Huquqiy axborot
369K subscribers
6.35K photos
449 videos
22 files
14.1K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Биласизми

✳️ Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларининг қийматини тўлиқ тўлаган ҳолда уларни харид қилган ва ўрнатган истеъмолчиларга харид харажатларининг бир қисми қуйидаги миқдорларда Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси ҳисобидан компенсация қилинади:

▶️ Қуёш ёки шамол электр станциясини ўрнатганлик учун компенсациялар миқдори ўрнатилган қуввати:

🔹 0,5 кВтдан 1 кВтгача бўлганда БҲМнинг 7 баробар (2 млн 380 минг сўм);

🔹1 кВтдан 1,5 кВтгача бўлганда БҲМнинг 10 баробар (3 млн 400 минг сўм);

🔹1,5 кВтдан 2 кВтгача бўлганда БҲМнинг 15 баробар (5 млн 100 минг сўм);

🔹2 кВт ва ундан юқори бўлганда БҲМнинг 20 баробар (6 млн 800 минг сўм);

🔹5 кВт ва ундан юқори бўлганда БҲМнинг 50 баробар (17 млн сўм, фақатгина янги ерлар ўзлаштирилганда ва тик қудуқларда ўрнатилган сув насосларининг электр энергияси истеъмоли қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари орқали таъминланганда).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, ўқувчилар мактаб формасининг нимчасини ёки костюмини, кўйлакнинг енги узун ёки калта шаклини ихтиёрий равишда кийишлари мумкин.

❗️ Шунингдек, қишки ўқиш даврида ўқувчи қизларга ягона мактаб формасига мос шим кийишга рухсат берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰Қонунчиликка кўра, футбол бўйича спорт мусобақалари ўтказилаётган вақтда томошабинлар (мухлислар):

▫️жамоат тартиби ва ахлоқ нормаларига риоя этишлари;

▫️спорт иншоотининг жиҳозларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишлари;

▫️ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилишлари;

▫️бошқа жамоаларнинг мухлисларига нисбатан қўпол муносабатда бўлмасликлари;

▫️бошқаларга нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишлари, атрофдагиларга хавф соладиган ҳаракатларни содир этмасликлари;

▫️шубҳали предметлар ва буюмларни кўрганда, шунингдек тутун ёки ёнғин содир бўлганда зудлик билан спорт иншооти маъмурияти ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига хабар беришлари;

▫️фавқулодда вазиятлар юзага келганда тартибни сақлашга масъул шахслар кўрсатмасига асосан ҳаракат қилишлари;

▫️давлат рамзларига, шунингдек Ўзбекистон Футбол федерацияси, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси, клублар ва жамоаларнинг рамзларига ҳурмат билан муносабатда бўлишлари шарт.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰
Қонунчиликка кўра:

🔹ЯТТга мураккаб бўлмаган умумий қурилиш ва қурилиш-таъмирлаш ишлари (бетон қуйиш, бўёқчилик, сувоқчилик ишлари, ғишт ва кафель териш, перфорация, дурадгорлик, чилангарлик ва бошқа умумий қурилиш ишлари)ни, шу жумладан юридик шахслар учун ҳам бажаришига;

🔹қурилиш-пудрат ташкилотларига умумий қурилиш ишларини бажариш учун шартнома асосида ЯТТни жалб қилишга рухсат этилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

🏫 Декабрнинг охирги 10 кунлиги ва январь ойининг биринчи 10 кунлигида ўрта махсус, профессионал ва ОТМ талаба (ўқувчи)ларининг ҳар йилги 2 ҳафталик қишки таътили ўтказилади.

➡️ Қишки таътил кунлари талаба ва ўқувчилар яшаш жойларига боришлари ва таълим муассасасига ўз вақтида қайтиб келишлари учун вақтинча кўпайтирилган транспорт воситалари қатнови йўлга қўйилиши назарда тутилган.

⚠️ Таътил бошланишидан 10 кун аввалдан бошлаб чиптанинг тўлиқ қийматидан 50 фоизли чегирма тўлови асосида республика ичида ҳаракатланувчи тезюрар ва йўловчи (юқори тезликда ҳаракатланувчи поездлар ва барча йўловчи поездларнинг СВ, ВИП вагонлари бундан мустасно) поездларига ҳамда маҳаллий авиарейсларга чипталарнинг эконом синфи тарифи қийматидан 50 фоизли чегирма тўлови асосида сотувини ташкил этиш тавсия этилган.

☑️ Қишки таътилда ўқувчи ва талабаларнинг шаҳарлараро автобус қатнови орқали ҳаракатланиши учун имтиёзлар тақдим этилиши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Қонунни кимлар ёзади? Фуқаролар ҳам қонун ишлаб чиқа оладими?

Конституцияда қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи деган институт мавжуд. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишга ваколат ҳаммага ҳам берилмайди, маълум субъектларда бу ваколат бор. Hudud24.uz қуйида қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Парламентга киритиш ҳуқуқи ҳақида тушунтиради.

Батафсил 👉Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
#Биласизми

Марказий тизимга уларган хонадонларда иссиқ сув 50-75°С бўлиши керак.

🔰Иссиқ сув ҳароратининг йўл қўйиладиган четга чиқиши:

▫️тунги вақтда (соат 0:00 дан соат 05:00 гача)5°Сдан ортиқ эмас;
▫️кундузги вақтда (соат 05:00 дан соат 00:00 гача) 3°Сдан ортиқ эмас.

➡️ Агар иссиқ сув юқоридаги талабларга жавоб бермаса, у учун тўловлар ичимлик суви тарифида тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Вояга етмаган шахсни маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишга жалб қилиш БҲМнинг 10 бараваридан 30 бараваригача (3 млн 400 минг сўмдан 10 млн 200 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Амал_қилинг

✳️ Қонунчиликка кўра, ов қилиш ва балиқ овлашнинг тақиқланган қуролларини ёки воситаларини тайёрлаш, олиб кириш, сақлаш, ташиш ёки юбориш, олиш ёхуд сотиш, ҳуқуқбузарлик қуроли ва ашёларини мусодара қилган ҳолда қуйидагича миқдорда жарма солишга сабаб бўлади:

фуқароларга БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача (1 млн 20 минг сўмдан 1 млн 700 минг сўмгача);

мансабдор шахсларга БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача (2 млн 380 минг сўмдан 3 млн 400 минг сўмгача).

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

☑️ Электр ва иссиқлик энергиясини беҳуда сарфлаш, яъни электр двигателларидан, электр печлари ва бошқа электр ҳамда иссиқлик ускуналаридан мунтазам равишда, ишлаб чиқариш зарурати бўлмаган ҳолда тўлиқ фойдаланмаслик ёки уларни бекорга ишлатиб қўйиш, ёритиш учун электр энергиясидан хўжасизларча фойдаланиш:

мансабдор шахсларга БҲМ 5 бараваридан 15 бараваригача (1 млн 700 минг сўмдан 5 млн 100 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, сотувчи харидорга картошка, мева-сабзавот товарларини сотишда савдо жараёнида вужудга келган яроқсиз ва сифати паст маҳсулотларни ажратиб ташлашга мажбурдир.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, маҳаллий иситиш қозонлари ишлаб чиқарувчиларига Ўзбекистон ҳудудига хом ашё ва эҳтиёт қисмларини олиб киришда қўшилган қиймат солиғини 6 ой муддатга фоизлар ҳисобланмаган ҳолда бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилиши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, темир йўлларда чиптанинг тўлиқ қийматидан 50 фоиз чегирмалар билан йилига 1 марта юриш ҳуқуқи (бориш ва келишга) талонларга алмаштириш ва гувоҳнома тақдим этиш бўйича қуйидагиларга берилган:

3-гуруҳ уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахсларга;

уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахсларга.

📌 Шунингдек, айрим шахслар темир йўлларда йилига бир марта бепул юриши (бориш ва келиш) мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

✳️ Қонунчиликка кўра, 2026 йил 1 январгача 3 ойдан кўп 30 тадан ортиқ касаначиларни жалб қилган ва у асосида ишлаб чиқарган маҳсулотлардан олган даромади жами даромадининг 60 фоизидан кўпни ташкил этган тадбиркорлар учун:

фойда ва айланмадан олинадиган солиқнинг солиқ базаси 50 фоизга камайтирилиб ҳисобланади;

айрим давлат мулкларидан фойдаланганлик учун ижара тўлови 50 фоиз миқдорда белгиланади;

давлат харидлари доирасида тузиладиган шартномаларда буюртмачилар томонидан 50 фоиз олдиндан тўлов амалга оширилиши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

☑️ Давлат болани зўравонликнинг барча шаклларидан, шу жумладан жисмоний, руҳий зўравонликдан, қийноқларга солишдан ёки шафқатсиз, қўпол, инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа шаклдаги муомаладан ҳимоя қилади.

➡️ Болаларга нисбатан зўравонлик қилиш унинг ҳуқуқий оқибатларига кўра маъмурий ёки жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

❗️Шунингдек, болаларни муттасил равишда қийнаш 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🏬 Республика ҳудудларида аҳоли хонадонларига кичик қувватли (умумий қуввати 50 кВт гача) қуёш панелларини ўрнатишни рағбатлантириш бўйича “Қуёшли хонадон” дастури амалга оширилиши белгиланган.

Дастур доирасида жисмоний шахсларга тегишли объектларда ўрнатилган қуёш панелларида ишлаб чиқарилган ва ўз истеъмолидан орттириб ягона электр энергетика тизимига узатилган электр энергиясининг ҳар бир киловатт-соатига 1 000 сўмдан субсидия ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot