Huquqiy axborot
370K subscribers
6.34K photos
439 videos
22 files
14.1K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Биласизми

✳️ Республикадаги барча ёқилғи (автобензин, суюлтирилган ва сиқилган газ) қуйиш шохобчаларининг маиший-техник эҳтиёжлари ва ҳудудини ёритиш учун электр энергияси таъминотининг камида 50 фоизи ушбу объектларда ўрнатиладиган қуёш панеллари орқали қопланиши талаб этилиши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Hudud24.uz’да ҳафталик ҳуқуқий дайжест

⁉️
Поездга чипта нархи ошди: кимлар поездда бепул юриши мумкин? 5 саволга жавоб

⁉️ Назоратсиз болалар билан ишлашга оид 6 та муҳим масала

⁉️ Ҳақорат қилиш ва сўкиниш: нима фарқи бор?

⁉️ Қайси ҳолларда ота ёки она ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин?

⁉️
Мажбурий ижро бюроси ходими суд қарори ижросини асоссиз равишда кечиктирса, қаерга шикоят қилиш керак?

⁉️ “1 ойлик армия”: кимлар чақирилади-ю кимлар чақирилмайди? 10 та муҳим саволга жавоб

⁉️ Субсидия рад этилди. Уй олишда ариза берувчилар қандай ижтимоий мезонга кўра баҳоланади?

⁉️ Бепул транспорт ва дори воситалари, имтиёзли ипотека, ОТМга тавсиянома: ҳарбийлар учун берилган 10 та имтиёз

⁉️ Давлат хизматчилари байрамларда совға олиши мумкинми? Муҳим 5 саволга жавоб

⁉️ Қайси давлат органлари ходимлари учун махсус формалар жорий этилган?

⁉️ Ўзбекистон мудофаа сиёсати қандай тамойилларга асосланади? Мудофаа доктринасига оид 5 муҳим жиҳат

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

🚫 Янги қуриладиган кўп квартирали уйларни чиқинди тўплаш жойларини белгиламасдан лойиҳалаштириш ҳамда фойдаланишга қабул қилиш тақиқланади.

🏬 Шунингдек, янги қуриладиган кўп квартирали уйларнинг чиқинди тўплаш жойлари улардаги квартиралар сонига мутаносиб равишда ҳамда атрофдаги мавжуд чиқинди тўплаш шохобчалари қуввати ҳисобга олинган ҳолда лойиҳалаштирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, банк мижозлар билан тузилган шартномалар шартларини, шу жумладан кредитлар бўйича фоиз ставкаларини ва уларни белгилаш тартибини, депозитлар бўйича фоиз ставкаларини, воситачилик ҳақи миқдорини ва ушбу шартномаларнинг амал қилиш муддатларини бир тарафлама ўзгартириш ҳуқуқига эга эмас.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Қонуний қайд этилмаган никоҳнинг 5 оқибати

Айримлар қонуний қайд этилмаган, масалан, шаръий никоҳ билан турмуш қуриб яшайверади. Натижада бир қатор муаммоларга дуч келишади. Hudud24.uz ноқонуний никоҳ келтириб чиқарадиган оқибатлар билан боғлиқ билиш керак бўлган энг муҳим маълумотларни келтиради.

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=208819

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра:

🔹 жисмоний шахсларга тегишли ишлаб чиқарилганига 10 йилгача бўлган енгил автомототранспортлар техник кўрикдан ихтиёрий равишда ўтказилади;

🔹 енгил автомототранспортлар қуйидаги муддатларда мажбурий техник кўрикдан ўтказилади:

▫️ишлаб чиқарилганига 11 йилдан 14 йилгача бўлган енгил автомототранспортлар – 2 йилда бир марта;

▫️ишлаб чиқарилганига 15 йил ва ундан ортиқ бўлган енгил автомототранспортлар – 1 йилда бир марта.

⚠️ Бунда мазкур муддатлар тижорат асосида йўловчилар ташиш фаолиятида фойдаланиладиган енгил автомототранспортлар учун татбиқ этилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини, шунингдек ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси йўли билан хорижий мамлакатларда ишлаш учун кетаётган ва “labor-migration” дастурий мажмуасида рўйхатга олинган фуқароларни тадбиркорлик кўникмалари, хорижий тиллар ва касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун кетишдан олдин давлат ёки нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасаларига, ишлаб чиқаришнинг ўзида ўқитиш учун ташкилот ҳамда “уста-шогирд” мактабларига ҳар бир таълим олувчи учун бир ойда БҲМнинг 4 бараваригача (1 млн 360 минг сўмгача) грантлар ажратилиши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Амал_қилинг

🚫 Йўловчи транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда салондан тана қисмларини (қўлдан ташқари) чиқариши тақиқланади. Бу талабнинг бажарилишини ҳайдовчи назорат қилиши керак.

💰 Транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда йўловчи томонидан тана қисмларини (қўлдан ташқари) салондан чиқариш БҲМнинг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Уй ишчиларининг қандай меҳнат ҳуқуқлари бор? 6 саволга жавоб

Энага, боғбон, ошпаз каби ёлланиб ишлайдиганлар билан ҳам меҳнат шартномаси тузиш керакми? Уларнинг иш режими қандай бўлади? Уй ишчиларига меҳнат стажи ҳисобланадими? Hudud24.uz бугун шу каби саволларга жавоб беради.

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=908611147

Каналга уланиш 👉
@hudud24official
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM