Huquqiy axborot
362K subscribers
6.36K photos
465 videos
22 files
14.2K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Биласизми

Судларда давлат божини тўлашдан озод қилинадиган жисмоний ва юридик шахслар ҳамда давлат органларининг рўйхати қуйидагича:

Фуқаролик ишлари бўйича судларда давлат божини тўлашдан озод қилинганлар рўйхати;

Иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинганлар рўйхати;

Маъмурий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинганлар рўйхати.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига киритилган инвестициялар ҳажмига қараб, мол-мулк солиғидан, ер солиғидан ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ имтиёзлари берилиши белгиланган.

▶️ Бунда иштирокчилар фойда солиғини тўлашдан ўзи киритган инвестициялар ҳажмига қараб қуйидаги муддатларда озод қилинади:

3 млн АҚШ долларидан – 5 млн АҚШ долларигача инвестиция учун – 3 йил;

5 млн АҚШ долларидан – 15 млн АҚШ долларигача инвестиция учун – 5 йил;

15 млн АҚШ доллари ва ундан кўп инвестициялар учун –10 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, ҳайдовчининг иш вақти давомийлиги 9 соатдан ортиқ ёки йўналиш масофаси 400 км ва ундан кўп бўлганда йўловчилар ташилаётган автобусда ҳайдовчининг дам олиши учун жой жиҳозланган бўлиши ва қатновга икки нафар ҳайдовчи чиқарилиши керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

📝 Ҳақ тўланадиган жамоат ишлари қуйидаги шахсларга нисбатан қўлланилмайди:

пенсия ёшига етган шахсларга;

ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга;

ҳомиладор аёлларга;

уч ёшга тўлмаган болалари бор аёлларга;

биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга;

доимий ишга эга шахсларга;

ҳарбий хизматчиларга.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

❇️ Таълим муассасаларида ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган нуфузли халқаро олимпиадалар ғолиблари лавозим маошига ҳар ой 150 фоиз, асосий олимпиадалар республика босқичи ғолиблари лавозим маошига ҳар ой 100 фоиз миқдорида устама ҳақи тўланиши белгиланган.

☑️ Бунда:

устамалар нуфузли халқаро олимпиадалар ва асосий олимпиадалар ўтказиладиган фанлар бўйича айнан ғолибликни қўлга киритган фанидан дарс бераётган олимпиада ғолибига берилади;

таълим муассасаларида ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган нуфузли халқаро олимпиадалар ва асосий олимпиадалар республика босқичи ғолиблари томонидан ғолибликни тасдиқловчи ҳужжат ёки сертификат тақдим қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Йўл қурилишига хусусий сектор жалб қилинади

“Йўл хўжалиги соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-330, 10.10.2023й.) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, 2024 йил 1 январдан:

автомобиль йўлларида бажариладиган иш турлари қуриш ва реконструкция қилиш, таъмирлаш ҳамда сақлашдан иборат бўлади;

лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш, йўл-қурилиш ишларини амалга ошириш, шунингдек, уларни қабул қилиб олишда ҳажм ва сифат кўрсаткичларини назарда тутадиган тизим (“ҳажм услуби”) жорий этилади;

автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари якунланган объектларнинг асосий конструктив элементлари бўйича камида уч йиллик кафолатли хизмат қилиш муддати жорий қилинади;

йилнинг ҳарорат юқори бўлган вақтларида автомобиль йўлларида юк ташувчи транспорт воситалари ва автопоезд (тиркама)ларнинг (махсус транспорт воситаларидан ташқари) ҳаракатланишига мавсумий чекловлар ўрнатилади.

▶️ Халқаро аҳамиятдаги М39 “Тошкент – Термиз” автомобиль йўлининг “Тошкент – Чиноз” йўналишидаги 817 – 827 км қисмини илғор хорижий технологиялар ва замонавий халқаро стандартлар асосида цемент-бетон қоплама қурган ҳолда реконструкция қилиш лойиҳаси амалга оширилади.

🗓 2025 йил 1 январдан янгидан бошланадиган йўл-қурилиш объектларида лойиҳани муҳандислик бошқариш ва техник назорат қилиш ишлари аутсорсинг шартлари асосида Халқаро муҳандислар-консультантлар федерацияси (FIDIC) амалиёти ва ҳужжатларига мувофиқ мустақил ташкилотлар, шу жумладан хусусий сектор томонидан амалга оширилади.

📁 2023 йил 31 декабргача Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан автомобиль йўллари, кўприклар ва сунъий иншоотларни лойиҳалаштириш (шу жумладан, техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш), қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-қидирув ҳамда қурилиш-пудрат ташкилотларини “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимида баҳолаш мезонлари такомиллаштирилади.

Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари бўйида яшил ҳудудларни барпо этиш доирасида Автомобиль йўллари қўмитаси таркибидаги “Ўзйўлкўкаламзорлаштириш” давлат муассасасининг ҳудудий бўлинмалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари тасарруфига ўтказилади.

🗒 2024 йил 1 январдан тажриба-синов тариқасида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда узунлиги 20 кмгача бўлган умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини эксплуатация қилиш ишларига аутсорсинг асосида хусусий сектор жалб қилинади.

🏢 Автомобиль йўллари қўмитаси таркибида қуйидагилар ташкил этилади:

🔹“Ўзйўлкўприк” кластери ва унинг ҳудудий филиаллари;

🔹“Автомобиль йўллари техник ҳолати таҳлили ва ҳаракат хавфсизлиги маркази” давлат муассасаси.

📄 2024 йилдан хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўллари, шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқлар ва овуллар кўчаларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун бюджет маблағлари фақат “Менинг йўлим” дастури орқали ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
▶️ Солиққа оид қонунчилик ҳужжатларини осонлик билан топиш мақсадида @soliq_qonunchiligi_bot ишга туширилди.

Мазкур бот орқали солиққа оид қонунчилик ҳужжатлари 30 та асосий йўналишга ажратилиб, ҳар бир йўналишни тартибга солувчи жами 300 дан ортиқ қонунчилик ҳужжатлари билан Lex.uz сайтига йўналтирилган ҳавола орқали танишиш мумкин.

📁 Ботнинг қулайлиги шундаки фойдаланувчи соҳага оид йўналишни танлаганда ҳавола орқали мазкур йўналиш бўйича қабул қилинган қонунчилик ҳужжатининг тегишли банди очилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ҳафта давомида қабул қилинган қонунчиликдаги янгиликлар билан танишинг:

🔹Тезюрар поездларда йўловчиларни ташиш тарифларини давлат томонидан тартибга солиш амалиётидан воз кечилади Манба: (ПҚ-329, 10.10.2023 й.);

🔹Метродан фойдаланиш қоидалари тасдиқланди Манба: (535-сон, 10.10.2023 й.);

🔹Маҳаллийлаштириладиган фармацевтика маҳсулотларини кафолатли харид қилиш муддати узайтирилди Манба: (ПФ-168, 12.10.2023 й.).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказишда қулайлик яратилади

Ҳукумат қарори (538-сон, 13.10.2023й.) билан “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомга қўшимчалар киритилди

Унга кўра, тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимида ҳунармандчилик фаолияти йўналишлари бўйича ҳунармандчилик субъектлари ҳисобланган якка тартибдаги тадбиркорларни рўйхатдан ўтказиш жараёнида ариза берувчилар хоҳишига кўра “Ҳунарманд” уюшмасига аъзо бўлиш ҳақидаги аризасини “Ҳунарманд” уюшмасига композит усулда юбориш имконияти яратилади.

📝 Шунингдек, “Ҳунарманд” уюшмасига ҳунармандчилик субъектлари ҳисобланган якка тартибдаги тадбиркорларни рўйхатдан ўтказиш жараёнида ариза берувчиларнинг “Ҳунарманд” уюшмасига аъзо бўлиш ҳақида Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими орқали берилган аризаларини қабул қилиш ва натижасини мазкур тизим орқали юбориш йўлга кўйилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, ўзини ўзи банд қиладиган фуқароларга айрим турдаги фаолиятни амалга ошириш (касаначилик, ҳунармандчилик, иссиқхона қуриш ва шу кабилар учун зарурий хом ашё, эҳтиёт қисм ҳамда қурилиш молларини сотиб олиш) мақсадида 5 млн сўмгача миқдорида кредит маблағлари нақд пулда берилиши белгиланган.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

❗️Олий маълумотга эга шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курсларига қабул бошланди

📝 Курсларда ўқиш учун барча олий маълумотли шахслар ҳужжат топшириши мумкин.

➡️ Ҳужжатлар 2023 йил 3-31 октябрь кунлари qabul.centertsul.uz сайти орқали фақат электрон равишда қабул қилинади.

📁 Бунинг учун талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши керак:

фуқаролик паспорти;
олий маълумот тўғрисидаги диплом ва унинг иловаси;
3.5x4.5 ўлчамдаги рангли фотосурат.

Қабул квотаси 100 нафарни (ўзбек тилида) ташкил этади.

💰Тўлов-контракт миқдори – 14 500 000 сўм.

⚠️ Эслатиб ўтамиз, курсни тугатиб, диплом олган шахслар давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг юридик хизмати ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида ишлаш ҳуқуқига эга бўлади.

🔘 Мурожаат учун телефонлар: (71) 236-28-55 (1018); (71) 233-66-36 (1018); (90) 930-70-74; (99) 937-04-33; (95) 988-01-50; (98) 125-73-92.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Хусусий мулкни “E-auksion shop” платформаси орқали сотиш тартиби тасдиқланди

Ҳукумат қарори билан (540-сон, 16.10.2023 й.) Хусусий мулкдорлар буюртмаси асосида уларнинг мулкларини соддалаштирилган тартиб ва муддатларда “E-auksion shop” электрон савдо дўкони орқали сотиш ва ижарага бериш бўйича савдолар ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Хусусий мулкдорлар буюртмасига асосан уларнинг мулклари “E-auksion shop” электрон савдо дўконида қуйидаги усулларда сотилади:

нархни ошириб бориш тамойили асосида;
эълон қилинган нархда сотиш орқали.

📝 Савдода иштирок этиш учун савдо платформасида рўйхатдан ўтиш зарур.

⬅️ Савдога қўйилган буюртмани иштирокчи томонидан нарх тасдиқлангунгача савдо платформасидан 2 мартагача бепул қайтариб олиш мумкин.

◀️ Савдога қўйилган буюртмани қайтариб олиш:

▪️3-мартадан бошлаб БҲМнинг 1 баравари;
▪️5-мартадан БҲМнинг 3 баравари;
▪️7-мартадан БҲМнинг 10 баравари миқдорида тўлов ундирилади.

☑️ Нархни ошириб бориш усули орқали савдолар камида 2 та иштирокчи бўлганда ўтказилади.

💰Бошланғич нарх буюртмачининг буюртмасига асосан белгиланади. Савдо биринчи тўртта қадамда – бошланғич нархнинг 5 фоизи миқдорида, бешинчи ва ундан кейинги қадамларда – бошланғич нархнинг 3 фоизи миқдорида белгиланади.

Мулкка берилган ҳар бир таклиф савдони ўтказиш вақтини 10 дақиқадан узайтириб боради. Агар охирги тасдиқланган таклифдан сўнг 10 дақиқа давомида кейинги оширилган лот нархи бўйича таклиф иштирокчиларнинг биронтаси томонидан тасдиқланмаса, савдолар якунланади. Охирги таклифни тасдиқлаган иштирокчи савдо ғолиби деб топилади.

📄 Мулк учун тўлов бир йўла ёки бўлиб-бўлиб тўлаш орқали амалга оширилади. Бўлиб-бўлиб тўлаш буюртмачи ва савдо ғолиби ўртасида ўзаро келишув бўйича белгиланади.

Савдо ғолибидан бир қадам паст нарх таклифини тасдиқлаган иштирокчи салоҳиятли ғолиб деб эътироф этилади.

🚫Савдолар қуйидаги ҳолларда ўтказилмаган деб топилади:

🔹савдоларда қатнашиш учун биронта ҳам талабгордан ариза келиб тушмаган бўлса;
🔹савдолар куни иштирокчилар томонидан биронта ҳам таклиф тасдиқланмаса;
🔹тўловлар ўз вақтида тўланмаган бўлса.

Эълон қилинган нарх бўйича сотишда эълон буюртмачининг ихтиёрига кўра белгиланган муддат ёки сотилгунгача электрон дўконга жойлаштирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

❗️Адлия вазирлиги томонидан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган, туман (шаҳар) даражасида амбулатор ва стационар шароитда кўрсатиладиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхати давлат рўйхатидан ўтказилди.

📃Ушбу Рўйхатда оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар, кўп тармоқли марказий поликлиникалар, туман (шаҳар)лар марказий шифохоналарида (жумладан, туғуруқ мажмуалари) (тиббиёт муассасалари) кўрсатиладиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари белгиланди.

📁 Таъкидлаш лозимки, ушбу ҳужжат қабул қилиниши натижасида фуқаролар Рўйхатда назарда тутилган тиббий ёрдамларни давлат ҳисобидан олишга, бу эса Конституцияда белгиланган шахсларнинг ижтимоий ҳуқуқидан амалда фойдаланишга олиб келади.

📋Хусусан, Рўйхатда:

тиббиёт муассасаларида кўрсатиладиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари (масалан, “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларига борадиган шахсларни руҳий-асаб, наркология, тери-таносил, сил касалликлари ва бошқа касалликларни аниқлаш юзасидан тиббий кўрикдан ўтказиш, шунингдек эмлаш, ҳаётга хавф соладиган ҳолатларда (асфиксия, юрак тўхташи, анафилактик шок ва бошқалар) тиббий ёрдам кўрсатиш, профилактик кўриклар ва скрининг текширувлари);

тиббиёт муассасаларида кўрсатиладиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмларига киритилган ташхислар (масалан, юракнинг гипертензив касаллиги, юрак сурункали ишемик касаллиги, ошқозон яра касаллиги, ўн икки бармоқли ичак яра касаллиги, жигар циррози);

дори воситалари ва тиббий буюмлар (масалан, аналептиклар, балғам кўчирувчи воситалар, антидепрессантлар, тиббий бинтлар, тиббиёт пипеткалари, қўлқоплар) назарда тутилган.

📌 Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 48-моддасида ҳар ким соғлиғини сақлаш ва малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга эканлиги ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмини белгиланган тартибда давлат ҳисобидан олишга ҳақли эканлиги белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🚫 Қоида тариқасида, насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган қариндошлар ўртасида, туғишган ва ўгай ака-укалар билан опа-сингиллар ўртасида, шунингдек фарзандликка олувчилар билан фарзандликка олинганлар ўртасида никоҳ тузишга йўл қўйилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Байрамлар бўлаётган ҳудудларни ўраб олиш қонунийми? Ушлаб турилган шахс телефонда фойдаланиши мумкинми? – Ички ишлар органлари ва фуқаро муносабатлари бўйича муҳим қоидалар

Ички ишлар ходими фуқарога мурожаат қилганда ўз лавозимини, унвонини, фамилиясини, исмини, отасининг исмини айтиши, фуқаронинг талабига кўра хизмат гувоҳномасини кўрсатиши, шундан сўнг мурожаат қилишининг сабаби ва мақсадини маълум қилиши шарт.

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=22712

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
#Биласизми

🔰 Муаллифлик ҳуқуқи муаллифнинг бутун ҳаёти давомида ва унинг вафотидан кейин 70 йил давомида амал қилади.

☑️ Ҳаммуаллифликда яратилган асарга бўлган муаллифлик ҳуқуқи ҳаммуаллифларнинг бутун ҳаёти давомида ва ҳаммуаллифлар орасида энг узоқ умр кўрган охирги шахс вафот этганидан кейин 70 йил давомида амал қилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

☑️ Қонунчиликка кўра, хоналарни иситиш эҳтиёжлари учун иссиқлик энергиясини беришда етказиб берувчи иситиш даврини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланган муддатларда бошлайди ва тамомлайди.

❗️Бунда, иситиш даври ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати 8°Сдан паст бўлган 5 кунлик давр тамом бўлган кундан кейинги кундан бошланиши, 8°Сдан юқори бўлганда эса тамомланиши керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Янги давлат хизматларини кўрсатиш йўлга қўйилади

Ҳукумат қарори (544-сон, 17.10.2023 й.) билан “Профессионал медиаторлар реестрига киритиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти” тасдиқланди

🔰 Унга кўра, махсус ўқув курсидан ўтганлиги ҳақида сертификатга эга бўлган ва Реестрга кириш истагини билдирган жисмоний шахс (талабгор) доимий ёки вақтинча рўйхатдан ўтган манзилидан қатъи назар, экстерриториаллик тамойили асосида исталган давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХП (my.gov.uz)дан руйхатдан ўтади.

Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг талабгор маълумотларнинг тўғрилигини текширади ҳамда имзолайди.

❗️ Давлат хизматларини кўрсатганлик учун тўлов ундирилмайди.

Талабгор мурожаат этганда, унинг сўровномаси тўлдирилиб, талабгор томонидан тасдиқлангандан сўнг 10 дақиқада тегишли ҳудудий адлия органига электрон шаклда юборилади.

📝 Профессионал медиаторлар реестри электрон шаклда шакллантирилади ва юритилади.

📁 Профессионал медиатор қуйидаги ҳолларда Реестрдан чиқарилиши мумкин:

Реестрдан чиқариш тўғрисида ариза билан мурожаат этганда;

вафот этганда ёки суднинг уни вафот этган деб эълон қилиш ҳақидаги қарори қонуний кучга кирганда;

муомала лаёқати чекланганда ёки у белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилганда;

суднинг медиаторни жиноят содир этишда айбдор деб топиш ҳақидаги айблов ҳукми қонуний кучга кирганда;

давлат вазифаларини амалга оширадиган лавозимга тайинланганда ёки сайланганда, нотариуслар бундан мустасно;

медиаторга нисбатан жиноий таъқиб амалга оширилаётганда;

бир йилдан ортиқ муддат мобайнида у тўғрисида маълумот олиш имкони бўлмаганда, ҳудудий адлия органининг тегишли таркибий тузилмаси хулосасига кўра;

доимий яшаш учун Ўзбекистондан ташқарига чиқиб кетганда.

📌 Профессионал медиатор Реестрдан ҳудудий адлия органининг қарори асосида чиқарилади.

🗓 Мазкур регламент 2024 йил 1 январдан амалга киритилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, 2025 йил 1 январгача жисмоний шахсларнинг аҳоли хонадонларида балиқ етиштириш йўналиши бўйича ўқув курсларида ўқиш харажатларини қоплаш учун БҲМнинг 2 бараваридан (660 минг сўмдан) ошмаган миқдорда бир марталик субсидия ажратилиши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

‼️ Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига кўра:

🔹Пахта хом ашёсини табиий қуритиш майдонлари турар жой ва жамоат биноларидан ҳамда таъмирлаш цехларидан камида 150 m, юқори ва паст кучланишли электр линиялар таянчларидан уларнинг 1,5 та баландлигига тенг масофада жойлаштирилиши;

🔹Пахта хом ашёсини табиий қуритиш майдонлари ёнғинни ўчириш мақсадида 50 m3 дан кам бўлмаган миқдорда сув захираси билан таъминланиши;

🔹Тракторлар, автомобиллар, пахта териш машиналарини тўхтатиб туриш, уларни таъмирлаш, мойлаш ва ёнилғи қуйиш, пахта хом ашёсини табиий қуритиш майдонларидан камида 50 m масофада амалга оширилиши;

🔹Пахта ғарамларини титиш даврида пахта ташувчи машиналар, механизмлар ва автопоездлар гуруҳлар орасидаги 30 m ли масофани сақлаган ҳолатда жойлаштирилиши;

🔹Гуруҳлардаги пахта ғарамлари орасидаги масофа 15 m дан, гуруҳлар ўртасида масофа эса 30 m дан кам бўлмаслиги керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️“Авиация фаолиятини самарали ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-337, 16.10.2023 й) қабул қилинди

Қарорга кўра, қуйидагилар амалга оширилади:

🔹 “SILK AVIA” МЧЖ устав капиталидаги “Uzbekistan Airports” АЖнинг 100 фоиз улушини унинг брендини сақлаб қолган ҳолда “Uzbekistan Airways” АЖ таркибидаги “Uzbekistan Helicopters” МЧЖ устав капиталига ўтказилади;

🔹“Uzbekistan Аirports” АЖнинг 3 та “АТR72-600” русумли ҳаво кемаси “SILK AVIA” МЧЖга беғараз ўтказилади;

🔹“SILK AVIA” МЧЖ фаолиятини самарали ташкил этишва ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш доирасида “АТR72-600” русумли ҳаво кемалари сони оширилади;

🔹“Uzbekistan Airways” АЖ таркибидаги “Uzbekistan Helicopters” МЧЖ зиммасига маҳаллий авиақатновларнинг сонини ошириш, парвозлар географиясини кенгайтириш, янги йўналишларни йўлга қўйиш ҳамда “АТR72-600” русумли ҳаво кемалари паркини ривожлантириш вазифалари юкланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot