Huquqiy axborot
360K subscribers
6.39K photos
483 videos
22 files
14.2K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Биласизми

🔰 Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш жараёнини аудио ва видео қайд этишда нотариус ва нотариал ҳаракатни амалга оширишда иштирок этувчи шахслар тасвирга тўлиқ туширилиши шарт.

📁 Бунда нотариус томонидан қандай турдаги нотариал ҳаракат амалга оширилаётганлиги, нотариал ҳаракат мазмуни, аҳамияти нотариус томонидан овоз чиқариб тарафларга тушунтириб берилганлиги ҳамда ҳужжат матни билан тарафлар тўлиқ танишганлиги ва уларнинг асл мақсадига мувофиқлигини тасдиқлаган ҳолда имзолаш ҳамда бармоқ изларини тизимда сканер қилиш жараёни тўлиқ аудио ва видео қайд этилиши лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг кескин тебраниш даври ушбу маҳсулотларнинг нархи охирги 30 кунгача бўлган даврда Марказий банкнинг асосий ставкасига тенг ёки ундан юқори даражада ошганда ёки бозорда ажиотаж талаб юзага келганда, 6 ойгача бўлган муддатга Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Эр ва хотин мол-мулки: нима умумийу, нима алоҳида? Муҳим 8 саволга жавоб

Сўнгги йигирма йилликда Ўзбекистонда ажримлар сони мунтазам ошиб бормоқда. Масалан, 2020 йилда 28 минг, 2021 йилда 39 минг ажрим қайд этилган бўлса, бу рақамлар 2022 йилда 48 мингга етган. Кўп ҳолатда ажримлар эр ва хотин ўртасидаги мулкий низолар билан биргаликда содир бўлади. Hudud24.uz ажримдаги энг муҳим масалалардан бири бўлган эр-хотиннинг умумий ва ҳар бирининг…

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=23426

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
#Биласизми

🔰 Ишга қабул қилиш рад этилган тақдирда, иш берувчи ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан имзоланган ишга қабул қилишни рад этиш сабабларининг ёзма асосини ишга қабул қилиниши рад этилган шахснинг талабига кўра 3 кунлик муддатда тақдим этиши шарт.

📌 Ёзма асосни беришни рад этиш ишга қабул қилиш қонунга хилоф равишда рад этилганлиги устидан шикоят қилинишига монелик қилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#2023_йил_1_ноябрдан

🔰 "Умра" тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатувчи туристик фаолиятни амалга ошириш лицензияси мавжуд ташкилотларга нисбатан қуйидаги қўшимча лицензия талаб ва шартлари қўлланилади.

камида 100 минг АҚШ доллари эквивалентидаги маблағларни Хавфсиз туризм жамғармасига захирага қўйиш;

зиёратчиларнинг гуруҳ раҳбари этиб Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутахассисларини тайинлаш;

туроператор штатида диний (исломий) мутахассиснинг бўлиши;

хизматларни вояга етмаган фуқароларга кўрсатмаслик;

хизматларини Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги ҳамкор ташкилот орқали амалга ошириш.

📌 Бунда улардан лицензияни қайта расмийлаштиришда аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим ва лицензия учун давлат божи ундирилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🚫 Крипто-дўконда қуйидаги операцияларни амалга ошириш тақиқланади:

🔹мажбурий идентификациядан ўтказилмаган мижозлар билан амалга ошириладиган операциялар;

🔹Ўзбекистон резидентлари томонидан чиқарилган крипто-активлар билан операциялар;

🔹аноним крипто-активлар ҳамда ўзаро ўзгармас токенларни сотиб олиш ёки сотиш операциялари.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Ёшлар_диққатига

🔹Болалар ҳуқуқлари ҳақида нималарни биласиз?
🔹Ўз ҳуқуқларингизни ҳимоя қила оласизми?

📝
Болалар ва ёшларнинг бу борадаги фикрлари U-Report лойиҳаси орқали ўрганилмоқда.

➡️ Сўровда ушбу телеграм боти орқали иштирок этишингиз мумкин: @UReportUzbBot

Фикрингиз биз учун муҳим ва аҳамиятли.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Ота-она (улардан бири) қуйидаги ҳолларда ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин:

🔹ота-оналик мажбуриятларини бажаришдан бош тортса, шу жумладан алимент тўлашдан бўйин товласа;

🔹узрсиз сабабларга кўра ўз боласини туғуруқхона ёки бошқа даволаш муассасасидан, тарбия, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаси ва шунга ўхшаш бошқа муассасалардан олишдан бош тортса;

🔹ота-оналик ҳуқуқини суиистеъмол қилса, болаларга нисбатан шафқатсиз муомалада бўлса, жумладан жисмоний куч ишлатса ёки руҳий таъсир кўрсатса;

🔹муттасил ичкиликбозлик ёки гиёвандликка мубтало бўлган бўлса;

🔹ўз болаларининг ҳаёти ёки соғлиғига ёхуд эри (хотини)нинг ҳаёти ёки соғлиғига қарши қасддан жиноят содир қилган бўлса.

⚠️ Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш суд тартибида амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Лифтларнинг хавфсиз ишлаши учун ким масъул? 5 та муҳим маълумот

Сўнгги вақтларда лифтлар билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар тез-тез учрамоқда. Hudud24.uz лифтлардаги хавфсизлик, уларни текширувдан ўтказиб туриш, хизмат муддати ўтган лифтларни ким алмаштириши кераклиги ҳақидаги масалаларга батафсил тўхталади.

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=23547

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, гувоҳлар, жабрланувчилар, гумон қилинувчилар ва айбланувчилар иштирокидаги тергов ҳаракатлари (сўроқ, шахсларни ва нарсаларни таниб олиш, юзлаштириш) мазкур шахсларни улар турган жойдаги ёки яшаш жойидаги вилоятнинг ёки туманнинг ёхуд шаҳарнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органига ёки судига чақирган, техник воситалардан фойдаланган ҳолда видеоконференцалоқа режимида ўтказилиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#2023_йил_1_ноябрдан

📝Қонунчиликка кўра, маҳаллий ҳокимликлар ва ҳудудий ташкилотлар раҳбарларининг шаҳарсозлик соҳасидаги билимларини оширишга қаратилган ўқув машғулотлари ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Давлат иштирокидаги корхоналар томонидан уларнинг бошқарув ва назорат органларининг амалдаги таркибидаги ўзгаришлар, мавжуд бўш ўринлар тўғрисидаги маълумотларни ушбу ўзгаришлар содир бўлган санадан 2 иш куни ичида мажбурий тартибда махсус порталга жойлаштириб борилиши белгиланган.

❗️ Давлат иштирокидаги корхоналарнинг бошқарув ва назорат органларининг амалдаги таркибидаги ўзгаришлар, улардаги мавжуд бўш ўринлар тўғрисидаги маълумотларни махсус порталга жойлаштирмаган корхоналарнинг ижро этувчи органи ҳамда кузатув кенгаши аъзоларини рағбатлантиришга йўл қўйилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

☑️ Маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари ҳар бир маҳаллада ташкил этилиши белгиланган.

▶️ Мазкур марказларда битта ижтимоий лойиҳа доирасида 20 нафаргача хотин-қизларнинг доимий бандлигини таъминлаш мақсадида бандлиги таъминланадиган ҳар бир нафар ишсиз хотин-қиз учун тадбиркорларга 3 миллион сўмгача давлат гранти ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#2023_йил_1_ноябрдан

❇️ Қонунчиликка кўра, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида инсон ресурсларини бошқаришга оид барча маълумотлар ва ҳужжатлар электрон платформада шакллантирилади ва юритилади (ҳарбийлаштирилган тузилмалар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар бундан мустасно).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

✳️ Иссиқхона хўжаликларида экспортбоп маҳсулот етиштиришга талаб этиладиган айланма маблағлар учун хорижий валютадаги банк кредитлари Экспортни рағбатлантириш агентлиги маблағлари ҳисобидан йиллик 4 фоиз ставкада (шундан, банк маржаси 2 фоиз) ажратилиши белгиланган.

📋 Бунда, кредит таъминоти сифатида "Ўзбекинвест" суғурта компанияси суғурта полиси қабул қилинади ва суғурта мукофоти харажатларининг 75 фоизи Экспортни рағбатлантириш агентлиги маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

📽 Адлия вазирлиги томонидан аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ҳамда энг кўп берилаётган саволларнинг ҳуқуқий ечимлари бўйича махсус видеороликлар ишлаб чиқилиб, YouTube тармоғига жойлаштириб борилмоқда.

❗️Бунда Сиз “метрика” олишдан пенсияга чиқишгача бўлган жараёнларда дуч келаётган муаммоларингизга мавзулаштирилган тарзда ҳуқуқий ечим топишингиз мумкин.

📌
Ўз вақтингиздан унумли фойдаланган ҳолда ҳуқуқий билимларингизни мустаҳкамланг!

👉 Батафсил: youtube.com/adliya

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#2023_йил_1_ноябрдан

☑️ Қонунчиликка кўра, давлат ёнғин назорати органларининг ижобий хулосасини олмасдан, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини аукционга чиқариш, қурилиш объектлари лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш ҳамда қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектлардан фойдаланиш учун рухсатнома бериш тақиқланади.

🔘 Бунда:

🔹 давлат ёнғин назорати органлари томонидан хулоса бериш муддати 7 кун этиб белгиланади;

🔹давлат ёнғин назорати органларига лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш учун мазкур ҳужжатларнинг барча қисмлари тақдим этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, якка тартибдаги тадбиркорларга олдиндан тўлов, очилган аккредитив, расмийлаштирилган банк кафолати ва экспорт шартномасини сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан суғурта қилиш бўйича полис мавжуд бўлмасдан мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш ҳуқуқи берилиши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Давлат хизматлари кундан кунга яқинроқ!

Батафсил: https://www.youtube.com/watch?v=rOC3DXfXlZw

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Мактабларда ўқув йили давомидаги таътилларнинг муддатлари қуйидагича белгиланади:

кузги таътил — 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун;
қишки таътил — 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун;
баҳорги таътил — 21 мартдан бошлаб 7 календарь кун;
ёзги таътил — охирги босқичли назорат синови ўтказилган кундан бошлаб 1 сентябргача.

Таътилнинг охирги куни байрам (ишланмайдиган) кунга тўғри келиб қолган тақдирда, дарс машғулотлари кейинги иш кунидан бошлаб давом эттирилади.

🗓 I синф ўқувчилари учун февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Диққат_лойиҳа

❗️Ҳуқуқий экспериментни ўтказиш жараёни тартибга солинади

📁 “Ҳуқуқий эксперимент тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

🔰 Қонун лойиҳасида, жумладан, қуйидагилар назарда тутилган:

▫️Ҳуқуқий эксперимент ўтказиш билан боғлиқ ижтимоий-ҳуқуқий муносабатлар комплекс тарзда тартибга солинади;

▫️Ҳуқуқий эксперимент ўтказиш шартлари ва давомийлик муддати ҳамда эксперимент ўтказиш мумкин бўлмаган соҳалар белгиланади;

▫️Ҳуқуқий экспериментни ўтказиш, унинг натижаларни баҳолаш ва расмийлаштириш тартибга солинади;

▫️Ҳуқуқий эксперимент тартиб-таомилларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланади.

Шунингдек, ҳуқуқий эксперимент лавозимга тайинлаш ва озод этишга, давлат органлари ва ташкилотларининг ваколатларини қисқартириш ёки тугатишга, амнистия ва афв этишга, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини чеклайдиган, бекор қиладиган ёки уларнинг аҳволини оғирлаштирадиган ҳолатларга нисбатан қўлланилмаслиги белгиланмоқда.

⚠️ Ҳуқуқий эксперимент қонунчилик ҳужжати ёки унинг нормаси самарадорлигини алоҳида олинган ҳудуд ва (ёки) шахслар доирасида маълум вақт оралиғида синовдан ўтказиш билан боғлиқ комплекс чора-тадбирлар мажмуи ҳисобланади.

➡️ Ушбу ҳавола орқали лойиҳа муҳокамасида фаол иштирок этинг: https://regulation.gov.uz/oz/d/88193

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot