#Биласизми
Темир йўл транспортидаги ҳар бир йўловчи ўзи билан бирга 36 кг дан ошмаган қўл юки олиб юриш ҳуқуқига эга. Икки ўринли купе вагонларида 50 кг қўл юки олиб юрилишига рухсат этилади.
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев давлат хизматлари кўрсатиш самарадорлигини ошириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Барча давлат хизматлари электрон шаклга ўтказилиши ва маълумотлар рақамлаштирилиши лозимлиги таъкидланди.
Электрон давлат хизматларидан фойдаланувчилар сонини йил якунигача 5 бараварга ошириш, 2025 йилгача тўлиқ электрон хизмат кўрсатишга ўтиш мақсад қилиб қўйилди.
Шу йил 1 июлгача ҳамма хизматлар учун ягона бўлган электрон рақамли имзо ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берилди.
www.president.uz/uz/3263
--
Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по повышению эффективности оказания государственных услуг.
Отмечена необходимость перевода всех государственных услуг в электронную форму и цифровизации данных.
Поставлена цель увеличить число пользователей электронными госуслугами в не менее чем 5 раз до конца текущего года, а к 2025 году полностью перейти на электронное обслуживание.
Поручено разработать до 1 июля нынешнего года единую для всех услуг ЭЦП.
www.president.uz/ru/3263

#Кун_тарихи
🗓 10 январь (2000 йил)
Ўзбекистон Республикаси истеъмолчиларига газ етказиб бериш қоидалари тасдиқланган.
✅ Қоидаларга мувофиқ:
👉 совуқ тушган даврда аҳолини ва коммунал-маиший истеъмолчиларни газ билан узлуксиз таъминлаш учун корхоналарни ёқилғининг захира турларига ўтказиш жадваллари тузилади;
👉 тасдиқланган жадваллар барча манфаатдор ташкилотларга жўнатилади;
👉 газ етказиб беришнинг режалаштирилган ҳажмлари аҳоли ва коммунал-маиший истеъмолчиларнинг меъёрдаги газ истеъмолини таъминламаган тақдирда Вазирлар Маҳкамаси рухсати билан газ таъминоти ташкилоти томонидан ушбу жадваллар амалга киритилади;
👉 жадвалга киритилган корхоналар ва ташкилотлар ёқилғининг камаймайдиган захирасига эга бўлиши ва совуқ тушган даврда ундан фойдаланишга ўтиши керак.
Каналга уланиш👇👇👇

Хусусий тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатиладиган бепул тиббий хизматлардан қандай фойдаланиш мумкин?
Президент қарорига мувофиқ хусусий тиббиёт муассасалари 2022 йилнинг 1 январига қадар барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилган.
Бунда бўшаган маблағлар, шу жумладан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул тиббий хизматлар кўрсатишга йўналтирилиши лозимлиги белгилаб қўйилган.
Хусусий тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатиладиган бепул тиббий хизматлардан (стоматология ва косметология хизматларидан ташқари) фойдаланиш учун шахсни ва ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламга мансубликни тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлиги (масалан, I гуруҳ ногиронлиги тўғрисидаги маълумотнома) асос бўлади.
Бепул тиббий хизматларнинг турлари ва ҳажми хусусий тиббиёт муассасалари томонидан мустақил равишда белгиланади.
Бунда бепул тиббий хизматлар ҳажми ва сарфланадиган маблағлар миқдори солиқ имтиёзлари тақдим этилиши натижасида ҳақиқатда бўшаган жами маблағларнинг 25 фоизидан кам бўлмаслиги лозим (масалан, имтиёз натижасида 100 млн сўм маблағ қолса, шунинг 25 млн сўми бепул хизмат кўрсатиш учун сарфланади).
Тиббий хизматлар ойма-ой тақсимот асосида навбат бўйича кўрсатилади.
Хусусий тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатилиши режалаштирилган бепул тиббий хизматлар йиллик ҳажмининг ойма-ой тақсимоти муассасага кириш ёки мижозлар учун кўринадиган жойда жойлаштирилиши лозим.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
2020–2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастури тасдиқланди
“Ўзбекистоннинг 2020–2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-4563-сон, 09.01.2020 й.) қабул қилинди.
Қарор билан Ўзбекистоннинг 2020–2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастури тасдиқланди.
✅ Дастурда, жумладан, қуйидагилар назарда тутилган:
👉 850,5 трлн сўм инвестициялар, шу жумладан 35,5 млрд АҚШ доллари миқдоридаги хорижий инвестицияларни ўзлаштириш;
👉 206 та янги ишлаб чиқариш қувватлари ва 31 мингдан зиёд иш ўринлари яратиш.
Қарорга кўра, Ўзбекистон номидан ёки кафолати остида ташқи қарзни жалб этиш бўйича 2020 йилда янги имзоланадиган шартномалар доирасидаги лойиҳалар “2020 йил учун Ўзбекистоннинг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун билан белгиланган чегаравий ҳажмлар доирасида аниқланади.
✅ Шунингдек, қиймати 50 млн АҚШ долларидан ошадиган ва хорижий инвесторнинг улуши 50 фоиздан кам бўлмаган инвестиция лойиҳалари доирасида ишлаб чиқариш майдонидан ташқаридаги зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини бюджет маблағлари ҳамда молиялаштиришнинг бошқа ички манбалари ҳисобидан қуриш тартиби мазкур инвестиция лойиҳалари қуйидаги талабларга мос келган тақдирда қўлланилади:
👉 лойиҳанинг иқтисодий самарадорлиги мавжудлиги;
👉 Урбанизация агентлигининг лойиҳани сўралаётган ер участкасида жойлаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси мавжудлиги;
👉 лойиҳанинг лойиҳаолди ҳужжатига давлат экология экспертизасининг ижобий хулосаси мавжудлиги (зарур ҳолларда).

Нукусда Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази филиали ташкил этилди
“Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг Нукус минтақавий филиали фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (11-сон, 09.01.2020 й.) қабул қилинди.
Қарор билан Нукус шаҳрида Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази минтақавий филиали ташкил этилди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирга қадар Марказнинг Қарши, Самарқанд, Фарғона шаҳарларида минтақавий филиаллари мавжуд эди.
Марказ фаолиятининг асосий йўналишларидан бири жисмоний имкониятлари чекланган болалар ҳамда ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан хатарли гуруҳларга кирадиган болаларнинг ижтимоий мослашуви муаммоларини ўрганиш, ушбу муаммоларни ҳал этиш юзасидан мақсадли комплекс дастурларни ишлаб чиқиш ҳисобланади.

Боғча ёши ўзгардими?
Яқинда қабул қилинган “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги Қонун юзасидан турли саволлар берилмоқда. Улар орасида энг кўп сўралаётгани “боғчага болаларни қабул қилишда қуйи ёш чегараси ўзгардими?” деган савол бўляпти.
Шу муносабат билан қуйидагиларга аниқлик киритилади.
1. Қонуннинг 34-моддасида мактабгача таълим ташкилотлари гуруҳларини тўлдириш ҳақида сўз боради. Унда боғча гуруҳларининг ёшга доир тоифалари келтирилган ва “илк ривожланиш гуруҳи (бир ёшдан уч ёшгача)” деган тоифа қайд этилган.
Ушбу жумла фуқароларни чалғитиб, “болаларни ҳамма боғчаларга бир ёшдан бошлаб бериш мумкин экан” деган нотўғри талқинларни юзага келтирмоқда.
Бироқ Қонуннинг 33-моддасида “Умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларига болаларни қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади” дейилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 391-сон қарори билан тасдиқланган низомнинг 35-бандда эса шундай дейилади: “Давлат мактабгача таълим ташкилотларига 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар қабул қилинади”.
Демак, давлат боғчаларига болаларни қабул қилиш ёши қуйи чегараси 3 ёшлигича қолмоқда.
2. Хусусий боғчаларга болаларни қабул қилиш ва улардан чиқариш эса Вазирлар Маҳкамасининг қарори эмас, нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг устави билан тартибга солинади. Бунда нодавлат мактабгача таълим муассасаси уставида назарда тутилган бўлса ва давлат томонидан қўйилган маълум талабларга жавоб берса, болаларни ҳатто 1 ёшга тўлмаган бўлса ҳам хусусий боғчалар қабул қилиши мумкин.
3. Қонундаги ёш гуруҳлари тоифаланишига оид моддага “бир ёшдан уч ёшгача” сўз бирикмаси киритилишининг сабаби қуйидагилар:
• биринчидан, давлат боғчаларига болаларни қабул қилишда кейинчалик ёш чегараси ўзгарса, Қонунга ўзгартириш киритишдек мураккаб юридик процедуранинг олдини олиш;
• иккинчидан, хусусий боғчаларда гуруҳларни ёшга доир тоифалаш меъёрларини белгилаб бериш.

Ўзбекистон Хавфли юкларни халқаро йўлларда ташиш тўғрисидаги Европа битимига қўшилди
“Халқаро шартномаларга қўшилиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4564-сон, 10.01.2020 й.) қабул қилинди.
✅ Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон:
👉 Хавфли юкларни халқаро йўлларда ташиш тўғрисидаги Европа битимига (Женева, 1957 йил 30 сентябрь);
👉 Хавфли юкларни халқаро йўлларда ташиш тўғрисидаги Европа битимининг 1-моддаси a) бандига ҳамда 14-моддаси 1 ва 3 b) бандларига тузатишлар киритиш тўғрисидаги баённомага (Женева, 1993 йил 28 октябрь) қўшилди.
Шу муносабат билан Транспорт ва Ички ишлар вазирликлари мазкур халқаро шартномаларни амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли органлар этиб белгиланди.

Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси бўйича фойда солиғи ставкалари миқдори

Ўн тўрт ёшга етмаган бемор болани парваришлаш учун унинг онасига, она бўлмаган ёки бетоб бўлганда бошқа оила аъзоларига ўн тўрт календарь кунидан ошмаган муддатга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади.

Хорижда ишлаётганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Департамент қайта ташкил этилди
“Ўзбекистоннинг халқаро иқтисодий ҳамкорлигини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент Фармони (ПФ–5903-сон, 10.01.2020 й.) қабул қилинди.
Фармонга мувофиқ, Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари департаменти Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти этиб қайта ташкил этилди.
Департаментга бир қатор қўшимча вазифалар юклатилди.
Жумладан, Департамент миллий иқтисодиётнинг муҳим вазифаларини ҳал этиш ҳамда уни барқарор ривожлантиришга қаратилган интеграциялашув имкониятларини кенгайтириш ишларини мувофиқлаштиради.
Фармонга мувофиқ, бир қатор вазирлик ва идоралар марказий аппарати тузилмасида ходимлар умумий чекланган сони доирасида Ўзбекистон иқтисодиётининг жаҳон иқтисодий тизимига интеграциялашуви масалалари билан шуғулланувчи таркибий бўлинмалар ташкил этилади.

Ўзбекистоннинг ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш бўйича Дастур тасдиқланди
“2020–2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4565-сон, 10.01.2020 й.) қабул қилинди.
Қарор билан 2020–2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури тасдиқланди.
Дастур, жумладан, ОТМлар, болалар мусиқа ва санъат мактабларини, тиббиёт муассасаларини, автомобиль йўллари, кўприклар ҳамда йўл ўтказгичларини ва бошқаларни қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича манзилли дастурларни ўз ичига олади.
Дастурни амалга ошириш учун жами 48 598,9 млрд сўм маблағ ажратилиши белгиланди.
Қарорга кўра, йўл қурилиши ишларини амалга ошириш учун зарур бўлган йўл битумини марказлаштирилган ҳолда етказиб бериш тартиби бекор қилинди ва унинг белгиланган тартибда фақат пудрат ташкилотлари томонидан сотиб олиниши белгиланди.

🗓 12 январь (2017 йил)
Президент Фармонига кўра, “Ургут”, “Ғиждувон”, “Қўқон” ва “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зоналарини ташкил этилган.
Маълумот учун, ҳозирги кунда мамлакатимизда 21 та эркин иқтисодий зона фаолият юритиб келмоқда.

✅ Қуйидаги шахслар протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан бепул таъминланиш ҳуқуқига эга:
👉 пенсия ёшидаги муҳтож шахслар;
👉 16 ёшгача бўлган ногиронлиги бўлган болалар;
👉 16 ёшдаги ва ундан катта ёшдаги ногиронлиги бўлган шахслар.

Атторлик-пардоз товарларини сотишда товарлар целлофан ёки фирма лентаси билан ўралган ҳолда берилган тақдирда харидорга ўрамдаги буюмни целлофан ёки фирма лентасини ечиш йўли билан текшириб кўриш тавсия қилиниши керак.
Товарнинг аэрозоль идишининг соз ҳолатдалиги товар сотувчи томонидан харидор иштирокида текширилади.

Кам таъминланган оилаларга мансуб бўлган ўқувчилар қуйидаги қишки кийимлар билан бепул таъминланади:
👉 пальто ёки куртка;
👉 этик;
👉 телпак;
👉 қўлқоп.

Айрим тиббий маълумотномалар энди ДХМлар орқали берилади
“Давлат тиббиёт муассасалари томонидан фуқароларга маълумотномалар бериш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (18-сон, 10.01.2020 й.) қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 апрелдан бошлаб фуқароларнинг Руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳамда Наркология диспансери ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисидаги маълумотнома Давлат хизматлари марказлари ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тақдим этилади.
✅ Шунингдек, 2020 йил 1 апрелдан бошлаб:
👉 Руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳамда Наркология диспансери томонидан фуқароларнинг ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисидаги маълумотномани тўғридан-тўғри бериш амалиёти бекор қилинади;
👉 Наркология ва руҳий касалликларга чалинган фуқаролар ҳисоби фақат электрон шаклда юритилади.
2020 йил 1 мартгача давлат хизматларини кўрсатиш учун зарур бўлган автоматлаштирилган электрон ахборот тизими ишлаб чиқилади.
Қарор билан фуқароларнинг Руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳамда Наркология диспансери ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш бўйича маъмурий регламентлар тасдиқланди.

Қонунчиликка кўра, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокими Президент томонидан тайинланади ҳамда лавозимидан озод этилади.
Бунда номзодлар Президент томонидан тегишли халқ депутатлари Кенгашларидаги партия гуруҳларининг ҳар бири билан маслаҳатлашувлар ўтказилганидан сўнг халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашига тасдиқлаш учун тақдим этилади.
Тегишли халқ депутатлари Кенгаши депутатлари умумий сонининг кўпчилик овозини олган вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокими номзоди тасдиқланган ҳисобланади.
Туман, шаҳар ҳокимлари вилоят, Тошкент шаҳар ҳокими томонидан тайинланади ва лавозимидан озод этилади ҳамда тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланади.