#Биласизми
Деҳқон хўжалиги ва 4 сотихдан кам бўлмаган томорқа ерида банд бўлган ёки ушбу участкада қорамол ёхуд 50 бошдан кам бўлмаган парранда парваришлаётган жисмоний шахслар томонидан Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига йилига БҲМнинг бир баробари миқдорида суғурта бадали тўланган тақдирда, суғурта бадали тўланган йил меҳнат стажига киритилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

Қуйидаги ишларда вояга етмаганлар меҳнатидан фойдаланишга йўл қўйилмайди:
👉 ер ости, сув ости, хавфли баландликда ёки ёпиқ муҳитда бажариш;
👉 хавфли механизмлар, асбоб ва ускуналар билан боғлиқ бўлган;
👉 хавфли буюмлар ёки жараёнлар, ҳарорат, шовқин ёки тўлқинланиш даражасининг юқори таъсирида вояга етмаганларнинг соғлиғига зарар етказишга олиб келадиган зарарли шароитлардаги;
👉 оғир меҳнат шароитларида бажариладиган (иш вақтининг давомийлиги узоқ бўлган, тунги ишлар ва бошқалар билан боғлиқ бўлган);
👉 ўзининг хусусияти билан бундай тоифадаги ходимларнинг ахлоқ-одобига зарар етказадиган;
👉 белгилаб қўйилган нормадан ортиқ оғир юк кўтариши ва ташиш билан боғлиқ бўлган ишларда.
18 ёшга тўлмаган шахслар меҳнатидан фойдаланиш тақиқланадиган ноқулай меҳнат шароитлари билан боғлиқ ишлар рўйхати ва 18 ёшга тўлмаган шахслар кўтаришлари ва ташишлари мумкин бўлган оғир юк нормалари чегараси Бандлик ва меҳнат муносабатлари ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари томонидан белгиланади.

Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш учун ваколатли орган қайси?
Президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги рақамли иқтисодиётни жорий этиш ва ривожлантириш соҳасида ваколатли орган ҳисобланади.
“Блокчейн” технологиялари жорий этиладиган аниқ фаолият соҳалари мазкур агентлик томонидан белгиланади.
Шунингдек, рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни ва “блокчейн” технологияларини жорий этишни назарда тутадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари мазкур агентликда мажбурий тартибда экспертизадан ўтказилиши лозим.
Эслатиб ўтамиз, блокчейн — барча маълумотлар кетма-кет қайд қилинадиган ва блоклар бўйича жойлаштириладиган тақсимланган маълумотлар реестри, бунда ҳар бир янги блок олдинги блокка криптографик имзо орқали боғланади.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Фармацевтика техник университети ташкил этилади
“Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини ташкил этиш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди (ПҚ–4574-сон, 28.01.2020 й.).
Қарорга мувофиқ, Тошкент вилояти Қибрай туманида “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери ташкил этилади.
✅ Кластер ўз ичига қуйидагиларни ташкил этишни қамраб олади:
👉 Фармацевтика техник университети;
👉 инновацион дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар ишлаб чиқаришга мўлжалланган ишлаб чиқариш майдонларидан иборат саноат зонаси.
Қарор билан кластернинг ҳамда университетнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгиланди.
Жумладан, университет дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника ишлаб чиқариш, косметология, тармоқ ва бизнесни бошқариш соҳаларида халқаро таълим стандартларига мувофиқ малакали кадрлар тайёрлайди.
Қарор билан кластерни ташкил этиш бўйича концепция ҳамда амалий чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.
✅ Концепцияга кўра, кластерни ташкил этишдан мақсад республиканинг фармацевтика тармоғини қуйидаги уч йўналишда ривожлантириш ҳисобланади:
👉 фармацевтика фанини ривожлантириш;
👉 фармацевтикада таълим тизимини такомиллаштириш;
👉 чуқур илм талаб қиладиган ва юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш.
Шунингдек, қарор билан Кластернинг васийлик кенгаши ҳамда Давлат муассасаси шаклидаги “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини ривожлантириш дирекцияси ташкил этилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Дирекция фаолиятини мувофиқлаштиради.

#Кун_тарихи
🗓 29 январь (1991 йил)
Алишер Навоий таваллудининг 550 йиллиги нишонланиши муносабати билан Президент фармонига кўра 1991 йил Ўзбекистонда Алишер Навоий йили деб эълон қилинган.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ваколатлари қайта кўриб чиқилади
“Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни 2020 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4575-сон, 28.01.2020 й.) қабул қилинди.
Қарор билан Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни 2020 йилда амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
✅ Шунга асосан, 2020 йил 1 октябрдан бошлаб аҳолини дон маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ва нархлар кескин ўзгаришининг олдини олиш мақсадида интервенцион харидлар тизими босқичма-босқич жорий этилади. Бунда қуйидагилар назарда тутилади:
👉 2021 йил ҳосилидан бошлаб дон учун давлат буюртмаси ҳажмларини босқичма-босқич камайтириш, шу жумладан, бошоқли дон харид қилиш ва сотишда эркин рақобатни таъминлайдиган бозор механизмларини жорий этиш;
👉 озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун давлат буюртмаси тизимидан давлат захирасидан фойдаланишга ўтиш бўйича механизмни ишлаб чиқиш.
2020 йил 1 мартдан пахта ва бошоқли дон етиштиришда банд бўлмаган майдонларда тупроқ-иқлим шароитлари ва бозор конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда туманларни босқичма-босқич ихтисослаштириш тизими жорий этилади.
✅ 2020 йил 1 апрелдан бошлаб тажриба-синов тариқасида Тошкент вилоятининг Қибрай ва Тошкент туманларида, Фарғона вилоятининг Фарғона ва Олтиариқ туманларида ҳамда Қашқадарё вилоятининг Китоб ва Нишон туманларида:
👉 жисмоний ва юридик шахсларга ер участкаларини қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун шаффоф ва очиқ танлов ўтказиш орқали ажратиш механизми жорий этилади;
👉 жисмоний ва юридик шахсларга кейинчалик танловга қўйиш бўйича ташаббус кўрсатиш ҳуқуқини тақдим этган ҳолда махсус геопортал орқали ер участкаси тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш ҳуқуқи берилади;
👉 қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ҳуқуқининг бозор қийматини баҳолаш ҳамда улардан солиққа тортишда фойдаланиш механизми жорий этилади.
Қарорга мувофиқ, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг таркибига кирувчи ташкилотларнинг ваколат ва фаолият йўналишлари функционал баҳолаш мезонлари асосида қайта кўриб чиқилади.
2020 йил 1 майга қадар етакчи хорижий консалтинг компанияларини жалб қилган ҳолда соҳада давлат бошқаруви тузилмасини такомиллаштириш бўйича чоралар амалга оширилади.
2020 йил 1 мартдан бошлаб агросаноат мажмуига кирувчи илмий, илмий-тадқиқот ва илмий-тажриба муассасаларининг бино ва иншоотларини сақлаш, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан базавий молиялаштириш шартларига ўтказилади.
Қарор билан 2020-2021 йилларда Давлат бюджети ҳисобидан базавий молиялаштиришга ўтказиладиган агросаноат мажмуи таркибига кирувчи илмий-тадқиқот муассасалари рўйхати тасдиқланди.

Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмларини ҳамда бошқа буюмларни ишлаб чиқаришни лицензиялашда аризани кўриб чиқилганлиги учун йиғим қуйидагича олинади:
👉 юридик шахслар учун – энг кам иш ҳақининг 5 баравари миқдорида;
👉 якка тартибдаги тадбиркорлар учун – энг иш ҳақининг 2 баравари миқдорида.
Ҳурматли тадбиркорлар, юқоридаги лицензияланадиган фаолият турини амалдаги тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклиф ва мулоҳазалар мавжуд бўлса @tadbirkor_adliyabot телеграм бот орқали юборишингиз мумкин. Тақдим қилинган таклифлар Адлия вазирлиги томонидан кўриб чиқилиб лицензияланадиган фаолият турини такомиллаштиришда фойдаланилади.

#Эслатма
Касб вазифасини бажараётган шахсларга нисбатан айрим фуқаролар томонидан куч ишлатиш ҳолатлари рўй бераётгани ҳақидаги хабарлар тарқалишда давом этмоқда. Бундай ҳолатда қонунчиликда назарда тутилган жавобгарликлар тўғрисида яна бир марта эслатиб ўтамиз.
❗️Ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажараётган шахсларга нисбатан ноқонуний ҳаракатларни содир этиш жавобгарликка сабаб бўлади.
✅ Хусусан:
👉 қасддан баданга оғир шикаст етказиш – 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан;
👉 қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш – 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан;
👉 ҳақорат қилиш – БҲМнинг 400 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилгача озодликни чеклаш ёки 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

18 ёшга тўлмаган шахсларни қурилиш ишларида бетончи, ер қазувчи, қурилиш бўёқчиси, оҳак сўндирувчи сифатида ишлатиш тақиқланади.

#Тайинлов
Саиджанов Дилшод Мадрахимович Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Президентнинг 2017 йил 25 январдаги қарори билан ҳар йили Биринчи Президентимиз таваллуд топган сана — 30 январь кунини кенг нишонлаш белгиланган.

Чорвачилик хўжаликларига субсидия ажратилади
“Чорвачилик тармоғини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ-4576-сон, 29.01.2020 й.) қабул қилинди.
Қарор билан Чорвачилик ва унинг тармоқларини ривожлантириш Республика кенгаши ташкил этилди ва унинг асосий вазифалари белгиланди.
Жумладан, кенгаш чорвачилик соҳасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш саноати корхоналари ҳамда чорвачилик фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларининг ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди.
✅ Қарорга мувофиқ:
👉 чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва қуёнчилик бўйича лойиҳаларини амалга ошириш учун тижорат банклари томонидан ажратиладиган 20 миллиард сўмгача миқдордаги кредитлар бўйича фоиз ставкасининг Марказий банкининг асосий ставкасидан ошадиган, лекин 8 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисмига компенсация ёки кредит суммасининг 50 фоизи миқдорида кафиллик тақдим этилади;
👉 тадбиркорларга эквиваленти 20 миллиард сўмдан ошмайдиган хорижий валютадаги кредитлар учун тижорат банклари томонидан белгиланган фоиз ставкасининг 40 фоизигача, лекин 4 фоиз пунктидан кўп бўлмаган миқдорда тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун компенсация тақдим этилади.
✅ Шунингдек, 2020-2022 йилларда давлат томонидан қуйидаги тартибда субсидия ажратилади:
👉 чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжаликларга:
• республикада фаолият юритаётган наслчилик хўжаликларидан сотиб олинган ҳар бир бош қорамолга 1 миллион сўм миқдорида;
• хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамолнинг ҳар бир бошига 2 миллион сўм, наслдор қўй ва эчкининг ҳар бир бошига 400 минг сўм миқдорида;
👉 “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмасига аъзо бўлган интенсив усулда балиқ етиштирувчи хўжаликларга:
• интенсив усулда етиштирилган бир тонна балиқ маҳсулоти учун 1 миллион сўм миқдорида;
• Ўзбекистон ҳудудига импорт қилинган 1 дона наслдор она балиқнинг 3,5 миллион сўмгача бўлган харажатларининг 50 фоизи миқдорида;
👉 “Паррандасаноат” уюшмасига аъзо бўлган паррандачилик хўжаликларига ҳар бир бош 1 кунлик наслдор жўжани импорт қилиш билан боғлиқ харажатларнинг 9 минг сўмини қоплаш учун.

Мигрантларга уй ажратиш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (39-сон, 29.01.2020 й.) билан Уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига кўп квартирали уйлардан хонадонлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Қарор билан тасдиқланган низомга мувофиқ, уй-жойлар имтиёзли ипотека кредити асосида ҳар йили туман(шаҳар)лардан белгиланган тартибда ажратилади.
✅ Уй-жой ажратиш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
👉 ариза берувчи талабгор сифатида ёзма тавсияни олиш учун талабгорларни танлаш бўйича комиссия раисига доимий яшаш жойи бўйича ҳужжатларни ва сўровнома-аризани тақдим этади;
👉 комиссия ҳужжатларни 15 иш куни ичида кўриб чиқади;
👉 комиссия аризани кўриб чиқишда уй-жой шароитини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларини қатор ижтимоий мезонлар асосида (талабгор номида уй-жой йўқлиги, ижарада туриши, бошқа оила билан бир уйда яшаши, кўп болалилик ва б.) аниқлайди;
👉 аризани кўриб чиқиш ва уй-жой шароитини ўрганиш натижасида комиссия ёзма тавсия бериш ёки ёзма тавсия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади;
👉 ёзма тавсия берилган талабгорлар дастлабки шартномаларни тузиш учун инжиниринг компанияси филиалига мурожаат қилади.
✅ 2020 йил дастурлари доирасида уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантлари учун ипотека кредитларини ажратиш бўйича:
👉 имтиёзли давр – 1 йил;
👉 кредитдан фойдаланишнинг биринчи 5 йили давомида ҳар йили фоиз ставкасини қатъий белгиланган 7 фоиздан қайта молиялаштириш ставкаси даражасигача бир меъёрда ошиб борадиган ставкада ва кейинги даврда қайта молиялаштириш ставкасида белгиланади.
Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 2019 йил 20 августдаги ПФ-5785-сон Фармонида уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига 2020 йилда уй-жойлар қурилиши бўйича давлат дастурларининг ижроси доирасида кўп квартирали уйлардан 3 462 та хонадон ажратилиши белгиланган.

Атамалар комиссияси ташкил этилди
Ҳукумат қарори (40-сон, 29.01.2020 й.) билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Атамалар комиссияси ташкил этилди.
Қарор билан Атамалар комиссиянинг асосий вазифалари белгиланди.
Жумладан, Атамалар комиссияси илмий асосланган янги сўз ва атамаларни расмий истеъмолга киритади, қонун ҳужжатлари лойиҳаларида адабий тил қоидалари ва нормаларига, шунингдек, юридик, техник ва бошқа махсус қоидаларга риоя этилишини таъминлайди.
Қарор билан Атамалар комиссияси тўғрисидаги низом ҳамда Атамалар комиссияси таркиби тасдиқланди.
Низомга кўра, комиссия ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.
Комиссия фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти томонидан мувофиқлаштирилади

#Диққат_акция
Сизнинг ойлик маошингиз ўз вақтида ва тўлиқ берилмаяптими? Иш ҳақингиздан розилигингизсиз ушлаб қолинаяптими?
Энди бунга барҳам бериш вақти келди!
Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг февраль ойида республика миқёсида меҳнаткашларнинг ойлик иш ҳақи масаласида онлайн тарзда мурожаат қабул қилиш йўлга қўйилмоқда.
Акцияда иштирок этиш учун ушбу ҳаволани босинг ⬇️ https://ask.huquqiyportal.uz/interactive/contact

Суғурталовчини қайта ташкил этишга рухсатнома 15 кунда берилади.
Ҳурматли тадбиркорлар, юқоридаги рухсатноманинг амалдаги тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклиф ва мулоҳазалар мавжуд бўлса @tadbirkor_adliyabot телеграм бот орқали юборишингиз мумкин. Тақдим қилинган таклифлар Адлия вазирлиги томонидан кўриб чиқилиб рухсатнома бериш тартибини такомиллаштиришда фойдаланилади.

Донорлар рағбатлантирилади
Қон ва унинг таркибий қисмларини мунтазам равишда ҳамда бепул топширувчи донор «Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» («Почетный донор Республики Узбекистан») кўкрак нишони билан тақдирланади ва БҲМнинг 5 баравари миқдорида бир йўла бериладиган пул мукофоти олади.

🗓 31 январь (2003 йил)
Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланган.
Низомга мувофиқ жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги транспорт (ўриндиқлар сони 8 тадан ошмайдиган автотранспорт) воситаларининг техник стандартлар талабларига, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига мувофиқлиги тадбиркорлар томонидан ҳам баҳоланиши мумкин.
Бунда жисмоний шахслар ўз транспорт воситасини (М1 тоифадаги транспорт) техник кўрикдан ўтказиш учун ўз ҳоҳишига кўра ички ишлар органларига ёки шу хизматни кўрсатадиган тадбиркорлик субъектларига мурожаат қилишлари мумкин.

#Адлия_хабари
Транспорт соҳаси раҳбарларининг шахсий масъулияти оширилди
“Айрим раҳбарларнинг шахсий масъулиятини кўриб чиқиш тўғрисида” Ҳукумат қарори (43-сон, 29.01.2020 й.) қабул қилинди.
✅ Қарорга мувофиқ, транспорт соҳасидаги ишлар етарли даражада ташкил қилинмаганлиги ва мутасадди раҳбарларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш мақсадида:
• Илхам Рустамович Махкамов транспорт вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилиб, вазирнинг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб;
• Даврон Тулкунович Дехканов транспорт вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилиб, вазирнинг ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб;
• Абдурахман Абдуллаевич Абдувалиев транспорт вазирининг ўринбосари – Автомобиль йўллари қўмитаси раиси лавозимидан озод этилиб, вазирнинг ўринбосари - Автомобиль йўллари қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи этиб;
• Толиб Эгамбердиевич Улжаев Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигининг директори лавозимидан озод этилиб, ушбу агентлик директори вазифасини бажарувчи этиб;
• Дониёр Бахтиёрович Ахмедов Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясининг бошлиғи лавозимидан озод этилиб, мазкур инспекция бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб;
• Фахриддин Мухиддинович Салихов Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекциясининг бошлиғи лавозимидан озод этилиб, мазкур инспекция бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
✅ Шунингдек, “Ўзбекистон темир йўллари” ва “Uzbekistan Airways” АЖлар акциядорлари умумий йиғилишининг навбатдан ташқари мажлисида:
• Хусниддин Нуриддинович Хасиловни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раиси лавозимидан озод этиб, ушбу жамият бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи этиб тасдиқлаш;
• “Uzbekistan Airways” АЖ бошқарувчиси вазифасини бажарувчи Бахтиёр Ибрагимович Хакимовнинг эгаллаб турган лавозимига лойиқлиги масалалари кўриб чиқилади.

Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлигининг асосий вазифалари белгиланди
“Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарор билан Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлигининг асосий вазифалари белгиланди.
Жумладан, Агентлик сув хўжалиги тизимини такомиллаштиришга қаратилган лойиҳаларни аниқлайди, уларнинг йиллик, қисқа ва узоқ муддатли дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этади.
Қарор билан Агентлик тўғрисидаги низом ҳамда Агентлик таркибига кирувчи “Сувқурилишинвест” ДУКлар рўйхати тасдиқланди, уларнинг вазифалари белгиланди.
Низомга кўра, Агентлик ҳар бир инвестиция ва грант лойиҳаси бўйича Вазирлик номидан фаолият юритувчи ташкилот ҳисобланади. Агентлик ўз фаолиятида Вазирликка бўйсунади ва ҳисобот беради.
✅ Агентлик ҳузурида Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлигининг сув хўжалиги бўйича инвестиция лойиҳалари негизида алоҳида юридик шахслар сифатида:
👉 Жаҳон банки лойиҳаларини амалга ошириш гуруҳи;
👉 Осиё тараққиёт банки лойиҳаларини амалга ошириш гуруҳи;
👉 Араб мувофиқлаштириш гуруҳи лойиҳаларини амалга ошириш гуруҳи ташкил этилди.
Эслатиб ўтамиз, Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги Президентнинг 2019 йил 9 октябрдаги ПҚ–4486-сон қарорига асосан ташкил этилган.

“Ўзбекинвест” қайта ташкил этилди
“Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компаниясининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида” Ҳукумат қарори (46-сон, 30.01.2020 й.) қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, “Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компанияси “Ўзбекинвест” экспорт-импорт суғурта компанияси” акциядорлик жамияти этиб қайта ташкил этилди.
“Ўзбекинвест” ЭИСК” АЖ устав капиталидаги давлат акциялари (улушлари) пакети бўйича акциядор ҳуқуқи Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига ўтказилди.
Хорижий ва маҳаллий инвесторлар томонидан Ўзбекистон иқтисодиётига киритиладиган тўғридан-тўғри ва портфель инвестицияларнинг комплекс суғурта ҳимоясини таъминлаш “Ўзбекинвест” ЭИСК” АЖнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
Қарор билан “Ўзбекинвест” ЭИСК” АЖга белгиланган тартибда хорижий банкларда жорий ҳисобварақларини очиш ва банк депозитлари бўйича тўловларни амалга ошириш учун улар бўйича операциялар ўтказиш, суғурта тўловлари, суғурта ва инвестиция фаолияти билан боғлиқ бошқа операцияларни амалга оширишга рухсат берилди.