Huquqiy axborot
365K subscribers
6.42K photos
505 videos
22 files
14.3K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Битирувчилар жамғармаcи ташкил этилади

Ҳукумат қарори (321-сон, 17.04.2019 й.) билан Таълим муассасаларида уни битириб, юксак ютуқларга эришган номдор шахсларнинг ҳомийлик хайрия маблағлари ҳисобига шакллантириладиган битирувчилар жамғармаси ташкил этилди ҳамда Жамғарма низоми тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, Жамғарма таълим муассасаларида унинг раҳбари буйруғи билан ташкил этилиши мумкин.

Таълим муассасаларида Жамғармани ташкил этиш мажбурий эмас.

Жамғарма маблағлари қуйидагилар учун йўналтирилади:
👉 зарур ўқув ва илмий адабиётлар ҳамда жиҳозларни харид қилиш;
👉 иқтидорли ўқувчи ва талабаларни шунингдек, кам таъминланган оила фарзандларини моддий қўллаб-қувватлаш ва мукофотлаш;
👉 профессор-ўқитувчилар ҳамда ходимларни рағбатлантириш ва бошқалар.

Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметаси таълим муассасаларининг расмий сайтларида эълон қилиб борилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Озодликдан маҳрум этилган шахслар учун умумий таълим ва касб-ҳунарга ўқитиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди (318-сон, 16.04.2019 й.)

Бугунги кунда, жазони ижро этиш муассасаларида 6 та идоравий умумтаълим мактаблари ва мактабларнинг филиаллари фаолият юритмоқда.

Қарорга мувофиқ, Тошкент вилояти ИИБ Пробация ва жазоларни ижро этиш бўлими Тарбия колониясининг 5-мактаби Зангиота тумани 35-мактаби билан бирлаштирилди. Ҳамда Пробация ва жазоларни ижро этиш бўлими Тарбия колониясида мазкур мактабнинг филиали ташкил этилди.

Шунингдек, Касб-ҳунар таълими марказининг жазони ижро этиш муассасалари ҳудудидаги 4 та касб-ҳунар таълими муассасалари Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфига ўтказилиб касб-ҳунарга ўргатиш марказларига айлантирилди.

Марказлар маҳкумларга сифатли билим беради ва меҳнат бозорида талаб этиладиган касбларга тайёрлайди.

2019/2021 ўқув йилидан маҳкумларни ўқитиш жараёнига замонавий ахборот-коммуникация ва инновацион технологиялар жорий этилади ҳамда бу бўйича Ҳаракатлар дастури ишлаб чиқилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (323-сон, 17.04.2019 й.) билан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг тегишли бўлинмаларида шахсий таркибнинг овқатланишини ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, аутсорсерлар хокимликлар томонидан танлаб олинади.

Аутсорсинг хизмати учун ҳисоб-китоб 15 фоиз олдиндан, 85 фоиз ҳақиқатда кўрсатилган хизматлар суммасидан келиб чиқиб ҳар 10 кунда, якуний ҳисоб-китоб кейинги ойнинг 5-санасигача амалга оширилади.

Аутсорсер фойдаланадиган озиқ-овқат маҳсулотлари халқаро ва миллий стандартларга жавоб бериши шарт.

Озиқ-овқат маҳсулотлари сифати тиббий ходим томонидан текшириб борилади.

Озиқ-овқат маҳсулотларини қозонга солиш Миллий гвардия бўлинмалари вакиллари иштирокида амалга оширилади.

Ошхона учун берилган моддий-техник воситалар аутсорсерга вақтинча фойдаланишга берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (319-сон, 17.04.2019 й.) билан Тренерлик фаолияти билан шуғулланишга рухсат бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг регламенти тасдиқланди.

Регламентга мувофиқ, мазкур давлат хизмати Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали Тренерлик фаолияти билан шуғулланиш юзасидан аттестациядан ўтказиш бўйича республика комиссияси томонидан аттестация ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

Ариза Давлат хизматлари марказига ўзи келиб ёки ЯИДХП орқали тегишли спорт турини танлаган ҳолда тўлдирилади.

Давлат хизматларини кўрсатганлик учун қуйидаги йиғимлар ундирилади:
👉 аризани кўриб чиққанлик учун – энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида (20 минг 273 сўм);
👉 аттестациядан ўтказиш учун – энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида (202 минг 730 сўм).

Ариза 10 дақиқада Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг Сертификатлаштириш ва компьютерлаштириш марказига юборилади.

Сертификатлаштириш ва компьютерлаштириш маркази ариза тушганидан:
👉 10 иш кунида аттестациянинг биринчи босқичи ўтадиган сана ва жой тўғрисида ариза берувчини хабардор қилади;
👉 аттестациянинг биринчи босқичини 20 иш кунида ўтказади;
👉 биринчи босқичдан ўтганларнинг ҳужжатларини 3 иш кунида тегишли спорт турлари бўйича республика ташкилотларига юборади.

Спорт турлари бўйича республика ташкилотлари 15 иш кунида ариза берувчиларнинг назарий ва амалий билимлари бўйича аттестациянинг иккинчи босқичини ўтказади ва синов якунлари бўйича хулосани Сертификатлаштириш ва компьютерлаштириш мазказига юборади.

Сертификатлаштириш ва компьютерлаштириш маркази 5 иш кунида рухсатнома бўйича қарор тайёрлайди. Қарор қабул қилинганидан сўнг 3 иш кунида рухсатнома Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига юборилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди (ПФ–5708, 17.04.2019 й.)

Фармон билан Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгиланди.

Унга мувофиқ, Вазирлик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади.

Қуйидагилар Вазирликка ўтказилди:
👉 Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий ишлаб чиқариш маркази (Фанлар академиясидан);
👉 Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш маркази (Ҳукумат тасарруфидан);
👉 Уруғчиликни ривожлантириш маркази (Инновацион ривожланиш вазирлигидан).

Шунингдек, Тошкент давлат аграр университети ва унинг филиаллари ҳам Вазирлик тасарруфига берилди.

Фармонга мувофиқ, қишлоқ хўжалигида агрокимёвий хизмат кўрсатиш ва ўсимликлар ҳимоясини такомиллаштириш бўйича чоралар кўрилади ҳамда Вазирлик ҳузурида ихтисослашган хизмат ташкил этилади.

Шунингдек, 2019-2021 йилларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун фойдаланилмаётган ер майдонларини ўзлаштириш концепцияси ишлаб чиқилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
2019-2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди (ПҚ–4291, 17.04.2019 й.)

Қарор билан 2019-2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегияси тасдиқланди.

Стратегия доирасида қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлашнинг самарали ва замонавий тизими яратилади.

Санитария жиҳатидан тозалашга ихтисослаштирилган давлат ташкилотлари учун 57 та янги автопарк қурилади ва 44 та автопарк таъмирланади.

2022 йилдан 2025 йилгача
шаҳарларнинг кўп қаватли турар жой секторида 5 турдаги алоҳида белгили контейнерлар ўрнатиш асосида қаттиқ маиший чиқиндилар саралаб йиғилади.

Ободонлаштириш объектларида “Тоза шаҳарда баҳор” ва “Тоза шаҳарда куз” ёшлар акциялари, Бутунжаҳон атроф муҳит кунига бағишланган “Тоза шаҳар” экологик акциялари ўтказилади.

“Ифлослантирувчи тўлайди” Стратегиянинг асосий принципларидан биридир. Унга мувофиқ, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш бўйича харажатлар чиқиндиларни ҳосил қилувчилар томонидан қопланиши кўзда тутилган.

Стратегияни амалга ошириш учун жами 2 млрд 188 млн 200 минг АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилади.

Стратегия қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
👉 биринчи босқич (2019-2021 йиллар) – қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги қонунчилик базасини ва иқтисодий тартиботлар механизмларини такомиллаштириш;
👉 иккинчи босқич (2022-2028 йиллар) – қаттиқ маиший чиқиндиларни саралаб йиғиш бўйича инфратузилмани ривожлантириш.

Иккинчи босқичда қуйидагиларга эришиш белгиланган:
👉 аҳолини қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар билан қамраб олишни 100 фоизга етказиш;
👉 ҳосил бўладиган қаттиқ маиший чиқиндиларнинг камида 60 фоизини қайта ишлашни таъминлаш;
👉 ўзига хос қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш ҳажмини 25 фоизгача ошириш;
👉 полигонларга кўмиш учун йўналтириладиган қаттиқ маиший чиқиндилар ҳажмини 60 фоизгача камайтириш;
👉 ёпилган полигон ерларини тўлиқ рекультивация қилиш;
👉 қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш объектларида муқобил энергия манбаларидан 35 фоизгача фойдаланиш;
👉 полигонлар ҳолати мониторингини (ер ости (сизот) сувлари ва атмосфера ҳавосининг ҳолати устидан назорат) 100 фоизгача таъминлаш.

Қарор билан Стратегиясини амалга ошириш бўйича Ҳаракатлар дастури тасдиқланди.

Дастурга мувофиқ, “Чиқиндилар тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири ишлаб чиқилади.

Кўп квартирали турар-жой секторларида қаттиқ маиший чиқиндилар алоҳида олиб чиқиб кетиш бўйича чоралар кўрилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (320-сон, 17.04.2019) билан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, Қўмита солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини ва давлатнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилинишини таъминлаш соҳасидаги назорат бўйича давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

Қўмита Ҳукуматга бўйсунади ва раис бошчилик қилади. Раис Бош вазир тақдимига биноан Президент томонидан лавозимга тайинланади ва озод этилади.

Низом билан Қўмитанинг вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ белгилаб берилди.

Қўмита солиқ тўловчиларга мулоқотсиз электрон хизмат кўрсатиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.

Шунингдек Қўмита, солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш бўйича кенг тарғибот ишларини олиб бориши лозим.

Қўмитанинг самарадорлиги мунтазам баҳоланади.

Солиқ текширувлари ва мавзули-экспресс ўрганишлар бошқармаси, Солиқ соҳасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси ва уларнинг ҳудудий тузилмалари ҳамда Ҳудудлараро инспекция ходимларига лавозим маошининг 20 фоизи миқдорида устамалар белгиланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди (324-сон, 17.04.2019 й.)

Қарор билан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2019 йилда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларига қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш кўрсаткичлари тасдиқланди.

Унга мувофиқ, республикада қарийб 172 минг гектар деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларига сабзавотлар экилади ҳамда 3 млн 500 минг тоннадан кўпроқ сабзавот етиштирилади.

Шундан, 23 минг гектар ерга пиёз, 18 минг гектарга сабзи экилади.

Жами 31 минг 500 гектар ердан 667 минг тонна полиз экинлари, 47 минг гектардан 1 млн тоннадан кўпроқ картошка, 26 минг 700 гектардан 80 минг тонна дуккакли экинлар олиш режалаштирилган.

Жами етиштирилган маҳсулотларнинг деярли 5 млн тоннаси ички истеъмол учун, 690 минг тоннаси экспортга йўналтирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Якка тартибда уй-жой қуришга (реконструкция қилишга) рухсат бериш тартиби

—————————————————————-

Порядок согласования проектно-сметной документации индивидуального жилищного строительства (реконструкция)


Каналга уланиш/Присоединиться к каналу: 👇👇
https://t.iss.one/davxizmat
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (326-сон, 17.04.2019 й.) билан Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилишни расмийлаштириш, кўп марталик кириш визаларини бериш ҳамда уларни ички ишлар органлари томонидан вақтинча прописка қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, ватандошларни Ўзбекистонга таклиф қилиш учун миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаларига, шаҳар бўлимларига (МваФР) қуйидагилар тақдим этилади:
👉 ариза-анкета;
👉 таклиф қилувчининг паспорти;
👉 ватандошнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат;
👉 таклиф қилувчининг ватандош билан қариндошлигини тасдиқловчи ҳужжат;
👉 ватандош Ўзбекистонга оила аъзолари билан келмоқчи бўлса, уларнинг шахсини ва қариндошлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
👉 таклиф қилувчининг 3,5х4,5 икки дона расми;
👉 давлат божи тўланганлиги ҳақида квитанция (20 минг 273 сўм).

МваФР бўлинмаси 3 иш кунида ҳужжатларни текширади. Сўнг аризани келишиш учун ваколатли органга юборади.

МваФР ваколатли орган билан келишганидан ва ижобий қарор қабул қилганидан сўнг таклифнома тўлдирилади ва таклиф қилувчига берилади.

Таклиф қилиш ҳақидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати 15 иш кунидан ошмаслиги лозим.

Таклифнома 3 ой амал қилади ва у кириш визаларини расмийлаштириш учун Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти ёки вазирликнинг ҳудудий бўлинмаларига қуйидаги ҳужжатлар билан берилади:
👉 виза талаби;
👉 e-visa.mfa.uz сайти орқали олинган электрон анкета;
👉 ватандошнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат;
👉 кириш визалари Тошкент халқаро аэропортида олиниши мўлжалланган ҳолатларда – авиачипта ёки бронь нусхалари;
👉 давлат божи тўланганлиги ҳақида квитанция (300 АҚШ доллари).

Ҳужжатлар 5 иш кунида кўриб чиқилади ва амал қилиш муддати 2 йил бўлган кўп марталик “VTD” кириш визалари берилади.

Таклиф қилувчи ватандошни вақтинча прописка қилдириш учун МваФРга мурожаат қилади ва МваФР бўлинмаси 2 иш кунида 2 йиллик пропискани расмийлаштиради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Шоличилик илмий-тадқиқот институти Хоразм филиалини ташкил этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди (327-сон, 17.04.2019 й.)

Қарор билан Шоличилик илмий-тадқиқот институти Хоразм илмий-тажриба станцияси негизида Шоличилик илмий-тадқиқот институти Хоразм филиали ташкил этилди.

Филиалнинг асосий вазифаси ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитларига мос, юқори ҳосилли, касалликларга чидамли, гуручининг юқори сифат кўрсаткичлари бўйича ажралиб турувчи шоли навлари ва дурагайларини яратиш бўйича тадқиқотларни кенгайтириш ҳисобланади.

Қарор билан 2019-2021 йилларда Филиални ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Дастур доирасида шоличилик соҳасидаги илмий-тадқиқотлар жаҳон андозалари асосида ўтказилади.

Батафсил маълумот билан lex.uz сайтида танишишингиз мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
Фуқаролик судларида ишлар ёзма шаклда, шу жумладан почта орқали ёки электрон ҳужжат тарзида ариза бериш йўли билан қўзғатилади.

Ариза судга келиб тушганидан эътиборан ўн кундан кечиктирмай судья аризани иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги масалани ҳал этади.

Судья аризани қабул қилиш ва иш қўзғатиш тўғрисида ажрим чиқарганидан сўнг ишни ўз вақтида ва тўғри кўриб чиқиш ҳамда ҳал қилиш мақсадида уни суд муҳокамасига тайёрлайди.

Ишларни суд муҳокамасига тайёрлаш ариза қабул қилинган ва фуқаролик иши қўзғатилган кундан эътиборан ўн кунлик муддатдан кечиктирмай амалга оширилиши керак.

Алоҳида ҳолларда, бу муддат ўта мураккаб ишлар бўйича судьянинг асослантирилган ажримига биноан йигирма кунга узайтирилиши мумкин.

Ишлар суд муҳокамасига тайёрлаб бўлинган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай суд томонидан кўрилади ва ҳал қилинади.

Бу муддат ўта мураккаб ишлар бўйича судьянинг асослантирилган ажримига кўра икки ойгача узайтирилиши мумкин.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (328-сон, 18.04.2019 й.) билан Шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар, шунингдек, шаҳарлардаги, шаҳарчалардаги қишлоқлардаги ҳамда овуллардаги маҳаллалар фуқаролар йиғинларининг раислари (оқсоқоллари) томонидан ишончномаларни тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Қонунчиликка мувофиқ фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қуйидагиларни олиш учун ишончномани тасдиқлаши мумкин:
👉 хат-хабарларни, шу жумладан пул ва посилкаларни;
👉 иш ҳақини ҳамда меҳнат муносабатлари билан боғлиқ бўлган бошқа тўловларни;
👉 муаллифлар ва ихтирочиларга тўланадиган ҳақларни;
👉 пенсиялар, нафақалар ва стипендияларни;
👉 банк муассасаларидан суммаларни.

Ишончномалар давлат тилида расмийлаштирилади. Ишончнома рус тилида ёки бошқа мақбул тилда берилиши мумкин.

Ишончномалар фуқаролар йиғини биносида тасдиқланади. Фуқаро касаллиги, ногиронлиги туфайли ёки бошқа сабабларга кўра фуқаролар йиғинига бора олмаса ишончномалар жисмоний шахс жойлашган жойда тўлдирилиши мумкин.

Қуйидаги ҳолларда ишончнома тасдиқлаш рад этилади:
👉 бундай ишончномани тасдиқлаш қонунга зид бўлса;
👉 бу ҳаракат нотариус томонидан амалга оширилиши керак бўлса;
👉 муомалага лаёқатсиз фуқаро ёхуд зарур ваколатлари бўлмаган вакил ишончномани тасдиқлашни сўраб мурожаат қилган бўлса;
👉 муомалага лаёқатсиз фуқаро ёхуд зарур ваколатлари бўлмаган вакил ишончномани тасдиқлаш учун тақдим этган ҳужжатлар белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаса.

Ишончномалар кўпи билан 3 йилгача берилади, амал қилиш муддати кўрсатилмаган бўлса ишончнома 1 йил амал қилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
Ота-оналар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши 101 минг 365 сўмдан 608 минг 190 сўмгача бўлган миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса 608 минг 190 сўмдан 1 млн 13 минг сўмгача бўлган миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
2019-2021 йилларда Республика аҳолисига эндокринология ёрдами кўрсатишни такомиллаштириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди (ПҚ–4295, 19.04.2019)

Қарор билан 2019-2021 йилларда республика аҳолисига эндокринология ёрдами кўрсатишни такомиллаштириш миллий дастури тасдиқланди.

Вилоятлар эндокринология диспансерлари ва филиалларида эндокрин хирургия, диабетик тўпиқ, диабетик нефропатия ва реанимация бўлимлари ташкил этилади.

Эндокрин патологияли беморларнинг электрон маълумотлар базаси ишлаб чиқилади.

Қандли диабетнинг I тури билан касалланган болалар ва ўсмирлар учун аналогли инсулинлар ва ўзини ўзи назорат қилиш воситалари марказлашган тарзда харид қилинади ва барча вилоят эндокринология диспансерлари орқали тарқатилади.

Эндиликда аҳоли калий йодид препаратлари билан узлуксиз таъминланади.

2019 йил 1 августгача бирламчи тиббий-санитария ёрдамининг штатлар нормативлари қўшимча эндокринолог, болалар эндокринологи лавозимлари билан тўлдирилади.

Миллий дастурни амалга ошириш учун қарийб 197 млрд сўм ва 7 млн 840 минг АҚШ доллар маблағ ажратилади.

Батафсил маълумот билан lex.uz сайтида танишишингиз мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
2019 йил 1 майдан боғчага тўланадиган ота-оналар пули миқдори оширилади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди (325-сон, 17.04.2019 й.)

Қарорга мувофиқ:
👉 2019 йил 1 декабрдан Тошкент шаҳрида, 2020 йил 1 мартдан бутун республикада тракторчи-машинист гувоҳномасининг, техник паспорт ва техник гувоҳноманинг (гувоҳномалар) янги намуналари берилади;
👉 2020 йил 1 март – 2020 йил 31 декабрда эски намунадаги гувоҳномалар эгаларининг аризасига кўра, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, олди-сотди, рўйхатдан ўтказиш ва чиқариш даврида алмаштирилади;
👉 2021 йил 1 январь – 2022 йил 31 декабрда эски намунадаги гувоҳномалар мажбурий алмаштирилади;
👉 эски намунадаги гувоҳномалар 2023 йил 1 январдан ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Батафсил маълумот билан lex.uz сайтида танишишингиз мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
Хизмат сафари муддати йўлдаги вақтни ҳисобга олмаган ҳолда 40 кундан кўп бўлмаслиги керак.

Монтаж, созлаш ва қурилиш ишларини бажариш учун хизмат сафари эса 12 ойдан кўп бўлиши мумкин эмас.

Ҳомиладор аёлларни ва ўн тўрт ёшга тўлмаган боласи (ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи) бор аёлларни уларнинг розилигисиз хизмат сафарига юборишга йўл қўйилмайди.

Хусусиятига кўра доимий иши йўлда ёки кўчиб юриш билан боғлиқ бўлган ёхуд доимий ҳаракатланувчи тусга эга бўлган фаолият хизмат сафари ҳисобланмайди.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
Ходим жамият манфаатларига доир ҳаракатлар қилганда (авариялар, табиий офатларнинг оқибатларини тугатиш, инсон ҳаётини сақлаб қолиш ва бошқа ҳолларда) ана шу даврда унинг иш жойи (лавозими) ва ўртача иш ҳақи сақланади.

Тиббий текширувдан ўтадиган куни ва қуйиш учун қон топширадиган куни ходимларга соғлиқни сақлаш муассасаларига боришларига иш берувчи монеликсиз рухсат бериши шарт.

Донорлик қилувчи ходимларга ҳар сафар қуйиш учун қон топширган куннинг эртасига албатта дам олиш учун бир кун берилади. Ходимнинг хоҳишига кўра бу кун таътилга қўшиб берилади. Текширувдан ўтадиган ва қуйиш учун қон топширадиган куни ишдан озод этилган давр учун, шунингдек дам олиш кунлари ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
​​#Адлия_хабари
“Биз биргамиз” ижтимоий лойиҳаси доирасида Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги “Экобозор” савдо мажмуасида ташкил қилинган ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган маҳсулотлар Республика савдо ярмаркаси ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

Савдо ярмаркаси доирасида “ECOBOZOR” савдо мажмуасида махсус савдо расталари ташкил этилди. Унда ўз уйларида турган ҳолда турли хилдаги буюмлар, маҳсулотлар тайёрлаш билан шуғулланадиган, бироқ ўз маҳсулотларини реализация қилишда турли қийинчиликларга учраётган ногиронлиги бўлган шахслар тайёрлаган маҳсулотлари сотилмоқда.

Адлия вазирлиги барчани ушбу Савдо ярмаркасида иштирок этишга ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ва турмушда қийналаётган ногиронлиги бўлган шахсларни эҳтиёжларини қондириш, жумладан яшаш шароитларини яхшилашга озгина бўлсада ўз ҳиссангизни қўшишга чақиради.

Ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган махсулотлар Республика савдо ярмаркаси бугун соат 19:00 га қадар Мирзо Улуғбек туманидаги “Экобозор” савдо мажмуасида давом этади.
#Биласизми
Бошқа жойдаги ишга кўчиб борганда қуйидагилар тўланиши лозим:
👉 кўчиш ва мол-мулкни кўчириб бориш билан боғлиқ харажатлар;
👉 янги жойда ўрнашиб олиш билан боғлиқ харажатлар;
👉 ходим томонидан иш берувчи билан келишиб қилинган бошқа харажатлар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot