#Адлия_хабари
⚡️ МАХСУС КОМИССИЯ ХАБАРИ
Ҳурматли фуқаролар!
Коронавирус инфекциясини кенг тарқалишини олдини олиш ва эълон қилинган карантин талабларига қатъий риоя этилишини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 2020 йил 8 апрелдаги қарорига асосан, 2020 йил 9 апрелдан бошлаб автотранспорт воситалари ҳаракатланишига давлат хизматлари марказлари томонидан махсус рухсатнома бериш тўхтатилди.
Бунда автотранспорт воситаларига мазкур санага қадар тақдим этилган рухсатномалар асосида ҳаракатланиш ҳуқуқи сақлаб қолинди.
Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатларнинг рўйхати қисқартирилиб, алоҳида эълон қилинади.
❗️Кўриб чиқиш жараёнида бўлган аризалар қаноатлантирилмасдан қолдирилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

#Кун_тарихи
🗓 9 апрель (1336 йил)
Бугун буюк аждодимиз Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун.
“Адолат — давлатнинг асоси ва ҳукмдорлар шиоридир”.
Соҳибқирон Амир Темур Оқсарой пештоқига ёздирган ҳикмат
“Тажрибамда кўрилганким, азми қатъий, тадбиркор, ҳушёр, мард ва шижоатли бир киши мингта тадбирсиз, лоқайд кишидан яхширокдир”.
“Темур тузуклари”дан

⚡️Ўзбошимчалик билан рухсатномалар расмийлаштириш ҳамда бундай рухсатномалар асосида ҳаракатланиш жавобгарликка сабаб бўлади
Республика махсус комиссияси қарори билан давлат органлари, маҳаллий ҳокимликлар ва бошқа ташкилотлар томонидан автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун ўзбошимчалик билан рухсатномалар расмийлаштириш ёхуд бошқача тарзда рухсат бериши тақиқланди.
Автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун ўзбошимчалик билан рухсатномалар расмийлаштириш ҳамда бундай рухсатномалар асосида ҳаракатланиш МЖтКнинг 54-моддасига мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Қарор билан Тошкент, Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида уй ҳайвонлари (уй итлари)ни уйдан 100 метр атрофида кунига бир маротаба сайр қилдиришга рухсат берилди.
Фуқароларнинг карантин даврида жорий этилган тартиб ва қоидалар ҳамда “ўзини яккалаш” ҳаёт тарзига зид равишда сабабсиз уйдан ташқарига чиқиши, жамоат жойларида бўлиши ҳам МЖтКнинг 54-моддасига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

⚡️ Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатларнинг янгиланган рўйхати
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари
⚡️Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига
махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатлар рўйхатидан ⬇️
⚠️ Чиқарилди:
👉 Олий Мажлис палаталари, Вазирлар Маҳкамаси, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, суд ва прокуратура органлари шахсий автотранспорт воситалари;
👉 Вазирликлар, давлат қўмиталари, агентликлар ва бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг таркибидаги ташкилотларнинг ўринбосарларининг хизмат автотранспорт воситалари;
👉 Йўл-патрул хизмати автомобиллари ёрдамида кузатилаётган автотранспорт воситалари.
⚠️ Янги киритилди:
👉 Хусусий тиббий-санитария ва эпидемиологик хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг хизмат автотранспорт воситалари;
👉 Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хизмат ва ходимларнинг шахсий автотранспорт воситалари;
👉 Ташқи ишлар вазирлигининг хизмат автотранспорт воситалари;
👉 Қатор қўмиталар, агентликлар, АЖ, МЧЖ, ДКларга тегишли хизмат, йўловчи ташувчи (вахта автобуслари) ва махсус транспорт воситалари, ташкилотлар томонидан тегишли ички ишлар органларига тақдим қилинадиган автотранспорт воситаларнинг рўйхати ва ҳаракатланиш йўналиши кўрсатилган талабнома асосида (рўйхатнинг 12-банди);
👉 Қишлоқ хўжалиги техникалари.
⚠️ Ўзгарди:
👉 Ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар соғлиқни сақлаш тизимидаги ташкилотлар хизмат ва ходимларининг шахсий автотранспорт воситалари рўйхатдан чиқарилиб, давлат соғлиқни сақлаш тизимидаги тиббий-санитария ва эпидемиологик хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг хизмат ва ходимларининг шахсий автотранспорт воситалари қолдирилди;
👉 Коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар – газ, электр энергияси, иссиқлик таъминоти, совуқ сув, сув оқава ва чиқинди ташишнинг хизмат автомашиналари ўрнига махсус автотранспорт воситалари;
👉 Хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва халқаро ташкилотлар хизмат автотранспорт воситаларига аниқлик киритилди (рўйхатни 16-банди).
❗️Шунингдек, қуйидаги автотранспорт воситаларининг 50 фоизга қисқартирилган рўйхати шакллантирилади ва ички ишлар органларига тақдим қилинади
(ушбу автотранспорт воситалари ташкилот томонидан берилган рухсатнома асосида ҳаракатланади):
👉 йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиш лицензиясига эга бўлган йўналишсиз таксилар (йўловчиларсиз фақат етказиб бериш хизматини кўрсатиш мақсадида);
👉 Марказий банк ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда тижорат банкларининг хизмат автотранспорт воситалари;
👉 “Республика инкассация хизмати” ДУК хизмат автотранспорт воситалари.

#Биласизми
⚡️Карантин қоидаларига амал қилишни талаб қилган масъул шахсга куч ишлатганлик учун жазо борми?
⚠️ Оммавий ахборот воситаларида касб вазифасини бажараётган шахсларга нисбатан айрим фуқаролар томонидан куч ишлатиш ҳолатлари ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Бундай ҳолатда қонунчиликда қандай жавобгарлик кўзда тутилган?
❗️Ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажараётган шахсларга нисбатан ноқонуний ҳаракатларни содир этиш жавобгарликка сабаб бўлади.
✅ Хусусан, бундай шахсларга нисбатан қуйидаги ҳаракатларни содир этиш, яъни: ⬇️
👉 қасддан одам ўлдириш жиноятини содир этиш – 15 йилдан 25 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш билан;
👉 қасддан баданга оғир шикаст етказиш – 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан;
👉 қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш – 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан;
👉 ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш – 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан;
👉 ҳақорат қилиш – БҲМнинг 400 бараваридан (89 млн 200 минг сўм) 600 бараваригача (133 млн 800 минг сўм) миқдорда жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилгача озодликни чеклаш ёки 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Хабарингиз бор, Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 8 апрелдаги қарорига асосан автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатларнинг рўйхати қисқартирилиб, эълон қилинди.
❗️Мазкур рўйхат асосида транспорт воситаларининг ҳаракатланиши Тошкент шаҳри, Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларига нисбатан татбиқ этилади ва 2020 йил 10 апрель соат 06:00 дан бошлаб амал қилади.

Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар қуйидаги маҳсулотлар билан бепул таъминланади (1 киши учун бир ойда):
👉 Ун (олий нав) – 3 кг;
👉 Гуруч – 1 кг;
👉 Гречка ёрмаси – 500 гр;
👉 Макарон маҳсулотлари – 500 гр;
👉 Мол гушти (суяксиз) – 1 кг;
👉 Хонаки парранда гўшти – 1 кг;
👉 Сариёғ – 200 гр;
👉 Тухум – 15 дона
👉 Қанд-шакар – 1 кг;
👉 Кунгабоқар ёғи – 1 л;
👉 Кўк ёки қора чой – 200 гр;
👉 Атирсовун – 100 гр;
👉 Кирсовун (65%) – 200 гр;
👉 Кир ювиш порошоги – 150 гр;
👉 Катта ёшдагилар учун таглик газмол – 8 дона.

“Ўзини яккалаш” ҳаёт тарзи ҳам карантинми?

Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида киритилаётган чеклов чоралари, янги тартиблар ва қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг инглиз тилидаги таржимаси билан Адлия вазирлигининг @leginf телеграм канали орқали танишиб боришингиз мумкин.
❗️Каналга уланинг ва янгиликлардан инглиз тилида хабардор бўлиб боринг.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Ўзбек тили байрами куни белгиланди
“Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида” Қонун (ЎРҚ-615-сон, 10.04.2020 й.) Президент томонидан имзоланди.
Қонунга мувофиқ, 21 октябрь Ўзбек тили байрами куни этиб белгиланди.
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Эслатиб ўтамиз, ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун — 21 октябрь санасини "Ўзбек тили байрами куни" деб эълон қилиш тўғрисидаги таклиф Президент томонидан маъқулланган эди.

❓1-савол: Жорий этилган карантин чоралари қанчалик қонуний?
⚠️ Мамлакатимиздаги карантин чора-тадбирлари қатьий равишда амалдаги қонунчилик доирасида жорий этилган.
“Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг санитария муҳофазаси санитария-карантин назоратини амалга ошириш ва чекловчи тадбирлар (карантин) жорий этиш йўли билан таъминланади.
Чекловчи тадбирлар (карантин) — юқумли ва паразитар касалликлар тарқалишининг олдини олишга қаратилган, хўжалик фаолияти ва бошқа фаолиятнинг алоҳида тартибини, аҳоли, транспорт воситалари, юклар ва (ёки) товарлар ҳаракатланишининг чекланишини назарда тутадиган маъмурий, тиббий-санитария чора-тадбирлари ва бошқа чора-тадбирлардир.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг санитария муҳофазаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа чора-тадбирлар билан ҳам таъминланиши мумкин.
Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги соҳасидаги талабларни белгилайдиган ҳужжатлар давлат органлари ҳамда бошқа органлар, юридик ва жисмоний шахслар томонидан риоя этилиши шарт бўлган ҳужжатлардир.
Кўпчилик юртимизда карантин амал қилмаяпти, деган фикрга бориб, уни фақатгина ҳаракатланиш ёки хўжалик фаолиятига тўлиқ тақиқ ўрнатишдан иборат, дея тасаввур қилмоқда.
Бироқ, аслида бундай эмас. Республикамизда карантин эълон қилинган, унинг аниқ чегаралари ва чекловларнинг тавсифи мавжуд бўлиб, улар эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб жорий этилади ёки бекор қилинади. Масалан, 16 мартдан бошлаб барча таълим муассасалари ёпилган.

❓2-савол: Карантин чораларининг Махсус комиссия томонидан жорий этилиши қанчалик қонуний?
Карантин чораларининг Махсус комиссия томонидан жорий этилиши қонуний асосга эга. Чунки, “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Қонуннинг
6-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги соҳасида ягона давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлайди.
Бундан ташқари, “Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги Қонуннинг 11-моддасига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг ижтимоий соҳадаги ваколатларига соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, тиббий ёрдамнинг сифати, самарадорлиги ва ҳамма учун очиқлигини ошириш, аҳоли соғлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзи принципларини жорий этиш, шунингдек санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш бўйича чораларни амалга ошириш киради.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири раҳбарлигидаги Махсус комиссия Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 январдаги Ф-5537-сон фармойиши билан ташкил этилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти фармойишига мувофиқ, Махсус комиссиянинг асосий вазифаларидан бири этиб, коронавирус бўйича эпидемиологик вазиятнинг ёмонлашиши эҳтимоли белгиларини ўз вақтида аниқлаш ва касалланиш хавфини камайтириш ҳамда беморларга малакали тиббий ёрдам кўрсатишга қаратилган профилактик ва эпидемиологияга қарши комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш белгиланган.
Мазкур масалада ягона сиёсат амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги 176-сон қарори билан Комиссиянинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари идоравий бўйсунуви ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар барча ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланиши белгилаб қўйилди.

❓3-савол: Нима учун Махсус комиссиянинг қарорлари тўлиқ кўринишда эълон қилинмаяпти?
Махсус комиссия қарорлари баённома кўринишида расмийлаштирилади. Бундан олдинги саволларга жавобларда қайд этилган асосларга мувофиқ, Комиссия барча ваколатларга эга.
Ёдда тутиш лозимки, Махсус комиссия юз бераётган ҳодисаларга нисбатан тезкор жавоб бериш мақсадида ташкил этилган. Зарур бўлганда эпидемиологик вазият ўзгариши натижасида юзага келаётган комплекс масалаларни ечиш ва уларга жавоб бериш, жумладан, муаммоларни турли хусусиятга эга бўлган махсус механизмларни ишга солиш орқали ҳал этиш билан боғлиқ кечиктириб бўлмайдиган қарорларни қабул қилишга тўғри келади. Шу муносабат билан Махсус комиссия томонидан қабул қилинаётган қарорлар тўлиқсиз кўринишда эълон қилиняпти.
Шу билан бирга ушбу қарорларнинг аҳоли ва юридик шахсларга тааллуқли қисмлари Махсус комиссиянинг расмий баёноти тарзида эълон қилинмоқда.
Мазкур ахборот ҳар куни аҳоли билан мулоқот қилиш мумкин бўлган барча алоқа каналлари орқали тарқатилмоқда. Марказий телеканаллар орқали тўғридан-тўғри жонли эфирга узатилаётган ва йирик ижтимоий тармоқлар саҳифаларида трансляция қилинаётган кундалик брифинглар қабул қилинаётган қарорларни тушунтиришга қаратилган. Ҳар бир қарор ихтисослашган мутахассислар томонидан содда тилда тушунтириб борилмоқда.
Бундан ташқари, Комиссиянинг барча қарорларини тарғиб қилишга Махсус комиссия ва барча давлат органлари улкан саъй-ҳаракатлари сафарбар қилишган.

2020 йилнинг май ойида ўтказилиши режалаштирилган Х Петербург халқаро юридик форуми кейинги йилга қолдирилиб, унинг ўрнига жорий йилнинг 10–12 апрель кунлари Форумнинг виртуал платформаси доирасида онлайн режимда бўлиб ўтадиган 9½: “Коронавирус қонунлари” махсус халқаро форум ўтказиляпти.
❗️Онлайн форумнинг мақсади – турли юридик касб вакиллари – етакчи юристлар томонидан COVID-19 пандемияси шароитида жамият ҳаётининг ҳуқуқий аспектларини муҳокама қилишдир.
Мазкур онлайн форум доирасида бугун Тошкент вақти билан соат 15:45 дан 16:45 га қадар ўтказиладиган адлия вазирлари очиқ мажлисида “Пандемия шароитида давлат бошқаруви ва қонун ижодкорлиги” мавзусида адлия вазири Р.Давлетов чиқиш (тақдимот) қилиши ҳам режалаштирилмоқда.
Сессиялар форумнинг сайтида онлайн трансляция қилинади: ⬇️
https://spblegalforum.ru/online2020

❓4-савол: Махсус комиссиянинг қарорлари қонуний кучга эгами?
“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги Қонуннинг 11-моддасига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг ижтимоий соҳадаги ваколатларига соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, тиббий ёрдамнинг сифати, самарадорлиги ва ҳамма учун очиқлигини ошириш, аҳоли соғлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзи принципларини жорий этиш, шунингдек санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш бўйича чораларни амалга ошириш киради.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири раҳбарлигидаги Махсус комиссия Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 январдаги Ф-5537-сон фармойиши билан ташкил этилган.
Ушбу фармойишга мувофиқ, Махсус комиссиянинг асосий вазифаларидан бири этиб, коронавирус бўйича эпидемиологик вазиятнинг ёмонлашиши эҳтимоли белгиларини ўз вақтида аниқлаш ва касалланиш хавфини камайтириш ҳамда беморларга малакали тиббий ёрдам кўрсатишга қаратилган профилактик ва эпидемиологияга қарши комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш белгиланган.
Мазкур масалада ягона сиёсат амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги 176-сон қарори билан Комиссиянинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари идоравий бўйсунуви ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар барча ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланиши белгилаб қўйилди.
Шундан келиб чиқиб, Махсус комиссия қарорлари қонуний ҳисобланади.

❓5-савол: Одамларнинг транспортда, велосипедлар (скутерлар)да, пиёда ҳаракатланишига оид чекловлар ўрнатилиши қанчалик қонуний?
Аҳоли ва транспорт ҳаракатланишига оид чекловларни ўз вақтида ўрнатмай, вируснинг назорат қилиб бўлмайдиган даражада тарқалиб кетишига йўл қўйган ва натижада карантин муддатини узайтиришга мажбур бўлган хорижий мамлакатларнинг аччиқ тажрибасидан кузатаётганимиздек, бу кўплаб одамларнинг нобуд бўлишига ва катта иқтисодий зарар кўришига олиб келмоқда.
“Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг санитария муҳофазаси санитария-карантин назоратини амалга ошириш ва чекловчи тадбирлар (карантин) жорий этиш йўли билан таъминланади.
Чекловчи тадбирлар (карантин) — юқумли ва паразитар касалликлар тарқалишининг олдини олишга қаратилган, хўжалик фаолияти ва бошқа фаолиятнинг алоҳида тартибини, аҳоли, транспорт воситалари, юклар ва (ёки) товарлар ҳаракатланишининг чекланишини назарда тутадиган маъмурий, тиббий-санитария чора-тадбирлари ва бошқа чора-тадбирлардир.
Қонуннинг мазкур моддаси аҳоли, жумладан транспорт воситалари ҳаракатланишини чеклашга рухсат беради.
“Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ транспорт воситаси – бу одамларни, юкларни ташишга ёки махсус ишларни бажаришга мўлжалланган қурилмадир.
Демак, ваколатли органлар карантин даврида ҳаракатланиш, жумладан пиёда сайр қилиш ҳамда скутер ва велосипедларда ҳаракатланишга оид чеклов чораларини белгилаши мумкин.
Бундан келиб чиқадики, аҳоли ва автотранспорт ҳаракатланишига оид чекловлар жорий этилиши нафақат
қонуний, балки фуқароларнинг яшаш ва соғлиқни сақлашга оид ҳуқуқларини таъминлаш нуқтаи назаридан ҳам ўзини оқлайди. Бу чоралар, шунингдек, иқтисодий жиҳатдан ҳам ўзини оқлайди, чунки вирус тарқалишини қанчалик тез назоратга олсак, бозор учун ноқулай шароитлар юзага келиши туфайли узилган иқтисодий муносабатларни шунчалик тез тиклашга муваффақ бўламиз.

❓6-савол: “Ўзини яккалаш” ҳаёт тарзи қандай ҳуқуқий асосга эга, у нимани кўзда тутади?
“Карантин” ёки бошқача айтганда “чекловчи тадбирлар” – юқумли ва паразитар касалликлар тарқалишининг олдини олишга қаратилган, хўжалик фаолияти ва бошқа фаолиятнинг алоҳида тартибини, аҳоли, транспорт воситалари, юклар ва (ёки) товарлар ҳаракатланишининг чекланишини назарда тутадиган маъмурий, тиббий-санитария чора-тадбирлари ва бошқа чора-тадбирлардир (“Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Қонун).
Чекловчи тадбирлар (карантин)ни ўтказиш тартиби ва муддати Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланади.
Президент фармойиши билан (Ф–5537-сон, 29.01.2020 й.) Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Махсус республика комиссияси тузилди.
Ҳукумат қарори билан (176-сон, 23.03.2020 й.) Махсус комиссия карантин ёки чекловчи тадбирларни киритиш бўйича ваколатларга эга бўлди.
Махсус комиссия вазият таҳлилидан келиб чиқиб, босқичма-босқич у ёки бу чекловчи тадбирларни жорий этиб бормоқда, масалан халқаро, вилоятлараро ва туманлараро ҳаракатланишни, айрим ташкилотлар фаолиятини, тадбирлар ва мажлислар ўтказилишини чекламоқда.
Ўз навбатида, “ўзини яккалаш” – бу алоҳида чора эмас, балки чекловчи тадбирлардан бири, яъни карантин чорасидир. “Ўзини яккалаш” ҳатто инсон ўзини соғлом ҳис қилган тақдирда ҳам бошқа одамлар билан алоқани чеклаш ёки иложи борича камайтиришни кўзда тутади.
Карантин пайтида беморлар тиббий ёки махсус муассасаларда тиббиёт ходимлари кузатуви остида бўлсалар, соғлом кишилар ўзини яккалашлари лозим. Масалан, улар (1) кўчага чиқмаслиги, (2) бунга зарурат туғилганда ижтимоий масофа сақлаши, ниқоб тақиб юриши, (3) уйда ёки ишда бўлса, бошқа шахслар (ҳамкасблар, бирга яшайдиган оила аъзолари) билан алоқани чеклаши, яъни ижтимоий масофани сақлаши ва ҳоказоларга риоя қилиши лозим.
Айрим чекловчи тадбирларнинг ўз вақтида киритилиши (транспорт ҳаракатини чеклаш, жамоат жойларини ёпиш, мажбурий равишда ниқоб тақиш ва ҳоказолар) Ўзбекистонда COVID-19 оммавий тарқалишининг олдини олиш имконини берди. Бошқа мамлакатлар ҳақида бундай деб бўлмайди. Италия ва Испанияда қатъий чеклов чоралари киритилгач, вазият аста-секинлик билан яхшиланиб бораётгани ҳақида хабарлар берилди.
Бироқ таҳлиллар кўрсатишича, айрим чеклов тадбирлари жорий этилгандан кейинги аниқланаётган коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолатлари ҳамкасблар, оила аъзолари орасида учрашда давом этмоқда, чунки мазкур доирада етарли хавфсизлик чоралари кўрилмаяпти. Шу муносабат билан зарарланиш ёки аксинча бошқаларга юқтириш хавфини минимал даражага тушириш мақсадида “ўзини яккалаш” чораларига амал қилиш керак.
“Ўзини яккалаш”га карантин чораларидан алоҳида қараш ярамайди, у карантиннинг таркибий қисми ёки бир кўриниши ҳисобланади ва бунда “ўзини яккалаш”га оид муносабатлар карантин қоидалари билан бир хил тарзда тартибга солинади.
Ижтимоий тармоқлардаги айрим “экспертлар” карантин тадбирларининг ҳуқуқий табиати тўғрисида ёлғон хабарлар тарқатмоқда. Бу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди ва Ўзбекистон аҳолисини чалғитмоқда. Бундай ҳаракатлар жавобгарликни, ҳаттоки жиноий жавобгарликни келтириб чиқарувчи жиддий ҳуқуқбузарлик сифатида баҳолананиши мумкин.
Шу муносабат билан ижтимоий тармоқлардаги гуруҳлар маъмурлари ва модераторлари, шунингдек блогерлар бундай муаллифларнинг фаолиятини чеклашга ёрдам бериши ва ёлғон хабарлар тарқатиш учун минбар яратиб бермасликлари мақсадга мувофиқ саналади.

❓7-савол: Фуқароларни “ўзини яккалаш” ҳаёт тарзига риоя қилишга мажбурлаш қанчалик қонуний?
“Ўзини яккалаш” ҳаёт тарзи фуқароларнинг эркин ҳаракатланишига оид ҳуқуқларини чеклайди, бироқ бу чекловлар Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган халқаро шартномалар ва Ўзбекистон Республикаси Конституциясига тўлиқ мувофиқ бўлиб, коронавирус инфекцияси тарқалиши оқибатида юзага келган хатарларга мутаносибдир.
Конституциянинг 20-моддасига мувофиқ, фуқаролар ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг, давлат ва жамиятнинг қонуний манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликларига путур етказмасликлари шарт.
Конституциянинг 28-моддасида Ўзбекистон Республикаси фуқароси Республика ҳудудида бир жойдан иккинчи жойга кўчиш, Ўзбекистон Республикасига келиш ва ундан чиқиб кетиш ҳуқуқига эга, қонунда белгиланган чеклашлар бундан мустаснодир, деб белгилаб қўйилган.
“Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, аҳоли ва транспорт воситаларининг ҳаракатланишини кўзда тутувчи чекловчи тадбирлар (карантин) жорий этилиши мумкин.
Конституциянинг 54-моддасида мулкдан фойдаланиш экологик муҳитга зарар етказмаслиги, фуқаролар, юридик шахслар ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шарт.
Бундан ташқари, “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, фуқаролар аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиши ҳамда бошқа фуқароларнинг соғлиқни сақлаш ва қулай яшаш муҳитига бўлган ҳуқуқлари бузилишига сабаб бўлувчи ҳаракатларга йўл қўймаслиги шарт.
Шу билан бирга, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ҳамда Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт қонунда кўзда тутилган ва давлат хавфсизлиги, жамоат тартиби, аҳолининг соғлиги ёки аҳлоқи ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари муҳофазаси учун зарур бўлганда айрим ҳуқуқларни чеклашга йўл қўяди.

❓8-савол: Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар “ўзини яккалаш” ҳаёт тарзига риоя қилишни талаб қилишга ҳақлими?
“Ўзини яккалаш” ҳаёт тарзи “Аҳолининг санитария-эпидемологик осойишталиги тўғрисида”ги Қонун ва Ҳукуматнинг 176-сон қарорига мувофиқ жорий этилгани боис, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва айнан ички ишлар органлари “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, фуқаролардан қонунчиликка риоя қилишларини, ҳуқуққа хилоф ҳаракатларни тўхтатишни талаб қилиш, бу талаблар бажарилмаган тақдирда уларни мажбурлаш чораларини қўллаш ҳуқуқига эга.