлган деб топилади?
👉 ҳайдовчи томонидан чиқарилган ҳаводаги этанол буғлари концентрацияси кўрсаткичи 0,135 миллиграмм ва ундан юқори бўлган ҳолларда (алкотестер ёрдамида аниқланади);
👉 алкогол маҳсулотининг қондаги концентрацияси 0,3 промилле ва ундан ортиқ бўлганда (тиббиёт муассасасида аниқланади).
▫️ Тиббий текширув хулосасига нисбатан эътирозлар мавжуд бўлса-чи?
Бундай ҳолда ҳайдовчи бошқа тиббиёт муассасасида қайта тиббий текширувдан ўтказилишини талаб қилишга ҳақли.
Қайта тиббий текширувдан ўтказиш мастлик аломатлари аниқланган ёки йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган вақтдан эътиборан 2 соат ичида бошқа яқин масофада жойлашган тиббиёт муассасасида амалга оширилади.
▫️ Мастлик ҳолати тасдиқланганда қандай жавобгарлик чораси қўлланилади?
Маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 1 йилу 6 ойдан 3 йилгача бўлган муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади ва 5 млн 575 минг сўм миқдорида жаримага тортилади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилса, 8 млн 920 минг сўм миқдорида жарима ёки 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

#Адлия_хабари
Сенат томонидан “Инновацион фаолият тўғрисида”ги Қонун маъқулланди
Қонунда инновация ва инновацион фаолиятга оид асосий тушунчалар, инновацион фаолиятнинг принциплари ва уни давлат томонидан тартибга солиш механизмлари белгиланмоқда.
Шу билан бирга, инновацион фаолиятга инвестицияларни жалб этишга кўмаклашиш, бу борада давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда халқаро ҳамкорликни ривожлантириш давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ҳисобланиши ҳам баён этилган.
❗️Маъқулланган Қонун Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач расмий кучга эга бўлади.

Сенат томонидан “Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун маъқулланди
📋 Қонунда энергия самарадорлик кўрсаткичларига товарларнинг мувофиқлиги бўйича мажбурий сертификатланиши тўғрисидаги норма белгиланмоқда.
✅ Мутасаддиларга энергия самарадорлигини ошириш ва ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш кўрсаткичларини аниқлаш методикасини ҳамда мақсадли кўрсаткичларини тасдиқлаш, энергиядан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш юзасидан қонунчилик талабларига риоя этилиши бўйича давлат назорати тартибини белгилаш вазифалари юклатилмоқда.

Сенат томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди
Қонун билан вояга етмаган маҳкумларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар билан учрашувларида чекловлар бекор қилинмоқда.
Маҳкума аёлларнинг вояга етмаган фарзандлари билан учрашувларининг алоҳида тартиби белгиланмоқда.
Бундан ташқари, маҳкума ҳомиладор аёллар ва боласи бор аёллар учун қўшимча ҳуқуқлар киритилмоқда. Яъни маҳкума аёлларга вояга етмаган болалари билан бир йил ичида 4 марта муддати 5 суткагача бўлган узоқ муддатли учрашув, шунингдек, манзилли колонияларда сақланаётганларга эса муассаса ҳудудидан ташқарида яшаш имконияти билан узоқ муддатли учрашувлар чекланмаган миқдорда берилмоқда.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“ММФИ” миллий тадқиқот ядро университети” федерал давлат автоном ОТМнинг Тошкент филиалига қабул квотаси таcдиқланди
“2020/2021 ўқув йили учун “ММФИ” миллий тадқиқот ядро университети” федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг Тошкент шаҳридаги филиалига ўқишга қабул қилиш тўғрисида” Ҳукумат қарори (393-сонли 19.06.2020 й.) қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, ушбу таълим муассасасига 2020/2021 ўқув йили учун бакалаврларни тайёрлаш бўйича давлат гранти асосида 4 та таълим йўналиши бўйича жами 100 ўрин миқдорида қабул квотаси белгиланди. Жумладан:
👉 Ядро энергетикаси ва иссиқлик физикаси – 25 та;
👉 Ядро физикаси ва технологиялари – 25 та;
👉 Иссиқлик энергетикаси ва иссиқлик техникаси – 25 та;
👉 Электроэнергетика ва электротехника – 25та.

Бугун Олий Мажлис Сенатининг бешинчи ялпи мажлисида Адлия вазирининг Ўзбекистонда 2019 йилда ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасида амалга оширилган ишлар юзасидан ахбороти тингланди.
🔰 Ҳуқуқий маданиятни янада юксалтириш мақсадида, жумладан, ишларни қуйидаги устувор йўналишларда давом эттириш айтиб ўтилди:
• давлат органлари мансабдор шахсларининг масъулиятини, уларнинг қонунга итоаткорлигини янада ошириш бўйича зарур чораларни кўриш;
• Мактабгача таълим вазирлиги билан ҳамкорликда болаларга боғча ёшиданоқ ҳуқуқларини тушунтириш бўйича ишлар суръатини ошириш;
• ҳар бир ижтимоий қатлам бўйича алоҳида ёндашувни янада кенгайтириш, камбағаликка қарши кураш, ногиронлар, мигрантлар ва бошқа ижтимоий қатламларни қамраб олишга эътиборни кучайтириш;
• тадбиркорлар учун “Advice for business” махсус интерактив ҳуқуқий-ахборот портали яратиш;
• жамиятда гендер тенглик бўйича, аёлларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш мақсадида “Гендер-мадад” ҳуқуқий маслаҳат порталини ишлаб чиқиш;
• “Шу ерда ва ҳозироқ” тамойили асосида фуқароларга барча долзарб ва зарур ҳуқуқий маълумотларни тақдим қилувчи янгиланган e-maslahat.uz интерактив ҳуқуқий порталини (сайтини) такомиллаштириш.

#Қабул_2020
2020/2021 ўқув йили учун Тошкент давлат юридик университети бакалавриат таълим йўналишларига ҳамда магистратура мутахассисликларига қабул параметрлари (таълим тиллари кесимида)
Эслатиб ўтамиз, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Самарқанд, Наманган ва Термиз давлат университетлари ҳам “юриспруденция” йўналишида юридик кадрлар тайёрлайди.

❗️ Айрим солиқ имтиёзлари бекор қилинади
“Алоҳида солиқ ва божхона имтиёзларини бекор қилиш тўғрисида” Президент Фармони (ПФ-6011, 19.06.2020 й.) қабул қилинди.
🔰 Фармонга мувофиқ:
👉 солиқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган солиқлар бўйича имтиёзлар, агар уларнинг ўзида ушбу солиқдан озод қилиш тўғридан-тўғри кўрсатилмаган бўлса, ижтимоий солиққа нисбатан татбиқ этилмайди;
👉 Ўзбекистон норезидентлари бўлган юридик шахслардан сотиб олинадиган ишлар (хизматлар) учун ҚҚС бўйича берилган имтиёзлар, Ўзбекистонда доимий муассасалар орқали фаолиятини амалга ошираётган юридик шахслар – норезидентлар томонидан амалга ошириладиган ишлар (хизматлар)га татбиқ этилмайди.
Шунингдек, Фармонга мувофиқ Президентнинг қатор фармон ва қарорларига ўзгартиришлар киритилиб, қатор солиқ имтиёзлари бекор қилинмоқда.
🚫 Жумладан, Президентнинг ПФ-3878-сон Фармонида белгиланган ёш оила аъзоларининг солиққа тортиладиган иш ҳақи ва бошқа даромадларнинг шахсий уй-жой ёки кўп қаватли уйда хонадон қуриш, таъмирлаш ва сотиб олиш учун олинган ипотека кредитлари ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтирилган маблағни даромад солиғидан озод қилиш тўғрисидаги норма 2021 йил 1 январдан бекор қилинади.
✅ Фармон 2020 йил 1 октябрдан кучга киради.

⚡️ Абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланди
🖥 2020/2021 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланди.
⏰ Абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш жорий йилнинг 20 июнидан 20 июлига қадар (20 июль куни ҳам) давом этади.
🌐 Рўйхатга олиш Давлат тест марказининг расмий веб-сайти (abitur.dtm.uz) ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали амалга оширилади.
📋 Эслатиб ўтамиз, кириш тест синовлари абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фандан ўтказилади.
✅ Абитуриентлар фанлар мажмуаси ҳамда кетма-кетлиги бир хил бўлган 5 тагача бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиши мумкин.
🔗 2020/2021 ўқув йили учун ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари билан бу ерда ҳамда абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш тартиби билан бу ерда батафсил танишиш мумкин.
Барча абитуриентларга омад ва муваффақият тилаймиз!

Маъмурий шикоят бериш муддати қанча?
⏰ “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонунга кўра, маъмурий шикоят маъмурий ҳужжат, процессуал ҳужжат тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган пайтдан ёки манфаатдор шахсга маъмурий ҳаракат ҳақида маълум бўлган пайтдан эътиборан 30 кундан кечиктирмай берилиши мумкин.
⌛️ Маъмурий шикоят бериш муддати, агар у узрли сабабга кўра ўтказиб юборилган бўлса, шикоятни кўриб чиқувчи маъмурий орган томонидан тикланиши мумкин.

🔞 Вояга етмаган шахсни спиртли ичимликлар истеъмол қилишга, гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп ҳисобланмаган, лекин кишининг ақл-идрокига, иродасига таъсир қиладиган моддалар ёки воситаларни истеъмол этишга жалб қилиш 2 млн 230 минг сўмдан 4 млн 460 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Тошкент давлат юридик университети бакалавриати ва магистратурасида 2019/2020 ва 2020/2021 ўқув йиллари учун белгиланган тўлов-контракт миқдорлари тўғрисида таққослама маълумот
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from hudud24.uz | Расмий канал
“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳаси мутахассислар муҳокамаси марказида бўлди
Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=13060
Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=13060
Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
#Биласизми
Қонунчиликка кўра, кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларга ўқишдан бўш вақтларида (куннинг иккинчи ярмида) меҳнат шартномаси бўйича олий таълим муассасасида ёки бошқа ташкилотларда ишлашга рухсат берилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Қонунчиликка кўра, кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларга ўқишдан бўш вақтларида (куннинг иккинчи ярмида) меҳнат шартномаси бўйича олий таълим муассасасида ёки бошқа ташкилотларда ишлашга рухсат берилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
Қонунчиликка биноан шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун транспорт воситасининг салонида қуйидаги тиббий ашёлар бўлиши шарт:
👉 қон тўхтатувчи жгут
👉 ностерил тиббий докали бинт;
👉 стерил тиббий докали бинт;
👉 стерил боғлам учун пакет
👉 стерил тиббий докали салфеткалари;
👉 бактерицид лейкопластирь;
👉 рулонли лейкопластирь;
👉 “Оғиз-восита-Оғиз” усулида сунъий нафас ўтказиш учун тўсиқ воситаси;
👉 аммиак эритмаси – 10% (нашатир спирти);
👉 қайчи;
👉 тиббий қўлқоплар;
👉 тиббиёт қутичаси.

🔰 Қуйидагилар 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам олишда устунлик ҳуқуқига эга:
🔸 ота-онасининг иккисини ҳам йўқотган, болалар тарбияси билан эса қариндошлар шуғулланаётган оилалар;
🔸 ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ҳам ногиронлиги бўлган шахс бўлган оилалар;
🔸 14 ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ болаларни тарбиялаётган, бошқа қариндошлардан алоҳида яшаётган бева аёллар (бева эрлар);
🔸 ногиронлиги бўлган боласи бор оилалар;
🔸 болани тўлиқ бўлмаган оилада тарбиялаётган оналар (оталар);
🔸 ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ишсиз бўлган ва иш изловчи сифатида бандликка кўмаклашиш марказларида ҳисобда турган оилалар;
🔸 ёлғиз пенсионерлар.
Каналга уланиш 👇👇👇

Мактабларда ўқувчиларга тиббий хизмат кўрсатиш учун тиббиёт муассасалари томонидан тиббиёт ходимлари бириктирилади.
Тиббиёт ходимлари мактаб раҳбарияти ва педагог ходимлар билан бир қаторда даволаш-профилактика тадбирларини ташкил этиш, санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига риоя қилиш, овқатланиш режими ва сифатига, ўқувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва соғломлаштириш учун масъулдирлар.
Бунда мактаб раҳбарияти томонидан тиббиёт ходимларининг фаолият олиб бориши учун зарур шарт-шароитлар (махсус жой, мебель ва тиббий жиҳозлар, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган дори-дармонлар) яратиб берилиши зарур.

Никоҳ тузиш тартибини биласизми?
📝 Никоҳ фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида тузилади.
❌ Диний расм-русумларга биноан тузилган никоҳ ҳуқуқий аҳамиятга эга эмас.
⏰ Никоҳ тузиш никоҳланувчиларнинг фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларига ариза берганларидан кейин бир ой ўтгач, шахсан уларнинг иштирокида амалга оширилади.
❗️Узрли сабаблар бўлганда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органи бир ой ўтгунга қадар никоҳ тузишга рухсат бериши мумкин.
‼️ Алоҳида ҳоллар (ҳомиладорлик, бола туғилиши, бир тарафнинг касаллиги ва бошқалар)да никоҳ ариза берилган куни тузилиши мумкин.
✅ Никоҳ тузиш ихтиёрийдир.
❕ Никоҳ ёши эркаклар ва аёллар учун 18 ёш этиб белгиланади.

Туризмни ривожлантириш бўйича қўшимча чоралар белгиланди
“Туризм соҳасини санитария-эпидемиологик хавфсизликнинг кучайтирилган режими талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4755-сон, 19.06.2020 й.) қабул қилинди.
💰 Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 январдан 2023 йил 31 декабрга қадар меҳмонхонага белгиланган тартибда берилган тоифа сақланган тақдирда тегишли йил якунига кўра жойлаштириш воситасининг тоифаси учун ундирилган туристик (меҳмонхона) йиғим суммасининг 50 фоизи жойлаштириш воситаларига қайтарилади.
🔰 2020 йил 1 августдан бошлаб:
🔻 рейслар сони ва йўналишлари бўйича чекловларни бекор қилишни назарда тутувчи “Очиқ осмон” режими “Андижон”, “Бухоро” ва “Урганч” халқаро аэропортларида халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ жорий этилади;
🔻 хорижий авиакомпаниялар ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битимнинг мавжудлигидан қатъи назар “Очиқ осмон” режими жорий этилган халқаро аэропортларга доимий қатновларни амалга ошира олади (бунда, Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотининг учиш ва авиация хавфсизлиги бўйича стандартларига мувофиқ бўлиш талаб этилади);
🔻 инвесторларнинг йўловчи ташувчи янги дор йўлларини (“Чорвоқ” эркин туристик зонаси ҳудудида ташкил этилаётганлардан ташқари) қуриш ва жиҳозлаш учун йўналтирилган харажатларининг бир қисми ҳар бир 500 метр йўл учун Давлат бюджетидан Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасига ажратиладиган маблағлар ҳисобидан 1 миллиард сўм миқдорида қопланади.
📌 Бунда дастлабки 50 та лойиҳага йўналтирилган инвесторлар ҳаражатларининг бир қисми қопланади.
☑️ Туризмни ривожлантириш қўмитаси ва Қурилиш вазирлигининг намунавий лойиҳалари бўйича жойлаштириш воситаларини тез қуриладиган конструкциялар (ўтовлар, контейнерлар, сендвич панеллар) билан қуриш учун тадбиркорлар харажатларининг бир қисми бундай типдаги жойлаштириш воситаларининг жойлари сони 50 мингтага етгунига ёки 2023 йил 31 декабрга қадар Давлат бюджетидан ҳар бир жой учун 5 миллион сўмгача миқдорда қопланади.
❗️Шаҳарлар ва туманлар бош режаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш жараёнида улар туризм инфратузилмасини ривожлантириш қисмида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан мажбурий келишилади.
🧾 Гид (гид-таржимон), экскурсия етакчиси ва йўриқчи-йўл бошловчиларнинг хизматлари ўзини ўзи банд қиладиган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (хизматлар, ишлар) турлари рўйхатига киритилади.
✅ 2020 йил 1 июлдан 2023 йил 1 июлга қадар нодавлат (хусусий) музейлар, бадиий галереялар ва ҳунармандчилик марказларининг асосий фаолият тури бўйича фойда солиғи, мол-мулк ва ер солиқлари ҳамда айланмадан олинадиган солиқ ставкалари белгиланган миқдорга нисбатан 50 фоизга камайтирилади.