Huquqiy axborot
367K subscribers
6.34K photos
439 videos
22 files
14.1K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
⚡️Пандемия шароитида меҳмонхона хизматлари айрим талаблар асосида хизмат кўрсатади

Республика махсус комиссиясининг қарори билан меҳмонхоналар учун ўз хизматларини ташкил этишда пандемия шароитидан келиб чиқувчи қўшимча талаблар белгиланди.

Унга кўра: ⬇️

👉 меҳмонхоналарда қабулхона, кутиш заллари, йўлаклар, зиналар, лифт, санитар-гигиеник нуқталари ҳар 8 соатда ҳамда умумий фойдаланишдаги буюмлар (эшик тутқичи, лифт тугмалари, кутиш залидаги стол, рўйхатга олиш жойи стойкаси ва ундаги ручкалар) ҳар 2 соатда камида 1 маротаба дезинфекция қилиниши;

👉 умумий фойдаланишдаги объектлар (лифт, санитария-гигиена нуқталари, валюта айрибошлаш шаҳобчалари, овқатланиш жойлари ва бошқалар) антисептик воситалари билан узлуксиз таъминлаши ҳамда қўлни даврий тозалаб туриш бўйича ўзбек, рус ва инглиз тилларида ёзилган огоҳлантирувчи ёзувлар бўлиши;

👉 бинонинг кириш қисмида ташриф буюрувчиларнинг тана ҳароратини доимий ўлчашни ва дезинфекциялашни йўлга қўйилиши;

👉 ходимлар ва мижозларнинг сонидан келиб чиқиб шахсий ҳимоя воситаларининг (ниқоб, қўлқоп, антисептик восита ва бошқалар) камида беш кунлик заҳираси шакллантирилиши ва доимий мавжуд бўлиши;

👉 меҳмонхонанинг бандлик даражаси 50 фоиздан ошган тақдирда тиббиёт ходимининг доимий фаолияти таъминланиши;

👉 меҳмонларни номерларга жойлаштиришда оилавий меҳмонлар сони 3 нафардан, бошқа меҳмонлар сони 2 нафардан ошмаслиги лозимлиги белгиланди.

❗️Мазкур талаблар номерлари сони 10 тадан кўп бўлган меҳмонхоналарга нисбатан татбиқ этилади.

Пандемия шароитида хостеллар ва меҳмон уйлари фаолиятига рухсат берилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Топилма учун ашё эгасидан 20 фоизгача мукофот талаб қилиниши мумкин

❗️Йўқолган ашёни топиб олган шахс бу ҳақда уни йўқотган шахсни дарҳол хабардор этиши ҳамда топилган ашёни шу шахсга қайтариши шарт.

🔎 Топилган ашё қайтарилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахс номаълум бўлса, ашёни топиб олган шахс топилма тўғрисида ички ишлар органига, тегишли давлат органларига ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига маълум қилиши шарт.

Агар йўқолган ашёни олишга ҳақли бўлган шахс топилма тўғрисида ички ишлар органига ёки тегишли давлат органига хабар қилинган пайтдан эътиборан 6 ой мобайнида аниқланмаса ашёни топиб олган шахс унга эгалик ҳуқуқини олади.

💰Ашёни топиб олган шахс уни олишга ҳақли бўлган шахсдан топилма учун ашё қийматининг 20 фоизига қадар миқдорида мукофот талаб қилишга ҳақлидир.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Мигрантларга уй ажратиш тартибидан хабардормисиз?

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Тайинлов
Ҳукумат қарори (270-сон, 06.05.2020 й.) билан Бахтиёр Баходирович Камалов Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги директори этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Агентлик сув хўжалиги тизимини такомиллаштиришга қаратилган лойиҳаларни аниқлайди, уларнинг йиллик, қисқа ва узоқ муддатли дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Ҳар бир туман (шаҳар)да математикага ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилади

“Математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий-тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш, илмий-тадқиқотларни ривожлантириш ва илмий ишланмаларни амалиётга жорий қилишнинг устувор йўналишлари белгиланди.

Мактабгача ёшдаги болаларда илк математик тасаввурларни шакллантириш бўйича замонавий педагогик технологияларни жорий қилиш, ҳудудларда математика фанига ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини ривожлантириш ҳамда янги мактабларни ташкил этиш устувор йўналишлардан биридир.

Қарорга кўра, ҳар бир туманда (шаҳарда) математика фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаблар (Ихтисослаштирилган мактаблар) босқичма-босқич ташкил этилади.

Ихтисослаштирилган мактабларда мактаб директори тегишли туман (шаҳар) ҳокимининг иқтисодий ва бошқарув жараёнларига математик усуллар ва моделларни жорий қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳисобланади.

Математика фани чуқурлаштирилиб ўқитиладиган синфлар босқичма-босқич, мавжуд эҳтиёж ва ўқувчиларнинг қобилиятидан келиб чиқиб ташкил этилади.

Ихтисослаштирилган мактабларда ўқувчилар белгиланган тартибда танлов асосида саралаб олинади.

Математика фани чуқурлаштирилиб ўқитиладиган синф битирувчилари тегишли ОТМларнинг математика таълим йўналишларига улар учун белгиланган мақсадли параметрлар бўйича ўқишга қабул қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Тайинлов
Президент қарори (ПҚ-4706-сон, 06.05.2020 й.) билан Акмал Анварбекович Мирзаев Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Миллий сертификатга эга абитуриент давлат ОТМга киришда математика фани бўйича тестдан озод қилинади

Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 январга қадар Математика фанини билиш даражасини баҳолаш бўйича миллий сертификатлаш тизими жорий қилинади.

Миллий сертификатлаш тизими доирасида:

👉 математикани билиш даражасини баҳолаш ва бу тўғрисида миллий малака сертификатини бериш ўрнатилган тартибда Давлат тест маркази томонидан амалга оширилади;

👉 математикани билиш даражасини баҳолаш табақалаштирилган ҳолда амалга оширилади;

👉 имтиёз бериладиган даражадаги миллий сертификатга эга абитуриент давлат ОТМга ўқишга киришда математика фанидан тест синови топширишдан озод этилади ва унга математика фани учун белгиланган максимал балл берилади;

👉 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб Ихтисослаштирилган мактабларнинг математика фани бўйича ўқитувчилари тегишли даражадаги миллий сертификатга эга бўлишлари мажбурий ҳисобланади;

👉 миллий сертификатнинг тегишли даражасига эга математика фани ўқитувчиларига (Ихтисослаштирилган мактабларнинг математика фани ўқитувчиларидан ташқари) улар фаолият олиб бораётган давлат таълим муассасасининг жойлашувига қараб базавий тариф ставкасига нисбатан 25 фоиздан 50 фоизгача ҳар ойлик устама ҳақ тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Президентнинг Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги халқаро мукофоти таъсис этилди

🔬 Қарорга мувофиқ, Фанлар академиясининг В.И.Романовский номидаги Математика институти (Институт) таркибида Математика таълими бўйича ўқув-услубий материалларни мувофиқлаштириш лабораторияси ташкил этилади.

❗️2021 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат таълим муассасаларида қўлланиладиган математика фани бўйича дарсликлар ва ўқув қўлланмаларни ишлаб чиқишда мажбурий тартибда Институтнинг эксперт хулосаси олинади.

Қарор билан математика соҳасидаги фундаментал ва амалий илмий изланишлари натижаларига кўра амалиётдаги муайян муаммонинг ечимини таклиф этган олимларни мукофотлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги халқаро мукофоти таъсис этилди.

🏅 Мукофот билан Ўзбекистон фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тақдирланади.

📃 Мукофот икки йилда бир марта Президент томонидан Фан ва технологиялар бўйича республика кенгашининг таклифига кўра учта йўналиш (фундаментал соҳадаги тадқиқотd, ёшлар ўртасидаги тадқиқот ва иқтисодиётнинг реал секторидаги муаммонинг ечимини таъминлаган тадқиқот) бўйича берилади.

💰 Ҳар бир йўналиш бўйича мукофот совриндорларига 50 минг АҚШ доллари эквивалентидаги пул мукофоти берилади.

🏢 Шунингдек, қарорга кўра, Қорақалпоғистон Республикасида, Бухоро, Наманган, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида Институтнинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилади.

Ҳудудий бўлинмалар юридик шахс ҳисобланмайди ва институтнинг таркибидаги илмий бўлинмалари сифатида фаолият юритади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
Қуйидаги ходимларга таътил уларнинг хоҳишига кўра ёзги ёки улар учун қулай бўлган бошқа вақтда берилиши керак:
👉 ўн тўрт ёшга тўлмаган битта ёки ундан ортиқ болани (ўн олти ёшга тўлмаган ногирон болани) тарбиялаётган ёлғиз ота, ёлғиз онага (бева эркаклар, бева аёллар, никоҳдан ажрашганлар, ёлғиз оналарга) ва муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг хотинларига;
👉 I ва II гуруҳ ногиронларига;
👉 1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ва имтиёзлари бўйича уларга тенглаштирилган шахсларга;
👉 ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга;
👉 таълим муассасаларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқиётганларга;
👉 жамоа шартномаси, келишувида назарда тутилган бошқа ҳолларда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Бошқа ишга ўтказишга ходимнинг розилиги талаб қилинадими?

Бошқа доимий ишга ўтказишга
(ходимнинг меҳнат вазифаларини ўзгартиришга) – унга бошқа мутахассислик, малака, лавозимга оид ишни топширишга фақат унинг розилиги билан йўл қўйилиши мумкин.

❗️Агар объектив сабабларга кўра меҳнат шартномасида белгилаб қўйилган меҳнат вазифаси доирасида ишни давом эттириш мумкин бўлмаса, иш берувчи ходимга мутахассислиги ва малакасига мувофиқ келадиган ишни, бундай иш бўлмаган тақдирда эса корхонада мавжуд бўлган бошқа ишни таклиф этиши шарт.

Ходим бажараётган ишига ёки эгаллаб турган лавозимига номувофиқ бўлса, мутахассислиги бўйича бир мунча кам малака талаб этиладиган бошқа иш таклиф этилиши мумкин.

▫️Меҳнат шартномасида шартлашиб олинмаган иш жойини ўзгартириш меҳнат шартларини ўзгартириш деб ҳисобланмайди ва бу ҳақда ходим билан келишиш талаб қилинмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Байрам (ишланмайдиган) кунлари ходимларни ишлатиш ман этилади

Ходимларни шу кунлари иш берувчининг фармойиши бўйича ишга жалб этишга фақатгина жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, – иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланган асослар бўйича йўл қўйилади.

Ишлаб чиқариш-техника шароитлари ва бошқа шароитларга кўра ишни тўхтатиб туриш мумкин бўлмаган жойларда, аҳолига хизмат кўрсатиш зарурати бўлган ишларда, шунингдек кечиктириб бўлмайдиган таъмирлаш ва юк ортиш-тушириш ишларида байрам (ишланмайдиган) кунлари ишлашга йўл қўйилади.

Дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.

❗️Байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Тошкент шаҳрида Британия менежмент университети ташкил этилади

“Тошкент шаҳридаги Британия менежмент университетини ташкил этиш тўғрисида” Ҳукумат қарори (272-сон, 08.05.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчи Тошкент шаҳридаги Британия менежмент университети (Университет) ташкил этилади.

Республика иқтисодиёти реал сектори эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда юқори малакали олий маълумотли мутахассисларни тайёрлаш университетнинг асосий вазифаларидан биридир.

Университетда ўқитиш Ўзбекистонда амалда мавжуд таълим шакллари ҳамда инглиз тилида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Университетда дастлабки босқичда қуйидаги бакалавриат таълим йўналишлари бўйича талабалар қабул қилинади:
👉 “Лойиҳаларни бошқариш”;
👉 “Логистика ва етказиб бериш занжирларини бошқариш”;
👉 “Тадбиркорлик ва инновациялар”;
👉 “Халқаро электрон тижорат”;
👉 “Рақамли иқтисодиёт”.

Университетда таълим фаолияти 2020/2021 ўқув йилидан бошланади.

Битирувчиларга Ўзбекистонда олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган белгиланган намунадаги диплом берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
9 май – Хотира ва Қадрлаш куни

Иккинчи жаҳон урушида фашизмга қарши курашиб ҳалок бўлган, шунингдек, мамлакатимиз озодлиги ва мустақиллиги йўлида жон берган Ўзбекистоннинг барча ўғлонлари хотирасини абадийлаштириш мақсадида 1999 йил қабул қилинган Президент Фармони билан 9 майни Хотира ва Қадрлаш куни деб эълон қилинган.

Хотира ўзликни англатиб туради, қадр инсонни юксакликка кўтаради.

Адлия вазирлиги жамоаси умумий тарихий хотира орқали бирдамлик ва ҳамжиҳатликка чорловчи ушбу кун билан барчани самимий муборакбод этади!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва ногиронларига берилган айрим имтиёзлар

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
Қонунчиликка мувофиқ, бир қатор шахсларга автомобиль бензини сотиб олишга харажатларнинг бир қисми учун ойлик пул компенсацияси тўланади. 2019 йил 15 августдан компенсация миқдори 75 000 сўмни ташкил этади.

Компенсация олиш ҳуқуқига эга шахслар рўйхати: ⬇️

👉 уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар;
👉 уруш фахрийлари ва уларга тенглаштирилган шахслар;
👉 меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги туфайли I ва II гуруҳ ногиронлари;
👉 I ва II гуруҳ болаликдан ногиронлар.

Компенсацияни тайинлаш учун пенсиялар ва нафақаларни тайинлайдиган органларга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади: ⬇️

👉 ариза;
👉 паспорт нусхаси;
👉 имтиёзга бўлган ҳуқуқлар тўғрисидаги гувоҳномалар нусхалари (уруш қатнашчилари ва ногиронлари ҳамда уларга тенглаштирилган шахслар учун);
👉 тиббий-меҳнат эксперт комиссияларининг маълумотномалари нусхалари (меҳнатда майиб бўлиш, касб касаллиги туфайли ногиронлар ва болаликдан ногиронлар учун);
👉 автомототранспортнинг техник паспорти нусхаси;
👉 ҳайдовчилик гувоҳномаси нусхаси ёки Иккинчи жаҳон уруши ногирони билан доимий бирга яшайдиган ва у билан бир турар жой майдонида рўйхатдан ўтган оила аъзосининг ҳайдовчилик гувоҳномаси, паспорти нусхалари ва у томонидан автомототранспорт воситасидан фойдаланиш ҳуқуқига ишончнома.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
“Яшил” тоифадаги туман (шаҳар)лар

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
“Сариқ” тоифадаги туман (шаҳар)лар

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
“Қизил” тоифадаги туман (шаҳар)лар

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қуйидаги шахслар протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан бепул таъминланиш ҳуқуқига эга:

👉 пенсия ёшидаги муҳтож шахслар;

👉 16 ёшгача бўлган ногиронлиги бўлган болалар;

👉 16 ёшдаги ва ундан катта ёшдаги ногиронлиги бўлган шахслар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot