Huquqiy axborot
366K subscribers
6.43K photos
518 videos
22 files
14.4K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Амал_қилинг

🔰Қонунчиликка кўра, тамаки маҳсулотларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш анча миқдорда ёхуд шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади:

БҲМнинг 200 бараваридан 400 бараваригача миқдорда (66 млн сўмдан 132 млн сўмгача) жарима;

3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;

2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;

5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Шунингдек, мазкур ҳаракатлар қуйидаги ҳолатда содир этилган бўлса, 7 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади:

🔹жуда кўп миқдорда;

🔹уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, ётоқхона билан қамраб олинмаган ва ўзига ёки ота-онаси (қонуний вакиллари)га тегишли бўлмаган уйда ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган давлат ОТМлари талабаларининг ойлик ижара тўлови бир қисмини қоплаб бериш белгиланган.

▶️ Бунда талабгорларга (ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш тўғрисида комиссия томонидан ижобий хулоса олган талаба) ойлик ижара тўловининг бир қисми ижара шартномасининг суммасидан қатъий назар, қуйидаги миқдорда тўланади.

🔹Тошкент шаҳрида — БҲМнинг бир баравари (330 минг сўм);
🔹қолган ҳудудларда — БҲМнинг ярим баравари (165 минг сўм).

❗️Битта турар жойда икки ва ундан ортиқ талаба ижара ҳуқуқи асосида яшаган ҳолатларда, уларнинг барчаси ижара шартномасида қайд этилган бўлишлари шарт.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Ўзбекистон қонунчилик ҳужжатлари талабларини жамоат тартибига ва жамоат хавфсизлигига таҳдид соладиган тарзда бажармасликка ёки бузишга, шу жумладан оммавий ахборот воситаларидан, телекоммуникация тармоқларидан, интернетдан, матнни кўпайтиришнинг босма ёки бошқа усулларидан фойдаланган ҳолда омма олдида даъват қилиш:

БҲМнинг 60 бараваридан 80 бараваригача миқдорда
(19 млн 800 минг сўмдан 26 млн 400 минг сўмгача) жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🏢 Қонунчиликка кўра, “Ёшлар дафтари”га киритилган, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун бино ва иншоотларни ижарага олган ёш тадбиркорларга бир йиллик ижара харажатларининг 30 фоизи, бироқ БҲМнинг 25 бараваригача (8 млн 250 минг сўмгача) бўлган миқдори компенсация қилиниши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Меҳнатга лаёқатли, ногиронлиги бўлган хотин-қизларни иш билан таъминлаган иш берувчилар учун 6 ой давомида ҳар ойда БҲМнинг 2 баравари (660 минг сўм)дан кам бўлмаган миқдорда субсидия ажратилиши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Амал_қилинг

🔰 Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларда қонунга хилоф равишда иштирок этиш БҲМининг 3 бараваридан 5 бараваригача (990 минг сўмдан 1 млн 650 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Солиқ кодексига мувофиқ, солиқ тўловчининг уй-жойларни талабаларга ижарага беришдан олинган даромадларига солиқ солинмайди.

📝 Шунингдек, белгиланган шаклда тузилган кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органлари портали орқали (ijara.soliq.uz) ҳисобга қўйишда тўлов ундирилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, кўп хотинли бўлиш, яъни умумий рўзғор асосида икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшаш, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади:

БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача (16 млн 500 минг сўмдан 33 млн сўмгача) миқдорда жарима;

3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;

1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш;

3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🚫 Ҳокимларнинг пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятига аралашиши, уларни йиғилишлар ва бошқа тадбирларга чақириши, фермерлар билан бўладиган муносабатларига таъсир ўтказиши қатъиян ман этилади.

Мазкур кластерлар ҳамда маҳсулот етиштирувчиларга экинларни жойлаштириш, ер ва сув ресурсларидан фойдаланишда чекловлар киритган мутасаддилар жавобгарликка тортилади.

❗️Пахта-тўқимачилик кластерларига тўрт томонлама битим доирасида олинган мажбуриятлардан ташқари қўшимча мажбуриятларни юклаш тақиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

📝 Қонунчиликка кўра, талабаларнинг олий таълим ташкилотлари ҳудудида пулли ўқув курсларини, спорт тўгаракларини ташкил этишдан ва бошқа таълим хизматларини кўрсатишдан олинган даромадлари жами даромад таркибига киритилмайди (яъни даромад солиғи ундирилмайди).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Давлат даромадига олинган мол-мулклар “E-auksion shop” орқали сотилади

Ҳукумат қарори (526-сон, 04.10.2023 й.) билан “Давлат даромадига олинган мол-мулкларни соддалаштирилган аукцион тамойиллари асосида “E-auksion shop” электрон савдо дўкони орқали сотиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди

🔰 Низом билан давлат даромадига олинган мол-мулкларни (озиқ-овқат маҳсулотлари, автомототранспорт, кўчмас мулк ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа мулкий ҳуқуқлар бундан мустасно) соддалаштирилган аукцион тамойиллари асосида “E-auksion shop” электрон савдо дўкони орқали сотиш тартиби белгиланди.

Савдода иштирок этиш учун буюртмачи (Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ва унинг ҳудудий тузилмалари томонидан танлаб олинган савдо ташкилотлари ҳамда “Божхона-сервис” давлат муассасаси ёки унинг ҳудудий бўлимлари) ва иштирокчи савдо платформасида рўйхатдан ўтади.

▶️ Савдода иштирок этиш учун закалат пули мол-мулк бошланғич нархининг 5 фоизи миқдорида белгиланади ва тегишли миқдордаги маблағ операторнинг (электрон дўконда электрон онлайн-савдони ташкил этиш ва ўтказишга ваколатли бўлган “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш” АЖ) банк ҳисобварағига ўтказилади.

📝 Буюртмачи оператор билан электрон дўконда савдолар ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатиш юзасидан савдо платформаси орқали шартнома тузади.

Савдо хабарнома электрон дўконда эълон қилинган кундан кейинги иш куни соат 10:00 да бошланади ва беш иш куни давомида, охирги иш куни соат 18:00 га қадар ўтказилади.

📁 Иштирокчиларнинг савдода иштирок этиш бўйича аризалари электрон дўконда хабарнома жойлаштирилган кундан савдо якунлангунга қадар автоматик тарзда қабул қилинади.

🔘 Савдо қадами:

🔹 биринчи тўртта қадамда - савдо объекти бошланғич нархининг 5 фоизи миқдорида;
🔹 бешинчи ва ундан кейинги қадамларда - савдо объекти бошланғич нархининг 3 фоизи миқдорида белгиланади.

📌 Бошланғич нархи хабарнома жойлаштириш пайтида БҲМнинг икки минг бараваридан юқори бўлган савдо объекти реализация қилинган тақдирда, савдонинг барча қадами, савдо объекти бошланғич нархининг 2 фоизи миқдорида белгиланади.

📦 Дастлабки савдо ўтказилиши тўғрисидаги хабарнома жойлаштирилган вақтдан 30 календарь кун давомида савдо объекти сотилмаса, автоматик тарзда савдо объекти буюртмачига қайтарилади.

📈 Савдо объекти дастлабки савдо ўтказилиши тўғрисидаги хабарнома жойлаштирилган вақтдан 2 ой мобайнида сотилмаган тақдирда, буюртмачи Бюро билан келишилган ҳолда савдо объектининг бошланғич нархини босқичма-босқич, лекин бошланғич нархининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдоргача пасайтирган ҳолда такрорий савдоларни ташкил этиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
"Фуқаролик қонунчилиги соҳасидаги ҳуқуқий масалалар: оила, никоҳ, алимент ва мерос масалалари мисолида" мавзусида аудио-подкаст ташкил этилади.

🎙 Суҳбат спикерлари: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро суди, Тошкент давлат юридик университети мутахассислари.

Овозли чат бугун - 6 октябрь куни соат 17:00да @huquqiy_gap каналида бошланади.

📥 Саволларингизни @huquqiy_gap телеграм каналида изоҳларда қолдиринг.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Соғлиқни сақлаш бошқармалари халқ депутатлари Кенгашларига ҳисобот беради

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-870, 04.10.2023 й) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимча киритилди

🔘 “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси раҳбарлари ҳар ярим йиллик якунлари бўйича тегишинча халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига ҳисобот тақдим этади.

📋 Мазкур ҳисоботни эшитиш якунлари бўйича тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан уларнинг фаолияти самарадорлигига баҳо берилади ҳамда тегишли қарор қабул қилиниб, қарор Соғлиқни сақлаш вазирлигига юборилади.

▶️ Бундан ташқари, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг раҳбарлари ҳар ярим йиллик якунлари бўйича тегишинча халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига ҳисобот тақдим этади.

📄 Мазкур ҳисоботни эшитиш якунлари бўйича тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан қарор қабул қилиниб, қарор соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органларига юборилади.

🔘 Шунингдек, “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, фуқаролар йиғини, тегишинча аҳоли бириктирилган, туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалари, оилавий поликлиникалар ва оилавий шифокор пунктлари раҳбарларининг ахборотини эшитади.

📌 Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Амал_қилинг

❗️ Жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборотни тарқатган шахс БҲМнинг 100 бараваригача (33 млн сўмгача) жаримага тортилиши мумкин.

Шунингдек, ёлғон ахборот тарқатганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган шахс ушбу ҳуқуқбузарликка такроран йўл қўйса, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилиши мумкин:

БҲМнинг 200 бараваригача (66 млн сўмгача) миқдорда жарима;

300 соатгача мажбурий жамоат ишлари;

2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;

2 йилгача озодликни чеклаш.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди
...

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Болани боғчага жойлаштириш: муҳим 5 та маълумот

Ҳар бир гуруҳда болалар сони нечта бўлиши керак? Давлат боғчалари ва хусусий боғчаларда ёш чегараси қандай? Кимлар имтиёзли навбатга қўйилади? Hudud24.uz бугун болаларни боғчага жойлаштириш ва бошқа шу билан боғлиқ масалалар ҳақида муҳим маълумотларни тақдим этади.

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=21987

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, марказлашган табиий газ таъминоти мавжуд бўлмаган, лекин иситишнинг бошқа турларидан, шу жумладан суюлтирилган газ ёки кўмир маҳсулотларидан фойдаланаётган давлат-хусусий шериклик асосидаги ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига ҳам табиий газ учун компенсация тўланиши белгиланган.

❗️Аммо, оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари бундан мустаснодир.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Амал_қилинг

📦 Божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб ёхуд божхона ҳужжатлари ёки воситаларига ўхшатиб ясалган ҳужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланган ҳолда ёки декларациясиз ёхуд бошқа номга ёзилган декларациядан фойдаланиб, товар ёки бошқа қимматликларни кўп миқдорда божхона чегарасидан ўтказиш, шундай ҳаракат учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади:

БҲМнинг 300 бараваригача миқдорда жарима;

480 соатгача мажбурий жамоат ишлари;

2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;

2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;

5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

‼️Веб-сайт эгаси ва блогер интернетдаги саҳифасида нималарга йўл қўймаслиги кераклигини биласизми?

🔰 Веб-сайтнинг ва веб-сайт саҳифасининг ёхуд бошқа ахборот ресурсининг эгаси, шу жумладан блогер ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштириладиган интернетдаги ўз веб-сайтида ва веб-сайт саҳифасида ёхуд бошқа ахборот ресурсида қуйидагиларга йўл қўймаслиги шарт:

▪️Ўзбекистоннинг мавжуд конституциявий тузумини, ҳудудий яхлитлигини зўрлик билан ўзгартиришга даъват этиш;

▪️оммавий тартибсизликларга, фуқароларга нисбатан зўравонлик қилишга, шунингдек белгиланган тартибни бузган ҳолда ўтказиладиган йиғилишлар, митингларда, кўча юришларида ва намойишларда иштирок этишга даъват қилиш, шунингдек мазкур ноқонуний ҳаракатларни мувофиқлаштириш;

▪️жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборот тарқатиш;

▪️уруш, зўравонлик ва терроризмни, шунингдек диний экстремизм, сепаратизм ва фундаментализм ғояларини тарғиб қилиш;

▪️давлат сирларини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларни ошкор этиш;

▪️миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатувчи, шунингдек фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи, уларнинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўювчи ахборотни тарқатиш;

▪️жамиятга, давлатга, давлат рамзларига ҳурматсизликни намоён этувчи, шу жумладан беодоблик билан ифодаланган ахборотни тарқатиш;

▪️гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ва прекурсорларни тарғиб қилиш;

▪️порнографияни, зўравонликни ва шафқатсизликни тарғиб қилиш, шунингдек ўз жонига қасд қилишга даъват этиш;

▪️фуқароларни, шу жумладан вояга етмаган шахсларни уларнинг ҳаётига ва соғлиғига ёхуд ўзга шахсларнинг ҳаётига ва соғлиғига таҳдид солувчи ғайриҳуқуқий ҳаракатларни содир этишга ундашга ёки бошқа тарзда жалб қилишга қаратилган ахборотни тарқатиш;

▪️қонунга мувофиқ жиноий ва бошқа жавобгарликка сабаб бўладиган ўзга ҳаракатларни содир этиш мақсадларида фойдаланилиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Тунги вақтда (соат 23.00 дан 06.00 гача) фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузиш, яъни баланд овоз билан қўшиқ айтиш, мусиқа чалиш, товуш сигналлари бериш, хонадонларда, турар жойларнинг йўлаклари ва эшикларида, кўчаларда овози баланд қилиб қўйилган телевизорлар, радиоприёмниклар, магнитофонлар ва овоз чиқарувчи бошқа аппаратуралардан фойдаланиш, турар жой биноларида ва улардан ташқарида жуда зарур бўлмагани ҳолда шовқин чиқарувчи ишлар қилиш, қуйидаги миқдорда жарима солишга сабаб бўлади:

🔹фуқароларга БҲМнинг учдан бир қисми;

🔹мансабдор шахсларга БҲМнинг учдан бир қисмидан иккидан бир қисмигача.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

☑️ Ўсимлик дунёси умуммиллий бойлик бўлиб, ундан оқилона фойдаланиш лозим ва у давлат томонидан муҳофаза қилинади.

✳️ Табиий муҳитда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар давлат мулкидир.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰Қонунчиликка кўра, иш ҳақи миллий валютада (сўмда) тўланади.

🚫 Иш ҳақини қарз мажбуриятлари, тилхатлар, купонлар тарзида тўлаш тақиқланади.

❗️Меҳнатга натура шаклида ҳақ тўлаш тақиқланади, бундан Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган ҳоллар мустасно.

🌐 Ходимга иш ҳақини тўлаш, қоида тариқасида, бевосита у ишни бажарган жойда амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot