Huquqiy axborot
339K subscribers
6.45K photos
538 videos
22 files
14.4K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, қуйидаги “Ёшлар дафтари”га киритилган бемор ёшларга мамлакатда ёки хорижий давлатларда даволаниш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун ёшлар етакчисининг ижобий тавсияси асосида БҲМнинг 50 бараваридан (16 млн 500 минг сўм) ошмаган миқдорда субсидия ажратилиши белгиланган.

🔹"Темир дафтар"га киритилган оила фарзанди;

🔹"Аёллар дафтари"га киритилган аёллар фарзанди;

🔹"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"АТга киритилган оила фарзанди;

🔹Саломатлигида нуқсони мавжуд ва оиласи кам таъминланган ёш фуқаро.

📝 Бунда ариза берувчи маҳалладаги ёшлар етакчисига ариза беради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Амал_қилинг

🔰 Айбдорга ишониб топширилган ёки унинг ихтиёрида бўлган ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш, мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан содир этилган бўлса, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади:

БҲМнинг 100 дан 300 бараваригача миқдорда жарима;

480 соатгача мажбурий жамоат ишлари;

2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;

2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;

5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

❗️Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, шахслар меҳнатга оид ҳуқуқ лаёқатига ва муомала лаёқатига эга бўлиши билан, 16 ёшдан ишга қабул қилинади.

☑️ Ёшларни меҳнатга тайёрлаш учун умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим ташкилотларининг, касб-ҳунар мактабларининг, коллежлар ва техникумларнинг ўқувчиларини уларнинг соғлиғига ҳамда маънавий камол топишига зиён етказмайдиган, ўқитиш жараёнини бузмайдиган енгил меҳнатни ўқишдан бўш вақтида бажариши учун ишга қабул қилишга — улар 15 ёшга тўлиши билан ота-онадан бирининг (ота-онасининг ўрнини босувчи шахснинг) ёзма розилиги билан йўл қўйилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, озуқа экин ер майдонларида ёмғирлатиб ва томчилатиб суғориш технологияларини жорий этган чорвачилик хўжаликларига унинг ҳар бир гектари учун 8 миллион сўм миқдорида субсидия ажратилиши белгиланган.

▶️ Шунингдек, гидропоника усулида чорва молларига озуқа етиштириш ускуналарини харид қилиш харажатининг 20 фоизи қоплаб берилади. Бунда, мазкур ускуна қийматининг 100 миллион сўмдан ошмаган қисми қопланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Амал_қилинг

☑️ Жиноят кодексига кўра, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлишига, бошқа оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлса:

муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

✳️ Конституциясида фуқароларнинг атроф-муҳит ва экологияга оид қуйидаги ҳуқуқлари мавжуд:

Ҳар ким қулай атроф-муҳитга, унинг ҳолати тўғрисидаги ишончли ахборотга эга бўлиш ҳуқуқига эга.

Давлат атроф-муҳитни яхшилаш, тиклаш ва муҳофаза қилиш, экологик мувозанатни сақлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.

Шаҳарсозлик ҳужжатларининг лойиҳалари жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилади.

Давлат фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини таъминлаш ва атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатилишига йўл қўймаслик мақсадида шаҳарсозлик фаолияти соҳасида жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратади.

Давлат Оролбўйи минтақасининг экологик тизимини муҳофаза қилиш ҳамда тиклаш юзасидан чоралар кўради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Шахснинг буйруқ ёки бошқа фармойишни, шунингдек мансаб вазифаларини қонунан бажариши туфайли зарар етказилган бўлса, жиноят деб топилмайди.

📌 Жиноийлиги олдиндан аён бўлган буйруқ ёки бошқа фармойишни бажариб, жиноят содир этган шахс, умумий асосларда жавобгарликка тортилади.

🔘 Ғайриқонуний равишда берилган буйруқ ёки фармойишни ёхуд мансаб вазифасини бажармаган ёки бузган шахс жавобгарликка тортилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🚫 Қонунчиликка кўра, пахта терими давомида қуйидагилар тақиқланади:

🔹пахта даласида очиқ оловдан фойдаланиш ва чекиш;

🔹бункери пахта хом ашёси билан тўлдирилган пахта териш машинасини далада қолдириш ва унга пахта майдонида ёнилғи қуйиш;

🔹носоз электр ускуналар
билан пахта териш машинасидан фойдаланиш;

🔹пахтани қуритиш майдончаларида пахта териш машиналарини сақлаш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Поездга чипта нархи ошди: кимлар поездда бепул юриши мумкин? 5 саволга жавоб

Ўзбекистонда 20 октябрдан маҳаллий поезд чипталари нархи ошиши эълон қилинди. Hudud24.uz поездда юришга оид имтиёзлар ҳақида батафсил маълумот беради.

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=22185

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Маҳаллийлаштириладиган фармацевтика маҳсулотларини кафолатли харид қилиш муддати узайтирилди

Президент фармони (ПФ-168, 12.10.2023 й.) билан “2022–2026 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонга ўзгартириш киритилди.

Унга кўра, 2024 йил 1 январдан фармацевтика маҳсулотлари харидларига ажратилиши режалаштирилган Давлат бюджети маблағлари миқдори доирасида маҳаллийлаштириладиган фармацевтика маҳсулотларини ижобий клиник синовлар натижалари, давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда сертификатлаш жараёнлари асосида 10 йилгача бўлган муддатга шартнома тузиш орқали кафолатли харид қилиш механизми жорий этилади. (Илгари 3 йил эди)

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

📁 Мулкдор ўзига тегишли мол-мулкдан ўз хоҳишича фойдаланади.

Аммо, мол-мулкдан фойдаланиш атроф-муҳитга зарар етказмаслиги, бошқа шахсларнинг, жамият ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонуний манфаатларини бузмаслиги керак.

❗️Шунингдек, фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдир.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

✳️ Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси кредит ресурслари ҳисобидан пахта хом ашёси етиштириш харажатларини молиялаштириш учун тижорат банклари орқали пахта хом ашёси қийматининг 60 фоизи миқдорида кредитлар ажратилиши белгиланган.

☑️ Бунда, пахта хом ашёси етиштиришни молиялаштириш учун ажратилган кредит муддатида қайтарилмаганда, ушбу кредитлар учун йиллик Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 баробари (шундан, банк маржаси 2 фоиз) миқдорида фоиз тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Амал_қилинг

🔰 Қоунчиликка кўра, собиқ хотинига (собиқ эрига), бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсга ёки умумий фарзандга эга бўлган шахсга соғлиқнинг қисқа вақт, яъни 6 кундан ортиқ, аммо 21 кундан кўп бўлмаган муддатга ёмонлашувига ёки умумий меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқолишига сабаб бўлган қасддан баданга енгил шикаст етказиш, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади:

БҲМнинг 30 бараваридан 70 бараваригача (9 млн 900 минг сўмдан 23 млн 100 минг сўмгача) миқдорда жарима;

300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;

1 йилдан 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;

1 йилдан 2 йилгача озодликни чеклаш;

1 йилдан 2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

‼️ Дарахтларни парвариш қилишга кимлар масъул?

✳️ Дарахтлар ва буталарни суғориш ва озиқлантиришга қуйидагилар масъул ҳисобланади:

1️⃣ Шаҳарлар ва туманлар марказларидаги кўчаларда — бириктирилганлигига мувофиқ маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, ўзлари фаолият кўрсатаётган бинодан кўчагача бўлган оралиқдаги ташкилотлар.

2️⃣ Шаҳарлар ва туманлар марказларидаги ички кўчалар, маҳаллалар ҳудудлари ҳамда кўп қаватли уйлар оралиғи ва атрофида, шунингдек, бошқа аҳоли пунктларида — ўзларига бириктирилган ҳудудлар бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, кўп квартирали уйларни бошқариш органлари, ўзлари фаолият кўрсатаётган бинодан кўчагача бўлган оралиқдаги ташкилотлар.

3️⃣ Ташкилотларнинг ҳудудларидаер эгалари.

4️⃣ Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари бўйларидаАвтомобиль йўллари қўмитаси ташкилотлари.

5️⃣ Умумий фойдаланишдаги темир йўллар бўйларида "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ташкилотлари.

6️⃣ Дарё, сой, ирмоқ, канал, коллектор-дренаж тармоқлари ва ариқлар бўйларида — маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва сув хўжалиги органлари.

7️⃣ Фермер хўжаликлари ерларида ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган бошқа ерларда — ер эгалари.

8️⃣ Захира ерлардамаҳаллий давлат ҳокимияти органлари.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Фарқи бор: озодликни чеклаш, қамоқ, озодликдан маҳрум қилиш, уй қамоғи, шартли ҳукм

“Фалончининг айби ҳали ўз исботини топмай туриб қамаб қўйишибди”. “Қариндошим қамалганди, лекин яқинда шартли ҳукм билан чиқиб келибди”. “Собиқ ҳокимга озодликни чеклаш жазоси тайинланганди, бемалол кўчада юрибди”. Шулар ва шу каби хабарларга камида бир маротаба дуч келганингиз аниқ. Эҳтимол, уларнинг моҳиятини тушунмай, ҳаммасини бир хил жазо тури, деб ўйларсиз, бироқ уларнинг фарқи бор.

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=22380

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
#Биласизми

☑️ Қонунчиликка кўра, умумий касаллик туфайли бериладиган ногиронлик пенсиялари ногиронлик бошланган пайтга қадар юқоридагича иш стажига эга бўлган тақдирда тайинланиши белгиланган. 👆

▶️ Меҳнатда майибланганда ёки касб касаллигига учраганда бериладиган ногиронлик пенсиялари иш стажидан қатъи назар, тайинланади.

📋 Шунингдек, 20 ёшга тўлгунга қадар умумий касаллик туфайли иш даврида ёки ишлаш тўхтатилганидан кейин ногиронлиги бўлган шахс деб топилган фуқароларга пенсиялар иш стажидан қатъи назар тайинланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

▶️ Ҳайдовчи автобусни тўхташ жойидан фақат эшикларни ёпган ҳолда, йўловчилар тўлиқ тушириб ва чиқариб бўлингандан сўнг юргизиши, бекатларни аниқ ва тўғри эълон қилиши, қатнов йўналиши ўзгарган тақдирда эса бу тўғрида ҳар қайси бекатда эълон қилиши шарт.

🚫 Автобус салонини автобуснинг муайян тури учун белгиланган умумий сиғимидан ортиқча тўлдиришга йўл қўйилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Айрим ҳолларда сотувчи истеъмолчига пеня тўлайди

▶️ Истеъмолчи товарнинг ишлаб чиқарилишига, тузилишига, таркибига доир камчиликларни ёки бошқа нуқсонларни аниқлаган тақдирда сотувчи (ишлаб чиқарувчи) уни айни шундай маркали (моделли, артикулли) товарга 7 кунлик муддатда, товар сифатини сотувчи (ишлаб чиқарувчи) томонидан қўшимча равишда текшириш зарур бўлганида эса, истеъмолчи талаб қўйган пайтдан эътиборан 20 кун ичида алмаштириб бериши шарт.

🗓 Айни шундай маркали (моделли, артикулли) товар бўлмаган тақдирда, истеъмолчининг алмаштириб бериш хусусидаги талаби даъво қилинган пайтдан эътиборан бир ой ичида қондирилиши керак. Чўл ва олис жойларда, товарлар вақти-вақти билан олиб бориладиган жойларда истеъмолчининг бундай талаби ушбу жойларга навбатдаги товар етказиб бериш учун кетадиган муддат ичида, лекин икки ойдан кечиктирмай қондирилиши лозим.

💰 Ана шу муддатларнинг ўтказиб юборилган ҳар бир куни учун сотувчи (ишлаб чиқарувчи) истеъмолчига алмаштирилган товарни бериш билан бир вақтда товар баҳосининг бир фоизи миқдорида неустойка (пеня) тўлайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Судларда давлат божини тўлашдан озод қилинадиган жисмоний ва юридик шахслар ҳамда давлат органларининг рўйхати қуйидагича:

Фуқаролик ишлари бўйича судларда давлат божини тўлашдан озод қилинганлар рўйхати;

Иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинганлар рўйхати;

Маъмурий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинганлар рўйхати.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига киритилган инвестициялар ҳажмига қараб, мол-мулк солиғидан, ер солиғидан ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ имтиёзлари берилиши белгиланган.

▶️ Бунда иштирокчилар фойда солиғини тўлашдан ўзи киритган инвестициялар ҳажмига қараб қуйидаги муддатларда озод қилинади:

3 млн АҚШ долларидан – 5 млн АҚШ долларигача инвестиция учун – 3 йил;

5 млн АҚШ долларидан – 15 млн АҚШ долларигача инвестиция учун – 5 йил;

15 млн АҚШ доллари ва ундан кўп инвестициялар учун –10 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, ҳайдовчининг иш вақти давомийлиги 9 соатдан ортиқ ёки йўналиш масофаси 400 км ва ундан кўп бўлганда йўловчилар ташилаётган автобусда ҳайдовчининг дам олиши учун жой жиҳозланган бўлиши ва қатновга икки нафар ҳайдовчи чиқарилиши керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot