#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Транспорт соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ-4703-сон, 04.05.2020 й.) қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, қуйидагилар негизида Тошкент давлат транспорт университети (Университет) ташкил этилди:
• Тошкент темир йўл муҳандислари институти;
• Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти;
• Тошкент давлат техника университетининг авиакосмик технологиялари факультети.
❗️Университет транспорт соҳаси учун олий маълумотли мутахассислар ва илмий кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича таянч олий таълим муассасаси ҳисобланади.
Университет идоравий жиҳатдан Транспорт вазирлигига бўйсунади.
Қарор билан Университетнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари белгиланди.
Транспорт соҳаси эҳтиёжларидан келиб чиқиб кадрларни, шунингдек, оммавий касб мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Университетнинг асосий вазифаларидан биридир.
Университетда ўқув жараёни 2020/2021 ўқув йилидан бошланади. Талабаларни қабул қилиш сони ҳар йили тасдиқланадиган республика ОТМларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Университетни стратегик ривожлантириш масалалари бўйича ректорнинг биринчи ўринбосари лавозимига малакали хорижий мутахассис тайинланади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

Тошкент давлат транспорт университетининг академик лицейи ташкил этилади
Қарорга кўра, Университет жойлашган ҳудудда 2020-2022 йилларда янги ўқув биноси, талабалар турар жойи ва ахборот-ресурс маркази бинолари қурилади.
Шунингдек, Тошкент темир йўл муҳандислари институти ҳамда Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг академик лицейлари негизида Тошкент давлат транспорт университетининг академик лицейи ташкил этилади.

Импорт қилинадиган айрим хомашё ва материаллар 2022 йил 1 январга қадар божхона божи тўлашдан озод қилинди
“Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида” Президент Фармони (ПФ–5989-сон, 05.05.2020 й.) қабул қилинди.
Фармонга кўра, маҳаллий ишлаб чиқарилган базавий сифатдаги пахта толасининг бошланғич нархи Нью-Йорк товар биржасининг энг яқин етказиб бериш ойи учун фьючерс котировкаси қийматидан келиб чиққан ҳолда сотувчи томонидан белгиланади.
Шунингдек, маҳаллий тўқимачилик корхоналарига биржа савдоларида 2020 йил 1 апрелга қадар миллий валютада сотилган пахта толаси учун якуний ҳисоб-китобларни амалга ошириш муддати 90 кундан 150 кунгача узайтирилади.
Фармон билан импорт қилинадиган айрим хомашё ва материаллар 2022 йил 1 январга қадар божхона божи тўлашдан озод қилинди.
2020 йил 1 майдан 31 декабрга қадар қўшилган қиймат солиғини қайтаришнинг соддалаштирилган тартиби амал қилади.
Ўзбекистон божхона чегараси орқали пахта ип-калаваси ва трикотаж матони олиб чиқишда 2021 йил 1 январдан бошлаб олиб чиқиладиган ҳар бир килограмм ип-калава учун 0,01 АҚШ доллари, 2022 йил 1 январдан олиб чиқиладиган ҳар бир килограмм ип-калава ва трикотаж мато учун 0,05 АҚШ доллари, 2023 йил 1 январдан – 0,1 АҚШ доллари, 2025 йил 1 январдан – 0,2 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади.
Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги марказий аппаратлари тузилмаларида белгиланган штат бирликлари доирасида тўқимачилик саноати масалалари бўйича тузилмалар ташкил этилади.

рўйхат.pdf
650.3 KB
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Фармонга кўра, божхона божларни тўлашдан озод этиладиган импорт қилинадиган хомашё ва материаллар рўйхати

❗️Камида 1000 та иш ўринли янги тикувчилик-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ташкил этилади
Фармонга кўра, 2020 йил 1 сентябрга қадар жаҳон брендларини жалб қилган ҳолда ташқи бозорларда талаб катта бўлган юқори қўшилган қийматга эга тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари ва ярим тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича 2021-2025 йилларга мўлжалланган инвестиция лойиҳалари тасдиқланади.
Бунда ҳар бир янги тикувчилик-тўқимачилик ишлаб чиқариши, қоида тариқасида, машҳур халқаро брендлар маҳсулотларини реализация қилиш ва камида 1000 та иш ўрнини ташкил этишга мўлжалланган бўлиши лозим.

#Биласизми
Ўзини ўзи банд қилган фуқароларга ҳам иш стажи ҳисобланади
2019 йил 1 сентябрдан бошлаб ўзини ўзи банд қилган фуқароларга вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари, уларнинг эгаларига меҳнат стажини ҳисобга олиш ва рағбатлантирувчи имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқи берилишини назарда тутадиган тартиб жорий қилинган.
Ўзини-ўзи банд қилган фуқаролар – хизматлар кўрсатишни, ишлар бажаришни мустақил амалга оширадиган, якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатга олинмаган ва ўз фаолиятида ёлланма ходимлар меҳнатидан фойдаланмайдиган, меҳнат стажи ҳисобга олиниши ва рағбатлантирувчи имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқи билан вақтинчалик меҳнат гувоҳномаларини расмийлаштирган шахслардир.
Вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари берилган санадан бошлаб ва улар амал қилишининг бутун даври пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун фуқароларнинг меҳнат стажига ҳисобланади.
Меҳнат гувоҳномаси ариза берувчининг хоҳишига кўра жисмоний шахснинг мурожаати асосида 1 ойдан 12 ойгача бўлган муддатга берилади.

#Адлия_хабари
❗️Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 11 май кунига белгиланди
Олий Мажлиси Сенатининг тўртинчи ялпи мажлисини жорий йил 11 май куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Видеоконференцалоқа шаклида ўтказиладиган ялпи мажлисда 20 та масала, шу жумладан, 10 та Қонун кўриб чиқилиши режалаштирилган.
✅ Ялпи мажлисда, жумладан, қуйидаги қонунлар кўриб чиқилади:
▫️ “Саломатлик” орденини таъсис этиш тўғрисида”ги;
▫️ “Соғлом турмуш” медалини таъсис этиш тўғрисида”ги;
▫️ “Фахрий мураббий” орденини таъсис этиш тўғрисида”ги;
▫️ “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги;
▫️ “Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги.
Шунингдек, сенаторлар томонидан Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлиги тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилади.

👉 https://bit.ly/2WzQXJg
Акция доирасида очилган махсус ҳисоб рақамга (20212000100981895003) бугунги кунга қадар ташкилотлардан 167 632 475 сўмдан ошиқ маблағлар ўтказилди.
Payme ва Click тўлов тизимлари орқали фуқаролардан 37 909 978 сўм келиб тушди.

Teletype
Адлия вазирлиги ва “Юксалиш” ҳаракати томонидан навбатдаги гуманитар ёрдам сирдарёликларга етказилди
Техноген офатдан жабр кўрганларга кўмаклашиш мақсадида Адлия вазирлиги ва “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати томонидан ташкил этилган “Салом...
#Махсус_комиссия_хабари
⚡️ Республика махсус комиссиясининг ахбороти
https://bit.ly/3fq1U95
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
⚡️ Республика махсус комиссиясининг ахбороти
https://bit.ly/3fq1U95
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Telegraph
Республика махсус комиссиясининг ахбороти
Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг АХБОРОТИ Жорий йилнинг 29 апрель ва 5 май кунлари ўтказилган видеоселектор йиғилишида Ўзбекистон…
#Биласизми
“Яшил” ҳудудларда муайян фаолият турларини амалга оширишга рухсат берилади (берилмайди)
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
“Яшил” ҳудудларда муайян фаолият турларини амалга оширишга рухсат берилади (берилмайди)
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
“Сариқ” ҳудудларда муайян фаолият турларини амалга оширишга рухсат берилади (берилмайди)

“Қизил” ҳудудларда муайян фаолият турларини амалга оширишга рухсат берилади (берилмайди)
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
“Қизил” ҳудудларда муайян фаолият турларини амалга оширишга рухсат берилади (берилмайди)
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
⚡️ Картошкачилик кластерлари ва кооперациялари ташкил этилади
“Республикада картошка етиштиришни кенгайтириш ва уруғчилигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, картошкачиликка ихтисослаштириладиган туманларда картошкачилик кластерлари ва кооперациялари ташкил этилади.
Инновацион ва ресурс тежамкор технологиялар асосида яхлит майдонларда истеъмол ва уруғлик картошка етиштириш ҳамда соҳада қўшилган қиймат занжирини яратиш картошкачилик кластерлари ва кооперациялари фаолиятининг асосий йўналишларидан биридир.
Қарор билан истеъмол ва уруғлик картошка етиштиришга ихтисослаштириладиган туманлар ҳамда ҳудудлар рўйхати тасдиқланди.
Қарорга кўра, 2020 йил 1 майдан бошлаб картошка етиштирувчи фермер хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги корхоналари, шунингдек, картошкачилик кластерлари ва кооперацияларининг уруғлик картошка харид қилиш харажатларини молиялаштириш учун уларга 12 ой муддатгача тижорат кредитлари ажратилади.
2023 йил 1 июлгача бўлган муддатга четдан олиб кирилаётган уруғлик картошка божхона божидан озод этилади.

⚡️Пандемия шароитида меҳмонхона хизматлари айрим талаблар асосида хизмат кўрсатади
Республика махсус комиссиясининг қарори билан меҳмонхоналар учун ўз хизматларини ташкил этишда пандемия шароитидан келиб чиқувчи қўшимча талаблар белгиланди.
Унга кўра: ⬇️
👉 меҳмонхоналарда қабулхона, кутиш заллари, йўлаклар, зиналар, лифт, санитар-гигиеник нуқталари ҳар 8 соатда ҳамда умумий фойдаланишдаги буюмлар (эшик тутқичи, лифт тугмалари, кутиш залидаги стол, рўйхатга олиш жойи стойкаси ва ундаги ручкалар) ҳар 2 соатда камида 1 маротаба дезинфекция қилиниши;
👉 умумий фойдаланишдаги объектлар (лифт, санитария-гигиена нуқталари, валюта айрибошлаш шаҳобчалари, овқатланиш жойлари ва бошқалар) антисептик воситалари билан узлуксиз таъминлаши ҳамда қўлни даврий тозалаб туриш бўйича ўзбек, рус ва инглиз тилларида ёзилган огоҳлантирувчи ёзувлар бўлиши;
👉 бинонинг кириш қисмида ташриф буюрувчиларнинг тана ҳароратини доимий ўлчашни ва дезинфекциялашни йўлга қўйилиши;
👉 ходимлар ва мижозларнинг сонидан келиб чиқиб шахсий ҳимоя воситаларининг (ниқоб, қўлқоп, антисептик восита ва бошқалар) камида беш кунлик заҳираси шакллантирилиши ва доимий мавжуд бўлиши;
👉 меҳмонхонанинг бандлик даражаси 50 фоиздан ошган тақдирда тиббиёт ходимининг доимий фаолияти таъминланиши;
👉 меҳмонларни номерларга жойлаштиришда оилавий меҳмонлар сони 3 нафардан, бошқа меҳмонлар сони 2 нафардан ошмаслиги лозимлиги белгиланди.
❗️Мазкур талаблар номерлари сони 10 тадан кўп бўлган меҳмонхоналарга нисбатан татбиқ этилади.
Пандемия шароитида хостеллар ва меҳмон уйлари фаолиятига рухсат берилмайди.

Топилма учун ашё эгасидан 20 фоизгача мукофот талаб қилиниши мумкин
❗️Йўқолган ашёни топиб олган шахс бу ҳақда уни йўқотган шахсни дарҳол хабардор этиши ҳамда топилган ашёни шу шахсга қайтариши шарт.
🔎 Топилган ашё қайтарилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахс номаълум бўлса, ашёни топиб олган шахс топилма тўғрисида ички ишлар органига, тегишли давлат органларига ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига маълум қилиши шарт.
⏳Агар йўқолган ашёни олишга ҳақли бўлган шахс топилма тўғрисида ички ишлар органига ёки тегишли давлат органига хабар қилинган пайтдан эътиборан 6 ой мобайнида аниқланмаса ашёни топиб олган шахс унга эгалик ҳуқуқини олади.
💰Ашёни топиб олган шахс уни олишга ҳақли бўлган шахсдан топилма учун ашё қийматининг 20 фоизига қадар миқдорида мукофот талаб қилишга ҳақлидир.

Мигрантларга уй ажратиш тартибидан хабардормисиз?

#Тайинлов
Ҳукумат қарори (270-сон, 06.05.2020 й.) билан Бахтиёр Баходирович Камалов Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги директори этиб тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, Агентлик сув хўжалиги тизимини такомиллаштиришга қаратилган лойиҳаларни аниқлайди, уларнинг йиллик, қисқа ва узоқ муддатли дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этади.

⚡️ Ҳар бир туман (шаҳар)да математикага ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилади
“Математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий-тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш, илмий-тадқиқотларни ривожлантириш ва илмий ишланмаларни амалиётга жорий қилишнинг устувор йўналишлари белгиланди.
Мактабгача ёшдаги болаларда илк математик тасаввурларни шакллантириш бўйича замонавий педагогик технологияларни жорий қилиш, ҳудудларда математика фанига ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини ривожлантириш ҳамда янги мактабларни ташкил этиш устувор йўналишлардан биридир.
Қарорга кўра, ҳар бир туманда (шаҳарда) математика фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаблар (Ихтисослаштирилган мактаблар) босқичма-босқич ташкил этилади.
Ихтисослаштирилган мактабларда мактаб директори тегишли туман (шаҳар) ҳокимининг иқтисодий ва бошқарув жараёнларига математик усуллар ва моделларни жорий қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳисобланади.
Математика фани чуқурлаштирилиб ўқитиладиган синфлар босқичма-босқич, мавжуд эҳтиёж ва ўқувчиларнинг қобилиятидан келиб чиқиб ташкил этилади.
Ихтисослаштирилган мактабларда ўқувчилар белгиланган тартибда танлов асосида саралаб олинади.
Математика фани чуқурлаштирилиб ўқитиладиган синф битирувчилари тегишли ОТМларнинг математика таълим йўналишларига улар учун белгиланган мақсадли параметрлар бўйича ўқишга қабул қилинади.

Президент қарори (ПҚ-4706-сон, 06.05.2020 й.) билан Акмал Анварбекович Мирзаев Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Миллий сертификатга эга абитуриент давлат ОТМга киришда математика фани бўйича тестдан озод қилинади
Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 январга қадар Математика фанини билиш даражасини баҳолаш бўйича миллий сертификатлаш тизими жорий қилинади.
✅ Миллий сертификатлаш тизими доирасида:
👉 математикани билиш даражасини баҳолаш ва бу тўғрисида миллий малака сертификатини бериш ўрнатилган тартибда Давлат тест маркази томонидан амалга оширилади;
👉 математикани билиш даражасини баҳолаш табақалаштирилган ҳолда амалга оширилади;
👉 имтиёз бериладиган даражадаги миллий сертификатга эга абитуриент давлат ОТМга ўқишга киришда математика фанидан тест синови топширишдан озод этилади ва унга математика фани учун белгиланган максимал балл берилади;
👉 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб Ихтисослаштирилган мактабларнинг математика фани бўйича ўқитувчилари тегишли даражадаги миллий сертификатга эга бўлишлари мажбурий ҳисобланади;
👉 миллий сертификатнинг тегишли даражасига эга математика фани ўқитувчиларига (Ихтисослаштирилган мактабларнинг математика фани ўқитувчиларидан ташқари) улар фаолият олиб бораётган давлат таълим муассасасининг жойлашувига қараб базавий тариф ставкасига нисбатан 25 фоиздан 50 фоизгача ҳар ойлик устама ҳақ тўланади.

Президентнинг Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги халқаро мукофоти таъсис этилди
🔬 Қарорга мувофиқ, Фанлар академиясининг В.И.Романовский номидаги Математика институти (Институт) таркибида Математика таълими бўйича ўқув-услубий материалларни мувофиқлаштириш лабораторияси ташкил этилади.
❗️2021 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат таълим муассасаларида қўлланиладиган математика фани бўйича дарсликлар ва ўқув қўлланмаларни ишлаб чиқишда мажбурий тартибда Институтнинг эксперт хулосаси олинади.
✏ Қарор билан математика соҳасидаги фундаментал ва амалий илмий изланишлари натижаларига кўра амалиётдаги муайян муаммонинг ечимини таклиф этган олимларни мукофотлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги халқаро мукофоти таъсис этилди.
🏅 Мукофот билан Ўзбекистон фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тақдирланади.
📃 Мукофот икки йилда бир марта Президент томонидан Фан ва технологиялар бўйича республика кенгашининг таклифига кўра учта йўналиш (фундаментал соҳадаги тадқиқотd, ёшлар ўртасидаги тадқиқот ва иқтисодиётнинг реал секторидаги муаммонинг ечимини таъминлаган тадқиқот) бўйича берилади.
💰 Ҳар бир йўналиш бўйича мукофот совриндорларига 50 минг АҚШ доллари эквивалентидаги пул мукофоти берилади.
🏢 Шунингдек, қарорга кўра, Қорақалпоғистон Республикасида, Бухоро, Наманган, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида Институтнинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилади.
Ҳудудий бўлинмалар юридик шахс ҳисобланмайди ва институтнинг таркибидаги илмий бўлинмалари сифатида фаолият юритади.