Huquqiy axborot
365K subscribers
6.37K photos
473 videos
22 files
14.2K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–572-сон, 22.10.2019 й.)

Қонунга мувофиқ, кредиторларни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш кучайтирилиши ва тадбиркорлик фаолиятини молиялаштириш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан 10 дан ортиқ қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди.

Хусусан, Солиқ кодексига киритилган қўшимчага кўра солиқ тўловчига солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома билан бир вақтда давлат солиқ хизмати органи томонидан солиқ қарзи белгиланган муддатда қопланмаган тақдирда ундирув қарздорнинг мол-мулкига қаратиладиган миқдордаги солиқ қарзи суммасини кўрсатган ҳолда гаров реестрига ёзув киритилади. Ёзув солиқ қарзи тўлиқ қопланганидан ёки ҳисобдан чиқарилганидан кейин гаров реестридан ўчирилади.

Илгари Кодексда мазкур қоида назарда тутилмаган эди.

Қонун расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Валютани тартибга солиш тўғрисидаги Қонун (янги таҳрири) Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–573-сон, 22.10.2019 й.)

Қонунга мувофиқ, Марказий банк валютани тартибга солувчи давлат органи ҳисобланади.

Марказий банк ўз ваколати доирасида:
👉 норезидентлар томонидан Ўзбекистон ҳудудида, шунингдек резидентлар томонидан Ўзбекистон ҳудудида ва унинг ташқарисида амал қилиниши мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилади;
👉 валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларини белгилайди;
👉 валюта биржалари фаолиятини лицензиялайди ва тартибга солади ҳамда қатор бошқа вазифаларни амалга оширади.

Ўзбекистон ҳудудида чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш бўйича операцияларда валюта курси чет эл валютасига бўлган талаб ва таклифдан келиб чиқиб, шартномавий асосда белгиланади.

Сўмнинг чет эл валютасига нисбатан курсини аниқлашда фақат бозор механизмларидан фойдаланилади.

Қонунга кўра, резидентлар Ўзбекистондаги ёки республикадан ташқаридаги банклардаги ўз ҳисобварақларидан Ўзбекистон банкларидаги ўз ҳисобварақларига чет эл валютасини чекловларсиз ўтказиш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон ҳудудида резидентлар ва норезидентлар томонидан чет эл валютасини сотиб олиш ҳамда сотиш фақат Ўзбекистон банклари орқали, банклараро валюта бозорида чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш фақат Ўзбекистон банклари ва Марказий банк томонидан амалга оширилади.

Қонунга кўра, Марказий банк, Ҳисоб палатаси, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистонда валютани назорат қилувчи органлардир.

Қонун расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
Қонунчиликка мувофиқ, газ бўлмайдиган ҳудудларда аҳоли кўмир маҳсулоти билан узлуксиз равишда таъминланади.

Бунинг учун қуйидагилар амалга оширилади:

👉 қиш мавсумида газ бўлмайдиган ҳудудларга етарли миқдорда кўмир етказиб бериш бўйича тегишли ҳужжатлар тасдиқланади (Вазирлар Маҳкамаси – вилоят ҳокимликлари – туман ҳокимликлари);

👉 туман ҳокимлиги томонидан тасдиқланган аҳолини кўмир билан таъминлашга оид жадвал маҳалла фуқаролар йиғинига етказилади;

👉 маҳалла фуқаролар йиғини келиб тушган аризаларга мувофиқ кўмирни сотиб олиш бўйича реестрни шакллантиради ва уни кўмир омборларига етказиб беради;

👉 кўмир омборлари маҳалла фуқаролар йиғини томонидан тақдим этилган реестрга ва тасдиқланган жадвалга асосан аҳолини кўмир маҳсулоти билан Молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган нархлар асосида узлуксиз таъминлаш чораларини кўради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Сайлов_2019
Оммавий ахборот воситаларининг вакиллари сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир барча тадбирларни ёритиш, сайлов куни овоз бериш биноларида ҳозир бўлиш, шу жумладан овозларни санаб чиқиш чоғида ҳозир бўлиш ҳуқуқига эга.

Оммавий ахборот воситалари вакилларининг ваколатлари Марказий сайлов комиссияси, вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссиялари томонидан берилган ҳужжатлар билан тасдиқланган бўлиши керак.

Бошқа давлатларнинг оммавий ахборот воситалари вакилларини Марказий сайлов комиссияси аккредитациядан ўтказади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (887-сон, 21.10.2019 й.) билан Патент вакиллари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, интеллектуал мулк соҳасида мутахассисларни тайёрлаш ТДЮУда магистратура йўналишининг “Интеллектуал мулк ҳуқуқи” ихтисослиги бўйича амалга оширилади, уларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошриш эса Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан амалга оширилади.

Бундан ташқари эндиликда, патент вакиллигига номзодни аттестациядан ўтказиш жараёни аудио ва видеоёзувда ёзилади, шунингдек Интеллектуал мулк агентлигининг расмий веб-сайтида реал вақт режимида трансляция қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (889-сон. 21.10.2019 й.)

Қарорга мувофиқ, фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ҳукуматнинг 10 га яқин қарорларига ўзгартиришлар киритилди.

Хусусан, Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартиришларга кўра, банд шахсларга иш стажи давлат солиқ хизмати органлари томонидан бериладиган:

👉 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун – Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари;

👉 2019 йил 1 январдан кейинги давр учун – ягона ижтимоий тўлов тўланганлиги тўғрисидаги маълумотномалар бўйича белгиланади.

Ҳозирга қадар фақат Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланганлиги тўғрисидаги маълумотномалар бўйича белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотларни реклама қилишга йўл қўйилмайди

Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисидаги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–574-сон, 23.10.2019 й.).

Қонунга мувофиқ, она сути билан озиқлантиришни тарғиб қилиш соғлиқни сақлаш органлари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан аҳоли ўртасида мунтазам равишда ахборот-тушунтириш тадбирларини ўтказиш орқали амалга оширилади.

Шунингдек, болаларни она сути билан озиқлантириш учун шароит яратиш мақсадида давлат муассасаларида, ташкилотларида, автовокзаллар, аэропортлар, темир йўл вокзаллари, маданий-кўнгилочар муассасаларда махсус жойлар ажратилади.

Қонунга кўра, болалар учун она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотларни реклама қилишга йўл қўйилмайди.

Она сутининг ўрнини босувчи маҳсулот тўғрисидаги ҳар қандай ахборот она сутининг фойдаси ва афзаллиги тўғрисидаги кўрсатмани ўз ичига олган бўлиши керак.

Шу билан бирга, Қонунга кўра гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар учун ишлаб чиқариладиган ҳамда олиб кириладиган, Ўзбекистон ҳудудида сотиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари сертификатлаштирилиши ҳамда сифат ва хавфсизлик талабларига мувофиқ бўлиши керак.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Озиқ-овқат хавфсизлиги давлат сиёсати ишлаб чиқилади

Президент Фармони билан Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегияси тасдиқланди.

Фармонга мувофиқ, Стратегияни амалга оширишнинг устувор йўналишларидан бири озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш, талаб этиладиган миқдордаги озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришни назарда тутувчи озиқ-овқат хавфсизлиги давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва жорий этишдан иборат.

Шунингдек, Фармон билан Стратегияни амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш таркиби тасдиқланди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг ишчи органи этиб белгиланди.

Мувофиқлаштирувчи кенгаш Стратегиянинг тўлиқ, ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этади ҳамда белгиланган индикаторларга эришиш устидан доимий мониторинг олиб боради.

Шу билан бирга, мазкур Фармонда назарда тутилган вазифаларнинг тўлиқ ва ўз муддатларида бажарилишини таъминлаш мақсадида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тузилмасида масъул бошқарма ташкил этилади.

Фармонга кўра, Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги таркибига ўтказилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Оҳангаронда чорвачиликни ривожлантириш бўйича лойиҳалар амалга оширилади

Тошкент вилояти Оҳангарон туманида чорвачиликни ривожлантириш тўғрисида Ҳукумат қарори (890-сон, 23.10.2019 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Тошкент вилояти Оҳангарон туманида 2019-2021 йилларда қорамолчиликни ривожлантириш бўйича 13 та ҳамда қўйчиликни ривожлантириш бўйича 10 та лойиҳа амалга оширилади, натижада 1728 та иш ўрни ташкил этилади.

Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида чорва молларини сақлаш ҳамда озуқабоп экинлар етиштириш учун зарур ер майдонлари тўғридан-тўғри Оҳангарон тумани ҳокимининг қарорлари асосида ажратиб берилади.

Шунингдек, мазкур лойиҳалар учун белгиланган тартибда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан компенсация ва кафилликлар берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Википедия”га ўзбек спортчилари ҳақида маълумотлар жойлаштирилади

Ҳукумат қарори (888-сон, 21.10.2019 й.) билан 2019–2021 йилларда Интернет жаҳон ахборот тармоғида миллий контентни янада ривожлантириш бўйича комплекс дастур тасдиқланди.

Дастур миллий веб-ресурслар сонини ўсиши, уларни Интернет тармоғида илгари суриш ва оммалаштириш учун шароит яратиш каби қатор масалаларни назарда тутади.

Дастурга мувофиқ, мактабларда “Информатика” фани дастури ва ўқитиш методологияси илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда қайта кўриб чиқилади.

Шунингдек, Ўзбекистон Миллий кино фонди веб-сайти ҳамда Миллий фильмлар веб-портали яратилади.

Дастурга кўра, “Википедия” интернет энциклопедиясига Ўзбекистоннинг машҳур спортчилари ва спорт ташкилотлари фаолияти тўғрисида маълумотлар жойлаштирилади.

Интернет тармоғининг UZ доменида фойдали таълимий-маърифий ва мавзули веб-ресурсларни яратувчи муаллифлар ва дастурчиларни рағбатлантириш мақсадида болалар ва ўсмирлар учун яратилган интернет-лойиҳалар республика танлови ўтказилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Ўзбекистон тарихда биринчи бор Топ-10 ликка кирди!

Жаҳон банкининг нуфузли “Бизнес юритиш” халқаро рейтингида Ўзбекистон 7 та поғонага кўтарилди ва 69-ўринни эгаллади.

Энг қувонарлиси эса, Адлия вазирлиги ва Давлат хизматлари агентлиги масъул бўлган “Бизнесни рўйхатдан ўтказиш” кўрсаткичи бўйича дунёнинг 190 та давлатлари ичида 8-ўринни эгаллаб, биринчи бор Ўзбекистон тарихида Топ-10 ликка кирдик.

Бизнесни юритишни енгиллаштириш бўйича олдимизда улкан марралар ва масъулиятли ишлар турибди.

Бу борада барчамизга омад ёр бўлсин!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
2006 йил 6 декабрдаги Қонунга мувофиқ 25 октябрь Ички ишлар идоралари ходимлари куни этиб белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Оилавий тадбиркорлик бўйича лойиҳалар ваколатли банклар орқали кредитланади

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни кредитлаш тартибини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 январдан бошлаб:

👉 кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик, аҳолининг ўзини ўзи банд қилишни ривожлантириш, аёллар учун имкониятларни ошириш ва ёш авлодни қўллаб-қувватлашга қаратилган давлат дастурлари доирасидаги лойиҳаларни кредитлаш Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкаси бўйича устувор равишда АТ Халқ банки, “Микрокредитбанк” АТБ ва “Агробанк” АТБ (ваколатли банклар) орқали амалга оширилади;

👉 кичик бизнес, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, хотин-қизлар ва ёш авлод ташаббусларига ваколатли банклар томонидан ажратилган кредитлар бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун компенсация ва субсидиялар беришга рухсат этилади;

👉 мазкур дастурларни молиялаштириш учун тегишли жамғармалар томонидан ажратиладиган ресурсларнинг 2020-2022 йилларда сўндириладиган қисми ҳар ойда ваколатли банкларга дастурлар доирасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун йўналтирилади, бунда ресурслар бўйича фоиз ставкаси қайта молиялаштириш ставкасидан 4 фоиз паст қилиб белгиланади.

Қарорга кўра, шунингдек, барча ҳудудларда “банк хизматлари офислари”нинг кенг тармоғи яратилади, ахборот технологияларини қўллаш орқали янги банк хизматлари ҳамда “модулли” кредитлаш асосида янги кредит турлари жорий қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Ички ишлар идоралари ходимларига табрикнома

Адлия вазирлиги жамоаси 25 октябрь Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан ички ишлар органларининг барча ходимларини, шунингдек, хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларини, фахрийларни самимий муборакбод этади.

Ички ишлар идоралари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган сифатида қонун устуворлигини таъминлашда муҳим вазифаларни бажариб келмоқда. Шу нуқтаи назардан ушбу тизимнинг ислоҳотлар барқарорлигини таъминлашдаги фидокорона ва машаққатли хизматлари юксак эътирофга лойиқ.

Юртимизда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашдек шарафли хизматларингизда улкан зафарлар ёр бўлсин.

Ҳурмат билан Адлия вазирлиги жамоаси

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

“Дон, ун ва нон етказиб бериш тизимига бозор механизмларини тўлиқ жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Валюта тушуми муддатларини кечиктирган экспортёрларга жарима бўйича имтиёзлар белгиланди

Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (ПФ–5856-сон, 24.10.2019 й.).

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, чет эллардан хорижий валютадаги тушумнинг келиб тушиши муддатларини кечиктиришга йўл қўйган экспортёрлар, шунингдек, товарларнинг республикага олиб кирилишини ва уларнинг «эркин муомалага чиқариш» режимида расмийлаштирилишини, ишлар ва хизматлар кўрсатишни белгиланган муддатларда таъминламаган импортёрлар томонидан жарималар тўлашда айрим имтиёзлар белгиланди.

Жумладан, валюта маблағларининг келиб тушиши ёки республикага товарларни олиб кириш ҳамда “эркин муомалага чиқариш” режимида расмийлаштириш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш:
👉 агар жаримани қўллаш масаласини кўриб чиқиш пайтига келиб таъминланган бўлса – жарима қўлланилмайди;
👉 агар суднинг жаримани қўллаш тўғрисидаги қарорини ижро этиш пайтига келиб таъминланган бўлса – қўлланилган жарима тўланмайди;
👉 агар жарима қўлланилгандан кейин 90 кунлик муддат ичида таъминланган бўлса – тўланган жарима Давлат бюджетидан қайтариб берилиши лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомга кўра, мактабда таътилларнинг (каникул) муддатлари қуйидагича белгиланган:

👉 кузги таътил — 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун;

👉 қишки таътил — 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун;

👉 баҳорги таътил — 21 мартдан бошлаб 7 календарь кун;

👉 ёзги таътил — охирги босқичли назорат синови ўтказилган кундан (босқичли назорат ўтказилмайдиган синфлар учун ўқув йили тугаган кундан кейинги кундан) бошлаб 1 сентябргача.

Таътилнинг охирги куни байрам (ишланмайдиган) кунга тўғри келиб қолган тақдирда, дарс машғулотлари кейинги иш кунидан бошлаб давом эттирилади.

I синф ўқувчилари учун февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Сув тежовчи технологияларни қўллаганларга субсидиялар тақдим этилади

Қишлоқ хўжалигида сув тежовчи технологияларни жорий этишни рағбатлантириш механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида Президент қарори қабул қилинди (ПҚ–4499-сон, 25.10.2019 й.).

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 январдан:
👉 сув тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини, шунингдек, уларни харид қилиш ва қуришга ажратиладиган банк кредитлари бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар тақдим этилади;
👉 бюджет маблағларини олувчилар билан тузиладиган импорт шартномаларини мажбурий экспертизадан ўтказиш ва рўйхатга олиш талаби сув тежовчи технологияларни жорий этиш доирасида тузиладиган импорт шартномаларига татбиқ этилмайди;
👉 ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарини Давлат бюджети ҳисобидан молиявий қўллаб-қувватлаш тартиби бекор қилинади.

Қарорга кўра, шунингдек, 2022 йил 1 январдан:
👉 пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштириш учун насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қилган электр энергияси қийматини Давлат бюджетидан субсидиялар ҳисобига қоплаш тартиби фақат сув тежовчи технологияларни жорий этган ишлаб чиқарувчиларга татбиқ этилади;
👉 қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари томонидан сув хўжалиги ташкилотларининг суғориш қудуқлари ва вертикал дренаж қудуқларидан экинларни суғоришга сув тежовчи технологияларни қўллаш шарти билан рухсат этилади.

Шу билан бирга, қарорга мувофиқ, 2020-2030 йилларда сув хўжалигини ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилади.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги ПФ-5742-сон Фармони билан 2019 — 2022 йиллар давомида қишлоқ хўжалиги ерларида сув тежовчи технологияларни жорий қилишнинг прогноз кўрсаткичлари тасдиқланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
Қонунчиликка кўра, иш қидираётган шахслар хусусий бандлик агентликлари олдида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

👉 ишга жойлаштиришга кўмаклашиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартнома бажарилишининг бориши ҳақида ахборот олиш;

👉 хусусий бандлик агентлиги томонидан шартнома шартлари бажарилмаган тақдирда ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда, хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартноманинг бекор қилинишини талаб қилиш;

👉 хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартнома хусусий бандлик агентлигининг айби билан бекор қилинганлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрни қопланишини ва маънавий зиён компенсация қилинишини талаб қилиш;

👉 ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган тақдирда тегишли давлат органларига, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотларга, хусусий бандлик агентликларининг бирлашмаларига ёки судга мурожаат қилиш.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Боғчага болани қўйишда кимларга имтиёзлар берилади?

👉 ногирон бўлган шахсларнинг болалари;
👉 уч нафар ёки ундан кўп болалари бўлган оилаларнинг болалари;
👉 ҳарбий хизматчиларнинг ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг болалари;
👉 талабалар ва педагогларнинг болалари;
👉 етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;
👉 бошқа муассасалардан ўтказилган болалар;
👉 акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болалар.

Бунда мазкур рўйхатдаги болаларга боғчада бўш ўринлар мавжуд бўлганда биринчи навбатда йўлланма берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot