Huquqiy axborot
364K subscribers
6.34K photos
439 videos
22 files
14.1K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Биласизми

Карантин мунособати билан нималар тақиқланди?

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Метрология тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири (ЎРҚ-614-сон, 07.04.2020 й.) Президент томонидан имзоланди

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон метрология хизмати давлат метрология хизматидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари метрология хизматларидан, шунингдек бошқа юридик шахсларнинг метрология хизматларидан иборат.

Давлат метрология хизмати – махсус ваколатли орган (Ўзстандарт), унинг ҳудудий бўлинмалари ва Ўзбекистон миллий метрология институтидан иборат.

Қонун билан мазкур органларнинг метрологияга оид фаолият соҳасидаги ваколатлари белгилаб берилди.

Шунингдек, Қонун билан, Ўзбекистонда ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлашга доир норматив ҳужжатларнинг қуйидаги турлари белгиланди:
🔹 ўлчаш воситаларини қиёслаш услубиёти;
🔹 ўлчаш воситаларини калибрлаш услубиёти;
🔹 ўлчашларнинг бажариш услубиёти;
🔹 синов воситаларини аттестация қилиш услубиёти.

Қонунга “ўрамларга қадоқланган товар” термини ҳамда ўрамларга қадоқланган товарлар миқдори устидан давлат метрология назоратини тартибга соладиган янги модда киритилди.

Унга кўра, бундай назорат ўрам таркибини ўрамни очмасдан ёки деформация қилмасдан ўзгартириш мумкин бўлмаган тақдирда, ўрамдаги товар миқдорини кўрсатувчи масса, ҳажм, узунлик, майдон ёки бошқа катталиклар эса ўрамда белгиланган ҳолларда амалга оширилади.

Бунда давлат метрология назорати текширув хариди орқали амалга оширилиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Жамоат саломатлиги техникумини муваффақиятли тамомлаганлар ОТМга имтиҳонсиз киради

“Тиббий-санитария соҳасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4666-сон, 07.04.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб 47 та тиббиёт коллежи Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари этиб қайта ташкил этилади.

Мазкур техникумларни муваффақиятли тамомлаганлар ўз соҳасига мос тиббиёт ОТМларининг бакалавриатига кириш имтиҳонларисиз якка тартибдаги суҳбат орқали ОТМларда 2-курсдан ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга бўлади.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб: ⬇️

👉 тиббиёт ОТМларининг даволаш (амалиёт) ишлари проректорлари (директор ўринбосарлари) бир вақтнинг ўзида ушбу ОТМ клиникаларининг бош шифокорлари ҳисобланади;

👉 тиббиёт ОТМларида бакалавриат таълим йўналишлари, магистратура ва клиник ординатура (резидентура) мутахассисликлари ўқув режаларидаги мутахассисликка оид бўлмаган фанлар улуши 2 баробарга қисқартирилади;

👉 клиник ординатурасига мақсадли қабул қилинган талабаларнинг битирув курсини вилоят даражасидаги тиббиёт муассасаларида ташкил этиш тизими йўлга қўйилади;

👉 ҳудудларнинг шифокорларга бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб тиббиёт ОТМлари бакалавриатнинг “Даволаш иши”, “Педиатрия иши” ва “Касбий таълим (даволаш иши)” таълим йўналишлари бўйича давлат гранти асосида ўқишга қабул кўрсаткичлари доирасидаги мақсадли қабул параметрлари туман (шаҳар)лар кесимида шакллантирилади;

👉 ушбу йўналишлар битирувчилари яшаш бўйича рўйхатга олинган жойидан қатъи назар мақсадли қабул параметрларида кўрсатилган туман (шаҳар)да камида 5 йил ишлаб бериш мажбуриятини олади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Чет тили бўйича халқаро сертификатга эга тиббиёт ОТМ талабаси стипендиясига қўшимча устама тўланади

Қарорга мувофиқ, 2020/2021 ўқув йилидан чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги халқаро сертификатга эга бўлган тиббиёт ОТМлари талабаларининг (мутахассислик фанларни “қониқарли” ўзлаштираётганлардан ташқари) стипендиясига базавий стипендия (428 минг сўм) миқдорида қўшимча тўлов амалга оширилади.

Халқаро рейтингларда тиббиёт йўналиши бўйича Топ-200 таликка кирган ОТМларнинг клиник ординатура (резидентура) ва магистратура мутахассислигини тамомлаган, шунингдек фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасини олган давлат тиббиёт муассасалари ходимларига қуйидаги миқдорда ҳар ойлик қўшимча устама тўланади:

👉 клиник ординатура (резидентура) ва магистратура мутахассислигини тамомлаган ходимга – меҳнатга ҳақ тўлашни энг кам миқдорининг 7 бараварига тенг (4 млн 755 минг 310 сўм) миқдорда;

👉 фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасини олган ходимга – меҳнатга ҳақ тўлашни энг кам миқдорининг 15 бараварига тенг (10 млн 189 минг 950 сўм) миқдорда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Шифокорлар ҳар 5 йилда малака тоифасини олиш бўйича мажбурий аттестациядан ўтади

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 сентябрдан Нукус, Андижон, Бухоро, Самарқанд, Урганч ва Фарғона шаҳарларида жойлашган тиббиёт ОТМларида белгиланган тартибда фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражаларини берувчи илмий кенгашлар ташкил этилади.

Шунингдек, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази (Марказ) этиб қайта ташкил этилади;

👉 Тошкент шаҳридаги 1-сон Республика клиник шифохонаси негизида Марказнинг кўп тармоқли клиникаси тузилади;

👉 тиббиёт ОТМлари мавжуд бўлмаган ҳудудларда (Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган ва Сирдарё вилоятларида) ҳудудий кўп тармоқли тиббиёт марказларида Марказнинг филиаллари очилади;

👉 Марказда халқаро стандартларга жавоб берадиган ўқув-симуляцион маркази ташкил қилинади.

2021 йил 1 январдан бошлаб:

👉 шифокорлар учун ҳар 5 йилда малака тоифасини олиш бўйича мажбурий аттестациядан ўтиш тартиби киритилади ҳамда аттестацияни онлайн тартибда аудио ва видеокузатув остида ташкил этиш тизими жорий этилади;

👉 бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари тиббиёт ходимларини аттестациядан ўтказиш учун тўлов бекор қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

⚡️Карантин ҳудудидан қочиб кетганлик учун қандай жазо бор?

⚠️ Карантин даврида карантинни ўташ учун белгиланган жойларни карантин муддати тугамасдан ўзбошимчалик билан тарк этиш эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш ҳисобланади.

❗️Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш фуқароларга 4 млн 460 минг сўмадан 6 млн 690 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса 6 млн 690 минг сўмдан 11 млн 150 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

❗️Агар эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш одамларнинг оммавий касалланиши ёки заҳарланиши реал хавфини келтириб чиқарса ёхуд одамларнинг оммавий касалланишига ёки заҳарланишига олиб келса:
👉 11 млн 150 минг сўмдан 22 млн 300 минг сўмгача миқдорда жарима;
👉 5 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;
👉 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
👉 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш;
👉 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

⚡️Стикерни қалбакилаштирганлик учун қандай жазо бор?

⚠️Автотранспорт воситалари учун берилган стикерлардан мақсадли фойдаланиши устидан ўтказилган назорат-рейд тадбирлари давомида автотранспортни қалбаки стикердан фойдаланган ҳолда бошқариш ҳолатлари аниқланмоқда.

❗️Жиноят кодексининг 228-моддасига кўра, ҳужжатларни қалбакилаштириш ёки сотиш:
👉 11 млн 150 минг сўмдан 22 млн 300 минг сўмгача миқдорда жарима;
👉 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
👉 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

❗️Ўша ҳаракатлар:
• такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса:

👉 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
👉 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;
👉 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

❗️ Ҳужжатнинг қалбаки эканлигини била туриб, ундан фойдаланиш:
👉 5 млн 575 минг сўмдан 11 млн 150 минг сўмгача миқдорда жарима;
👉 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
👉 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
👉 2 йилгача озодликни чеклаш;
👉 2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Автомобиллар ҳаракатланиши учун махсус рухсатнома (стикер) расмийлаштириш ҳолати рақамларда

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

⚡️ МАХСУС КОМИССИЯ ХАБАРИ

Ҳурматли фуқаролар!

Коронавирус инфекциясини кенг тарқалишини олдини олиш ва эълон қилинган карантин талабларига қатъий риоя этилишини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 2020 йил 8 апрелдаги қарорига асосан, 2020 йил 9 апрелдан бошлаб автотранспорт воситалари ҳаракатланишига давлат хизматлари марказлари томонидан махсус рухсатнома бериш тўхтатилди.

Бунда автотранспорт воситаларига мазкур санага қадар тақдим этилган рухсатномалар асосида ҳаракатланиш ҳуқуқи сақлаб қолинди.

Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатларнинг рўйхати қисқартирилиб, алоҳида эълон қилинади.

❗️Кўриб чиқиш жараёнида бўлган аризалар қаноатлантирилмасдан қолдирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи

🗓 9 апрель (1336 йил)

Бугун буюк аждодимиз Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун.

“Адолат — давлатнинг асоси ва ҳукмдорлар шиоридир”.

Соҳибқирон Амир Темур Оқсарой пештоқига ёздирган ҳикмат

“Тажрибамда кўрилганким, азми қатъий, тадбиркор, ҳушёр, мард ва шижоатли бир киши мингта тадбирсиз, лоқайд кишидан яхширокдир”.

“Темур тузуклари”дан

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

⚡️Ўзбошимчалик билан рухсатномалар расмийлаштириш ҳамда бундай рухсатномалар асосида ҳаракатланиш жавобгарликка сабаб бўлади

Республика махсус комиссияси қарори билан давлат органлари, маҳаллий ҳокимликлар ва бошқа ташкилотлар томонидан автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун ўзбошимчалик билан рухсатномалар расмийлаштириш ёхуд бошқача тарзда рухсат бериши тақиқланди.

Автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун ўзбошимчалик билан рухсатномалар расмийлаштириш ҳамда бундай рухсатномалар асосида ҳаракатланиш МЖтКнинг 54-моддасига мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.

Қарор билан Тошкент, Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида уй ҳайвонлари (уй итлари)ни уйдан 100 метр атрофида кунига бир маротаба сайр қилдиришга рухсат берилди.

Фуқароларнинг карантин даврида жорий этилган тартиб ва қоидалар ҳамда “ўзини яккалаш” ҳаёт тарзига зид равишда сабабсиз уйдан ташқарига чиқиши, жамоат жойларида бўлиши ҳам МЖтКнинг 54-моддасига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
⚡️ Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатларнинг янгиланган рўйхати

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

⚡️Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига
махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатлар
рўйхатидан ⬇️

⚠️ Чиқарилди:

👉 Олий Мажлис палаталари, Вазирлар Маҳкамаси, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, суд ва прокуратура органлари шахсий автотранспорт воситалари;

👉 Вазирликлар, давлат қўмиталари, агентликлар ва бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг таркибидаги ташкилотларнинг ўринбосарларининг хизмат автотранспорт воситалари;

👉 Йўл-патрул хизмати автомобиллари ёрдамида кузатилаётган автотранспорт воситалари.

⚠️ Янги киритилди:

👉 Хусусий тиббий-санитария ва эпидемиологик хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг хизмат автотранспорт воситалари;

👉 Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хизмат ва ходимларнинг шахсий автотранспорт воситалари;

👉 Ташқи ишлар вазирлигининг хизмат автотранспорт воситалари;

👉 Қатор қўмиталар, агентликлар, АЖ, МЧЖ, ДКларга тегишли хизмат, йўловчи ташувчи (вахта автобуслари) ва махсус транспорт воситалари, ташкилотлар томонидан тегишли ички ишлар органларига тақдим қилинадиган автотранспорт воситаларнинг рўйхати ва ҳаракатланиш йўналиши кўрсатилган талабнома асосида (рўйхатнинг 12-банди);

👉 Қишлоқ хўжалиги техникалари.

⚠️ Ўзгарди:

👉 Ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар соғлиқни сақлаш тизимидаги ташкилотлар хизмат ва ходимларининг шахсий автотранспорт воситалари рўйхатдан чиқарилиб, давлат соғлиқни сақлаш тизимидаги тиббий-санитария ва эпидемиологик хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг хизмат ва ходимларининг шахсий автотранспорт воситалари қолдирилди;

👉 Коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар – газ, электр энергияси, иссиқлик таъминоти, совуқ сув, сув оқава ва чиқинди ташишнинг хизмат автомашиналари ўрнига махсус автотранспорт воситалари;

👉 Хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва халқаро ташкилотлар хизмат автотранспорт воситаларига аниқлик киритилди (рўйхатни 16-банди).

❗️Шунингдек, қуйидаги автотранспорт воситаларининг 50 фоизга қисқартирилган рўйхати шакллантирилади ва ички ишлар органларига тақдим қилинади
(ушбу автотранспорт воситалари ташкилот томонидан берилган рухсатнома асосида ҳаракатланади):

👉
йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиш лицензиясига эга бўлган йўналишсиз таксилар (йўловчиларсиз фақат етказиб бериш хизматини кўрсатиш мақсадида);

👉 Марказий банк ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда тижорат банкларининг хизмат автотранспорт воситалари;

👉 “Республика инкассация хизмати” ДУК хизмат автотранспорт воситалари.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

⚡️Карантин қоидаларига амал қилишни талаб қилган масъул шахсга куч ишлатганлик учун жазо борми?

⚠️ Оммавий ахборот воситаларида касб вазифасини бажараётган шахсларга нисбатан айрим фуқаролар томонидан куч ишлатиш ҳолатлари ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Бундай ҳолатда қонунчиликда қандай жавобгарлик кўзда тутилган?

❗️Ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажараётган шахсларга нисбатан ноқонуний ҳаракатларни содир этиш жавобгарликка сабаб бўлади.

Хусусан, бундай шахсларга нисбатан қуйидаги ҳаракатларни содир этиш, яъни: ⬇️
👉 қасддан одам ўлдириш жиноятини содир этиш – 15 йилдан 25 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш билан;
👉 қасддан баданга оғир шикаст етказиш5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан;
👉 қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан;
👉 ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан;
👉 ҳақорат қилиш – БҲМнинг 400 бараваридан (89 млн 200 минг сўм) 600 бараваригача (133 млн 800 минг сўм) миқдорда жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилгача озодликни чеклаш ёки 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Ҳурматли фуқаролар!

Хабарингиз бор, Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 8 апрелдаги қарорига асосан автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатларнинг рўйхати қисқартирилиб, эълон қилинди.

❗️Мазкур рўйхат асосида транспорт воситаларининг ҳаракатланиши Тошкент шаҳри, Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларига нисбатан татбиқ этилади ва 2020 йил 10 апрель соат 06:00 дан бошлаб амал қилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар қуйидаги маҳсулотлар билан бепул таъминланади (1 киши учун бир ойда):

👉 Ун (олий нав) – 3 кг;
👉 Гуруч – 1 кг;
👉 Гречка ёрмаси – 500 гр;
👉 Макарон маҳсулотлари – 500 гр;
👉 Мол гушти (суяксиз) – 1 кг;
👉 Хонаки парранда гўшти – 1 кг;
👉 Сариёғ – 200 гр;
👉 Тухум – 15 дона
👉 Қанд-шакар – 1 кг;
👉 Кунгабоқар ёғи – 1 л;
👉 Кўк ёки қора чой – 200 гр;
👉 Атирсовун – 100 гр;
👉 Кирсовун (65%) – 200 гр;
👉 Кир ювиш порошоги – 150 гр;
👉 Катта ёшдагилар учун таглик газмол – 8 дона.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

“Ўзини яккалаш” ҳаёт тарзи ҳам карантинми?

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида киритилаётган чеклов чоралари, янги тартиблар ва қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг инглиз тилидаги таржимаси билан Адлия вазирлигининг @leginf телеграм канали орқали танишиб боришингиз мумкин.

❗️Каналга уланинг ва янгиликлардан инглиз тилида хабардор бўлиб боринг.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot