Huquqiy axborot
366K subscribers
6.41K photos
503 videos
22 files
14.3K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, энергетик ичимликлар рекламасида бундай ичимликларни ҳаддан зиёд истеъмол қилишнинг зарари тўғрисидаги огоҳлантириш, шунингдек бундай ичимликларни истеъмол қилиш тавсия этилмайдиган шахслар ҳақидаги ахборот мавжуд бўлиши керак.

Энергетик ичимликлар рекламаси ичимликларни истеъмол қилиш жараёнларини намойиш этмаслиги, ушбу жараёнлар истеъмолчиларнинг ижтимоий ва спортга оид муваффақиятга эришиши ёки жисмоний ҳамда руҳий ҳолати яхшиланиши учун муҳим аҳамиятга эга деган таассуротни юзага келтирмаслиги керак.

Каналга
уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) истеъмолчига ўзи сотаётган товар (иш, хизмат) лар ҳақида ўз вақтида зарур, тўғри ва тушунарли маълумот бериши шарт.

Товар (иш, хизмат) ҳақидаги маълумотда қуйидагилар кўрсатилиши шарт: ⬇️
👉 товар (иш, хизмат) мажбурий талабларига мувофиқ келиши шарт бўлган норматив ҳужжатнинг номи;
👉 товар (иш, хизмат)нинг асосий истеъмол хусусиятлари, шу жумладан, ўзига хос хусусиятлари рўйхати;
👉 баҳоси (тарифи) ва сотиб олиш шартлари;
👉 айрим турдаги товарларнинг ишлаб чиқарилган санаси;
👉 ишлаб чиқарувчи (ижрочи)нинг кафиллик мажбуриятлари;
👉 товардан самарали ва хавфсиз фойдаланиш қоидалари ҳамда шартлари;
👉 товарнинг хизмат (яроқлилик) муддати ва ушбу муддат тугаганидан кейин истеъмолчи нима ишлар қилиши зарурлиги;
👉 ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи)нинг номи ва мулкчилик шакли, рўйхатга олиш ва лицензия гувоҳномасининг номери;
👉 ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи)нинг ҳамда улар истеъмолчидан даъво қабул қилишга ваколат берган корхоналарнинг манзиллари;
👉 товарларни сақлаш, хавфсиз утилизация қилиш усуллари ҳамда қоидалари;
👉 театр-концерт тадбирлари ўтказилаётганда фонограммадан фойдаланиш тўғрисидаги ахборот.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
Истеъмолчининг ҳуқуқлари бузилиши туфайли унга етказилган маънавий зарар учун уни етказган шахс, башарти у айбдор бўлса, ҳақ тўлаши лозим. Маънавий зарар учун тўланадиган ҳақ миқдорини суд белгилайди.

Маънавий зарар учун ҳақ тўлаш мулкий зиён ва истеъмолчи кўрган зарарнинг ўрни қопланишидан қатъи назар, амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
Товарда кафолат муддатида топилган нуқсонларни сотувчи истеъмолчи тегишли талаб қўйган пайтдан эътиборан 20 кун ичида, ишлаб чиқарувчи эса, 10 кун ичида бепул бартараф этиши лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
Қонунчиликка кўра, 14 кундан кичик бўлган ҳайвонлар гўшт учун сўйилишга рухсат этилмайди.

Қуйидаги ҳолларда ҳайвонларни гўшт учун сўйиш тақиқланади:
👉 ветеринария врачининг рухсати бўлмаганида;
👉 куйдирги, ўлат, қутириш, ботулизм, парранда гриппи ва бошқа бир қанча касалликлар билан касалланган ёки гумон қилинган ҳайвонлар;
👉 ўлим талвасасида бўлган ҳайвонлар;
👉 куйдирги касаллигига қарши эмланган ва даволанган ҳайвонларни эмлашдан кейин 14 кун давомида, оқсил касаллигига қарши эмланганда, эмланишдан кейин 21 кун давомида;
👉 маллеинизация қилинмаган бир туёқли ҳайвонлар.

Сўйилган барча ҳайвонларнинг гўшти ва бошқа маҳсулотлари ветеринария врачи томонидан экспертизадан ўтказилиши шарт.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_хабари

Адлия вазирлиги болажонларни 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан табриклайди!

Азиз болажонлар, Сизнинг ҳуқуқларингиз Қонун ҳимоясида!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Тез ёрдам автомобиллари импорт божхона божидан озод қилинди

“Нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан тез тиббий ёрдам хизматларини кўрсатиш учун қўшимча шарт шароитлар яратиш тўғрисида” Президент қарори (ПҚ-4737-сон, 30.05.2020 й.) қабул қилинди.

☑️ Қарорга мувофиқ, нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан ўз эҳтиёжлари учун республика ҳудудига олиб кириладиган янги тез тиббий ёрдам автомобиллари (ТИФ ТН коди 8703221010, 8703231930, 8703241010, 8703311010, 8703321910, 8703331910) 2022 йил 1 январгача бўлган муддатга импорт божхона божидан озод қилинди.

Ушбу имтиёз нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан мазкур қарор эълон қилингунга қадар олиб кирилган “божхона омбори” режимида 6 ойдан кўп турган янги тез тиббий ёрдам автомобилларининг божхона расмийлаштирувида ҳам қўлланилади.

❗️Автомобиллардан мақсадсиз фойдаланилган тақдирда, имтиёз берилиши муносабати билан тўланмаган импорт божхона божи суммаси молиявий санкцияларни қўллаган ҳолда Давлат бюджетига ундириб олинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

🤩 Адлия вазирлиги болажонларни 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан қутлайди ва вақтингизни мазмунли ўтказиш учун bolahuquqlari.uz сайтини тавсия этади.

🖥 bolahuquqlari.uz портали 14 ёшгача бўлган болалар ҳамда ота-оналарга мўлжалланган бўлиб, маълумотлар болалар ёшига мос равишда, улар учун тушунарли тарзда баён қилинган.

💫 Ёрқин ва эътиборни тортувчи ранглар, расмлар ва суратлар орқали болалар учун қизиқарли дизайн яратилган.

🎮 Болажонлар ўз уйларидан туриб кўнгилочар-интерактив ўйинлар, мантиқий топшириқлар, тестлар орқали ҳуқуқий билимларини янада оширишлари мумкин.

🌈 bolahuquqlari.uz – ҳуқуқни қизиқарли тарзда ўрганиш имконияти. Имкониятни қўлдан бой берманг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
Агар ходим ўз соғлиғининг ҳолати меҳнат шароити билан боғлиқ ҳолда ёмонлашган деб ҳисобласа, у навбатдан ташқари тиббий кўрикдан ўтказишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Давлат хизматлари кўрсатиш бўйича қатор маъмурий регламентлар тасдиқланди

“Товар ва молия бозорларида монополияга қарши тартибга солиш соҳасидаги давлат хизматларини кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида” Ҳукумат қарори (338-сон, 28.05.2020 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарор билан қуйидаги маъмурий регламентлар тасдиқланди:

🔸Хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олишга доир битимларга олдиндан розилик бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш;

🔸Хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олишга доир битимларга олдиндан розилик бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш.

⚠️ Мазкур маъмурий регламентларга кўра, ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказига (ДХМ) борган ҳолда ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали мурожаат этади.

➡️ Тегишли сўровнома ваколатли орган (Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари)га юборилади.

💰Сўровномани кўриб чиқиш учун БҲМнинг 10 баравари (2 230 000 сўм) миқдорида йиғим ундирилади.

Ягона портал орқали мурожаат этилганда ушбу сумманинг 90 фоизи ( 2 007 000 сўм) ундирилади.

🖥 Қарорга кўра, ЯИДХПда ушбу давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартиби жорий этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
Кадастр йиғмажилдини тайёрлаш кадастр объектининг мураккаблигига қараб қуйидаги муддатларда амалга оширилади⬇️
кўчмас мулк объектларининг турар жойга оид қисми бўйича:
👉 кўп квартирали уйдаги квартира – 7 кунгача;
👉 якка тартибдаги турар жой –10 кунгача;
кўчмас мулк объектларининг нотурар жойга оид қисми бўйича:
👉 майдони 100 кв.м. гача бўлган кўчмас мулк – 10 кунгача;
👉 майдони 100 кв.м дан 1000 кв.м. гача бўлган кўчмас мулк – 15 кунгача;
👉 майдони 1000 кв.м дан 5000 кв.м. гача бўлган кўчмас мулк – 20 кунгача;
👉 майдони 5000 кв.м дан 15000 кв.м. гача бўлган кўчмас мулк – 25 кунгача;
👉 майдони 15000 кв.м дан 50000 кв.м гача бўлган кўчмас мулк – 30 кунгача;
👉 майдони 50000 кв.м дан ортиқ бўлган кўчмас мулк – 45 кунгача.

Каналга уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Бола ҳуқуқлари кафолатлари

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Қонунчиликка кўра, қуйидаги ҳолатларда гўшт маҳсулотларини сотишга рухсат берилмайди:

👉 сўйилиши ихтисослаштирилган ва мини сўйиш корхоналарида амалга оширилмаган бўлса;
👉 белгиланмаган транспорт воситаларида етказиб берилган бўлса;
👉 ветеринария ҳужжатлари бўлмаса;
👉 ихтисослаштирилган сўйиш корхонасининг Ф-200 шаклдаги маълумотномаси бўлмаса;
👉 ветеринария-санитария экспертизасининг хулосаси бўлмаса;
👉 оёқлари ва бош қисми жун билан бирга бўлса, паррандаларнинг патлари юлинмаган бўлса;
👉 хона ёки кўча ҳароратида илгакка осилган ёки ерга (очиқ раста устига) очиқ ҳолда қўйилган бўлса;
👉 ветеринария-санитария жиҳатидан хавфсизлиги кафолатланган гўштларнинг ягона электрон базасига киритилмаган бўлса.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгаши ташкил этилди

«Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларида улар билан тизимли ишлашнинг янги механизмини жорий қилиш тўғрисида» Президент Фармони (ПФ-6003-сон, 02.06.2020 й.) қабул қилинди.

📊 Фармон билан Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгаши ташкил этилди ва унинг асосий вазифалари белгиланди.

Мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий тараққиёт даражасини тизимли таҳлил қилиб бориш, амалга оширилаётган туб ўзгаришларнинг халқаро рейтинг ва индексларда мамлакатнинг ўрнини яхшилаш мақсадларига хизмат қилишини таъминлаш Кенгаш вазифаларидан биридир.

💼 Молия вазирлиги ва Адлия вазирлиги Кенгашнинг ишчи органлари этиб белгиланди.

🔺 Шунга кўра, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий рейтинг ва индексларнинг Кенгаш ишчи органлари бўйича тақсимоти тасдиқланди.

📝 Фармон билан шунингдек, Ўзбекистон учун устувор бўлган халқаро рейтинг ва индекслар бўйича самарадорликнинг энг муҳим кўрсаткичлари (KPI) тасдиқланди.

🔰 Фармонга кўра, масъул давлат органларининг биринчи раҳбарлари ҳар чорак якуни бўйича:

👉 кейинги ойнинг 15-санасига қадар Кенгаш ишчи органларига мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисидаги маълумотлар, зарур статистик ахборотлар ва бошқа материалларни тақдим этади;

👉 кейинги ойнинг 30-санасига қадар Кенгаш раиси ёки ўринбосарининг раҳбарлигида ўтказиладиган йиғилишларда тегишли халқаро рейтинг ва индексларда KPI га эришиш учун амалга оширилган чора-тадбирлар тўғрисида ахборот беради.

☑️ Фармон билан Адлия вазирлиги марказий аппарати тузилмасида Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бошқармаси ташкил этилди.

🌐 2020 йил 1 октябрга қадар Интернет тармоғида «Ўзбекистон Республикаси халқаро рейтингларда» ягона портали ишга туширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Вояга етмаганларга мўлжалланган рекламага қандай чеклов бор?

🚫 Қонунчиликка кўра, қуйидаги реклама тақиқланади:

🔸 фақат вояга етганларга мўлжалланган ёки вояга етмаганларнинг олиши ёхуд истеъмол қилиши тақиқланган маҳсулотни вояга етмаганлар истеъмол қилаётган ёки ундан фойдаланаётган тасвир туширилган реклама;

🔸 вояга етмаганларни маҳсулот олишга ёки реклама қилинаётган маҳсулотни олишни илтимос қилиб учинчи шахсларга мурожаат этишга даъват қилувчи реклама;

🔸 ҳақиқий ёки ўйинчоқ қуролдан фойдаланилган реклама.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборларини (счётчик) кўздан кечириш соат 08-00 дан 20-00 гача амалга оширилади.

📋 Мажбурий ижро бюроси ходимини табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборларини кўздан кечиришга йўл қўймаслик ҳолати далолатнома билан расмийлаштирилади.

⚠️ Истеъмолчи мазкур далолатнома билан танишиши лозим.

Истеъмолчи далолатномани имзолашни рад этган тақдирда, далолатномада бу қайд этилади.

❗️Рад этиш ҳолати икки гувоҳ ёки маҳалла йиғини вакили томонидан тасдиқланиши керак.

🔰 Истеъмолчи далолатномани имзолашни рад этиш сабабини баён қилиш ҳуқуқига эга ва бу далолатномага қайд этилиши шарт.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ходимларга 15 иш кунидан кам бўлмаган муддат билан йиллик асосий таътил берилади.

Қуйидагиларга йиллик узайтирилган асосий таътил берилади:
👉 18 ёшга тўлмаган шахсларга — 30 календарь кун;
👉 ишлаётган I ва II гуруҳ ногиронларига — 30 календарь кун.

Айрим тоифадаги ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларининг ўзига хос жиҳатлари ва хусусиятларини ҳамда бошқа ҳолатларни эътиборга олиб, қонун ҳужжатларига мувофиқ узайтирилган таътиллар белгиланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
Қонунчиликка мувофиқ, бир қатор шахсларга автомобиль бензини сотиб олишга харажатларнинг бир қисми учун ойлик пул компенсацияси тўланади. 2019 йил 15 августдан компенсация миқдори 75 000 сўмни ташкил этади.

Компенсация олиш ҳуқуқига эга шахслар рўйхати: ⬇️

👉 уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар;
👉 уруш фахрийлари ва уларга тенглаштирилган шахслар;
👉 меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги туфайли I ва II гуруҳ ногиронлари;
👉 I ва II гуруҳ болаликдан ногиронлар.

Компенсацияни тайинлаш учун пенсиялар ва нафақаларни тайинлайдиган органларга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади: ⬇️

👉 ариза;
👉 паспорт нусхаси;
👉 имтиёзга бўлган ҳуқуқлар тўғрисидаги гувоҳномалар нусхалари (уруш қатнашчилари ва ногиронлари ҳамда уларга тенглаштирилган шахслар учун);
👉 тиббий-меҳнат эксперт комиссияларининг маълумотномалари нусхалари (меҳнатда майиб бўлиш, касб касаллиги туфайли ногиронлар ва болаликдан ногиронлар учун);
👉 автомототранспортнинг техник паспорти нусхаси;
👉 ҳайдовчилик гувоҳномаси нусхаси ёки Иккинчи жаҳон уруши ногирони билан доимий бирга яшайдиган ва у билан бир турар жой майдонида рўйхатдан ўтган оила аъзосининг ҳайдовчилик гувоҳномаси, паспорти нусхалари ва у томонидан автомототранспорт воситасидан фойдаланиш ҳуқуқига ишончнома.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Айрим транспорт воситаларини олиб кириш учун акциз солиғи ставкалари бекор қилинади

“Ташқи иқтисодий фаолиятни янада тартибга солиш ва автотранспорт воситаларининг ички бозорини ривожлантиришни рағбатлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4739-сон, 03.06.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 августдан бошлаб 8701 (тракторлар), 8702 (10 ёки ундан ортиқ кишини ташишга мўлжалланган моторли транспорт воситалари), 8703 (енгил автомобиллар) ва 8704 (юк ташишга мўлжалланган моторли транспорт воситалари) ТИФ ТН кодлар бўйича транспорт воситаларини олиб киришда амалда бўлган акциз солиғи ставкалари бекор қилинади.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган, акциз солиғига тортиладиган товарларга акциз солиғи ставкалари Президентнинг ПҚ-3818-сон қарори билан тасдиқланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🏡 Уй-жой майдонининг ижтимоий нормаси қанча?

Муниципал, идоравий уй-жой фонди
ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидан турар жойлар фуқароларга уй-жой майдонининг ижтимоий нормасига мувофиқ берилади.

Уй-жой майдонининг ижтимоий нормаси вилоят ҳокимликлари томонидан 1 киши ҳисобига 16 квадрат метрдан кам бўлмаган умумий майдон ҳажмида, кресло-аравачада ҳаракатланадиган ногиронлар учун эса – 23 квадрат метрдан кам бўлмаган ҳажмда белгиланади.

Фуқароларнинг айрим тоифаларига уй-жой майдонининг ижтимоий нормасидан ортиқча қўшимча уй-жой майдони бир хона тарзида ёки 18 квадрат метрли умумий майдон миқдорида берилади.

Айрим сурункали касалликларнинг оғир турлари билан касалланган фуқароларга, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлаган рўйхат бўйича, шунингдек бажараётган иш шароитлари ва хусусиятига кўра қўшимча майдон зарур бўлган фуқароларга бундай майдон миқдори кўпайтирилиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot