Huquqiy axborot
361K subscribers
6.34K photos
439 videos
22 files
14.1K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Биласизми

14-савол: Фуқаролар карантин қоидаларини бузиш билан боғлиқ маъмурий жазо тайинлаш тўғрисидаги қарордан норози бўлсалар, судга мурожаат қилишлари мумкинми?

Қонунчиликка мувофиқ, фуқаро ўрнатилган тартибда судга мурожаат қилиши мумкин.

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Президиумининг қарорига асосан, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида фуқаролар ҳужжатларини судга фақат электрон шаклда ёки почта орқали тақдим этишлари тавсия этилган.

Бундан ташқари, судларга шошилинч ишлар (қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш, қамоқда сақлаб туриш муддатини узайтириш, ўзгартириш ёки бекор қилиш, фуқароларни тиббиёт муассасаларига жойлаштириш, маъмурий қамоққа олиш, фуқароларни руҳий касалликлар муассасасига мажбурий жойлаштириш (у ерда бўлиш муддатини узайтириш), фуқароларни сил касалига қарши муассасага мажбурий жойлаштириш (у ерда бўлиш муддатини узайтириш), фуқароларни муомала лаёқатини белгилаш (муомалага лаёқатли деб топиш) ҳамда буйруқ тартибида иш юритишни ҳал қилишга доир ишларни кўриб чиқиш тайинланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

15-савол: Карантин даврида фуқаролар адвокатлик хизматларидан қай йўсинда фойдаланишлари мумкин?

Фуқаролар карантин даврида санитар қонунчилик меъёрлари ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларига риоя этган ҳолда, адвокатлик хизматларидан фойдаланишлари мумкин.

Таъкидлаш жоизки, суд-тергов органлари томонидан адвокатларнинг ўзларининг автотранспорт воситаларига ҳамроҳлик қилган ҳолда суд-тергов тадбирларида иштироки таъминлаб берилмоқда, шунингдек Адвокатлар палатаси ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарларига автотранспорт воситаларини бошқариш учун тегишли рухсатномалар (стикерлар) тақдим этилган.

Бундан ташқари, фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда адвокатнинг шошилинч иштирокини таъминлаш мақсадида зарур ҳолларда, адлия органлари томонидан хизмат автотранспорт воситалари билан таъминланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Ҳурматли фуқаролар!

Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 8 апрелдаги қарори билан 2020 йил 9 апрелдан бошлаб автотранспорт воситалари ҳаракатланишига давлат хизматлари марказлари томонидан махсус рухсатнома бериш тўхтатилган эди.

Ушбу қарор асосида транспорт воситаларини ҳаракатланиши бўйича берилган махсус рухсатномаларни ўз кучини сақлаб қолиши масаласида айрим тушунмовчиликлар бўлмоқда.

❗️Шунга кўра, Махсус комиссиянинг юқоридаги қарорига асосан автотранспорт воситаларига 2020 йил 9 апрель кунига қадар тақдим этилган рухсатномалар асосида ҳаракатланиш ҳуқуқи сақлаб қолинганлигини эслатиб ўтамиз.

Таъкидлаш жоизки, ҳозирги пайтда айрим шахслар томонидан берилган махсус рухсатномаларни бошқа шахсларга фойдаланиш учун бериш ёки улардан мақсадсиз фойдаланиш орқали карантин тадбирларини бузиш ҳолатлари учрамоқда.

Шу мақсадда, фуқаролардан махсус рухсатномалардан мақсадли фойдаланиш орқали эълон қилинган карантин тадбирларига қатъий риоя этишларини сўраймиз.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Тиббиёт ташкилотларида халқ табобати хоналари очилади

“Ўзбекистон Республикасида халқ табобатини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 майдан:

👉 давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс мақомига эга Республика халқ табобати илмий-амалий маркази (Республика маркази);

👉 тиббиёт ОТМларида ва Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумларида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Халқ табобатини ривожлантириш марказлари (Ҳудудий марказлар) ташкил этилади.

Республика марказининг асосий вазифаларидан бири халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда касалликларни профилактика қилиш, ташхис қўйиш ва даволашнинг самарадорлигини таҳлил қилиш ва ўрганишдан иборат.

Республика маркази Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ташкилий тузилмасига киради ва унга ҳисобдор бўлади.

Республика марказига соғлиқни сақлаш вазири томонидан Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.

Ҳудудий марказларда ўқитиш соғлиқни сақлаш вазири томонидан тасдиқланган ўқув режалари ва дастурлари бўйича пуллик асосда амалга оширилади, ўқитиш қийматининг миқдори Республика маркази томонидан белгиланади.

Ҳудудий марказларнинг битирувчиларига халқ табобати бўйича малака оширганлик тўғрисида расмий ҳужжат деб тан олинадиган белгиланган шаклдаги сертификат берилади.

Халқ табобати бўйича мутахассисларни тайёрлаш курсларини муваффақиятли тамомлаган тиббий маълумотга эга бўлмаган шахсларга Вазирлик томонидан тасдиқланадиган шаклдаги халқ табобатининг тегишли йўналишларида фаолият олиб бориш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома берилади.

2020 йил 1 майдан
туман (шаҳар), вилоят ва республика даражасидаги давлат кўп тармоқли тиббиёт муассасаларида ҳамда нодавлат тиббиёт ташкилотларида халқ табобати хоналари очилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳудудлар доривор ўсимликлар етиштириш бўйича ихтисослаштирилади

Ёввойи ҳолда ўсувчи доривор ўсимликларни муҳофаза қилиш, маданий ҳолда етиштириш, қайта ишлаш ва мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 майдан бошлаб доривор ўсимликларни етиштириш, сақлаш, бирламчи ёки чуқур қайта ишлаш кластерлари ташкил этилади, шунингдек, ҳудудлар доривор ўсимликлар етиштириш бўйича ихтисослаштирилади.

Доривор ўсимликлар кластери учун ер майдони Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва ташаббускорлар ўртасида тузиладиган битим асосида ажратилади.

Хорижий инвесторлар иштирокидаги доривор ўсимликлар кластерига ер майдони инвестиция киритиш тўғрисидаги шартнома имзолангандан сўнг Вазирлар Маҳкамаси томонидан ажратилади.

Кластерни ташкил этадиган ташаббускор томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
🔹 ариза;
🔹 бизнес-режа ёки техник-иқтисодий асоснома;
🔹 зарур инфратузилма объектлари, мол-мулк ва бошқа воситаларнинг мавжудлиги ҳақида маълумотнома.

Қарор билан доривор ўсимликлар кластерининг асосий вазифалари белгиланди.

Ихтисослаштирилган ҳудудларда доривор ўсимликларни етиштириш, уруғликлар ва кўчатлар тайёрлаш, босқичма-босқич замонавий доривор ўсимликлар плантациялари ташкил этиш ушбу кластерларнинг вазифаларидан биридир.

2023 йил 1 январга қадар доривор ўсимликлар кластерлари, доривор ўсимликлар етиштирувчилар ва қайта ишловчилар томонидан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхат бўйича олиб келинадиган хомашё, ускуналар, махсус техникалар, шунингдек, фитобарлар учун вендинг автоматлари божхона божидан озод қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Аҳоли гавжум жойларда фитобарлар ташкил этилади

Қарор билан Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг марказий аппаратида Доривор ва зиравор ўсимликларни ривожлантириш бўлими негизида Доривор ва зиравор ўсимликларни ривожлантириш бошқармаси ташкил этилди.

Шунингдек, давлат-хусусий шериклик шартлари асосида “Ўзбекистон доривор ўсимликлари” кичик инновацион корхонаси ташкил этилади.

Ушбу корхонанинг асосий вазифаларидан бири доривор ўсимликларнинг намунавий кластерини ташкил этиш, хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳисобланади.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб мактаб ва ОТМларда фитобарлар ташкил этилади.

2020 йилнинг 1 июнидан бошлаб босқичма-босқич барча вазирлик ва идораларда, Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти ҳамда маҳаллий аэропортларда, барча турдаги автовокзал, темир йўл вокзалларида, бозорлар, санаторий-курорт муассасаларида ҳамда бошқа аҳоли гавжум жойларда фитобарлар ташкил этилади.

Тадбиркорлар томонидан давлат муассасаларида фитобарлар ташкил этилганда, давлат мулки объектларидан фойдаланганлик учун ижара тўлови 50 фоизга камайтирилган ҳолда ҳисобланади.

❗️Бунда, фитобарлар вендинг автоматлари орқали ташкил қилинган ҳолларда, давлат мулки объектларидан фойдаланганлик учун ижара тўловлари ҳисобланмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Очиқ турдаги божхона омборлари учун лицензия талаб қилинмайди

Ҳукумат қарори (210-сон, 09.04.2020 й.) билан божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентлари тасдиқланди.

Мазкур маъмурий регламентларга мувофиқ, юридик шахслар кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун фақат ДХМлар ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади.

Жумладан, божхона омбори фаолиятини амалга ошириш учун лицензия амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда, омбор ҳудудига эга бўлган даъвогарга тегишли талаб ва шартларга мувофиқ берилади.

Божхона органлари томонидан таъсис этиладиган божхона омборлари очиқ турдаги божхона омборлари ҳисобланиб, лицензия олиш талаб қилинмайди. Бундай божхона омборини таъсис этиш ва унда товарларни сақлаш тартиби Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланади.

Юкларни лицензия билан таъминланмаган омборлардан фойдаланган ҳолда тижорат асосида сақлашга йўл қўйилмайди (қонунчиликда назарда тутилган ҳолатлардан ташқари).

❗️Лицензия бўйича ҳуқуқларни бошқа шахсларга бериш тақиқланади.

Омбор ўрни лицензиат томонидан махсус ажратилади ва белгиланади.

Божхона омбори фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматларини кўрсатиш тартибига кўра, сўровнома тўлдирилади ва тегишли ҳужжатлар тақдим этилади.

Лицензияловчи орган (Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармалари, “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси) ҳужжатларни кўриб чиқиш учун эксперт комиссиясига киритади.

Эксперт комиссияси ҳужжатларни 15 кундан ортиқ бўлмаган муддатда бевосита божхона омборини ташкил этиш жойига чиққан ҳолда кўриб чиқади ва хулоса тайёрлайди.

Шунга кўра, лицензияловчи орган лицензия бериш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Лицензия берилганлиги учун “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари” 22-бандига мувофиқ давлат божи ундирилади.

Давлат хизмати кўрсатилгани учун БҲМнинг 50 фоизи (111 минг 500 сўм), ЯИДХП орқали мурожаат этилганда ушбу сумманинг 90 фоизи (100 минг 350 сўм) миқдорида йиғим ундирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Ҳурматли фуқаролар!

Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 8 апрелдаги қарори билан 2020 йил 9 апрелдан бошлаб автотранспорт воситалари ҳаракатланишига давлат хизматлари марказлари томонидан махсус рухсатнома бериш тўхтатилган эди.

Ушбу қарор асосида транспорт воситаларини ҳаракатланиши бўйича берилган махсус рухсатномаларни ўз кучини сақлаб қолиши масаласида айрим тушунмовчиликлар бўлмоқда.

❗️Шунга кўра, Махсус комиссиянинг юқоридаги қарорига асосан автотранспорт воситаларига 2020 йил 9 апрель кунига қадар тақдим этилган махсус рухсатномалар (стикерлар) асосида ҳозирда ҳаракатланиш ҳуқуқи сақлаб қолинганлигини яна бир бор эслатиб ўтамиз.

Таъкидлаш жоизки, ҳозирги пайтда айрим шахслар томонидан берилган махсус рухсатномаларни бошқа шахсларга фойдаланиш учун бериш ёки улардан мақсадсиз фойдаланиш орқали карантин тадбирларини бузиш ҳолатлари учрамоқда.

Шу мақсадда, фуқаролардан махсус рухсатномалардан мақсадли фойдаланиш орқали эълон қилинган карантин тадбирларига қатъий риоя этишларини сўраймиз.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатлар рўйхатида қандай ўзгаришлар бўлди?

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Хайрия тадбирларини марказлашган тартибда амалга ошириш тартиби

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Коронавируснинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида кўп берилаётган саволлар

🔹 1. Жорий этилган карантин чоралари қанчалик қонуний?
👉 Жавоб: бу ерда

🔹 2. Карантин чораларининг Махсус комиссия томонидан жорий этилиши қанчалик қонуний?
👉 Жавоб: бу ерда

🔹 3. Нима учун Махсус комиссиянинг қарорлари тўлиқ кўринишда эълон қилинмаяпти?
👉 Жавоб: бу ерда

🔹 4. Махсус комиссиянинг қарорлари қонуний кучга эгами?
👉 Жавоб: бу ерда

🔹 5. Одамларнинг транспортда, велосипедлар (скутерлар)да, пиёда ҳаракатланишига оид чекловлар ўрнатилиши қанчалик қонуний?
👉 Жавоб: бу ерда

🔹 6. “Ўзини яккалаш” ҳаёт тарзи қандай ҳуқуқий асосга эга, у нимани кўзда тутади?
👉 Жавоб: бу ерда

🔹 7. Фуқароларни “ўзини яккалаш” ҳаёт тарзига риоя қилишга мажбурлаш қанчалик қонуний?
👉 Жавоб: бу ерда

🔹 8. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар “ўзини яккалаш” ҳаёт тарзига риоя қилишни талаб қилишга ҳақлими?
👉 Жавоб: бу ерда

🔹 9. Махсус комиссиянинг қарорлари асосида жаримага тортиш қанчалик қонуний?
👉 Жавоб: бу ерда

🔹 10. Нима учун фавқулодда ҳолат (вазият) шароитларига ўхшаш чекловлар ўрнатилганига қарамай, фавқулодда ҳолат ўрнатилгани ҳақида расман эълон қилинмаяпти?
👉 Жавоб: бу ерда

🔹 11. Жорий этилган чекловчи тадбирлар фуқароларимизнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва халқаро конвенцияларда кафолатланган ҳуқуқ ва эркинликларини бузмаяптими?
👉 Жавоб: бу ерда

🔹 12. Карантинга жойлаштирилган шахслар телефонларининг олиб қўйилиши нечоғлик қонунга тўғри келади?
👉 Жавоб: бу ерда

🔹 13. Мажбурий даволаш чоралари нечоғлик қонуний ҳисобланади?
👉 Жавоб: бу ерда

🔹 14. Фуқаролар карантин қоидаларини бузиш билан боғлиқ маъмурий жазо тайинлаш тўғрисидаги қарордан норози бўлсалар, судга мурожаат қилишлари мумкинми?
👉 Жавоб: бу ерда

🔹 15. Карантин даврида фуқаролар адвокатлик хизматларидан қай йўсинда фойдаланишлари мумкин?
👉 Жавоб: бу ерда

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чоралар инфографикаларда

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 8 апрелдаги 17-сон қарори билан автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатлар рўйхати тасдиқланган.

Ушбу рўйхатнинг 1-бандида давлат соғлиқни сақлаш тизимидаги тиббий-санитария ва эпидемиологик хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг хизмат ва ходимларининг шахсий автотранспорт воситалари МАХСУС РУХСАТНОМАСИЗ (СТИКЕРСИЗ) ҳаракатланиши кўрсатилган.

❗️ Ушбу қоидани барча давлат тиббиёт муассасалари ходимларига ҳам татбиқ этилиши борасида бўлаётган саволлардан келиб чиқиб маълум қиламизки, кўрсатилган Рўйхатнинг 1-бандида давлат тиббиёт муассасаларининг хизмат ва ходимларининг шахсий автотранспорт воситаларининг махсус рухсатномасиз ҳаракатланиши ҳам инобатга олинган.

Бунда ходимлар ҳақиқатдан ҳам давлат тиббиёт муассасасида ишлаётганлигини тасдиқлаш мақсадида меҳнат дафтарчаси нусхаси ва иш жойидан тасдиқловчи ҳужжатни доимий равишда ёнида олиб юриши лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Хоразмда Тупроққалъа тумани ҳокимлиги ташкил этилди

“Хоразм вилояти таркибида Тупроққалъа туманини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди (ПҚ–4671-сон, 11.04.2020 й.)

Қарорга мувофиқ, Хоразм вилояти таркибида Тупроққалъа тумани ҳокимлиги ташкил этилди.

Қарор билан давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларининг Тупроққалъа туманидаги бўлинмалари рўйхати ҳамда ушбу туманни ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш бўйича республика комиссияси таркиби тасдиқланди.

Республика комиссияси туманни ташкил этиш билан боғлиқ зарур комплекс ташкилий-техник тадбирлар режасини ишлаб чиқади, шунингдек юзага келадиган ижтимоий масалаларнинг ўз вақтида ҳал этилишини таъминлайди.

Туманда қўшимча штат бирликлари ажратилган ҳолда адлия бўлими ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари, шунингдек давлат хизматлари маркази ташкил этилади.

2020 йил 1 сентябрга қадар туман марказининг 2035 йилгача бўлган бош режаси ишлаб чиқилади.

Шунингдек, туманнинг бутун ҳудуди учун “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зонасида белгиланган имтиёз ва преференциялар амал қилиши белгиланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Карантин даврида меҳнат муносабатларига оид энг кўп бериладиган саволлар

🤔 Ходим ўз саломатлиги ва оиласи хавфсизлигини ўйлаб ишга бормаса, ушбу ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бир томонлама бекор қилиниши мумкинми?
👉 Жавоб: бу ерда

🤔 Ходим масофавий ишга ўтказилса, карантин тугагач меҳнат таътилидан фойдаланса бўладими?
👉 Жавоб: бу ерда

🤔 Карантин бошланишидан олдин меҳнат таътилидан фойдаланиб бўлган бўлса, яна қайта меҳнат таътили олса бўладими?
👉 Жавоб: бу ерда

🤔 Короновирусга қарши курашган тиббиёт ходимларига қўшимча ҳақ тўланади деб эшитдим, ушбу қўшимча ҳақнинг миқдори қанча?
👉 Жавоб: бу ерда

🤔 Карантин вақтида бериладиган нафақа миқдори қанча?
👉 Жавоб: бу ерда

🤔 Боғча боласининг онасига карантин даврида меҳнат таътили бериш тартиби қандай?
👉 Жавоб: бу ерда

🤔 Масофадан ишлаш деганда ўзи нима тушунилади?
👉 Жавоб: бу ерда

🤔 Ходим масофадан ишласа, унга ҳақ тўлаш масаласи қандай бўлади?
👉 Жавоб: бу ерда

🤔 Масофадан ишлаганда иш вақтининг давомийлиги ва тартиби қандай белгиланади?
👉 Жавоб: бу ерда

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot