Huquqiy axborot
361K subscribers
6.34K photos
439 videos
22 files
14.1K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Биласизми

✳️ Қонунчиликка кўра, умумий қуввати 100 кВтгача бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатган жисмоний ва юридик шахслар улар фойдаланишга топширилган пайтдан эътиборан 3 йил муддатга, ўрнатилаётган қуёш панелларининг қувватига нисбатан 25 фоиздан кам бўлмаган қувватга эга электр энергиясини сақлаш тизими билан ўрнатилган бўлса – 10 йил муддатга қуйидагиларни тўлашдан озод этилиши белгиланган.

🔹ушбу қурилмалар бўйича мол-мулк солиғини;

🔹қурилмалар билан банд бўлган участкалар бўйича ер солиғини;

🔹юридик шахслар томонидан умумий тармоққа сотган электр энергияси учун олган фойдасидан ҳисобланадиган фойда солиғини.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Врачларга, ўрта ва кичик тиббиёт ходимларига, соғлиқни сақлаш барча муассасалари фармацевтика ходимларига қуйидаги устамалар тўланиши керак:

🔹 узлуксиз иш стажи 5 йилдан 10 йилгача – тариф ставкасининг 5 фоизи;

🔹 узлуксиз иш стажи 10 йилдан 15 йилгача – тариф ставкасининг 10 фоизи;

🔹 узлуксиз иш стажи 15 йилдан 20 йилгача – тариф ставкасининг 15 фоизи, олий маълумотли ҳамширалар учун тариф ставкасининг 20 фоизи;

🔹 узлуксиз иш стажи 20 йилдан ортиқ – тариф ставкасининг 20 фоизи, олий маълумотли тиббиёт ҳамширалари учун тариф ставкасининг 30 фоизи.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Йўловчилар самолёт салонида қўл юкидан ташқари нималар олиб юриши мумкин?

Батафсил инфографикада

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

📽 Адлия вазирлиги томонидан аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ҳамда энг кўп берилаётган саволларнинг ҳуқуқий ечимлари бўйича махсус видеороликлар ишлаб чиқилиб, YouTube тармоғига жойлаштириб борилмоқда.

❗️Бунда Сиз “метрика” олишдан пенсияга чиқишгача бўлган жараёнларда дуч келаётган муаммоларингизга мавзулаштирилган тарзда ҳуқуқий ечим топишингиз мумкин.

📌
Ўз вақтингиздан унумли фойдаланган ҳолда ҳуқуқий билимларингизни мустаҳкамланг!

👉 Батафсил: youtube.com/adliya

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Уч ёшга тўлмаган болалар, шунингдек шифокорларнинг хулосасига кўра қўшимча қаровга муҳтож бўлган катта ёшдаги касали оғир болалар стационар шифохонада даволанаётганида уларнинг отаси ёки онасига ёхуд оиланинг болани бевосита парваришлаётган бошқа аъзосига даволаш муассасасида унинг ёнида бирга бўлиши учун имконият яратилади ва меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

🔰 Мактабларда ўқув йили давомидаги таътилларнинг муддатлари қуйидагича белгиланади:

кузги таътил — 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун;
қишки таътил — 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун;
баҳорги таътил — 21 мартдан бошлаб 7 календарь кун;
ёзги таътил — охирги босқичли назорат синови ўтказилган кундан бошлаб 1 сентябргача.

Таътилнинг охирги куни байрам (ишланмайдиган) кунга тўғри келиб қолган тақдирда, дарс машғулотлари кейинги иш кунидан бошлаб давом эттирилади.

🗓 I синф ўқувчилари учун февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

‼️Майнинг фаолияти билан шуғулланиш қонунчилик билан тартибга солинган

🔰Адлия вазирлиги томонидан “Майнинг фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисида”ги низом давлат рўйхатидан ўтказилган.

📄 Ушбу низом билан майнинг фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома бериш ҳамда унинг фаолиятини ташкил этиш тартиби белгиланган.

📝 Бунда талабгор (майнинг билан шуғулланиш мақсадида рухсатнома олиш учун мурожаат қилувчи юридик шахс) рухсатнома олиш учун ахборот тизимига Ягона идентификация тизими (OneID) орқали кириб, аризани электрон равишда тўлдиради.

🗓 Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ваколатли орган) томонидан рухсатнома бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарор ариза ва белгиланган маълумотлар ҳамда ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган кундан эътиборан 20 кун ичида қабул қилинади.

📌 Аризани кўриб чиқиш ҳамда рухсатнома расмийлаштириш учун йиғим ундирилмайди. Рухсатнома 5 йил муддатга берилади.

📋 Рухсатнома ваколатли орган томонидан қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир кун ичида QR-код қўйилган ҳолда электрон ҳужжат тарзида расмийлаштирилади.

Майнинг фаолияти фақат юридик шахс томонидан қуёш фотоэлектр станциялари орқали ишлаб чиқарилган электр энергиясидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

▶️ Майнерлар истеъмол қилинган электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиб, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ягона электр энергетика тизимига уланиши мумкин.

📌 Рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган.

⚠️ Шунингдек, электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиш, ҳисобга олиш асбобларига, уларнинг пломбаларига шикаст етказиш ёхуд ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш ўғрилик ёки оз миқдорда талон-торож қилиш сифатида баҳоланиб, жавобгарликка сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, қуйидаги педагог кадрларининг малака тоифаси (лавозими) бир поғонага оширилиши белгиланган:

🔹давлат мукофотлари билан тақдирланган педагог кадрлар;

🔹Устоз” миллий мукофоти ғолиблари;

🔹Worldskills мусобақалари совриндорларини тайёрлаган таълим ташкилотларининг педагог кадрлари;

🔹республика миқёсидаги фан олимпиадалари ва кўрик-танловларда ғолибликни қўлга киритган ўқувчиларни тайёрлаган педагог кадрлар.

📌 Бунда, педагог кадрларнинг малака тоифасини (лавозимини) бир поғонага оширишда “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом кучга киргандан кейинги эришилган натижалар инобатга олинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

✳️ Қонунчиликка кўра, Марказий банк ва тижорат банкларининг тадбиркорларининг қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини сотиб олиш ва ўрнатиш, энергия тежамкор технологияларни жорий этиш ҳамда ишлаб чиқариш жараёнларининг энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирларини молиялаштириш учун “яшил энергия” банк молия продукти амалга киритилиши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰Ички ишлар органи ходими қуйидаги ҳолларда электрошок қурилмаларини қўллаш ҳуқуқига эга:

🔹фуқарога ёки ички ишлар органи ходимига қилинган ҳужумни қайтариш учун;

🔹жиноятга ёки маъмурий ҳуқуқбузарликка чек қўйишда;

🔹ички ишлар органи ходимига қаршилик кўрсатилишига чек қўйишда;

🔹жиноятни содир этишда ёки уни содир этганидан кейин дарҳол кўриб қолинган, яширинишга уринаётган шахсни ушлашда;

🔹ушлаб турилган шахсларни ва қамоққа олинган, маъмурий қамоққа олинган шахсларни олиб бориш, қўриқлаб бориш ва қўриқлашда, шунингдек қочишга уринишини, атрофдагиларга ёки ўзига зарар етказишини бартараф этиш мақсадида;

🔹зўравонлик билан ушлаб турилган шахсларни, эгаллаб олинган биноларни, хоналарни, иншоотларни, транспорт воситаларини ва ер участкаларини озод қилишда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

🔰Қонун билан Сайлов кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга кўра, сайлов комиссиялари тизимига қуйидагилар киради:

▫️Марказий сайлов комиссияси;
▫️ҳудудий сайлов комиссиялари;
▫️туман ва шаҳар сайлов комиссиялари;
▫️халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказиш бўйича округ сайлов комиссиялари;
▫️участка сайлов комиссиялари.

🏢 Марказий сайлов комиссияси Олий Мажлис палаталари томонидан 9 нафар аъзодан иборат таркибда тузилади ва доимий асосда фаолият юритади (илгари 15 нафар эди).

📌 Марказий сайлов комиссиясининг 1 нафар аъзоси Қорақалпоғистон Республикаси вакили бўлади.

🗓 Қонунга кўра шунингдек, Маҳаллий Кенгашларга сайлов ҳудудий бир мандатли сайлов округлари бўйича кўппартиявийлик асосида 5 йил муддатга ўтказилади.

☑️ Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларидаги депутатлик ўринлари сони аҳоли сонидан келиб чиққан ҳолда тегишли маҳаллий Кенгаш томонидан қуйидагича белгиланади:

🔹аҳоли сони 2 миллион нафаргача бўлган ҳудудларда – 30 тадан 40 тагача;

🔹аҳоли сони 2 миллиондан 3 миллион нафаргача бўлган ҳудудларда – 40 тадан 50 тагача;

🔹аҳоли сони 3 миллион нафардан ортиқ бўлган ҳудудларда – 50 тадан 60 тагача.

▶️ Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларидаги депутатлик ўринлари сони аҳоли сонидан келиб чиққан ҳолда тегишли маҳаллий Кенгаш томонидан қуйидагича белгиланади:

аҳоли сони 30 минг нафаргача бўлган ҳудудларда – 10 тадан 15 тагача;

аҳоли сони 30 мингдан 100 минг нафаргача бўлган ҳудудларда – 15 тадан 20 тагача;

аҳоли сони 100 мингдан 300 минг нафаргача бўлган ҳудудларда – 20 тадан 25 тагача;

аҳоли сони 300 минг нафардан ортиқ бўлган ҳудудларда – 25 тадан 30 тагача.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Оилавий тадбиркорлик учун бериладиган кредитлар ҳақида нималарни билиш муҳим? 5 та маълумот

Бугунги кунда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 18 ёшдан ошган барча фуқароларга ва тадбиркорлик субъектларига йиллик 14 фоиз ставкада имтиёзли кредитлар ажратиб келинмоқда.

Кредит қанча муддатга берилади ва уни қандай олиш мумкин? Ҳоким ёрдамчисининг фотоҳисоботи нима? Кимларнинг аризаси рад этилади? Hudud24.uz бугун шулар ҳақида батафсил маълумот беради.

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=20110

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
#Биласизми

🔰 Жисмоний шахсни, унинг вакилини, уларнинг оила аъзоларини, юридик шахсни, унинг вакилини ва юридик шахс вакилининг оила аъзоларини улар давлат органига, давлат муассасасига ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига мурожаат қилганлиги муносабати билан ёхуд билдирилган фикри ва мурожаатидаги танқид учун, худди шунингдек бошқача шаклда танқид қилганлиги учун мансабдор шахс томонидан таъқиб этиш:

БҲМнинг 25 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима ёки 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, 2023 йил 1 январдан юридик шахс бўлган ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи истеъмолчилар томонидан масофадан маълумот узатувчи замонавий сув ҳисоблагичлар ўрнатилиши талаб этилиши белгиланган.

📌 Шунингдек, 2024 йил 1 январдан эса юқоридаги талаб асосида сув ҳисоблагичларни ўрнатмаган тадбиркорлар сув ва оқова сув учун тўловларни сувни ҳисобга олиш асбобларини ўрнатмаган истеъмолчилар сифатида тўлайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан никоҳ ёшига етмаган шахсни эрга бериш ёхуд уйлантириш БҲМнинг 7 бараваридан 15 бараваригача (2 млн 380 минг сўмдан 5 млн 100 минг сўмгача) жарима солишга сабаб бўлади.

❗️Ушбу қилмиш маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

⚠️ Маълумот учун никоҳ ёши эркаклар ва аёллар учун 18 ёш этиб белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#2024_йил_1_январдан

🔰 Қонунчиликка кўра, фуқароларнинг пенсия таъминотини яхшилаш ва пенсионерларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, пенсионерга ҳисобланган, лекин ўз вақтида олинмаган пенсияни тўлаш муддати 12 ойдан 24 ойга узайтирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot