Huquqiy axborot
358K subscribers
6.39K photos
481 videos
22 files
14.2K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Адлия_табриги

21 октябрь — Ўзбек тили байрами куни!

Ўз тилингни бугун асрай олмасанг, эртага ўзлигингни ҳам бой берасан!

Батафсил: https://www.youtube.com/watch?v=_CY20q5B4E0

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Тил_тест

Давлат тили ҳақида 15 тест

21 октябрь –
Ўзбек тили байрами муносабати билан Адлия вазирлиги томонидан ўтказилаётган тест синовида фаол иштирок этинг.

🖥 15 та тест саволига жавоб топинг! Уни ишлаш учун бир неча дақиқа кифоя. Ўз билимингизни синовдан ўтказинг.

➡️ Тест саволларини ишлаш учун: t.iss.one/QuizBot?start=6uiFtwhW

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, ногиронлиги бўлган шахслар санаторий-курортда бепул соғломлаштириш, шунингдек дори воситалари, ногиронлиги бўлган шахсларни парвариш қилиш учун мўлжалланган тиббий буюмлар ва ногиронлиги бўлган болалар учун махсус шифобахш озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиш ҳуқуқига эга.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

☑️ Қонунчиликка кўра, шахс чет давлатнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик органларига, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига хизматга кирганлиги Ўзбекистон фуқаролигини йўқотишга асос бўлади.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, хусусий пудрат ташкилотларига Тошкент шаҳрида — 9 ва ундан юқори, бошқа шаҳарларда — 7 ва ундан юқори, қишлоқ жойларда — 5 ва ундан юқори қаватли уй-жойлар қуриш учун ажратилган тижорат банкларининг миллий валютадаги кредитлари бўйича 24 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга кафиллик ва компенсация тақдим этилиши белгиланган.

🔘Бунда:

🔹компенсация — кредит суммасидан қатъий назар ҳар бир кўп квартирали уй-жой учун кредитнинг 5 миллиард сўмдан ортиқ бўлмаган қисми бўйича тўланади;

🔹кафиллик — кредит суммасидан қатъий назар ҳар бир кўп квартирали уй-жой учун 2,5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда тақдим этилади;

🔹кафиллик ва компенсациялар бериш учун майдони 70 квадрат метрдан ошмаган квартиралар сони қурилаётган уй-жойдаги жами квартиралар сонининг камида 70 фоизини ташкил этиши лозим.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Янги Меҳнат кодексида ишдан бўшатиш асослари: 10 та муҳим қоида

Штат қисқарганида кимлар ишда қолади? 3 ёшгача боласи бор аёлларни иш берувчи ташаббуси билан ишдан бўшатиш мумкинми? Муддатли меҳнат шарномасини муддати тугаганидан кейин бекор қилмаса нима бўлади? Аризани почта орқали юборса бўладими? Hudud24.uz бугун шулар ва меҳнат қонунчилигига оид бошқа масалалар ҳақида батафсил маълумот беради.

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=23029

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, қуйидаги педагоглар мажбурий аттестацияга жалб этилмаслиги белгиланган:

🔹педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга педагог ходимлар;

🔹ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган муддат қолган педагог ходимлар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

▶️ Резидент ва норезидент жисмоний шахсларга — қиймати 100 миллион сўмгача бўлган тайёр заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирмасдан, 100 миллион сўм ва ундан ортиқ бўлганларини йўловчи божхона декларацияси асосида Ўзбекистон божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсат этилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

📝 Тадбиркорлик субъектларининг маҳаллаларда, шу жумладан ташкил этилган микромарказларда ишлаб чиқаришни, хизмат кўрсатиш соҳасини ва ҳунармандчиликни ҳамда аҳоли билан кооперация ва касаначиликни кенгайтиришга йўналтирилган лойиҳалари учун ҳоким ёрдамчиларининг тавсияномаси асосида ажратиладиган кредитлар миқдори амалдаги 225 миллион сўмдан 300 миллион сўмгача оширилиши белгиланган.

📌 Бунда, ташаббускор лойиҳада камида 30 фоиз улуш билан иштирок этиши лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

✳️ Қонунчиликка кўра, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш йўналишида томорқа ер эгаларига 3 миллион сўмгача микрокредитлар берилиши ҳамда ушбу микрокредитлар ягона электрон платформа орқали ажратилиши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ҳафта давомида қабул қилинган қонунчиликдаги янгиликлар билан танишинг:

🔹Йўл қурилишига хусусий сектор жалб қилинади Манба: (ПҚ-330, 10.10.2023й.);

🔹Тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказишда қулайлик яратилади Манба: (538-сон, 13.10.2023й.);

🔹Хусусий мулкни “E-auksion shop” платформаси орқали сотиш тартиби тасдиқланди Манба: (540-сон, 16.10.2023 й.);

🔹Янги давлат хизматларини кўрсатиш йўлга қўйилади Манба: (544-сон, 17.10.2023 й.);

🔹Авиация фаолиятини самарали ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори Манба: (ПҚ-337, 16.10.2023 й);

🔹Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли мурожаатларини тезкор кўриб чиқувчи “ишонч телефони” ишга туширилади Манба: (539-сон, 14.10.2023 й.);

🔹Корея билан иқлим ўзгариши бўйича ҳамкорлик қилинади Манба: (ПҚ-339, 19.10.2023 й.).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Никоҳ, оила ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш соҳасидаги ҳужжатлар тизимлаштирилади

“Никоҳ, оила ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (550-сон, 20.10.2023 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, қуйидагилар тасдиқланди:

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари тўғрисидаги низом;

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари ходимларининг сонини белгилаш тартиби тўғрисидаги низом;

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари;

Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти;

Ўлимни қайд қилиш билан боғлиқ композит давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти.

📋 Янги гербли гувоҳномалар берганлик учун (ўлим ҳақидаги гербли гувоҳномалар ҳамда етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбия муассасаларига жойлаштиришда берилган туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳномалар бундан мустасно) герб йиғими БҲМнинг 15 фоизи миқдорида ундирилади.

☑️ Шунингдек, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларининг архив маълумотларини рақамлаштириш натижасида турли йиллар давомида бир хил серия ва рақамли туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар расмийлаштириб берилганлиги ҳолатлари аниқланган тақдирда, ушбу гувоҳномаларни қайта расмийлаштирганлик учун герб йиғими ундирилмайди;

📁 ФҲДЁ органлари тегишли ёзувлар орқали қуйидаги фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини қайд этади:

🔹туғилганлик ҳақида;
🔹никоҳ тузиш ҳақида;
🔹никоҳдан ажралиш ҳақида;
🔹ўлим ҳақида.

🗓 Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари давлат аҳамиятига молик ҳужжатлар ҳисобланади, бир нусхада тузилади ва ФҲДЁ органларида қайд этилган вақтдан бошлаб 75 йил мобайнида сақланади.

📝 Фарзандликка олиш, оталикни белгилаш, фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш, жинсни ўзгартириш каби воқеа ва фактлар юқорида санаб ўтилган фуқаролик ҳолатлари далолатномаларида уларга тегишли ўзгартиришлар киритиш орқали акс эттирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Меҳнат кодексига кўра, қуйидагилар ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этиш ҳисобланади:

меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш тўғрисидаги талабларни бузиш;

иш берувчи томонидан ишга таклиф этилган шахсларни ишга қабул қилмаслик;

иш берувчи қонунга мувофиқ меҳнат шартномасини тузиши шарт бўлган шахсларни (иш ўринларининг белгиланган энг кам сони ҳисобига ишга юборилган шахсларни, иш берувчи алоҳида асослар бўйича меҳнат шартномасини бекор қилган шахсларни, улар қайта ишга қабул қилинган тақдирда ва бошқаларни) ишга қабул қилмаслик;

ҳомиладорлик ёки фарзандлар борлиги билан боғлиқ сабабларга кўра ишга қабул қилмаслик;

судланганлиги, шу жумладан тугалланган ва олиб ташланган судланганлиги сабабли шахсларни ишга қабул қилмаслик, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно, ёхуд шахсларни уларнинг яқин қариндошлари судланганлиги, шу жумладан тугалланган судланганлиги муносабати билан ишга қабул қилмаслик.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Амал_қилинг

🔰 Қонунчиликка кўра, истеъмолчиларга электр энергияси ва табиий газ шартнома асосида улардан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ етказиб берилади.

📝 Шартномада тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбурияти, ҳисобга олиш асбобларини ўрнатиш, электр энергияси ва табиий газ учун ҳисоб-китоб қилиш ва бошқа шартлар келишиб олинади.

📁 Мазкур қоидаларни бузганликлари учун томонлар қонун ҳужжатларига мувофиқ маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилишлари мумкин.

⚠️ Шунингдек, тармоқларга ўзбошимчалик билан уланиш, ҳисобга олиш асбобларига, уларнинг пломбаларига шикаст етказиш ёхуд ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш ўғрилик ёки оз миқдорда талон-торож қилиш сифатида баҳоланиб, жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланган.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#2023_йил_1_ноябрдан

🔰 Тўлов ставкалари қуйидаги миқдорда белгиланади:

Автотранспорт воситаларига рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари (РЎДРБ) учун – БҲМнинг 3,5 баравари миқдорида;

Мототранспорт воситалари, мотороллерлар ва тиркамаларга РЎДРБ учун – БҲМнинг 1,75 баравари миқдорида;

Транзит РЎДРБ учун – БҲМнинг 25 фоизи миқдорида;

Яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир жуфт РЎДРБ ўрнига янги РЎДРБ бериш учун – БҲМнинг 3,5 баравари миқдорида;

Яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир дона РЎДРБ ўрнига янги РЎДРБ бериш учун – БҲМнинг 1,75 баравари миқдорида.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Меҳнат шартномасини ўзгартириш: муҳим 7 саволга жавоб

Ишга кираётганда меҳнат шартномаси тузилади. Кейин уни ўзгартирса бўладими? Ходим буни талаб қила оладими? Иш берувчига-чи, меҳнат шартларини ходимнинг розилигисиз ўзгартиришга рухсат бериладими? Бошқа ишга ўтказиш шартлари қандай? Hudud24.uz бугун меҳнат қонунчилигидаги шу ва бошқа масалаларга батафсил тўхталади.

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=23201

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
#Биласизми

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида жалб қилинган ҳар бир касаначи учун 2 миллион сўмгача, бироқ жами 300 миллион сўмгача йиллик 14 фоиз ставкада, 6 ойгача бўлган имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга револьвер кредитлар ажратилиши белгиланган.

📁 Мазкур кредитлар тадбиркорлик субъектларининг талабига биноан касаначиларнинг банк карталарига ўтказиб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Айрим ўсимликлар импортида божхона божи ноль ставкада қўлланилади

“Гулчилик ва кўчатчилик соҳаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-341, 23.10.2023 й) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, 2023 йил 1 ноябрдан 2026 йил 1 январгача туганаклар, пиёзбошлар, туганаксимон илдизлар, туганак пиёзлар, илдизпоя, жумладан вегетатив тиним ҳолатидаги, вегетация ёки гуллаш давридаги сертармоқлари, бошқа тирик ўсимликлар (жумладан, илдизлари), қаламчалар ва пархиши (ТИФ ТН коди 0601 ва 0602) импортида божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#2023_йил_1_ноябрдан

🔰Қонунчиликка кўра:

🔹 “Охирги миля” тамойили асосида тадбиркорлар билан ҳамкорликда аҳоли хонадонларига кенг полосали Интернет тармоқларини олиб боришга қаратилган ҳамкорлик дастури амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Пенсияга қўшиладиган устама ҳақлардан хабардормисиз?

Қонунчиликка қўра, белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқарилган пенсияларга устама ҳақлар қуйидаги миқдорларда белгиланади:

I гуруҳ уруш ногиронларига — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 150 фоизи;

II гуруҳ уруш ногиронларига — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 125 фоизи;

кўзи ожизлик бўйича I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 100 фоизи;

I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 75 фоизи;

II гуруҳ ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 75 фоизи;

уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 50 фоизи;

1941 — 1945-йиллардаги уруш даврида мамлакат ичкарисида ишлаган ва ҳарбий мажбуриятни бажарган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг — 30 фоизи;

вафоти ҳарбий хизмат ёки ички ишлар органларидаги, Миллий гвардиядаги хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ҳамда ички ишлар органлари, Миллий гвардия ходимларининг ота-оналарига ва янги никоҳдан ўтмаган бева хотинларига (бева эрларига) — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 30 фоизи.

Ўзбекистон олдида алоҳида хизматлари бўлган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 100 фоизидан 150 фоизигача.

ёшидан қатъи назар имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлган артистларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 75 фоизи;

театр-концерт ташкилотлари артистлари ва бадиий ходимларига, театр ва мусиқа санъати ижодий ходимлари тайёрловчи ўқув муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва концертмейстерларига, Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган рўйхатга кўра — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг — 50 фоизи.

⚠️ Маълумот учун:
ҳозирда пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 347 000 сўмни ташкил этади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

📝 Дастлабки синовдан ўтиш меҳнат шартномасида шартлашилган бўлиши керак. Бундай шартлашув мавжуд бўлмаган тақдирда, ходим дастлабки синовсиз ишга қабул қилинган деб ҳисобланади.

📌 Дастлабки синов фақат ходимни ишга қабул қилиш чоғида белгиланиши мумкин. Ходим бошқа ишга ўтказилаётганда ва бошқа иш берувчига хизмат сафарига юборилганда дастлабки синов белгиланишига йўл қўйилмайди.

🗓 Дастлабки синов муддати 3 ойдан, ташкилотларнинг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, бош бухгалтерлар ҳамда ташкилотлар алоҳида бўлинмаларининг раҳбарлари учун эса 6 ойдан ошмаслиги керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot