Huquqiy axborot
370K subscribers
6.34K photos
439 videos
22 files
14.1K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#2024_йил_1_ноябрдан

📜 Қонунчиликка кўра, барча учун очиқ ҳолатда юритиладиган Инсон ҳаёти ва соғлиғига юқори хавф солувчи омиллар реестри жорий қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#2024_йил_1_ноябрдан

"Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш" комплекс дастури доирасида 100 миллион сўмгача гаровсиз микрокредитлар, кичик тадбиркорлар рўйхатдан ўтган ва фаолият юритаётган ҳудуд тоифасидан келиб чиққан ҳолда, "Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" АЖ (Компания) томонидан микрокредит берувчиларга қуйидаги ставкаларда қайта молиялаштирилади:

5-тоифа учун – 12,5 фоиз;
4-тоифа учун – 13,5 фоиз;
3-тоифа учун – 14,5 фоиз;
2-тоифа учун – 17,0 фоиз;
1-тоифа учун – 18,0 фоиз;

⚠️ Шунингдек, микрокредитларни қайта молиялаштиришда улар бўйича юзага келадиган кредит таваккалчилигини туманлар (шаҳарлар) тоифасидан келиб чиқиб, Компания ва микрокредит берувчилар ўртасида тақсимлаш тизими жорий қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

☑️ Қонунчиликка кўра, ногиронлиги бўлган шахслар санаторий-курортда бепул соғломлаштириш, шунингдек дори воситалари, ногиронлиги бўлган шахсларни парвариш қилиш учун мўлжалланган тиббий буюмлар ва ногиронлиги бўлган болалар учун махсус шифобахш озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиш ҳуқуқига эга.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Истеъмолчига етказилган маънавий зарар учун тўланадиган ҳақ миқдорини ким белгилайди?
Anonymous Quiz
6%
Истеъмолчи белгилайди
4%
Сотувчи белгилайди
67%
Суд белгилайди
23%
Истеъмолчи ва сотувчи келишувига асосан белгиланади
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Президент қарори (ПҚ-358-сон, 14.10.2024 й.) билан "Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегияси" тасдиқланган.

✔️ Унга кўра, қатор соҳаларда сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали жамият тараққиёти ва аҳоли учун қўшимча қулайликлар яратиш кўзда тутилган.

Батафсил видеороликда👆

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#2024_йил_1_ноябрдан

🔰 Қонунчиликка кўра, “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури қуйидагиларни назарда тутувчи “Камбағал оилалар учун еттита имконият ва масъулият” тамойили асосида амалга оширилади:

🔹барқарор бандлик ва юқори даромад топишга эришиш;

🔹таълим олиш ва касб-ҳунар ўрганиш;

🔹кафолатланган давлат тиббий хизматидан фойдаланиш;

🔹ижтимоий хизматлардан фойдаланиш;

🔹яшаш шароитларини яхшилаш;

🔹давлат томонидан маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш;

🔹давлат органлари ходимлари билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Амал_қилинг

🔰 Қонунчиликка кўра, техник регламентларга жавоб бермайдиган ва кўплаб заҳарли моддалар чиқишига олиб келадиган ёнилғи-мойлаш материалларини реализация қилиш мансабдор шахсларга БҲМнинг 5 бараваридан 7 бараваригача (1 млн 875 минг сўмдан 2 млн 625 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

🛢Шунингдек, ёнилғи-мойлаш материаллари билан, қўлда савдо қилиш ёхуд шаҳарларда белгиланмаган жойларда қўлда савдо қилиш учун ҳам жавобгарлик белгиланган.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Мурожаатлар турларига киритилмаган хатлар давлат органлари ва ташкилотлар томонидан қандай тартибда кўриб чиқилади?
Anonymous Quiz
40%
30 кун ичида кўриб чиқилади
34%
Мурожаатларни кўриб чиқиш муддатида
11%
Маълумот учун қабул қилиниб, фуқарога ташаккурнома юборилади
15%
Мансабдор шахснинг ўз ихтиёрига кўра кўриб чиқилади
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Амал_қилинг

🔰Қонунчиликка кўра, энергетик ичимликларни 18 ёшга тўлмаган шахсларга реализация қилиш қуйидаги миқдорда жарима солишга сабаб бўлади:

🔹фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 875 минг сўмдан 3 млн 750 минг сўмгача);

🔹мансабдор шахсларга БҲМнинг 7 бараваридан 15 бараваригача (2 млн 625 минг сўмдан 5 млн 625 минг сўмгача).

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM