Huquqiy axborot
366K subscribers
6.37K photos
472 videos
22 files
14.2K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Биласизми

Транспорт воситасини жарима майдончасига жойлаштириш билан боғлиқ муҳим жиҳатлар

Транспорт воситасини жарима майдонига ким олиб боради?

Жарима майдонига олиб бориш, жойлаштириш ва сақлаш ҳокимликлар томонидан танлаб олинадиган юридик шахслар томонидан амалга оширилади.

Давлат органининг ваколатли ходими ҳамда ҳайдовчи ушланган транспорт воситасини жарима майдонига ҳайдаб боришга ҳақли эмас.

Транспорт воситасини жарима майдонига олиб келиш харажатларини ким тўлайди?

Транспорт воситасини жарима майдонига олиб келиш ва сақлаш харажатларини транспорт воситаси ҳайдовчиси, эгаси ёки эгасининг вакили тўлайди.

Тўлов миқдорини ким белгилайди?

Харажатлар учун ҳақ миқдори хизмат кўрсатувчи юридик шахс томонидан тасдиқланади.

Ушбу миқдор ҳокимликлар томонидан белгиланадиган чекланган миқдорлардан юқори бўлиши мумкин эмас.

Тўлов қачон тўланади?

Транспорт воситаси жарима майдонидан чиқарилаётганда тўланади.

Бунда, тўланган сумма бўйича назорат-касса машинаси ёки ҳисоб-китоб терминалининг чеки мажбурий тарзда берилиши шарт.

Транспорт воситаси қачон эгасига қайтарилади?

Транспорт воситасини ушлаш сабаблари бартараф этилган ҳамда кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўлангандан кейин, ваколатли шахснинг ёзма рухсатномаси асосида эгасига қайтарилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси: нималар ўзгарди?

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
Қонунчиликка кўра, Сенат аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тенг миқдорда — 6 кишидан сайланади.

Сенатнинг 16 нафар аъзоси фан, санъат, адабиёт, ишлаб чиқариш соҳасида ҳамда давлат ва жамият фаолиятининг бошқа тармоқларида катта амалий тажрибага эга бўлган ҳамда алоҳида хизмат кўрсатган энг обрўли фуқаролар орасидан Президент томонидан тайинланади.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, маҳаллий Кенгашнинг сайлов куни 25 ёшга тўлган ҳамда камида 5 йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаётган депутати Сенат аъзолигига сайланиш учун номзод бўлиши мумкин.

Сенат аъзоларининг сайлови Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайланганидан кейин 1 ойдан кечиктирмай ўтказилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Янги Солиқ кодексига асосан 10 дан ортиқ ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

“Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди.

Қонунга мувофиқ, Солиқ кодекси қабул қилиниши муносабати билан 10 дан ортиқ қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Жумладан, “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчага кўра, фойдали қазилмаларни қидириш, разведка қилиш ва қазиб олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия олган ер қаъридан фойдаланувчилар имзоли бонус ва тижоратбоп топилма бонусини тўлайди.

Имзоли бонус ер қаъридан фойдаланувчининг тегишли лицензия асосида фойдали қазилмаларни аниқлаш ва разведка қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун бир марталик қатъий белгиланган тўловидир.

Шунингдек, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонундан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида маҳаллий солиқлар бўйича имтиёзлар белгилашга оид ваколати чиқарилди.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи

🗓 9 январь (2018 йил)

Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринаси тасдиқланган.

Доктрина ҳарбий соҳада Ўзбекистон миллий хавфсизлигини таъминлашга доир принциплар ва ёндашувларни белгилайди.

Доктринага кўра, мамлакат мудофаасига ва Қуролли Кучларга раҳбарликни Ўзбекистон Президенти — Ўзбекистон Қуролли Кучларининг Олий бош қўмондони амалга оширади. У Ўзбекистон мудофаа сиёсатининг ва ҳарбий қурилишининг асосий йўналишларини белгилайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Айрим беморлар дори воситалари билан бепул таъминланади

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ҳайдовчиларга ҳаракатланиш тезлиги билан боғлиқ қуйидаги ҳаракатлар тақиқланади:

👉 тезликни мазкур транспорт воситасининг техник тавсифномасида кўрсатилган энг юқори тезликдан ошириш;

👉 тезликни транспорт воситасига ўрнатилган “Тезлик чекланган” таниқлик белгисида кўрсатилганидан ошириш;

👉 зарурият бўлмаганда жуда паст тезликда ҳаракатланиб, бошқа транспорт воситаларига халақит бериш;

👉 йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш зарурияти бўлмаганда кескин тормоз бериш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
Рентген диагностикасида, флюрографияда, визуал назоратли ротацион рентген терапияси қурилмасида бевосита банд бўлган ходимларнинг кунлик иш вақти 5 соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

Каналга уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

2020 йил 1 мартдан тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига баҳо бериш тизими жорий этилади

“Республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига баҳо бериш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (8-сон, 08.01.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 мартдан бошлаб республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига баҳо бериш тизими жорий этилади.

2020 йил 1 мартга қадар тадбиркорликни ривожланганлик даражаси кўрсаткичларини ҳисоблаш ва баҳолаш бўйича “BUSINESS INDICATOR” автоматлаштирилган онлайн ахборот тизими ишга туширилади.

Ушбу тизимни ишлаб чиқиш, унга техник хизмат кўрсатиш юзасидан, истисно тариқасида, тендер (танлов) савдоларини ўтказмасдан энг яхши таклифларни саралаб олиш йўли билан шартнома тузилади.

Қарор билан Республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

Низомга кўра, баҳолаш ярим йиллик ва йил якуни бўйича ўтказилади.

Баҳолаш натижасида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек туман ва шаҳарлар рейтинги тузилади, рейтингда юқори кўрсаткичларга эга ҳудуддаги ташкилотлар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари бошқарув ходимлари моддий рағбатлантирилади.

Баҳолаш Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
Темир йўл транспортидаги ҳар бир йўловчи ўзи билан бирга 36 кг дан ошмаган қўл юки олиб юриш ҳуқуқига эга. Икки ўринли купе вагонларида 50 кг қўл юки олиб юрилишига рухсат этилади.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Президент Шавкат Мирзиёев давлат хизматлари кўрсатиш самарадорлигини ошириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Барча давлат хизматлари электрон шаклга ўтказилиши ва маълумотлар рақамлаштирилиши лозимлиги таъкидланди.
Электрон давлат хизматларидан фойдаланувчилар сонини йил якунигача 5 бараварга ошириш, 2025 йилгача тўлиқ электрон хизмат кўрсатишга ўтиш мақсад қилиб қўйилди.
Шу йил 1 июлгача ҳамма хизматлар учун ягона бўлган электрон рақамли имзо ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берилди.
www.president.uz/uz/3263
--
Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по повышению эффективности оказания государственных услуг.
Отмечена необходимость перевода всех государственных услуг в электронную форму и цифровизации данных.
Поставлена цель увеличить число пользователей электронными госуслугами в не менее чем 5 раз до конца текущего года, а к 2025 году полностью перейти на электронное обслуживание.
Поручено разработать до 1 июля нынешнего года единую для всех услуг ЭЦП.
www.president.uz/ru/3263
#Кун_тарихи

🗓 10 январь (2000 йил)

Ўзбекистон Республикаси истеъмолчиларига газ етказиб бериш қоидалари тасдиқланган.

Қоидаларга мувофиқ:
👉 совуқ тушган даврда аҳолини ва коммунал-маиший истеъмолчиларни газ билан узлуксиз таъминлаш учун корхоналарни ёқилғининг захира турларига ўтказиш жадваллари тузилади;
👉 тасдиқланган жадваллар барча манфаатдор ташкилотларга жўнатилади;
👉 газ етказиб беришнинг режалаштирилган ҳажмлари аҳоли ва коммунал-маиший истеъмолчиларнинг меъёрдаги газ истеъмолини таъминламаган тақдирда Вазирлар Маҳкамаси рухсати билан газ таъминоти ташкилоти томонидан ушбу жадваллар амалга киритилади;
👉 жадвалга киритилган корхоналар ва ташкилотлар ёқилғининг камаймайдиган захирасига эга бўлиши ва совуқ тушган даврда ундан фойдаланишга ўтиши керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Хусусий тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатиладиган бепул тиббий хизматлардан қандай фойдаланиш мумкин?

Президент қарорига мувофиқ хусусий тиббиёт муассасалари 2022 йилнинг 1 январига қадар барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилган.

Бунда бўшаган маблағлар, шу жумладан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул тиббий хизматлар кўрсатишга йўналтирилиши лозимлиги белгилаб қўйилган.

Хусусий тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатиладиган бепул тиббий хизматлардан (стоматология ва косметология хизматларидан ташқари) фойдаланиш учун шахсни ва ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламга мансубликни тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлиги (масалан, I гуруҳ ногиронлиги тўғрисидаги маълумотнома) асос бўлади.

Бепул тиббий хизматларнинг турлари ва ҳажми хусусий тиббиёт муассасалари томонидан мустақил равишда белгиланади.

Бунда бепул тиббий хизматлар ҳажми ва сарфланадиган маблағлар миқдори солиқ имтиёзлари тақдим этилиши натижасида ҳақиқатда бўшаган жами маблағларнинг 25 фоизидан кам бўлмаслиги лозим (масалан, имтиёз натижасида 100 млн сўм маблағ қолса, шунинг 25 млн сўми бепул хизмат кўрсатиш учун сарфланади).

Тиббий хизматлар ойма-ой тақсимот асосида навбат бўйича кўрсатилади.

Хусусий тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатилиши режалаштирилган бепул тиббий хизматлар йиллик ҳажмининг ойма-ой тақсимоти муассасага кириш ёки мижозлар учун кўринадиган жойда жойлаштирилиши лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

2020–2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастури тасдиқланди

“Ўзбекистоннинг 2020–2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-4563-сон, 09.01.2020 й.) қабул қилинди.

Қарор билан Ўзбекистоннинг 2020–2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастури тасдиқланди.

Дастурда, жумладан, қуйидагилар назарда тутилган:
👉 850,5 трлн сўм инвестициялар, шу жумладан 35,5 млрд АҚШ доллари миқдоридаги хорижий инвестицияларни ўзлаштириш;
👉 206 та янги ишлаб чиқариш қувватлари ва 31 мингдан зиёд иш ўринлари яратиш.

Қарорга кўра, Ўзбекистон номидан ёки кафолати остида ташқи қарзни жалб этиш бўйича 2020 йилда янги имзоланадиган шартномалар доирасидаги лойиҳалар “2020 йил учун Ўзбекистоннинг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун билан белгиланган чегаравий ҳажмлар доирасида аниқланади.

Шунингдек, қиймати 50 млн АҚШ долларидан ошадиган ва хорижий инвесторнинг улуши 50 фоиздан кам бўлмаган инвестиция лойиҳалари доирасида ишлаб чиқариш майдонидан ташқаридаги зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини бюджет маблағлари ҳамда молиялаштиришнинг бошқа ички манбалари ҳисобидан қуриш тартиби мазкур инвестиция лойиҳалари қуйидаги талабларга мос келган тақдирда қўлланилади:
👉 лойиҳанинг иқтисодий самарадорлиги мавжудлиги;
👉 Урбанизация агентлигининг лойиҳани сўралаётган ер участкасида жойлаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси мавжудлиги;
👉 лойиҳанинг лойиҳаолди ҳужжатига давлат экология экспертизасининг ижобий хулосаси мавжудлиги (зарур ҳолларда).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Нукусда Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази филиали ташкил этилди

Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг Нукус минтақавий филиали фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (11-сон, 09.01.2020 й.) қабул қилинди.

Қарор билан Нукус шаҳрида Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази минтақавий филиали ташкил этилди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирга қадар Марказнинг Қарши, Самарқанд, Фарғона шаҳарларида минтақавий филиаллари мавжуд эди.

Марказ фаолиятининг асосий йўналишларидан бири жисмоний имкониятлари чекланган болалар ҳамда ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан хатарли гуруҳларга кирадиган болаларнинг ижтимоий мослашуви муаммоларини ўрганиш, ушбу муаммоларни ҳал этиш юзасидан мақсадли комплекс дастурларни ишлаб чиқиш
ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Боғча ёши ўзгардими?

Яқинда қабул қилинган “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги Қонун юзасидан турли саволлар берилмоқда. Улар орасида энг кўп сўралаётгани “боғчага болаларни қабул қилишда қуйи ёш чегараси ўзгардими?” деган савол бўляпти.

Шу муносабат билан қуйидагиларга аниқлик киритилади.

1. Қонуннинг 34-моддасида мактабгача таълим ташкилотлари гуруҳларини тўлдириш ҳақида сўз боради. Унда боғча гуруҳларининг ёшга доир тоифалари келтирилган ва “илк ривожланиш гуруҳи (бир ёшдан уч ёшгача)” деган тоифа қайд этилган.

Ушбу жумла фуқароларни чалғитиб, “болаларни ҳамма боғчаларга бир ёшдан бошлаб бериш мумкин экан” деган нотўғри талқинларни юзага келтирмоқда.

Бироқ Қонуннинг 33-моддасида “Умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларига болаларни қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади” дейилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 391-сон қарори билан тасдиқланган низомнинг 35-бандда эса шундай дейилади: “Давлат мактабгача таълим ташкилотларига 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар қабул қилинади”.

Демак, давлат боғчаларига болаларни қабул қилиш ёши қуйи чегараси 3 ёшлигича қолмоқда.

2. Хусусий боғчаларга болаларни қабул қилиш ва улардан чиқариш эса Вазирлар Маҳкамасининг қарори эмас, нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг устави билан тартибга солинади. Бунда нодавлат мактабгача таълим муассасаси уставида назарда тутилган бўлса ва давлат томонидан қўйилган маълум талабларга жавоб берса, болаларни ҳатто 1 ёшга тўлмаган бўлса ҳам хусусий боғчалар қабул қилиши мумкин.

3. Қонундаги ёш гуруҳлари тоифаланишига оид моддага “бир ёшдан уч ёшгача” сўз бирикмаси киритилишининг сабаби қуйидагилар:
биринчидан, давлат боғчаларига болаларни қабул қилишда кейинчалик ёш чегараси ўзгарса, Қонунга ўзгартириш киритишдек мураккаб юридик процедуранинг олдини олиш;
иккинчидан, хусусий боғчаларда гуруҳларни ёшга доир тоифалаш меъёрларини белгилаб бериш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ўзбекистон Хавфли юкларни халқаро йўлларда ташиш тўғрисидаги Европа битимига қўшилди

“Халқаро шартномаларга қўшилиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4564-сон, 10.01.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон:

👉 Хавфли юкларни халқаро йўлларда ташиш тўғрисидаги Европа битимига (Женева, 1957 йил 30 сентябрь);
👉 Хавфли юкларни халқаро йўлларда ташиш тўғрисидаги Европа битимининг 1-моддаси a) бандига ҳамда 14-моддаси 1 ва 3 b) бандларига тузатишлар киритиш тўғрисидаги баённомага (Женева, 1993 йил 28 октябрь) қўшилди.

Шу муносабат билан Транспорт ва Ички ишлар вазирликлари мазкур халқаро шартномаларни амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли органлар этиб белгиланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси бўйича фойда солиғи ставкалари миқдори

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot