#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Давлат қурилиш назоратининг янги тартиби жорий этилади
“Қурилиш-монтаж ишлари сифатини тубдан яхшилаш ва қурилишни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ-4586-сон, 05.02.2020 й.) қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2020 йилнинг 1 апрелидан бошлаб қурилиш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш объектлари учун хавф-хатарлар тоифалари ва объектларнинг функционал мақсадларидан келиб чиққан ҳолда давлат қурилиш назоратининг такомиллашган янги тартиби жорий этилади.
Шунингдек, Объектларда давлат қурилиш назоратини амалга ошириш бўйича маъмурий регламентни тасдиқлаш тўғрисидаги ҳукумат қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Қарор билан Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси ва ҳудудий инспекцияларга давлат қурилиш назоратини амалга ошириш доирасида қатор ҳуқуқлар берилди.
Жумладан, инспекциялар бино ва иншоотларнинг зилзилага бардошлилигига таъсир қилувчи, инсон саломатлиги ва ҳаётига таҳдид солувчи конструктив ҳуқуқбузарликлар аниқланганда қурилиш-монтаж ишларини тўхтатиб туриш ва демонтаж ишларини амалга оширишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
✅ Шунингдек, қуйидаги талаб ва тартиб-таомиллар бекор қилинади:
👉 2020 йил 1 мартдан бошлаб бюджетдан молиялаштириладиган объектлардан ташқари капитал таъмирлаш объектларида давлат қурилиш назоратини амалга ошириш бўйича талаблар;
👉 инспекциялар томонидан қурилиши тугалланган объектлардан фойдаланишга рухсат бериш тартибини жорий қилган ҳолда, уларни фойдаланишга қабул қилиш бўйича мавжуд тартиб-таомиллар (белгиланган муддатларда босқичма-босқич).
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси ходимларининг маоши ошади
Қарорга мувофиқ, инспекциялар қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш жараёнига давлат санитария назорати ва давлат ёнғин назорати ҳудудий органларини жалб қилади.
Давлат харидлари субъектларининг маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган объектлар бундан мустасно.
Мазкур органлар объектларни қабул қилиш муддатлари доирасида объектнинг санитария нормалари ва ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса тақдим этади.
Қарорга кўра, инспекция тузилмасида Комплаенс хизмати ташкил қилинди ва ҳудудий инспекциялар тузилмасига комплаенс-назорат бўйича мутахассис лавозими киритилди.
Комплаенс хизмати ва ҳудудий инспекцияларнинг комплаенс-назорат бўйича мутахассислари бевосита инспекция бошлиғига бўйсунади.
2020 йил 1 июлдан бошлаб инспекциялар бошлиқларига шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишига оид маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколати берилади.
Шунингдек, Қурилишда стандартлаштириш республика маркази ҳузурида Комплекс қурилиш синов лабораторияси ташкил қилинади.
2020 йил 1 мартдан бошлаб инспекция ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари 1,4 баробарга оширилади.

#Биласизми
Пенсия тайинлашда талаб қилинадиган ҳужжат турлари қисқарди
Президентнинг тегишли қарорига асосан фуқаролардан 28 турдаги маълумотномани талаб этиш тақиқланган.
✅ Жумладан, Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари томонидан қуйидаги 6 турдаги ҳужжатлар талаб қилинмайди.
👉 Турар жойда яшовчи шахслар кўрсатилган ҳолда маълумотнома;
👉 Оила аъзоларининг пенсионер билан у вафот этган кунигача биргаликда яшаб турганлиги ҳолатини тасдиқловчи маълумотнома;
👉 Қарамоғида меҳнатга лаёқатсиз оила аъзолари борлигини тасдиқловчи маълумотнома;
👉 Вафот этган боқувчининг қарамоғидаги оила аъзолари таркиби тўғрисидаги маълумотнома;
👉 Шахсий ёрдамчи хўжалигида қорамол мавжудлиги ёки қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг бошқа турларини етиштириш билан бандлиги тўғрисида маълумотнома;
👉 Дафн ўтказилганлиги ҳолатини тасдиқлаш учун маълумотнома.

Бошқа ишга ўтказишга ходимнинг розилиги талаб қилинадими?
Бошқа доимий ишга ўтказишга (ходимнинг меҳнат вазифаларини ўзгартиришга) – унга бошқа мутахассислик, малака, лавозимга оид ишни топширишга фақат унинг розилиги билан йўл қўйилиши мумкин.
Агар объектив сабабларга кўра меҳнат шартномасида белгилаб қўйилган меҳнат вазифаси доирасида ишни давом эттириш мумкин бўлмаса, иш берувчи ходимга мутахассислиги ва малакасига мувофиқ келадиган ишни, бундай иш бўлмаган тақдирда эса корхонада мавжуд бўлган бошқа ишни таклиф этиши шарт.
Ходим бажараётган ишига ёки эгаллаб турган лавозимига номувофиқ бўлса, мутахассислиги бўйича бир мунча кам малака талаб этиладиган бошқа иш таклиф этилиши мумкин.
Меҳнат шартномасида шартлашиб олинмаган иш жойини ўзгартириш меҳнат шартларини ўзгартириш деб ҳисобланмайди ва бу ҳақда ходим билан келишиш талаб қилинмайди.

Истеъмолчиларнинг қандай ҳуқуқлари бор?
✅ Истеъмолчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
👉 товар (иш, хизмат ҳақида, шунингдек, ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) ҳақида тўғри ва тўлиқ маълумот олиш;
👉 товар (иш, хизмат)ни эркин танлаш ва унинг тегишли даражада сифатли бўлиши;
👉 товар (иш, хизмат)нинг хавфсиз бўлиши;
👉 ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулки учун хавфли нуқсони бўлган товар (иш, хизмат), шунингдек, ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи)нинг ғайриқонуний ҳаракати (ҳаракатсизлиги) туфайли етказилган моддий зиён, маънавий зарарнинг тўлиқ қопланиши;
👉 бузилган ҳуқуқлари ёки қонун билан муҳофаза этиладиган манфаатлари ҳимоя қилинишини сўраб судга, бошқа ваколатли давлат органларига мурожаат этиш;
👉 истеъмолчиларнинг жамоат бирлашмаларини тузиш.
Истеъмолчиларнинг айрим гуруҳлари учун қонун ҳужжатлари билан савдо, маиший хизмат ва хизмат кўрсатишнинг бошқа турлари бўйича имтиёзлар ва афзалликлар белгиланиши мумкин.

Фармацевтика фаолиятининг қуйидаги йўналишлари лицензияланади:
👉 дори воситаларини ва тиббий буюмларни ишлаб чиқариш;
👉 дори воситаларини ва тиббий буюмларни тайёрлаш;
👉 дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилиш;
👉 доривор ўсимлик хом ашёсини қадоқлаш ва улгуржи реализация қилиш.
Ҳурматли тадбиркорлар, юқоридаги лицензияланадиган фаолият турини амалдаги тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклиф ва мулоҳазалар мавжуд бўлса @tadbirkor_adliyabot телеграм бот орқали юборишингиз мумкин. Тақдим қилинган таклифлар Адлия вазирлиги томонидан кўриб чиқилиб лицензияланадиган фаолият турини такомиллаштиришда фойдаланилади.

Ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш мумкин эмас

#Кун_тарихи
🗓 8 февраль (2017 йил)
“Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинган.
Унга кўра, Адлия вазирлиги қонун ҳужжатларини Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган рўйхат бўйича барча давлат органлари ва ташкилотларига электрон шаклда етказилишини таъминлайди.
Давлат органлари ва ташкилотлари қабул қилинган қонун ҳужжатларини ижрочиларга етказиш ҳамда моҳияти ва аҳамиятини аҳолига тушунтириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлайди.

Пластик карта йўқолганда нима қилиш керак?
Тўлов картаси йўқолганда ёки ўғирланганда зудлик билан хизмат кўрсатувчи банкка мурожаат қилиш лозим.
✅ Тўлов картаси банк томонидан қуйидаги ҳолларда блокланади:
👉 банк картаси эгасидан унинг йўқолганлиги ёки ўғирланганлиги ҳақида ариза қабул қилинганда;
👉 ПИН-кодни кетма-кет 3 марта нотўғри терилганда;
👉 терговчи, суриштирувчи, суд ижрочиси ёки суднинг банк ҳисобварағидаги операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори олинганда;
👉 банк карточкаларидан фойдаланиш тўғрисидаги шартномада белгиланган бошқа ҳолларда.
✅ Мижоз қуйидагилар орқали тўлов картасини мустақил равишда блоклаб қўйиши мумкин:
👉 банкнинг интернет-сайтидаги шахсий кабинети (интернет-банкинг хизмати ёқилган бўлса);
👉 хизмат кўрсатувчи банкнинг ёки тўлов хизмати кўрсатувчиларнинг (Uzcard, PayMe, Click ва б.) мобиль иловаси.
Пластик картани блокировкадан ечиш учун пластик карточка олинган банк филиалига шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан мурожаат қилиш керак.

Қонунчиликка кўра, кохлеар имплантация операциялари Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказида ўтказилади.
Бемор болалар учун кохлеар имплантация операциясини ўтказиш ва операциядан кейинги реабилитация тадбирлари бепул амалга оширилади.
Шунингдек, имплантатлар 5 ёшга тўлмаган болаларга бепул тақдим этилади.
Боланинг ота-онаси, уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёки ҳомийлар бепул имплантат ҳисобига операция учун навбат кутишни исташмаса, имплантатни ўзлари сотиб олишлари мумкин.

#Тайинлов
Ҳукумат қарори (68-сон, 08.02.2020 й.) билан Юсуф Қодирович Абсоатов Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ахборот технологиялари ва ёшлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Кўп квартирали уйларни бошқариш бўйича эксперимент ўтказилади
Айрим ҳудудларда “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги Қонун нормаларини апробация қилиш юзасидан ҳуқуқий эксперимент ўтказишга оид Ҳукумат қарори (64-сон, 07.02.2020 й.) қабул қилинди.
✅ Қарорга кўра, Қонун нормаларини ҳамда кўп квартирали уйларни бошқаришнинг тартиб-таомиллари самарадорлигини аниқлаш ҳуқуқий экспериментнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
Шунга кўра, Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани, Жиззах ва Марғилон шаҳарларида кўп квартирали уйларни бошқариш масалалари бўйича туман (шаҳар) уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлимларида аҳоли учун маслаҳат пунктлари ташкил этилади.
Қарор билан тасдиқланган вақтинчалик низомга кўра, кўп квартирали уйни бошқариш усули турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг мулкдорлари умумий йиғилишида белгиланади.
✅ Кўп квартирали уйни бошқариш:
👉 бевосита жойларнинг мулкдорлари томонидан;
👉 юридик шахс бўлган бошқарувчи ташкилот ёки жисмоний шахс бўлган бошқарувчи томонидан шартнома асосида;
👉 уй-жой мулкдорлари ширкати бўлган нотижорат ташкилот томонидан амалга оширилиши мумкин.
Ҳуқуқий эксперимент ўтказиш даврида “Энг яхши бошқарувчи” танлови ташкил этилиб, энг яхши бошқарувчининг иш тажрибаси ОАВларда кенг ёритилади.
Қарор билан ҳуқуқий эксперимент ўтказиш бўйича Республика ишчи гуруҳи ва ҳудудий ишчи гуруҳлар таркиби тасдиқланди.

Фарзандингизни боғчага жойлаштирмоқчимисиз?

🗓 9 февраль (1441 йил)
Буюк шоир, мутафаккир, давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллуд топган кун.

Тиббиёт соҳасида ногиронлиги бўлган шахслар учун бериладиган айрим имтиёзлар
✅ I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар:
👉 барча республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларида бепул даволанади;
👉 Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг турғун даволаш-профилактика муассасаларида овқатланиш тўловидан озод қилинади;
👉 вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказларида бепул ёрдам олиш ҳуқуқига эга;
👉 Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийларига бепул йўлланмалар олиш ҳуқуқига эга.
Шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ва ногиронлиги бўлган болалар хусусий тиббиёт муассасаларида (стоматология ва косметология хизматлари кўрсатувчи муассасалар бундан мустасно) бепул тиббий хизматлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Болаларнинг туғилишини қайд этиш мажбурий бўлиб, болалар туғилган жойдаги ёки ота-онадан бирининг доимий яшаш жойидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органида бир ой муддат ичида амалга оширилиши лозим.
Боланинг туғилиши унинг туғилганлиги ҳақидаги тиббий маълумотнома, ота-онанинг оилавий ҳолати ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида қайд этилади.

Қонунчиликка кўра, кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларга ўқишдан бўш вақтларида (куннинг иккинчи ярмида) меҳнат шартномаси бўйича олий таълим муассасасида ёки бошқа ташкилотларда ишлашга рухсат берилади.

Ветеринария фаолиятида қуйидаги фаолият турлари лицензияланади:
👉 ветеринария лаборатория - диагностика ишлари;
👉 ветеринарияда қўлланиладиган доривор воситалар, озуқа қўшимчалари, биологик препаратлар
ва зоогигиена воситаларини ишлаб чиқариш ва тайёрлаш;
👉 ветеринария мақсадлари учун биологик препаратларни реализация қилиш;
👉 ветеринария даволаш - профилактика ишлари;
👉 ветеринарияда қўлланиладиган доривор воситалар, озуқа қўшимчалари ва зоогигиена воситаларини релизация қилиш.
Ҳурматли тадбиркорлар, юқоридаги лицензияланадиган фаолият турини амалдаги тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклиф ва мулоҳазалар мавжуд бўлса @tadbirkor_adliyabot телеграм бот орқали юборишингиз мумкин. Тақдим қилинган таклифлар Адлия вазирлиги томонидан кўриб чиқилиб лицензияланадиган фаолият турини такомиллаштиришда фойдаланилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Ветеринария фаолиятида қуйидаги фаолият турлари лицензияланади:
👉 ветеринария лаборатория - диагностика ишлари;
👉 ветеринарияда қўлланиладиган доривор воситалар, озуқа қўшимчалари, биологик препаратлар
ва зоогигиена воситаларини ишлаб чиқариш ва тайёрлаш;
👉 ветеринария мақсадлари учун биологик препаратларни реализация қилиш;
👉 ветеринария даволаш - профилактика ишлари;
👉 ветеринарияда қўлланиладиган доривор воситалар, озуқа қўшимчалари ва зоогигиена воситаларини релизация қилиш.
Ҳурматли тадбиркорлар, юқоридаги лицензияланадиган фаолият турини амалдаги тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклиф ва мулоҳазалар мавжуд бўлса @tadbirkor_adliyabot телеграм бот орқали юборишингиз мумкин. Тақдим қилинган таклифлар Адлия вазирлиги томонидан кўриб чиқилиб лицензияланадиган фаолият турини такомиллаштиришда фойдаланилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Қурилиш соҳасида АКТни ривожлантириш маркази тузилмаси тасдиқланди
“Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (69-сон, 08.02.2020 й.) қабул қилинди.
Қарор билан Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази тузилмаси тасдиқланди.
Қурилиш вазирига, зарурат бўлганда, марказ тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилди.
Марказ директори ва ўринбосари қурилиш вазири томонидан лавозимга тайинланади ва озод этилади.
Маълумот учун, Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази Президентнинг 2019 йил 20 сентябрдаги ПҚ-4464-сон қарорига асосан ташкил этилган.