Huquqiy axborot
361K subscribers
6.44K photos
526 videos
22 files
14.4K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Биласизми
Маиший истеъмолчиларга электр энергияси ва табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш замонавий ускуналарини харид қилиш, ўрнатиш, рўйхатдан ўтказиш, даврий давлат қиёслови ва пломбалаш тегишли равишда ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ва газ таъминоти ташкилотлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
Фуқароларнинг 26 ёшга тўлмаган фарзандларини Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиши учун йўналтириладиган даромад суммалари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилинган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
Шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам мулкий шакли ва бошқарувидан қатъи назар барча тиббиёт муассасаларида аҳолига бепул кўрсатилади.

Ҳаёт учун хавф туғдирувчи ҳолатларда тиббиёт муассасаларига шошилинч тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган шахсларга малакали тиббий ёрдам кўрсатишни рад этиш тақиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
Маиший қўлланиш учун суюқлик ва газ ҳисоблагичлари, шунингдек барча турдаги электр энергияси ҳисоблагичлари 48 ойда бир марта текширувдан ўтказилиши лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (650-сон, 07.08.2019 й.) билан Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва Агентлик ҳузуридаги Капитал бозорини ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармаси тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.

Агентлик қимматли қоғозлар бозори ва лотереялар ташкил этиш фаолиятини тартибга солиш, шунингдек корпоратив бошқарувни ривожлантириш бўйича ваколатли давлат органи ҳисобланади.

Агентлик фаолиятини мустақил олиб боради ва бевосита Бош вазирга бўйсунади.

Агентликнинг асосий вазифаларидан бири қимматли қоғозлар бозори ва корпоратив бошқарувни шакллантириш, ривожлантириш, назорат қилиш ва тартибга солиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишдан иборат.

Агентлик директори Бош вазир тақдимномасига кўра Президент томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Агентлик ҳузуридаги жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди ва унинг маблағлари Агентликнинг шахсий ғазна ҳисобварақларида жамланади.

Манбаларнинг барча турлари бўйича Жамғарма ҳисоб рақамига тушган даромадларга солиқ солинмайди.

Жамғармани Агентлик директори бошқаради.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Қўшимча квота асосида мактабга қабул қилиш учун тўлов бекор бўлди

Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди (ВМҚ 651-сон қарори, 2019 йил 7 август).

Қарорга мувофиқ, мактабларга қўшимча квота бўйича қабул мактабларнинг имкониятидан келиб чиқиб, тегишли микроҳудуд бўйича асосий квотага тушмаган болалар учун амалга оширилиши белгиланди.

Илгари қўшимча квота – мактабларнинг имкониятидан келиб чиқиб, микроҳудуддан ташқарида истиқомат қилаётган мактаб ёшидаги, микроҳудуд ва микроҳудуддан ташқари мактаб ёшига етмаган (тегишли йилнинг 1 сентябрига қадар 6 ёшга тўладиган), шунингдек, мактабларда таълим бериш тили бўйича бошланғич билим (мулоқот қилиш) кўникмасига эга бўлмаган болалар учун ажратилар эди.

Эндиликда, болаларни мактабларга қўшимча квота асосида қабул қилиш мактаб директорлари томонидан амалга оширилади.

Илгари бу жараён Давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилар эди.

Болаларни мактабларга қўшимча квота бўйича қабул қилиш 10 августдан 31 августга қадар амалга оширилиши белгиланди.

Шунингдек, мактабларга болаларни қўшимча квота бўйича қабул қилишда ундириладиган тўлов бекор қилинди.

Илгари қўшимча квота бўйича мактабларга қабул қилиш учун бир болага нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг ўн бараваридан кам бўлмаган миқдорда йиғим ундирилиши назарда тутилган эди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
Турар жой даҳалари, яъни “турар жой даҳаси”, “турар жой даҳасининг охири” йўл белгилари ўрнатилган ҳудудларда пиёдаларга тротуарлар ҳамда қатнов қисмида ҳаракатланишга рухсат этилади.
Пиёдалар транспорт воситаларининг ҳаракатланишига асоссиз халақит бериши мумкин эмас.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
Ёш оила аъзолари томонидан олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун ўз ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадлари йўналтирилганда даромад солиғидан озод этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
Ҳукуматнинг тегишли қарорига кўра 2024/2025 ўқув йилига қадар ўқувчиларнинг мактабга тасдиқланган шакллардаги мактаб формасида келишлари ихтиёрий ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари талабаларига академик таътил ўқув йилининг ҳар қандай қисмида, қуйидаги муддатларга берилади:

👉 ҳарбий хизматни ўташ учун — қонун ҳужжатларида белгиланган ҳарбий хизматни ўташ муддатига;
👉 саломатлигини тиклаш учун — 12 ой муддатга;
👉 ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек болаларни парвариш қилиш учун — қонун ҳужжатларида белгиланган ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек болаларни парвариш қилиш таътиллари муддатига.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Бухоро вилояти Қоракўл туманида “Халқаро математика мактаби”ни ташкил этиш тўғрсидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди (654-сон, 09.08.2019 й.).

Қарорга мувофиқ, Қоракўл туманидаги 1-сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатига “халқаро математика мактаби” мақоми берилди.

Замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда аниқ ва табиий фанлар, шунингдек, чет тилларини чуқур ўқитиш, ўқувчиларнинг ижодий салоҳиятини намоён қилиш ҳамда уларни республика ва халқаро фан олимпиадаларига қатнашишга тайёрлаш халқаро мактабнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

2019-2020 ўқув йилидан бошлаб мактабнинг 7-синфига 90 нафар ўқувчи қабул қилинади.

Халқаро мактабда математика фанига қизиқувчи хорижий мамлакатлар фуқаролари ҳам шартнома асосида таълим олишлари мумкин.

Шунингдек, ўқувчиларга янада чуқурроқ билим бериш мақсадида халқаро мактабга хорижий мамлакатлардан ҳам ўқитувчиларни ишга қабул қилишга рухсат этилди.

2019-2020 ўқув йилидан бошлаб халқаро мактаб директори, ўринбосарлари ва ўқитувчиларига бюджет маблағалари ҳисобидан 100 фоиз қўшимча устама ҳақ тўланади.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
Мактабларда ўқувчиларга тиббий хизмат кўрсатиш учун тиббиёт муассасалари томонидан тиббиёт ходимлари бириктирилади.

👉 Тиббиёт ходимлари мактаб раҳбарияти ва педагог ходимлар билан бир қаторда даволаш-профилактика тадбирларини ташкил этиш, санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига риоя қилиш, овқатланиш режими ва сифатига, ўқувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва соғломлаштириш учун масъулдирлар.

👉 Бунда мактаб раҳбарияти томонидан тиббиёт ходимларининг фаолият олиб бориши учун зарур шарт-шароитлар (махсус жой, мебель ва тиббий жиҳозлар, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган дори-дармонлар) яратиб берилиши зарур.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
Нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли ва иқтидорли фарзандларини танлов асосида муассасадаги жами тарбияланувчилар, ўқувчилар умумий сонининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда бепул ўқишга қабул қилиш мажбуриятини олади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
Турар жой даҳаларида қуйидагилар тақиқланади:
👉 механик транспорт воситаларини бошқаришни ўргатиш;
👉 двигатели ишлаб турган ҳолда тўхтаб туриш;
👉 рухсат этилган тўла вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларининг махсус ажратилган, йўл белгилари ва (ёки) йўл чизиқлари билан белгиланган жойлардан ташқарида тўхтаб туриши.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори билан Маҳсулотни экспорт қилишда ташиш харажатларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (660-сон, 10.08.2019й.).

Низомга кўра, маҳаллий экспорт қилувчи корхоналарга маҳсулотни экспорт қилишда темир йўл транспортида ташиш бўйича харажатларининг 50 фоизигача қисми давлат бюджети ҳисобидан қопланиши тартиби белгиланди.

Экспортни рағбатлантириш агентлиги манфаатдор субъектларга компенсация тақдим этиш бўйича ваколатли орган этиб белгиланди.

Шунингдек, манфаатдор субъектлар 2019 йил 1 майдан бошлаб экспорт қилган маҳсулотлари бўйича транспорт харажатларининг 50 фоизигача қисмига компенсация олиш учун ариза топшириш ҳуқуқига эга.

Ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилганда ваколатли орган томонидан аризалар 7 иш куни давомида кўриб чиқилади.

Молия вазирлиги ваколатли орган буюртманомасига асосан 3 иш кунида давлат бюджетидан субсидия маблағларини ваколатли органга, ваколатли орган эса ушбу маблағни 3 иш куни мобайнида манфаатдор субъектнинг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказиб беради.
Компенсация берилган манфаатдор субъектларнинг реестри юритиб борилади.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳукумат қарори билан тасдиқланган Низомга асосан манфаатдор субъектларга компенсация тақдим этиш учун:
👉 манфаатдор субъект Ўзбекистонда давлат рўйхатига олинган;
👉 маҳсулотлар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган;
👉 маҳсулотлар Ўзбекистон билан чегарадош бўлмаган мамлакатларга экспорт қилинган (тухум маҳсулоти бундан мустасно);
👉 маҳсулот белгиланган тартибда экспортга расмийлаштирилган;
👉 маҳсулот учун камида 30 фоиз тўловлар тушган ёки банк аккредитиви очилган;
👉 экспорт шартномасида маҳсулотни етказиш харажати манфаатдор субъект зиммасига юкланган ва ушбу харажатлар учун тўловлар ушбу субъект томонидан амалга оширилган бўлиши зарур.

Компенсация олиш учун аризаларга қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши лозим:
👉 экспорт ёки воситачилик шарномаси;
👉 божхона юк декларацияси нусхаси;
👉 манфаатдор субъект билан темир йўл транспортида юкларни ташиш бўйича тузилган шартнома нусхаси;
👉 манфаатдор субъект томонидан темир йўл ташкилотига тўловни амалга оширганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
👉 маҳсулот экспорт қилинган давлат божхона органи ва юкни қабул қилган темир йўл станцияси белгиси қўйилган юкхат нусхаси;
👉 юк юборилган станциядан юкни қабул қилиб олган сўнги станциягача бўлган масофа тўғрисидаги маълумот;
👉 маҳсулотларнинг келиб чиқиш сертификати нусхаси.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
Қуйидаги тоифадаги шахсларни ишга қабул қилишда дастлабки синов муддати қўлланилмайди:

👉 ҳомиладор аёллар, уч ёшга тўлмаган боласи бор аёлларга;
👉 корхона учун белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан ишга юборилган шахсларга;
👉 ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ҳамда олий ўқув юртларининг тегишли таълим муассасасини тамомлаган кундан эътиборан уч йил ичида биринчи бор ишга кираётган битирувчиларга;
👉 ходим билан олти ойгача муддатга меҳнат шартномаси тузилган ҳолларда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
Қуйидагилар вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам олишда имтиёзга эга

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари
Ҳукуматнинг фармойишига асосан 2019 йилнинг 15-30 август кунлари мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ободонлаштириш ва тозалик ойлиги деб эълон қилинди (672-Ф, 10.08.2019 й.)

Шунингдек, фармойиш билан 17-18 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш белгиланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
Фермер хўжаликлари учун ер ажратиб бериш туман ҳокимининг қарори бўйича ўтказиладиган икки босқичли танлов асосида амалга оширилади.

Биринчи босқичда
талабгорларнинг имконияти қуйидагича баҳоланади:
👉 мутахассислиги ва маълумоти бўйича – 5-10 балл;
👉 қишлоқ хўжалигидаги иш стажи бўйича – 6-10 балл;
👉 ҳисобварақдаги пул маблағи ёки мол-мулки бўйича – 4-10 балл;
👉 техника воситалари тури ва техник имкониятлари бўйича – 1-10 балл;
👉 талабгор фермер хўжалиги бошлиғи ёки оилавий пудратчи бўлса – 4-10 балл;
👉 талабгор қишлоқ хўжалиги кооперативлари ҳамда бошқа қишлоқ хўжалик корхоналари ва ташкилотлари раҳбари ва ходими бўлса – 4-10 балл;
👉 талабгор Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан биргаликда берилган тавсиянома хатга эга бўлса – 10 балл.

Танловнинг иккинчи босқичида талабгорнинг аризаси, бизнес-режаси ва бошқа тавсиянома хатлари 5 баллдан 10 баллгача, шунингдек фермер хўжалиги фаолиятини юритиш ва бошқариш бўйича берилган савол-жавоблар асосида унинг қобилияти, билими, ишбилармонлиги ва савияси 10 баллгача баҳоланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
Темир йўл транспортида ҳар бир йўловчи ўзи билан бирга 36 кг дан ошмаган, икки ўринли купе вагонларида эса 50 кг қўл юки олиб юришига рухсат этилади.

Йўловчига қўл юки меъёридан ортиқча (36 кг) қуйидагиларни ташишга рухсат этилади:
👉 портфель;
👉 аёллар сумкачаси;
👉 дурбин;
👉 чанғи ва унга таёқчалар;
👉 қармоқлар;
👉 фотоаппарат;
👉 соябон;
👉 уч ўлчамига кўра 100 см дан ошмайдиган бошқа кичик буюмлар.

Шунингдек, шаҳарлараро қатновчи йўловчи ташиш поездларида:
👉 болалар аравачаси;
👉 ўсимликлар;
👉 юқори қисми бойланган ва илдизлари ўралган кўчатлар;
👉 бошқа экин материалларини бепул қўл юки сифатида ташишга рухсат этилади.

Бундай қўл юкининг ҳар бир жой вазни 18 кг дан ва баландлиги 1,5 м дан ошмаслиги керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot