Huquqiy axborot
368K subscribers
6.42K photos
511 videos
22 files
14.4K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Биласизми
Қуйидаги жойларда ҳашарлар ўтказиш тақиқланади:
👉 автомобиль йўлларида;
👉 ҳаракатланиш тиғиз бўлган кўчаларда;
👉 сув объектлари, қирғоқбўйи ҳудудлар ва зоналарда;
👉 қурилиш майдонлари, бино ва иншоотлар томларида;
👉 хавфли ишлаб чиқариш объектларида;
👉 инсонларнинг ҳаётига ёки соғлиғига хавф туғилиши юзага келиши мумкин бўлган бошқа жойларда.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Қурилиш материаллари саноатини тубдан такомиллаштириш ва комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари (“Ўзсаноатқурилишматериаллари”) уюшмаси ташкил этилди.

“Ўзқурилишматериаллари” АЖнинг хўжалик жамиятлари устав капиталларидаги акциялари Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказиш орқали жамият тугатилади.

“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасининг раиси ва унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги тақдимномаси бўйича уюшма таъсисчиларининг умумий йиғилиш қарори билан сайланади.

2022 йил 1 январга қадар корхоналарнинг шартномалар бўйича “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасига тўланадиган ажратмалари юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базадан чиқарилади.

2019 йил 1 апрелдан бошлаб норуда фойдали қазилмалар мавжуд бўлган ер қаъри участкасидан геологик ўрганиш учун фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицензия ариза келиб тушган кундан бошлаб 10 кундан ошмаган муддатда берилади.

2019-2021 йилларда умумий қиймати 1,3 млрд АҚШ доллари, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига 692 млн АҚШ доллари миқдорида амалдаги корхоналарни техник ва технологик янгилаш ҳамда янги корхоналар барпо этиш бўйича 67 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилади.

“ҚурилишматериаллариЛИТИ” МЧЖ ихтисослаштирилган лойиҳа илмий-тадқиқот институтини “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси таркибига кирувчи “ЎзқурилишматериалЛИТИ” МЧЖ илмий-тадқиқот ва инжиниринг маркази этиб қайта номланди.

2019 йил 1 апрелгача Қурилиш материаллари саноатидаги инвестиция лойиҳалари рўйхати, шунингдек, уларни амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар режаси тасдиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи
21 февраль (2017 йил)
Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаг
и Президент Фармони қабул қилинган.

Фармон билан Судьялар ҳамжамиятининг органи ҳисобланадиган ва суд ҳокимияти мустақиллигининг конституциявий принципига риоя этилишини таъминлашга кўмаклашадиган Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ташкил этилган.

Олий суд ва Олий хўжалик суд бирлаштирилиб, фуқаролик, жиноий, маъмурий ва иқтисодий суд иш юритуви соҳасидаги суд ҳокимиятининг ягона олий органи – Ўзбекистон Республикаси Олий суди ташкил этилган.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Обод қишлоқ” дастурини 2019 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2019 йилда “Обод қишлоқ” дастури доирасида:
👉 159 та туманда 1,6 миллиондан ортиқ аҳоли яшайдиган 478 та қишлоқларда қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилади ҳамда мазкур чора-тадбирлар учун 4,8 триллион сўм сарфланади;
👉 умумий узунлиги 5 минг 476 километрдан иборат минтақавий йўллар (ички кўчалар) таъмирланади ва реконструкция қилинади;
👉 1,3 триллион сўм миқдоридаги маблағлар ҳисобидан қишлоқлар ободонлаштирилади;
👉 36 мингдан ортиқ ҳамда умумий узунлиги 2 минг 458 километр бўлган тунги кўча ёритиш ҳамда 21 та алоқа тизими яхшиланади.
👉 556 та автобекат қурилади ҳамда 46,3 миллиард сўмлик 189 та замонавий автобуслар харид қилинади;
👉 ичимлик суви таъминоти тизимини яхшилаш мақсадида 2 минг 219 километр янги тармоқ ҳамда 221 та сув иншооти қурилади, 729 километр тармоқлар ҳамда 163 та сув иншоотлари реконструкция қилинади;
👉 361 миллиард сўм миқдоридаги маблағлар ҳисобидан электр ва газ таъминоти тизими яхшиланади;
👉 214 минг 200 та якка тартибдаги уй-жойлар ҳамда 1 минг 182 та кўп хонадонли уй-жойлар таъмирланади;
👉 378 та кўп хонадонли уй-жойлар ҳудудлари ободонлаштирилади;
👉 280 та боғча, 510 та мактаб, 237 та соғлиқни сақлаш ҳамда 439 та бошқа ижтимоий соҳа объектлари қурилади;
👉 жами 2 минг 532 та бозор инфратузилмаси объектлари қурилади ва таъмирланади;
👉 296 километр ирригация ва 1 минг 538 километр мелиорация объектлари қурилади, 584 километр ирригация объектлари тозаланади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Президент мактабларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

Қарор билан Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасаси шаклидаги Президент мактаблари ташкил этилди.

Президент мактабларининг асосий вазифаси иқтидорли болаларни аниқлаш, танлаш ва ўқитиш, уларнинг ҳар томонлама ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, ўқувчиларнинг интеллектуал, илмий ва ижодий салоҳиятини очиб бериш ҳисобланади.

Президент мактабларига қабул қилиш республика умумтаълим муассасаларининг 4-синф битирувчилари орасидан мантиқий фикрлаш тестлари, ёзма имтиҳон ва суҳбатлар натижаларига кўра амалга оширилади.

Президент мактабининг йиллик қабул квотаси 24 нафар ўқувчидан иборат бўлиб, иккита синфга бир хил – 12 нафардан ўқувчи тақсимланади.

Биринчи ўқув йилида Президент мактабларининг ҳар бирига 5-10-синфларга 144 нафардан ўқувчи ўқишга қабул қилинади ва таълим инглиз тилида олиб борилади.

Президент мактабларида “STEAM – таълим” (Science – табиий фанлар, Тechnology – технологиялар, Engineering – техник ижодкорлик, Аrt – санъат, Мathematics – математика) дастури жорий этилади.

Битирувчиларга шаҳодатнома ёки аттестатдан ташқари, хорижий олий таълим муассасаларига кириш имконини берувчи диплом (International Baccalaureate, Advanced Placement ёки International Advanced Levels) берилади.

Президент мактаблари бевосита Халқ таълими вазирлигига бўйсунади.

2019 йил 1 майгача Президент мактаби ҳақидаги низом ишлаб чиқилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси консерваторияси ҳузурида Мусиқа соҳаси педагогларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарор билан Мусиқа соҳаси педагогларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази ташкил этилди ҳамда унинг низоми тасдиқланди.

Низомга мувофиқ,мусиқа соҳаси педагог ва мутахассислари касбий маҳорати даражасининг лавозим малака тавсифларига мувофиқлигини таъминлаш Марказнинг асосий вазифаси ҳисобланади.

Мусиқа соҳаси педагог ва мутахассисларининг малакасини оширишнинг қуйидаги шакллари қўлланилади:
👉 Марказда ўқитиш;
👉 “устоз-шогирд” усули бўйича ўқитиш;
👉 мустақил ўқиб билим орттириш;
👉 масофавий таълим;
👉 стажировка ўташ орқали тажриба орттириш.

Бундан ташқари, масофавий таълим – онлайн (видеомаърузалар, маслаҳатлар) ва оффлайн шаклида ҳам амалга оширилади.

Мусиқа соҳаси педагог ва мутахассислари 5 йилда камида бир марта, раҳбар ходимлар эса – 3 йилда камида бир марта малака оширишлари шарт.

Малака ошириш 4 ҳафтадан кам бўлмаслиги лозим.

Малака ошириш курсларини тугатганларга сертификат, қайта тайёрлаш курсларини тугатганларга эса диплом берилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Истиқболли бошқарув кадрларини танлов асосида танлаб олишнинг замонавий тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига ўзгартиришлар киритилди.

Ўзгартиришларга мувофиқ:
👉 танлов ғолиблари тегишли йўналишлар бўйича давлат ташкилотларида раҳбарлик лавозимларига тайинланади ва ривожланган мамлакатларнинг соҳага оид ташкилотларида камида 3 ой стажировка ўтайди;
👉 финал босқичининг бошқа иштирокчилари бошқарув кадрлари захирасига киритилади, шунингдек, иш билан таъминланганидан сўнг улар ҳам ривожланган мамлакатларда камида 1 ой стажировка ўтайди.

Стажировка ўтаган танлов ғолиблари ва финал босқичининг иштирокчилари зиммасига, уларни стажировка ўташ учун юборган ташкилот билан тузилган шартномада назарда тутилган муддатда ушбу ташкилотда ишлаб бериш мажбурияти юклатилади.

Танлов ғолибларини раҳбарлик лавозимига тайинлаш, ғолиблар ва финал босқичининг иштирокчиларини ривожланган мамлакатларга стажировка юбориш уларни раҳбар лавозимларга тайинлаш ишларини мониторинг қилиш Президент Администрациясининг умумий мувофиқлаштируви остида амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Тошкент шаҳрида онлайн назорат-касса машиналарини қўллаш бўйича тажриба лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Тошкент шаҳрида онлайн назорат-касса машиналари (НКМ) тажриба лойиҳаси ишга туширилади.

Мазкур лойиҳа доирасида маҳсулотларни сотилган вақти ва жойини кўрсатган ҳолда маълумотларни солиқ органларига онлайн узатишни таъминловчи назорат-касса машиналари орқали тушумларни назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини қўллаш режалаштирилмоқда.

Мазкур таржрибада савдо ва хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи тадбиркорлар фискал модулни (уланган қурилманинг ҳисоблаш қувватини ишлатмаган ҳолда фискал маълумотларни криптографик ҳимоясини таъминловчи қурилма) рўйхатдан ўтказганидан сўнг ихтиёрий иштирок этиши мумкин.

Фискал модул зарур дастурий таъминот ва техник ресурслар билан беғараз берилади ҳамда тадбиркорларнинг шахсий маълумотлари ҳимояланади.

Фискал модулни рўйхатдан ўтказиш учун тадбиркорлар давлат солиқ органларига шахсий кабинетлари орқали мурожаат этади.

Солиқ органлари бир иш кунида фискал модулни рўйхатдан ўтганлиги ҳақида хабарномани юборади.

Тадбиркор беш иш кунида фискал модулни бепул олиб кетади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
Автомобиль тўхташ жойларида автомототранспорт воситасини соатига 5 км дан ортиқ тезликда бошқариш, тамаки чекиш, спиртли ичимликлар ичиш тақиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Эълон
Тошкент давлат юридик университети томонидан ижтимоий тармоқларда махсус саҳифалар яратилган бўлиб, улар орқали Юридик коллежларнинг фаолиятига оид маълумотлар билан танишиб бориш мумкин:
Facebook – www.fb.com/yuridikkollejlar;
Instagram – www.instagram.com/yuridikkollejlar;
Twitter – twitter.com/yuridikkollej;
Telegram – t.iss.one/yuridikkollejlar.
Бундан ташқари, сизда юридик коллежлар фаолияти юзасидан ариза, шикоят ва таклифлар бўлса уларни телеграмдаги @yuridikkollejlar_bot боти орқали аноним тарзда юбориш имконияти ҳам яратилган.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Тайинлов
Ҳукумат қарори билан Аброл Джабарович Вахабов Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Ҳукумат қарори билан Сардор Хикматович Кариев Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Социологик тадқиқотлар ўтказишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармон билан “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази этиб қайта номланди.

“Ижтимоий фикр” марказининг ҳар бир соҳа бўйича асосий вазифалари белгиланди.

Марказ Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари ҳисобидан таъминланади.

Марказ томонидан ўтказилган социологик сўров натижалари Ҳукумат ва унинг Раёсати мажлисларида мунтазам муҳокама қилинади.

Марказда аҳоли ўртасида блиц-сўров ўтказиш учун call-марказ ташкил этилади.

2019/2020 ўқув йилидан тегишли олий таълим муассасаларида социология ва социологик тадқиқотлар кафедралари очилади.

Шунингдек, Ўзбекистон социологлари ассоциацияси ташкил этилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўзбекистон Республикасида чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш бўйича ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Президент қарори қабул қилинди.

Қарор билан Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига қуйидаги қўшимча функциялар юкланди:
👉 республикада чўлланишнинг олдини олиш, ўрмонларни қайта тиклаш ва иҳота ўрмонларини кўпайтириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
👉 Ўзбекистоннинг чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш бўйича халқаро мажбуриятларини бажариш;
👉 чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш бўйича халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш;
👉 республикада чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш бўйича дастур ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этадиган ташкилотлар ишларини мувофиқлаштириш;
👉 Қаттиқ қурғоқчиликни бошдан кечираётган ва (ёки) чўлга айланиб бораётган мамлакатларда, айниқса Африкада чўлга айланиб боришларга қарши кураш бўйича БМТ Конвенцияси талабларини бажаришда Ўзбекистоннинг миллий ваколатли органи вазифасини амалга ошириш.

Шунингдек, қарор мувофиқ Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси марказий аппарати тузилмасида Чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш бошқармаси ташкил этилди.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори билан Умумий ўрта таълим муассасалари ва академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларини олтин ва кумуш медаллар билан тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, олтин медаль мактабларнинг 9-синфини битирганлик тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатномаси бўлган, 10 ва 11-синфларда ёки академик лицейларнинг барча курсларида якуний, чораклик ва йиллик баҳолари аъло бўлган, намунали битирувчиларга берилади.

Кумуш медаль мактабларнинг 9-синфини битирганлик тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатномаси бўлган, 10 ва 11-синфларда ёки академик лицейларнинг барча курсларида йиллик баҳолари аъло бўлган намунали битирувчиларга берилади.

Намунали хулқ-атворга эга ҳамда жамоат ишларида фаол битирувчилар рўйхати ўқув йилининг якунида Педагогик кенгашга киритилади.

Педагогик кенгаш ҳар йили 14 июнгача битирувчиларни тақдирлаш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда 15 июнгача тақдирлаш маросими ўтказилади.

Тақдирланган битирувчилар рўйхати Халқ таълими вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
Маъмурий орган фуқароларга маъмурий ҳужжатни қабул қилиш учун аҳамиятга эга бўлган барча ҳолатлар юзасидан ўз фикрини билдириш имкониятини бериши шарт.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
“Ишонч телефони” бўйича чоп этилган мақола юзасидан Адлия вазирлигининг муносабати

https://bit.ly/2T9Lf1j

Каналга қўшилиш
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Халқ таълимини ривожлантириш жамғармаси ҳамда бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, Халқ таълимини ривожлантириш жамғармасининг асосий вазифаси Халқ таълими вазирлиги тизимига кирувчи таълим муассасаларини, Меҳрибонлик уйлари, Болалар шаҳарчаларини қуриш учун маблағ жамлаш ҳисобланади.

Бошқарув кенгаши Жамғарманинг юқори органи ҳисобланади, Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси ижро органи ҳисобланади.

Дирекция ҳар йили навбатдаги йил учун Жамғарманинг даромадлари прогноз режасини тасдиқлайди.

Жамғарма маблағларидан мактаблар қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш, шунингдек, мактабларни жиҳозлаш учун фойдаланилади.

Республика мақсадли китоб жамғармасининг асосий вазифаси мактабларнинг кутубхона жамғармалари учун дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар билан таъминлашга қаратилган бюджет маблағлари ва ҳомийлик хайриялари, халқаро молия институтларининг кредит ва грантлари, дарсликларнинг ижара тўловини жамлаш ва улардан самарали фойдаланиш ҳисобланади.

Васийлик кенгаши Жамғарманинг юқори бошқарув органи ҳисобланади ҳамда унинг таркиби Ҳукумат томонидан тасдиқланади.

Жамғарма қуйидагилар учун дарсликлар етказиб беришга маблағ ажратади:
👉 биринчи синф ўқувчилари учун;
👉 “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчилари, жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернетларнинг ўқувчилари учун;
👉 ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлган оилалардаги ўқувчилар учун;
👉 ижара асосида бериш учун;
👉 ўқитувчилар учун.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Каналга уланиш👇👇👇 https://t.iss.one/davxizmat
Forwarded from Huquqiy axborot | Lex.uz
"Адолат" ҳуқуқий ахборот марказида нашр этилган Ўзбекистон Республикаси кодекслари, қонунлари, юридик ва бошқа турдаги адабиётларни Марказнинг www.adolatmarkazi.uz интернет дўконидан осон сотиб олинг. Телефонлар: Марказнинг китоб дўкони (71) 280-55-47, (99) 817-06-08, Маркетинг бўлими: (97) 434-00-29.