#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Инсон ресурсларини бошқаришга оид маълумотларни махсус платформада шакллантириш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (492-сон, 22.09.2023 й.) билан Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида инсон ресурсларини бошқаришга оид маълумотлар ва ҳужжатларни hrm.argos.uz электрон платформасида шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом қабул қилинди
🔰 Низомга кўра, давлат органларининг ишга қабул қилиш натижалари бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш, таркибий тузилма, штатлар, лавозимлар ва ходимлар тўғрисидаги маълумотларни тўплаш ва уларга ишлов бериш, ходимлар фаолиятининг самарадорлигини автоматик тарзда баҳолаш, кадрлар бўйича маълумотларнинг электрон архивини юритиш, раҳбар кадрлар учун белгиланган захираларни шакллантириш ҳамда инсон ресурсларини бошқаришга оид бошқа фаолияти электрон платформада амалга оширилади.
▶️ Инсон ресурсларини бошқаришга оид маълумотлар ва ҳужжатларни шакллантириш ва юритиш учун юридик шахс мақомидаги давлат органлари электрон платформадан фойдаланувчи ҳисобланади.
🔑 Барча фойдаланувчилар электрон платформада шахсий ЭРИ калити орқали рўйхатдан ўтади, бунда:
🔹давлат органи раҳбари шахсий ЭРИ калити ёрдамида давлат органининг инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмаси масъул ходимини белгилаб, унга электрон платформадан фойдаланиш имкониятини беради;
🔹инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмаси ходими шахсий ЭРИ калити ёрдамида электрон платформада маълумотлар ва ҳужжатларни шакллантиради ҳамда юритади.
🔢 Электрон платформада давлат органи тузилмасини унинг штат жадвалига мувофиқ бўлинмалар ва иш ўринлари ҳақидаги маълумотларни киритиш орқали шакллантирилади. Бунда ҳар бир лавозим алоҳида яратилади.
📝 Электрон платформада давлат органларининг ички идоравий ҳужжатлари (буйруқ, қарор ва фармойиш) ЭРИ билан тасдиқланган ҳолда фақат электрон платформада шакллантирилади ва қабул қилинади.
☑️ Электрон платформа орқали қабул қилинган ички идоравий ҳужжатлар ижрога қаратиш учун edo.ijro.uz ахборот тизимига автоматик тарзда юборилади.
📋 Давлат органларининг вакант лавозимларини эълон қилишдан тортиб, танлов ўтказиш ва ишга қабул қилиш натижалари бўйича ҳужжатларни расмийлаштиришгача бўлган жараёнлар электрон платформа ва vacancy.argos.uz ахборот тизимининг ўзаро интеграциялашуви асосида амалга оширилади.
✳️ Давлат органининг инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмалари томонидан электрон платформага киритилган:
➖ давлат органи тузилмаси, ходимлар билан тузилган меҳнат шартномалари ва уларга қўшимча битимлар, меҳнат шартномаларининг бекор қилиниши ҳамда вакант иш ўринлар тўғрисидаги маълумотлар “ЯММТ ИДАК” электрон тизимига;
➖ходимларга ойлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни тўлаш учун зарур бўлган маълумотлар “UzASBO” дастурий мажмуасига автоматик тарзда юборилади.
📁 Давлат органларининг белгиланган раҳбарлик лавозимлари учун кадрлар захирасини шакллантириш ва юритиш жараёни электрон платформа орқали амалга оширилади.
🗞 Кадрлар захирасига киритилган ходимларнинг шахсий маълумотлари электрон платформа ва zaxira.argos.uz платформасининг ўзаро интеграциялашуви асосида юритилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

#2023_йил_1_октябрдан
📋 Сейсмик хавфсизлиги II–IV тоифадаги бино ва иншоотлар бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш ва назорат функцияларини амалга ошириш йўналишларидаги фаолият юритувчи мутахассисларни сертификатлаш тартиби жорий этилади.

#Амал_қилинг
🔰 Ўтказиш мақсадида қалбаки банк билетлари (банкнотлар), металл тангалар, акциз маркалар, шунингдек, қимматли қоғозлар ёхуд чет эл валютаси ёки чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар ясаш ёки уларни ўтказиш:
➖жуда кўп миқдорда (БҲМнинг 300 бараваридан 500 бараваригача бўлган миқдор);
➖уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса:
🔹10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

☑️ “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тасарруфига ўтказилади.
➡️ Шунингдек, аҳолига кўрсатиладиган барча турдаги ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар, шу жумладан кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдамлар бўйича аризалар “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими орқали қабул қилинади.

#Биласизми
☑️ 1-4 синф ўқитувчилари, мактаблар, барча тур ва номдаги мактаб-интернатларнинг ўқитувчи-логопедлари ўқитувчи-дефектологлари, гимназиялар, лицейларнинг ўқитувчилари, логопедлик хоналари мудирларининг ҳафталик иш соати 18 соатдан ошмаслиги керак.

✅ Фуқаронинг ҳаёти хавф остида бўлган тақдирда тиббиёт ходимлари уни даволаш-профилактика муассасасига олиб бориш учун ҳар қандай транспорт туридан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

#Сўровнома
Ҳурматли каналимиз обуначилари!
Каналимизда Сизга керакли ҳуқуқий маълумотларни Сиз истаган вақтда ва шаклда етказиш мақсадида сўровнома ўтказилмоқда.
Мазкур сўровномада фаол иштирок этишга чақирамиз👇

Бизни қаердан кузатасиз?
Anonymous Poll
42%
Шаҳар маркази
24%
Туман маркази
23%
Қишлоқ. Овул
9%
Шаҳарга туташган ҳудуд
2%
Тоғли ҳудуд
Фаолият йўналишингиз?
Anonymous Poll
52%
Давлат хизматчиси
11%
Хусусий ташкилот ходими
8%
Тадбиркор
7%
Талаба ёки ўқувчи
10%
Ишсиз
12%
Бошқа
Қайси йўналишдаги ҳуқуқий маълумотлар Сизни кўпроқ қизиқтиради?
Anonymous Poll
21%
Меҳнат
11%
Таълим
17%
Имтиёзлар
11%
Тадбиркорлик
16%
Давлат хизматлари
1%
Интеллектуал мулк
9%
Фуқаролик
2%
Йўл-транспорт
7%
Жавобгарлик ва жазо
3%
Оила
Ҳуқуқий маълумотларни қандай кўринишда олишни хоҳлайсиз?
Anonymous Poll
64%
Матн шаклида
8%
Расм шаклида
9%
Инфографика шаклида
13%
Видео шаклида
4%
Аудио шаклида
2%
Бошқа
Ҳуқуқий маълумотларни қайси вақтда олиш Сизга маъқул?
Anonymous Poll
30%
Соат 08:00 дан 12:00 гача
6%
Соат 12:00 дан 14:00 гача
8%
Соат 14:00 дан 17:00 гача
21%
Соат 17:00 дан 20:00 гача
28%
Соат 20:00 дан 22:00 гача
6%
Соат 22:00 дан 08:00 гача
Канални нима мақсадда кузатасиз?
Anonymous Poll
76%
Қонунчиликдаги янгиликларни билиб бориш учун
19%
Ҳуқуқий муаммоларга ечим топиш учун
4%
Шунчаки кузатиб бораман
1%
Танловлар, совринли викториналарда иштирок этиш учун
Канални қачондан бери кузатиб борасиз?
Anonymous Poll
44%
Канал ташкил топганидан буён
38%
Бир йилдан ошди
11%
1–6 ой
7%
Яқинда аъзо бўлдим
Кунига нечта маълумот олишни хоҳлайсиз?
Anonymous Poll
18%
1-2 та
33%
3-4 та
16%
5-6 та
33%
6 ва ундан кўпроқ
#Сўровнома
Канал фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича таклиф ва мулоҳазаларингизни изоҳларда қолдиринг!
Изоҳ қолдириш манзили ➡️ https://bit.ly/3N7ALqZ

Google Docs
Ҳурматли каналимиз обуначилари!
@huquqiyaxborot телеграм канали бўйича таклиф ва мулоҳазаларингиз бўлса, изоҳларда қолдиринг!
#2023_йил_1_октябрдан
🔰 Қонунчиликка кўра:
🔹эксклюзив ҳуқуқлар берилган хўжалик юритувчи субъектларнинг реестри (рўйхати) жорий этилади;
🔹Рақобат қўмитаси битим шартларини, товарлар реализация қилинадиган ҳудудни ва нархни белгилашга бир томонлама таъсир кўрсатиш имкониятига (устун музокара кучига) эга бўлган субъектларни аниқлайди ва улар томонидан устун музокара кучини суиистеъмол қилишни тақиқлайди;
🔹рақобатга қарши келишувни тузган ёки ўзаро мувофиқлаштирилган ҳаракатни содир этган юридик ёки жисмоний шахс бу ҳақда Рақобат қўмитасига биринчи бўлиб ихтиёрий равишда хабар қилса, у рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликдан озод этилади.

🔰 Қонунчиликка кўра, ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромадининг умумий ҳажми қуйидаги талабларга жавоб берса, солиқ тўловчилар ижтимоий солиқни 2025 йил 1 январга қадар бўлган даврда 1 фоиз миқдордаги солиқ ставкаси бўйича тўлайди:
🔹 болалар, аёллар ва спорт пойабзалларини, сунъий (эко) чарм, фурнитура, пойабзал қолиплари ҳамда тагликларини реализация қилишдан олинадиган даромадларининг улуши камида 60 фоизни ташкил этса;
🔹пойабзалларни, чарм-атторлик маҳсулотларини ва мўйнадан тайёрланган буюмларни экспорт қилишдан олинадиган даромадларининг улуши камида 80 фоизни ташкил этса.

❗️ Ҳафта давомида қабул қилинган қонунчиликдаги янгиликлар билан танишинг:
🔹my.gov.uz порталидаги хизматлар сони 700 тага оширилади ➖ Манба: (ПҚ-308, 14.09.2023 й.)
🔹Товар белгиларини рўйхатдан ўтказишда давлат хизматини кўрсатиш тартиби белгиланди ➖ Манба: (480-сон, 19.09.2023 й.)
🔹Инсон ресурсларини бошқаришга оид маълумотларни махсус платформада шакллантириш тартиби белгиланди ➖ Манба: (492-сон, 22.09.2023 й.)