Huquqiy axborot
366K subscribers
6.34K photos
441 videos
22 files
14.1K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Биласизми

🔰 Автобусда ҳаракат хавфсизлигига хавф туғдирувчи носозликлар пайдо бўлганда, шунингдек ҳайдовчи ўзини ёмон ҳис этганда автобус ҳаракати дарҳол тўхтатилиши керак.

▶️ Ҳайдовчининг автобусни бошқариш вақти 9 соатдан ортиқ бўлганда ёки йўналиш узоқлиги 400 км ва ундан ортиқни ташкил этганда автобусда йўловчилар ташишни ташкил этишда автомобилда ҳайдовчининг дам олиши учун жой жиҳозланиши ва қатновга икки ҳайдовчи юборилиши керак.

🚫 Шаҳарлараро-вилоятлараро ва халқаро йўналишларда 400 км ва ундан узоқ йўналишларда автотранспорт воситаларида йўловчилар ташишни бир ҳайдовчи билан ташкил этиш тақиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#2023_йил_1_декабрдан

Қонунчиликка кўра, чорвачилик хўжаликлари ўз эҳтиёжи учун импорт қилган наслдор қорамолларга ҳисобланган қўшилган қиймат солиғини Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг кафолати асосида 180 кун ичида тўлаб бериш тизими жорий этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, электр энергияси учун тўловни маиший истеъмолчилар ҳар ойнинг 10-санасига қадар ўтган ойда истеъмол қилинган электр энергияси учун тўлиқ ҳисоб-китоб қилишлари шарт.

💡 Юқорида кўрсатилган муддат ўтгандан кейин қарздорлик мавжуд бўлганда, маиший истеъмолчилар белгиланган тартибда электр тармоқларидан мажбурий узилади.

📁 Бундан ташқари, истеъмол қилинган табиий газ ҳажми учун ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичлари ёки белгиланган меъёрлар асосида ой тугаганидан сўнг 10 кун мобайнида тўлов амалга оширилиши лозим.

💰Мазкур муддатда истеъмол қилинган табиий газ ҳақи ўз вақтида тўланмаган тақдирда, истеъмолчи газ таъминоти ташкилотига қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда пеня тўлаши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

💰 Ёшларнинг тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар бир ташаббускорга 50 млн сўм миқдорида, жами 10 млрд сўмгача грантлар ажратилилиши белгиланган.

🔰 Бунда грант маблағлари:

▫️онлайн тўловларни қабул қилувчи веб-сайт яратишга, хориждаги туризм кўргазма ва ярмаркаларида иштирок этишга йўналтирилади;
▫️грант маблағлари хориждан Ўзбекистонга 3 йил камида 200 нафар туристлар учун тур ташкил қилиш шарти билан ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Конституциянинг_30_та_асосий_қоидаси

Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидирлар.

Давлат хотин-қизлар ва эркакларга жамият ҳамда давлат ишларини бошқаришда, шунингдек жамият ва давлат ҳаётининг бошқа соҳаларида тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлайди.

58-модда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#2023_йил_1_декабрдан

🔰Қонунчиликка кўра, қуйидаги маъмурий регламентларга мувофиқ давлат хизматлари кўрсатиш бошланади:

🔹Давлат спорт-таълим муассасаларига ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш ҳамда уларнинг ўқишини кўчириш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти;

🔹Ўзбекистон футбол ассоциацияси футбол академияларига ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш ҳамда уларнинг ўқишини кўчириш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Конституциянинг_30_та_асосий_қоидаси

Фуқаролар қонун билан белгиланган солиқлар ва йиғимларни тўлаши шарт.

Солиқ ва йиғимлар адолатли бўлиши ҳамда фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини амалга оширишига тўсқинлик қилмаслиги керак.

63-модда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#2023_йил_1_декабрдан

🔰 Қонунчиликка кўра, махсус иқтисодий зоналар ҳудудида инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш, иштирокчиларни рўйхатдан ўтказиш, улар билан инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги битим ва ижара шартномаларини тузиш бўйича давлат хизматлари ЯИДХП (my.gov.uz), Давлат хизматлари марказлари ёки махсус иқтисодий зоналар дирекцияларига тўғридан-тўғри мурожаат қилиш орқали амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Ота-она (улардан бири) қуйидаги ҳолларда ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин:

🔹ота-оналик мажбуриятларини бажаришдан бош тортса, шу жумладан алимент тўлашдан бўйин товласа;

🔹узрсиз сабабларга кўра ўз боласини туғуруқхона ёки бошқа даволаш муассасасидан, тарбия, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаси ва шунга ўхшаш бошқа муассасалардан олишдан бош тортса;

🔹ота-оналик ҳуқуқини суиистеъмол қилса, болаларга нисбатан шафқатсиз муомалада бўлса, жумладан жисмоний куч ишлатса ёки руҳий таъсир кўрсатса;

🔹муттасил ичкиликбозлик ёки гиёвандликка мубтало бўлган бўлса;

🔹ўз болаларининг ҳаёти ёки соғлиғига ёхуд эри (хотини)нинг ҳаёти ёки соғлиғига қарши қасддан жиноят содир қилган бўлса.

⚠️ Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш суд тартибида амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Конституциянинг_30_та_асосий_қоидаси

Давлат қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлайди.

Тадбиркорлар қонунчиликка мувофиқ ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга ва ўз фаолияти йўналишларини мустақил равишда танлашга ҳақли.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида иқтисодий макон бирлиги, товарлар, хизматлар, меҳнат ресурслари ва молиявий маблағларнинг эркин ҳаракатланиши кафолатланади.

Монопол фаолият қонун билан тартибга солинади ва чекланади.

67-модда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

❗️ШИНАЛАР УЧУН УТИЛИЗАЦИЯ ТЎЛОВИНИ СОТИБ ОЛУВЧИЛАР ТЎЛАМАЙДИ

📝 Ижтимоий тармоқларда автомобиль шиналари билан боғлиқ утилизация йиғими бўйича нотўғри талқиндаги маълумотлар тарқалмоқда.

🗓 2024-2026 йиллар учун мўлжалланган Бюджетномада 2024 йил 1 июлдан автомобиль шиналарининг ҳар бир килограми учун БҲМнинг 0,3 фоизи миқдорида утилизация йиғимини ундириш таклиф қилинмоқда.

Масалан, 4 та шина (балон) енгил автомобиллар учун ўртача 6 кг дан 17 кг гача бўлса, улар учун 6 200 сўмдан 16 200 сўмгача йиғим ундирилади.

‼️Мазкур йиғим ХАРИДОРЛАРДАН УНДИРИЛМАЙДИ, ушбу йиғимни шина ишлаб чиқарувчилар ёки четдан импорт қилаётганлар тўлайди.

⚠️ Шунингдек, йиғим битта янги ишлаб чиқарилган шина учун бир марта тўланади, яъни ҳар йили ундирилмайди,

➡️ Фуқаролар автомобиль сотиб олиб унинг балонларини исталган ўлчамдаги бошқа балонга алмаштирмоқчи бўлганида ҳам утилизация йиғими тўламайди.

🌱 Утилизация йиғимидан тушган пуллар “Яшил макон” дастурларини амалга ошириш учун сарфланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Ҳуқуқингизни_билинг

Сифатсиз (ғарч-ғурч қилган, куйган, ичи бўш, яхши қорилмаган, бошқа нарсалар аралашган) нон ёки нон маҳсулотлари сотилган тақдирда сотувчи-ходимлар харидор талабига кўра уларни сифатлисига сўзсиз алмаштириб беришлари ёки пулини қайтаришлари керак. Харидорлар томонидан қайтариб берилган нон ва нон-булка маҳсулотлари санитария жиҳатидан яроқсиз ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#2023_йил_1_декабрдан

Транспорт воситасининг эгасига транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи ўтказилган шахс билан биргаликда тегишли ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатни (ишончнома ва бошқалар) тақдим этган ҳолда, давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларини транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини ўтказганлиги ҳақида хабардор қилиш ҳуқуқи берилади.

Бунда, хабарнома олинган кундан ваколатли орган томонидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Ягона автоматлаштирилган ахборот-таҳлил тизимига тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳамда ушбу транспорт воситасида содир этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун бошқариш ҳуқуқи ўтказилган шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштириш тартиби жорий этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Конституциянинг_30_та_асосий_қоидаси

Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир.

Ер қонунда назарда тутилган ҳамда ундан оқилона фойдаланишни ва уни умуммиллий бойлик сифатида муҳофаза қилишни таъминловчи шартлар асосида ва тартибда хусусий мулк бўлиши мумкин.

68-модда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетишнинг минимал даврийлиги чиқинди тўплаш шохобчаларидан — 1 кунда бир маротаба ва якка тартибдаги турар жой секторидан "сигнал" усулида — 3 кунда бир маротабани ташкил қилади.

Чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш жадвали маҳалла билан келишилган ҳолда белгиланади, бунда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ маиший чиқиндиларни сақлашнинг чекланган муддати ўтиб кетмаслиги лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot