#Мурожаатнома_2020
Ҳокимларнинг ваколатлари қайта кўриб чиқилади
Давлат раҳбарининг таъкидлашича, амалдаги қонун ҳужжатларида ҳокимликларнинг 300 га яқин вазифа ва функциялари назарда тутилган. Шундан 175 таси мазмун-моҳиятига кўра ҳокимларнинг асосий вазифалари тоифасига кирмайди ва турли идораларнинг функцияларини такрорлайди. Бу эса иш сифати ва ижро интизомига салбий таъсир кўрсатиши табиий.
Шу сабабли Олий Мажлис Сенатига Адлия вазирлигини жалб этган ҳолда, ҳокимларнинг ваколатларини қайта кўриб чиқиш ва уларга хос бўлмаган ҳамда бир-бирини такрорлайдиган функцияларни тегишли органларга ўтказишни таъминлаш бўйича таклиф тайёрлаш топширилди.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

#Биласизми
Чет элда ишламоқчи бўлган фуқаролар!
Божхона чегарасини кесиб ўтишда икки хил йўлакли тизим қўлланилади – "Яшил йўлак" ва " Қизил йўлак".
✅ Қўл юки ва багажда олиб ўтилаётган айрим товарлар миқдори: ⬇️
👉 белгиланган нормалардан ошмаганда "Яшил йўлак" орқали божхона декларациясини тўлдирмасдан божхона худудини кесиб ўтиш мумкин;
👉 белгиланган нормалардан ошганда "Қизил йўлак" орқали божхона декларациясини тўлдирган ҳолда божхона худудини кесиб ўтиш мумкин.

Аудиторлик фаолиятини лицензиялаш Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 мартдаги 218-сон қарори билан тасдиқланган Низом асосида амалга оширилади.
✅ Унга кўра, аудиторлик фаолиятига лицензия олиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
👉 ариза;
👉 меҳнат дафтарчалари нусхалари;
👉 асосий иш жойи бўйича штатдаги аудиторларнинг ишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруқлар нусхалари.
Ҳурматли тадбиркорлар, юқоридаги лицензияланадиган фаолият турини амалдаги тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклиф ва мулоҳазалар мавжуд бўлса @tadbirkor_adliyabot телеграм бот орқали юборишингиз мумкин. Тақдим қилинган таклифлар Адлия вазирлиги томонидан кўриб чиқилиб лицензияланадиган фаолият турини такомиллаштиришда фойдаланилади.

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида
www.president.uz/uz/3323
--
Об утверждении членов Кабинета Министров Республики Узбекистан
www.president.uz/ru/3323

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Допинг-тест намуналарини олиш тизими жорий этилади
“Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди.
Фармон билан жисмоний тарбия ва спорт тизимини ислоҳ қилишнинг 2025 йилгача асосий йўналишлари белгиланди.
Жумладан, жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланаётган аҳолининг умумий сони 30 фоизгача, спорт ташкилот ва муассасаларида шуғулланаётган ёшларнинг умумий сони 20 фоизгача оширилади.
Шунингдек, 2020 йилдан бошлаб спорт соҳасида “Tashkent Marathon” халқаро марафони, “Save Aral” халқаро экомарафони, авторалли ва мотокросс спорт мусобақаларини тизимли ўтказиш орқали спорт туризми ривожлантирилади.
Фармонга кўра, 2020 йил 1 февралдан бошлаб босқичма-босқич олимпия спорт турлари бўйича республика спорт мусобақаларида допинг-тест намуналарини олиш тизими жорий этилади.
Фармон билан Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спортни 2025 йилгача ривожлантириш концепцияси ва уни 2020 йилда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.

Чемпионлар ОТМларга синовларсиз қабул қилинади
Фармонга кўра, мактаблар, ОТМлар камида биттадан устувор, истиқболдаги, ривожланаётган, шу жумладан, миллий спорт турларига ихтисослаштирилади.
✅ 2020 йил 1 февралдан:
• Олимпия ва Паралимпия ҳамда Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон, Осиё ва республика чемпионатларида охирги уч йилда ғолиб ва совриндор (1-3 ўрин) бўлган спортчи-ўқувчилар бюджетдан молиялаштириладиган ОТМларга (тиббиёт йўналишидан ташқари) қўшимча давлат гранти асосида имтиҳон синовларисиз қабул қилинади;
👉 “Болалар спорт ўйинлари”нинг жамоавий ўйин турлари бўйича республика босқичи:
• ғолибларига (1-ўрин) ОТМларга кириш имтиҳонларида соҳа бўйича мутахассислик фанидан максимал балл олиш ҳуқуқини берувчи, 3 йил муддат давомида амал қилувчи сертификат тақдим қилинади;
• ғолиб ва совриндорларни (1-3 ўрин) тайёрлаган жисмоний тарбия фани ўқитувчилари 1-ўрин учун меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг – 6 баравари, 2-ўрин учун – 4 баравари, 3-ўрин учун – 3 баравари миқдорида бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади;
• мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган жисмоний тарбия фан олимпиадасининг ғолиб ва совриндорларини (1-3 ўрин) тайёрлаган жисмоний тарбия ўқитувчилари ва спорт таълим муассасаларининг тренерлари малака аттестациясига жалб этилмасдан, уларга тегишли малака тоифалари тўғридан-тўғри берилади;
• олимпия спорт турлари бўйича республика (1-ўрин) ва халқаро мусобақаларда ғолиб чиққан ОТМ талабаларини тайёрлаган жисмоний тарбия ва спорт йўналишидаги кафедралар ўқитувчиларига навбатдаги илмий унвонлар (доцент, профессор) тўғридан-тўғри берилади.

Тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқаришни лицензиялаш Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 сентябрдаги 190-сон қарори билан тасдиқланган Низом асосида амалга оширилади.
✅ Низомга мувофиқ лицензия битимида қуйидагилар бўлиши керак:
👉 битимни имзолаган шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими;
👉 томонларнинг реквизитлари;
👉 лицензия берилаётган аниқ фаолият турининг номи;
👉 лицензия талаблари ва шартлари;
👉 томонларнинг жавобгарлиги;
👉 лицензияловчи орган томонидан назорат қилиш тартиби;
👉 битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиб;
👉 лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг мунтазам ёки бир марта қўпол равишда бузилиши рўйхати;
👉 амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа зарур маълумотлар;
Ҳурматли тадбиркорлар, юқоридаги рухсатноманинг амалдаги тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклиф ва мулоҳазалар мавжуд бўлса @tadbirkor_adliyabot телеграм бот орқали юборишингиз мумкин. Тақдим қилинган таклифлар Адлия вазирлиги томонидан кўриб чиқилиб рухсатнома бериш тартибини такомиллаштиришда фойдаланилади.

Мактабгача таълим муассасаларида тарбияланувчиларнинг ҳаётини муҳофаза қилиш мақсадида:
👉 кириш эшигига қўнғироқ ўрнатилиши;
👉 гуруҳдаги жавон, илгак, портретлар, шунингдек гул тувакларини жойлаштиришга мўлжалланган махсус мосламалар девор ёки полга маҳкамлаб қўйилиши лозим.

Айланма ҳаракатланиш чорраҳасига кириб келаётган транспорт воситалари айланада ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт.

#Адлия_табриги
Давлат божхона хизмати органлари ходимларига табрикнома
Адлия вазирлиги жамоаси 26 январь - Давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни муносабати билан давлат божхона хизмати органларининг барча ходимларини самимий муборакбод этади.
Божхона мамлакатимиз хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминловчи муҳим соҳалардан биридир. Айнан божхона ходимларининг фидойи ва жонкуяр меҳнати туфайли юртимизнинг импорт-экспорт сиёсати амалга оширилади, олиб кирилаётган товарлар хавфсизлиги назорат қилинади, мамлакат бюджетига ҳалол маблағ тушуми ва давлатимизнинг халқаро обрўси юксаклиги таъминланади.
Сизларга шундай шарафли ва машаққатли фаолиятингизда муваффақият, ўзингизга соғлик ва бахт, оилангизга фаровонлик ва тинчлик тилаб қоламиз.
Ҳурмат билан Адлия вазирлиги жамоаси

#Кун_тарихи
🗓 27 январь (1992 йил)
“Ўзбекистон Республикаси таркибида Навоий вилоятини қайтадан тиклаш ҳақида” Олий Кенгаш Раёсатининг қарори қабул қилинган.
👉 Тикланган вилоят таркибига Бухоро вилоятининг Навоий, Зарафшон ва Учқудуқ шаҳарлари, Конимех, Қизилтепа, Навбаҳор, Навоий, Томди, Учқудуқ туманлари, Самарқанд вилоятининг Нурота ва Хатирчи туманлари киритилган.
👉 Навоий шаҳри вилоятнинг маъмурий маркази этиб белгиланган.

Донорга қўшимча дам олиш куни берилади
Қон ва унинг таркибий қисмларини топширадиган куни, шунингдек тиббий кўрикдан ўтадиган куни донор ана шу кунлар учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ишдан озод қилинади.
Донорга ҳар сафар қон ва унинг таркибий қисмларини топширган куннинг бевосита эртасига дам олиш учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда қўшимча бир кун берилади. Донорнинг хоҳишига кўра мазкур дам олиш куни ҳар йилги меҳнат таътилига қўшиб берилиши мумкин.

Президент қарорига асосан, давлат муассасаси шаклидаги “Рақамли ишонч” рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилган.
Жамғарманинг асосий вазифалари бири рақамли иқтисодиётни ривожлантириш соҳасидаги, шу жумладан “блокчейн” технологияларини жорий этиш билан боғлиқ лойиҳаларни давлат-хусусий шериклик шартларида амалга ошириш учун инвесторларнинг маблағларини жалб этиш ва бирлаштириш ҳисобланади.

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати қуйидагича:
👉 қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишларни амалга оширишга 5 йил муддатга;
👉 заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган бошқа буюмлар билан савдо қилиш учун умумий ёки тезлаштирилган тартибда 1 йил муддатга.