This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми
Коронавирус пандемияси даврида бюджет тушумлари биринчи навбатда қайси тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилади?
Батафсил ушбу ролик орқали танишинг
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

Маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахсларнинг ҳуқуқ ва бурчлари

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
⚡️ Денов тадбиркорлик ва педагогика институти ташкил этилди
“Сурхондарё вилоятида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини кенгайтириш ва янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида“ Президент қарори (ПҚ-4681-сон, 17.04.2020 й.) қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, Термиз давлат университети Денов филиали негизида Самарқанд давлат университетининг Денов тадбиркорлик ва педагогика институти ташкил этилди.
Институт юридик шахс мақомига эга бўлган давлат олий таълим муассасаси ҳисобланиб, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимига киради.
Институтнинг таълим фаолияти 2020/2021 ўқув йилидан бошланади.
Қарорга кўра, институт профессор ўқитувчилари ва ходимларига меҳнатга ҳақ тўлашда тариф коэффициентлари ва базавий лавозим маошлари 1,5 баравар миқдорда ҳисобланади.
Қарор билан институт Васийлик кенгаши таркиби тасдиқланди.
❗️Самарқанд давлат университети зиммасига институтни оталиққа олиш вазифаси юкланди.

Ишдан маҳрум бўлган, биринчи марта иш қидираётган, шунингдек узоқ (бир йилдан ортиқ) танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини қайта бошлашни истаган ва ишсиз деб эътироф этилган шахсларга:
👉 ишсизлик нафақаси тўлаш;
👉 қарамоғидагиларни ҳисобга олган ҳолда моддий ёрдам бериш;
👉 касб ўрганиш, малака ошириш ёки қайта тайёрлаш даврида стипендия тўланиши ҳамда шу даврни меҳнат стажига қўшиш;
👉 ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашиш имконияти таъминланади.

Ҳарбий-ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синфларга қабул қилиш тартиби белгиланди
“Умумий ўрта таълим ва ихтисослаштирилган мактабларда ҳарбий-ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синфлар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (237-сон, 17.04.2020 й.) қабул қилинди.
✅ Қарор билан Умумий ўрта таълим ва ихтисослаштирилган мактабларнинг ҳарбий-ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синфлари тўғрисидаги низом тасдиқланди.
❗️Низомга мувофиқ, умумий ўрта таълим фанлари доирасида ҳарбий-ватанпарварлик йўналиши бўйича ўқувчиларнинг чуқур таълим олишини таъминлаш ихтисослаштирилган синфларнинг мақсади ҳисобланади.
Бу синфларга мактабларнинг 6-синфини муваффақиятли якунлаган, чуқурлаштирилган фанлардан қобилиятини кўрсата олган ўғил ва қизлар танлов асосида қабул қилинади.
Номзодлардан тегишли ҳужжатлар 1-20 июль кунлари қабул қилинади.
Жисмоний тайёргарлик синовлари 21 июль – 5 август, тегишли фанлар бўйича тест синовлари 15-25 август кунлари оралиғида ўтказилади.
Жисмоний тайёргарлик синовлари якунлари бўйича 100 баллик тизимда 70 ва ундан юқори балл тўплаган номзодлар тест синовларига қўйилади.
Мактабларнинг ихтисослаштирилган синфларида ўқиш муддати 5 йилдан (7-11 синфлар) иборат бўлади.
2020/2021 ўқув йилидан бошлаб ихтисослаштирилган синфларга 6-синфни битирган 30 нафар ўқувчи қабул қилинади.
Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 2017 йил 17 ноябрдаги ПҚ-3392-сон қарорига кўра, республикамизда 56 та мактабда ҳарбий-ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синфлар фаолият юритмоқда.

Доривор ўсимликлар етиштириш ривожлантирилади

Қаршилик кўрсатиш, яъни хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакилининг қонуний фаолиятига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга фаол қаршилик кўрсатиш бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланишга олиб келиши мумкин.
Қонун доирасида хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакили ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсни қандай шаклда бўлмасин ўзининг хизмат вазифасини бажариш ёки фуқаровий бурчини бажаришдан воз кечишга, шунингдек қонунга хилоф ҳаракатлар содир этишга мажбур қилиш беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланишга олиб келиши мумкин.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/t.iss.one/huquqiyaxborot

Ота-онага ҳам алимент тўланади
Қонунчиликка кўра, вояга етган, меҳнатга лаёқатли болалар меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож ўз ота-онасига таъминот беришлари ва улар тўғрисида ғамхўрлик қилишлари шарт.
Ота-онасининг давлат ва нодавлат муассасалари қарамоғида эканлиги вояга етган меҳнатга лаёқатли болаларни ота-она ҳақида ғамхўрлик қилиш ва уларга моддий ёрдам кўрсатиш мажбуриятидан озод қилмайди.
Вояга етган, меҳнатга лаёқатли болалар ўз ота-онасига ихтиёрий равишда моддий ёрдам беришдан бўйин товласалар, ота-она талабига кўра таъминот суднинг ҳал қилув қарорига асосан белгиланади.
Бунда ота-онага алимент миқдорини белгилашда суд вояга етган, меҳнатга лаёқатли болаларнинг барчасини ҳисобга олиши лозим.

#Махсус_комиссия_хабари
⚡️ Республика махсус комиссиясининг қарори: карантин муддати узайтирилди ва янги тартиблар киритилди
https://bit.ly/3ctNmmp
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
⚡️ Республика махсус комиссиясининг қарори: карантин муддати узайтирилди ва янги тартиблар киритилди
https://bit.ly/3ctNmmp
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Teletype
Республика махсус комиссиясининг қарори: карантин муддати узайтирилди ва янги тартиблар киритилди
Республика махсус комиссияси томонидан Ўзбекистонга коронавируснинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан изчил...
#Биласизми
Қуйидаги ишларда вояга етмаганлар меҳнатидан фойдаланишга йўл қўйилмайди:
👉 ер ости, сув ости, хавфли баландликда ёки ёпиқ муҳитда бажариш;
👉 хавфли механизмлар, асбоб ва ускуналар билан боғлиқ бўлган;
👉 хавфли буюмлар ёки жараёнлар, ҳарорат, шовқин ёки тўлқинланиш даражасининг юқори таъсирида вояга етмаганларнинг соғлиғига зарар етказишга олиб келадиган зарарли шароитлардаги;
👉 оғир меҳнат шароитларида бажариладиган (иш вақтининг давомийлиги узоқ бўлган, тунги ишлар ва бошқалар билан боғлиқ бўлган);
👉 ўзининг хусусияти билан бундай тоифадаги ходимларнинг ахлоқ-одобига зарар етказадиган;
👉 белгилаб қўйилган нормадан ортиқ оғир юк кўтариши ва ташиш билан боғлиқ бўлган ишларда.
18 ёшга тўлмаган шахслар меҳнатидан фойдаланиш тақиқланадиган ноқулай меҳнат шароитлари билан боғлиқ ишлар рўйхати ва 18 ёшга тўлмаган шахслар кўтаришлари ва ташишлари мумкин бўлган оғир юк нормалари чегараси Бандлик ва меҳнат муносабатлари ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари томонидан белгиланади.

Стратегик муҳим қурилиш объектларида ишлар давом эттирилади
Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 14 апрелдаги 18-сон йиғилиш баёнига кўра, Президент ва Ҳукумат ҳужжатлари билан тасдиқланган дастурларга ва топшириқларига мувофиқ қурилиши, реконструкция қилиниши ва таъмирланиши режалаштирилган объектлар (ижтимоий соҳа ва бошқалар)да, халқаро молия ташкилотлари, шунингдек, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига амалга оширилаётган лойиҳаларда қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини давом эттириш (бошлаш)га рухсат берилган эди.
Махсус комиссиянинг 19-сон баёни билан иқтисодиёт тармоқларининг стратегик муҳим йўналишлари ва йирик ишлаб чиқариш ташкилотларига хизмат кўрсатувчи тадбиркорларга ҳам Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан тасдиқланадиган рўйхат асосида фаолиятларини давом эттиришга рухсат берилган эди.
Бунда қурилиш ташкилотлари ишчиларини автотранспорт воситасида объектга олиб келиш учун (шу жумладан бошқа вилоят ҳудудидан) автотранспорт воситаси русуми, келиш вақти, йўналишлари ва ишчиларнинг исми ва фамилиялари кўрсатилган бир марталик рухсатнома Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан тақдим этилади.

#Тайинлов
Денов тадбиркорлик ва педагогика институтига ректор тайинланди
Ҳукумат қарори (238-сон, 18.04.2020 й.) билан Ғанишер Худойкулович Рахимов Самарқанд давлат университетининг Денов тадбиркорлик ва педагогика институти ректори этиб тайинланди.
Ғ.Х. Рахимов ҳозирга қадар Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ректори лавозимида фаолият юритиб келган.
Эслатиб ўтамиз: Денов тадбиркорлик ва педагогика институти Президентнинг 2020 йил 17 апрелдаги ПҚ-4681-сон қарори билан ташкил этилди.

⚡️ TEAM университети ташкил этилди
“TEAM университетини ташкил этиш тўғрисида” Ҳукумат қарори (241-сон, 18.04.2020 й.) қабул қилинди.
❗️Қарорга мувофиқ, TEAM университети ташкил этилди ва унинг асосий вазифалари белгиланди.
Тадбиркорлик ва бошқарув, шунингдек бошқа соҳаларда юқори малакали олий маълумотли кадрларни тайёрлаш Университетнинг вазифаларидан биридир.
Университет “TEAM University” МЧЖ муассислигидаги устав фондида давлат улуши бўлмаган нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади.
Университетда ўқув-методик раҳбарлик ва таълим жараёнининг олиб борилиши тузиладиган битимлар асосида етакчи хорижий ОТМлар билан биргаликда таъминланади.
Университетда таълим жараёни инглиз, ўзбек ва бошқа тилларда ташкил этилади, таълим фаолияти 2020/2021 ўқув йилидан бошланади.
Битирувчиларга олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этилган белгиланган намунадаги диплом берилади.
Университетда таълим олиш тўлов-контракт асосида, шунингдек юридик шахслар – потенциал иш берувчилар тақдим этадиган таълим грантлари, ҳомийлик хайриялари ва бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

❗️ Карантин даврида муддати тугайдиган қуйидаги ҳужжатларнинг амал қилиш муддати 2020 йил 1 июлга қадар узайтирилади:
👉 лицензия ва рухсатномалар;
👉 фуқаролик паспорти, Ўзбекистонда яшашга рухсатнома;
👉 автотранспорт воситалари учун талаб қилинадиган ҳужжатлар (суғурта полиси, транспорт воситаларини бошқариш учун ишончнома, транспорт воситасини (қайта) рўйхатдан ўтказганликни ҳамда техник кўрикдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар).

❗️Етказиб бериш хизмати ҳайдовчилари махсус комбинезон кийиши шарт
Республика махсус комиссиясининг Қарорига кўра, Тошкент ва Нукус шаҳарлари вилоятлар марказларида, шунингдек, Тошкент вилоятининг Ангрен, Бекобод, Олмалиқ, Чирчиқ ва Янгийўл шаҳарлари ҳудудида тегишли лицензияга эга етказиб бериш хизматини кўрсатувчи йўналишсиз таксилар ҳайдовчилари “махсус комбинезон (шахсий ҳимоя кийими), тиббий қўлқоп ва ниқобда фаолият олиб боришлари лозим.

2020-2025 йилларда ижод мактаблари фаолияти такомиллаштирилади
“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигининг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Ҳукумат қарори (240-сон, 18.04.2020 й.) қабул қилинди.
Қарор билан 2020-2025 йилларда ижод мактаблари фаолиятини такомиллаштириш концепцияси тасдиқланди.
Мамлакатимизнинг турли ҳудудларида яшаётган ўқувчи-ёшлар орасидан бадиий адабиёт ва бошқа ижод соҳаларига қизиқадиган, иқтидорлиларини саралаш, улардаги истеъдодни ривожлантириш учун тегишли шароит яратиш ижод мактаблари фаолиятини ривожлантиришнинг мақсадларидан бири ҳисобланади.
Шунингдек, қарор билан Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Унга кўра, Агентлик ўз тизимидаги мактабларда иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш, ўқитиш ва тарбиялаш соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва самарали амалга ошириш учун масъул давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
Агентликка Бош вазир тақдимномасига биноан Президент томонидан лавозимга тайинланадиган ва озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.
Қарорга мувофиқ, Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг маъмурий бино ва иншоотлари оператив бошқарув ҳуқуқи асосида Агентликка берилди.
Агентлик тизимидаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларнинг кутубхона фондлари зарур умумтаълим фанларидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалари билан бепул таъминланади.

#Адлия_хабари
⚡️ Рамазон ойининг бошланиши 24 апрелга тўғри келади
“Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, муборак Рамазон ойининг карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда, уй шароитида, оила даврасида ўтказилиши учун зарур шароитлар яратилади.
Айниқса, ёрдамга муҳтож ва эҳтиёжманд шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оилалар ва маҳаллаларда меҳр-оқибат ва ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлаш билан боғлиқ ташкилий чора-тадбирлар янада кучайтирилади.
Маълумот учун, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахборотига кўра 2020 йил муборак Рамазон ойининг бошланиши 24 апрель кунига тўғри келади.

Коронавирус пандемияси даврида ортиқча харажатлар қисқартирилади

❗️2019-2020 ўқув йили онлайн тарзда якунланади
✅ Республика махсус комиссиясининг Қарорига кўра:
🔹 халқ таълими тизимидаги ташкилот ва муассасаларида 2019/2020 ўқув йили “online-maktab” лойиҳаси доирасида ташкил этилган масофавий телевизион видеодарслар орқали якунланади;
🔹 ўқитувчилар ва масофавий таълим жараёнини ташкил этиш учун зарур бўлган халқ таълими тизимидаги (таълим муассасалари, ташкилотлари, ҳудудий бўлинмалар) ходимлар ўз иш фаолиятларини масофавий тарзда (иш ҳақи тўланган ҳолда) давом эттирадилар.

Парваришга муҳтож ёлғиз кексалар гигиена товарлари билан бепул таъминланади
Республика махсус комиссиясининг Қарорига кўра, карантин тадбирлари даврида ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ногиронларга ҳар ой бепул бериладиган асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарлари (15 хил турдаги) билан биргаликда қуйидаги воситалар билан маҳаллий бюджетларнинг маблағлари ҳисобидан бепул таъминланади:
🔹 бир марта ишлатиладиган стерил ниқоблар (10 дона);
🔹 бир марта ишлатиладиган стерил қўлқоплар (10 дона);
🔹 антисептик воситалар (2 дона ҳажми 250 мл дан, таркибида алкоголь даражаси камида 60 фоиз бўлган суюқ ёки гелий антисептик);
🔹 бактерияга қарши совунлар (2 дона, ҳажми 0,1 кг дан) жамланмаси.

❗️Йўловчи ташиш фаолияти учун лицензиялар бериш вақтинча тўхтатилади
Республика махсус комиссиясининг Қарорига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида йўловчи ташиш фаолияти билан боғлиқ барча лицензиялар бўйича ариза қабул қилиш ва лицензияларни кўриб чиқиш ҳамда бериш 2020 йил 10 майга қадар вақтинча тўхтатилади.