Huquqiy axborot
360K subscribers
6.44K photos
529 videos
22 files
14.4K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#2025_йил_1_январдан

🔰Қонунчиликка кўра:

▪️нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш учун тижорат банкларининг ўз маблағлари ҳисобидан бозор фоиз ставкаларида миллий валютада ажратиладиган, қиймати 20 миллиард сўмгача бўлган кредитлар бўйича, фоиз ставкасининг Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошадиган, лекин унинг 1,5 бараваридан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун компенсация тақдим этилади;

▪️нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари учун биноларни янгидан қурган ёки ўзининг бино ва иншоотларида умумий ўрта таълим фаолиятини йўлга қўйган тадбиркорлик субъектларига 5 йил муддатга ушбу таълим ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ бўлган коммунал харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади;

▪️2030 йил 1 январгача юридик шахсларга ўз маблағлари ҳисобидан нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари биноларини қуриш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг фойда солиғини ҳисоблашда 2 йил давомида тенг улушларда чегириб ташлаш ҳуқуқи берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#2025_йил_1_январдан

🗓 Қонунчиликка кўра, статистика кузатувларини амалга ошириш жараёнига консалтинг компаниялари, олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот институтлари жалб этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#2025_йил_1_январдан

📝 Қонунчиликка мувофиқ, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш ва объектларни фойдаланишга қабул қилишда қурилиш харажатларни баҳолашнинг “ҳажм” услубига (ҳажм ва сифат кўрсаткичларини ҳисобга олишга) ўтилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Audio
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ҳамда бу борада маҳаллий ҳокимликларнинг роли ва масъулиятини ошириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги
Президент Фармони (ПФ-223-сон, 20.12.2024 й.) қабул қилинди

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Оилавий муносабатларни тартибга солишга оид тегишли нормалар бўлмаган тақдирда нималар қўлланилади (нималарга асосан ҳал қилинади)?
Anonymous Quiz
16%
Қонунчиликка зид бўлмаган маҳаллий қадриятлар
31%
Қонунчиликка зид бўлмаган ижтимоий нормалар
41%
Қонунчиликка зид бўлмаган маҳаллий урф-одат ва анъаналар
12%
Қонунчиликка зид бўлмаган маҳаллий тамойиллар
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Audio
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш ҳамда унга ташланаётган ифлослантирувчи моддалар миқдорини белгилаш тўғрисидаги йўриқнома” Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3586, 19.12.2024 й.)

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#2025_йил_1_январдан

🔰Қонунчиликка кўра, 2025 йил 1 январдан бошлаб амал қиладиган давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари юқоридагича белгиланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Audio
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳукумат қарори (865-сон, 20.12.2024 й.) билан “2025-2027 йилларда давлат харидлари тизимини такомиллаштириш ва ривожлантириш стратегияси” тасдиқланди

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#2025_йил_1_январдан

⚡️ Қонунчиликка кўра:

▪️интернет тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ва букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат этилади;

▪️лотерея, интернет тармоғида ўйинлар ва букмекерликни ташкил этиш фаолиятлари қонунчиликка мувофиқ Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ваколатли орган) томонидан бериладиган лицензиялар асосида амалга оширади.

🗓 Шунингдек, 5 йил муддатга лотерея ҳамда интернет тармоғида ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ва букмекерлик фаолиятини солиққа тортишнинг қуйидагиларни назарда тутувчи тартиби белгиланади:

🔸лотерея, интернет тармоғида ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ёки букмекерлик фаолиятини амалга ошираётган юридик шахслар лотерея, интернет тармоғида ўйинларни ташкил этиш фаолиятидан ёки букмекерлик фаолиятидан олинган жами даромадидан тўланган ютуқлар ва қайтарилган ставкалар чегирилган ҳолда 4 фоиз ставкасида айланмадан олинадиган солиқ тўловчилари ҳисобланади;

🔸жисмоний шахсларнинг лицензиялар асосида ўтказиладиган лотереялар ҳамда интернет тармоғидаги ўйинлардан ва букмекерлик гаровидан олинган ютуқлар сифатидаги даромадлари даромад солиғи тўлашдан озод этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot