#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Ҳафта давомида қабул қилинган қонунчиликдаги янгиликлар билан танишинг:
🔹Шаҳарсозлик соҳасидаги айрим мутахассисларни ҳар 3 йилда сертификатлаш тизими жорий этилади ➖ Манба: (ПФ–151-сон, 28.08.2023 й.)
🔹Қатар билан иқтисодий битимлар тасдиқланди ➖ Манба: (ПҚ–287-сон, ПҚ–288-сон, 28.08.2023 й.)
🔹Кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказишда низоларни судга қадар ҳал қилиш тартиби белгиланди ➖ Манба: (ВМҚ-426-сон, 29.08.2023 й.)
🔹“Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида”ги қонун қабул қилинди ➖ Манба: (ЎРҚ-865, 30.08.2023 й.)
🔹Давлат хизматларини жойларга чиққан ҳолда кўрсатиш тартиби белгиланди ➖ Манба: (ВМҚ-435-сон, 31.08.2023 й.)
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

#Биласизми
❗️Маъмурий судларнинг асосий вазифаси фуқаролар ва тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳисобланади
✅ Маъмурий судларнинг биринчи навбатдаги вазифаси фуқаролар ва тадбиркорларнинг давлат органлари билан муносабатларида қонун устуворлигини таъминлаш билан бир қаторда улар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилиш ҳисобланади.
❕Судлар томонидан даъво аризаси, ариза ҳамда шикоят судга тааллуқли бўлмаганлиги сабаби билан рад этилмайди, бунда иш уни кўриб чиқишга ваколатли судга ўтказилади.
📌 Маъмурий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорида аниқланган ҳолатлар бошқа ишни кўраётган фуқаролик ишлари бўйича суд учун мажбурий ҳисобланади.
🚫 Бир суд иши доирасида баъзилари маъмурий судга, бошқалари эса фуқаролик ишлари бўйича судга тааллуқли бўлган бир нечта талабни бирлаштириш тақиқланади.

Forwarded from hudud24.uz | Расмий канал
Хусусий клиникалар касаллик варақасини бериши мумкинми?
Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси қаердан берилади? Хусусий клиникалар берган "больничный" ўтадими? Айрим тиббий муассасалар касаллик варақаси бериши мумкин эмас.
Батафсил 👉 https://youtu.be/_v7h3VwTmT4
Каналга уланиш 👉 @hudud24official

YouTube
Хусусий клиникалар ҳам "болничный" бериши мумкинми?
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Бизнесни ривожлантириш банки ташкил этилди
“Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2023 йилдаги очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-292, 04.09.2023 й.) қабул қилинди
🔰Қарор билан “Қишлоқ қурилиш банк” акциядорлик тижорат банки негизида Бизнесни ривожлантириш банки ҳамда унинг ҳузурида қуйидагилар ташкил этилди:
🔹“Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси” масъулияти чекланган жамияти;
🔹ҳудудларда 14 та кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари.
🗓 Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида Бизнесни ривожлантириш банки томонидан кичик бизнес лойиҳалари учун 7 йилгача муддатларда кредитлар ажратилади.
❕Ижобий кредит ва солиқ тарихига эга тадбиркорларга гаров талаби 50 фоизга камайтирилади.
📁 Қарорга кўра, саноат соҳаларида “140 та илғор саноат корхонаси” дастури амалга оширилади.
▶️ Шунга кўра, мазкур дастурга киритилган тарбиркорларнинг лойиҳаларини молиялаштириш учун хорижий валютада йиллик 4 фоиз, миллий валютада йиллик 10 фоиз ставкада 10 йил муддатгача кредит маблағлари ажратилади.
📲 Бундан ташқари, дастурни амалга оширишни рақамлаштириш учун электрон платформа ишга туширилади.
📝 Қарорга мувофиқ:
➖қўшилган қиймат солиғининг салбий суммаси ўрнини қоплашда (қайтаришда) солиқ узилиши (tax gap) коэффициентини қўллаш амалиёти тақиқланади;
➖ҚҚС бўйича махсус рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш тартиби бекор қилинади;
➖фойда солиғи бўйича ҳар ой бўнак тўловчи тадбиркорлар даромадининг чегаравий миқдори 5 млрд сўмдан 10 млрд сўмга оширилади.

❗️Солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати 5 йилдан 3 йилга туширилади
🚫 Қарорга кўра, камерал солиқ текширувини ўтказишда қуйидагилар тақиқланади:
➖солиқ тўловчининг ҳудудига кириш;
➖солиқ тўловчининг ҳудудини ва биноларини кўздан кечириш;
➖солиқ тўловчининг ҳужжатларини талаб қилиб олиш ва уни чақиртириш;
➖солиқ тўловчининг ҳужжатлари ва буюмларини олиб қўйиш.
🗓 2024 йил 1 январдан:
🔹 иқтисодий судлар томонидан солиқ органлари иштирокида кўрилаётган ишлар маъмурий судлар юрисдикциясига ўтказилади;
🔹 солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати 5 йилдан 3 йилга туширилади.
🔹аҳоли ва тадбиркорларга ажратилган кредитлар бўйича қарздорликни ундириш бўйича суднинг ҳал қилув қарори чиқарилганда, мазкур кредитлар бўйича фоизлар неустойка ҳисобланиши тўхтатилади;
🔹тўлов миқдори кредит мажбуриятларини бажариш учун етарли бўлмаганда, маблағларни биринчи навбатда мутаносиб равишда муддати ўтган асосий қарз ва фоиз қарздорликларини, иккинчи навбатда жорий тўлов учун ҳисобланган фоизлар ва асосий қарзни, кейинги навбатларда неустойка ва ижро харажатларини қўллашга йўналтириш тартиби ўрнатилади.

❗️Давлатга тегишли сув ҳавзалари тадбиркорларга “E-auksion” орқали ижарага берилади
Ҳукумат қарори (441-сон, 02.09.2023 й.) билан Давлатга тегишли сув ҳавзаларини тадбиркорлик субъектларига “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
🔰 Низомга кўра, 2023 йил 1 октябрдан давлатга тегишли сув ҳавзалари фойдаланиш шарти билан қуйидаги фаолият турларини ташкил этиш учун электрон савдо платформасида онлайн-аукцион орқали ижарага берилади:
🔹давлатга тегишли табиий ва сунъий сув ҳавзалари (сув омборлари) – балиқни саноат усулида етиштириш ва овлаш учун;
🔹табиий ва сунъий сув ҳавзалари (сув омборлари) ҳамда дарё атрофидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари – сув бўйида пляж зоналарини ташкил этиш, спорт-ишқибозлик туридаги балиқ овлаш, балиқ ови, қайиқда сузиш ва сув саёҳати бўйича хизматлар кўрсатиш, балиқ маҳсулотлари, шу жумладан, балиқ таомлари савдоси, умумий овқатланиш ва бошқа туризм хизматларини ташкил этиш ҳамда ушбу мақсадларда енгил конструкцияли қурилмаларни (ўтов лагерлари мажмуаси, контейнерларни) жойлаштириш учун.
❕Бунда табиий ва сунъий сув ҳавзалари (сув омборлари) ҳамда дарё атрофидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларига енгил конструкцияли қурилмаларни ўрнатиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
🚫 Мазкур низом қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:
➖ижара шартномаларининг амал қилиш муддати тугамаган табиий ва сунъий сув ҳавзаларига;
➖Айдар-Арнасой кўллар тизимига;
➖Президент ёки Ҳукумат қарорлари асосида ижарага бериш белгиланган бошқа давлат мулкларига.
🗓 Сув ҳавзаси (ер участкаси) камида 10 йил муддатга, қўшимча яна 10 йил муддатга узайтириш ҳуқуқи билан очиқ электрон онлайн-аукцион савдоси орқали шартнома асосида ижарага берилади.
▶️ Сув ҳавзасини ижарага бериш юзасидан тадбиркорлар томонидан ижарага берувчига тегишли таклифлар бериш йўли билан ташаббус кўрсатилиши мумкин.

#Адлия_хабари
❗️Тўлов-контракт миқдорлари оширилмайди
✅ 2023/2024 ўқув йили учун барча босқичдаги талабаларнинг тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати миқдори давлат олий таълим муассасалари, жумладан, молиявий мустақиллик берилган ОТМларда ҳам базавий тўлов-контракт қиймати 2022/2023-ўқув йили учун белгиланган миқдорларда сақлаб қолинади.
➡️ Шунингдек, 2023/2024 ўқув йили табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорлари ўтган ўқув йили учун белгиланган миқдорларда ўзгаришсиз қолади.
☑️ 2023/2024 ўқув йили қабулида тўплаган баллари тасдиқланган қабул параметрлари чегарасига етмаган, лекин табақалаштирилган тўлов-контракт асосида таҳсил олиш истагини билдирган абитуриентларга, истисно тарақасида янги ўқув йили бошланишидан шартномалар расмийлаштиришга, шунингдек бир йиллик ўқитиш қийматининг 50 фоизини тўлаганларни талабалар сафига қабул қилишга рухсат берилди.
📌 Тасдиқланган табақалаштирилган тўлов-контракт қийматини 2023 йил 15 октябргача тўлиқ тўлаган абитуриентлар учун 10 фоиз миқдорида чегирма берилади.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

❗️“Халқ саломатлиги посбони” кўкрак нишони таъсис этилди
Ҳукумат қарори (444-сон, 04.09.2023 й.) билан “Халқ саломатлиги посбони” кўкрак нишони таъсис этилди
🔰Қарорга кўра, кўкрак нишон билан қуйидагилар тақдирланади:
▫️мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини умуммиллий ҳаракатга айлантиришга муносиб ҳисса қўшган барча даражадаги идора ва ташкилотлар ҳамда жамоатчилик вакиллари;
▫️жисмоний фаолликни кундалик одатга айлантириб, уни ўз жамоаси ва аҳоли орасида тарғиб қилишда алоҳида намуна бўлаётган шахслар ва спорт мураббийлари;
▫️зарарли одатларнинг олдини олиш, бартараф этиш, уларга қарши курашишда ижобий натижаларга эришган ва жамоатчилик назоратини самарали ташкил этишда фаоллик кўрсатган фуқаролар;
▫️аҳолинииг соғлом овқатланишини йўлга қўйиш учун етарли шарт-шароитлар яратган шахслар;
▫️ҳудуднинг санитария-эпидемиологик осойишталиги, атроф-муҳит тоза ва озодалигини таъминлаш, аҳолида санитария-гигиеник кўникмаларни ҳосил қилиш ва мустаҳкамлаш орқали касалликларнинг олдини олишга эришган мутахассислар;
▫️сурункали касалликлар профилактикасида хавф омилларини бартараф этиш ва турмуш тарзини ижобий томонга ўзгартиришга ундайдиган долзарб материаллар тайёрлаган ОАВ вакиллари;
▫️профилактик тиббиётни ривожлантиришга ва бу йўналишда малакали кадрларни тайёрлашга муносиб ҳисса қўшган тиббиёт соҳаси ходимлари ва бошқа мутахассислар.
▶️ Кўкрак нишони билан Ўзбекистан фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.
🗓 Кўкрак нишони ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси – Тиббиёт ходимлари куни арафасида тантанали топширилади.
📁 Кўкрак нишони билан тақдирланганларга БҲМнинг 4 баравари миқдорида (1 млн 320 минг сўм) бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади.

Telegraph
"Халқ саломатлиги посбони" кўкрак нишони
#Биласизми
🔰Қонунчиликка кўра, транспорт воситалари тезлигини:
➖аҳоли пунктларида соатига 70 километрдан;
➖мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари атрофидаги йўлларда 300 метргача бўлган масофада 30 километрдан;
➖турар жой даҳалари ва ёндош ҳудудларда (уй-жой бинолари орасидаги ер участкасида) соатига 20 километрдан;
➖Нукус ва Тошкент шаҳарларида, вилоятлар ва туманларнинг марказларида, шунингдек шаҳарлар ҳудудларида транспорт воситаларининг тезлигини соатига 60 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади.

❗️Жисмоний шахслар томонидан нақд валютани божхонадан декларациясиз олиб ўтиш миқдори оширилди
Вазирлар Маҳкамаси қарори (443–сон, 04.09.2023 й.) билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
🔰 Қарорга кўра:
☑️ Жисмоний шахслар томонидан олиб кирилаётган ва олиб чиқиб кетилаётган 100 миллион сўм эквивалентидан ортиқ миқдордаги Ўзбекистон Республикасининг нақд валютаси ва (ёки) нақд чет эл валютаси йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва божхона органи ходимига тақдим этиш йўли билан божхона назоратидан ўтказилади. Илгари 70 миллион сўм эди.
▶️ Жисмоний шахслар декларация тўлдириш талаб этиладиган белгиланган эквивалентдан ортиқ миқдордаги нақд валюта маблағларини божхона назорати шакллари қўлланилмасдан олдин декларацияламаган ҳолда божхона органлари ходимларига маслаҳат олиш мақсадида тақдим этганда, божхона органлари ходимлари томонидан жисмоний шахсларга декларация тўлдириш қоидалари билан боғлиқ умумий тушунтиришлар берилади. Илгари бу қоида мавжуд эмас эди.
Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

❗️Наслчилик хўжалиги мақомини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатилади
Ҳукумат қарори (449-сон, 05.09.2023 й.) билан Наслчилик хўжалиги мақомини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди
☑️ Регламентга кўра, наслчилик хўжалиги мақоми талабгорнинг мурожаатида кўрсатилган муайян тоифага мансуб зотдаги чорва ҳайвонлари (ёввойи ва хонаки ҳайвонлар, шунингдек, паррандалар, балиқлар, муайян ҳайвонлар ҳамда асаларилар) турига ёки фаолият йўналишига қараб берилади.
📝 Талабгор ёки унинг вакили давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади ёки ЯИДХП (my.gov.uz)да рўйхатдан ўтади.
🔰 Сўровнома тўлдирилиб, унга қуйидагилар илова қилинади:
▫️наслчилик заводи, наслчилик хўжалиги, генофоид хўжалиги мақомини олишга талабгорлар учун – сўнгги 3 йилда ўтказилган наслли маҳсулотлар (материаллар) бонитировкаси натижалари бўйича маълумотномалар нусхаси;
▫️наслдор чорва ҳайвонларининг идентификация қилинганлиги тўғрисидаги маълумот;
▫️тегишли чорва ҳайвонлари турлари бўйича наслчилик хўжалиги мақомини олиш учун минимал талабларга мувофиқлиги бўйича талабгор томонидан тасдиқланган маълумотлар.
💰Давлат хизмати кўрсатганлик учун БҲМнинг 2 баравари (660 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади.
➡️ ЯИДХП орқали мурожаат этилганда мазкур миқдор 594 минг сўмни ташкил этади.
🗓 Ваколатли орган сўровномадаги маълумотларнинг тўғрилигини аниқлаш учун 10 иш куни ичида жойига чиққан ҳолда ўрганади.
Шунингдек, ўрганиш вақтида туманлар (шаҳарлар) ветеринария бўлимлари орқали талабгорнинг эпизоотик барқарорлиги, ветеринария-санитария қоидалари ва нормалари ҳам ўрганилади.
🧾Наслчилик хўжалиги мақоми берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома 5 йил муддатга берилади.
🚫Гувоҳнома олган шахс уни бошқа шахсга фойдаланиш учун бериши мумкин эмас.

☑️ Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини кириб кўриш учун ҳар йилнинг 2 — 8 сентябрь кунлари ўтказиладиган "Музейлар ҳафталиги" доирасида ҳамда ҳар ойнинг биринчи якшанбаси "очиқ эшиклар куни" доирасида аҳоли давлат музейларига бепул киритилади.

❗️Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга олганларга субсидия берилади
“Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд айрим тоифаларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бандлигига кўмаклашиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (450-сон, 05.09.2023 й.) қабул қилинди
🔰Қарорга кўра, 2023 йил 1 октябрдан жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга ҳар бир шахс учун 3 ойдан ортиқ муддатда меҳнат фаолиятини давом эттиргандан сўнг БҲМнинг 3 баравари (990 минг сўм) миқдорида бир марталик субсидия ажратилади.
❕Бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав (фонди) капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно.
🗓 2025 йил 1 январгача тадбиркорларга жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларнинг назоратда бўлган (пробация) даврида меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари бўйича тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини қайтариб бериш тизими жорий этилади.
🗒 Шунингдек, 2023 йил 1 октябрдан қуйидагилар йўлга кўйилади:
🔹“Ишга марҳамат” мономарказлари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказларида жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларини ўргатиш;
🔹жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ташкилотлардаги мавжуд бўш (вакант) ҳамда захирага қўйиладиган иш ўринларига ишга жойлаштириш тизими.
✅ Қарор билан Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия бериш тартиби тўғрисидаги низом қабул қилинди.
🏢 Унга кўра, иш берувчилар жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсни ишга қабул қилгандан сўнг 3 ойдан ортиқ муддатда меҳнат фаолиятини давом эттиргандан кейин субсидия олиш учун туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларига ёзма равишда ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали мурожаат қилади.

✅ Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш истагини билдирган адвокатлар билан шартномалар тузиш бошланди.
➡️ Бунинг учун адвокатлар e-advokat.uz платформасидаги шахсий кабинети орқали исталган ҳудудий адлия бошқармасига мурожаат қилиши мумкин.
🗓 Адлия бошқармаси томонидан мурожаат 3 иш кунида кўриб чиқилиб шартномани имзолаш бўйича таклиф юборилади.

🔰Қонунчиликка кўра, патентнинг амал қилишини қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда патент эгасининг илтимосномасига биноан узайтирилиши мумкин.
✅ Патентнинг амал қилиш муддатини патент эгаси илтимосномасига биноан қуйидаги муддатларга узайтириш мумкин:
🔸ихтиро патенти 5 йилдан кўп бўлмаган муддатга;
🔸саноат намунаси патенти 5 йилга;
🔸фойдали модел патенти 3 йилга.

Магистратура контрактини тўлаш: кимларга имтиёз бор?
Магистратура нартижалари эълон қилинди. Қонунчиликда магистратурага ўқишга кирган хотин-қизларнинг контракти давлат томонидан тўлиқ тўлаб берилиши белгиланган. Бунинг учун талаба қизлар қаерга мурожаат қилиши керак? Улар хусусий ОТМлар магистратурасига кирса ҳам контракти тўлаб бериладими? Эркакларга-чи? Контракт тўлашда уларга ҳам қандайдир имтиёзлар берилганми? Hudud24.uz ариза бериш муддати, таълим кредити, солиқ имтиёзлари ҳақида маълумот беради.
Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=19541
Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Магистратура нартижалари эълон қилинди. Қонунчиликда магистратурага ўқишга кирган хотин-қизларнинг контракти давлат томонидан тўлиқ тўлаб берилиши белгиланган. Бунинг учун талаба қизлар қаерга мурожаат қилиши керак? Улар хусусий ОТМлар магистратурасига кирса ҳам контракти тўлаб бериладими? Эркакларга-чи? Контракт тўлашда уларга ҳам қандайдир имтиёзлар берилганми? Hudud24.uz ариза бериш муддати, таълим кредити, солиқ имтиёзлари ҳақида маълумот беради.
Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=19541
Каналга уланиш 👉 @hudud24official
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Крипто-активлар айланмаси соҳасида лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари такомиллаштирилади
Президент томонидан имзоланган қонун (ЎРҚ–866, 06.09.2023 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
✅ “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олаётган юридик шахслар давлат божини Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан белгиланадиган миқдорда ва тартибда тўлайди.
➡️ Шунингдек, “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, майнинг фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан берилади.

“Аҳоли саломатлиги – 2030” миллий стратегияси ишлаб чиқилади
"Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Фармони қабул қилинди
🔰Фармон билан Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти этиб қайта ташкил қилинди.
▶️ Институтнинг асосий вазифаларидан бири соғлом турмуш тарзини шакллантириш, юқумли бўлмаган касалликларга қарши курашиш ҳамда олдини олиш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳисобланади.
🔰 Фармонга кўра, қуйидагилар ишлаб чиқилади:
▫️ 2024-2026 йилларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, тўғри овқатланишни тизимли тарғиб қилиш ва оммалаштириш дастури;
▫️2023 йил якунигача “Аҳоли саломатлиги – 2030” миллий стратегияси.
🏢 Шунингдек, қуйидагилар Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасига ўтказилади:
🔹Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги;
🔹2024 йил 1 январдан Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси.
➡️ 2026 йил якунигача тиббий суғурта республика бўйлаб тўлиқ жорий этилади.
📋 2024 йил 1 январдан Вазирлик ҳузурида қуйидагиларни бирлаштириш орқали юридик шахс мақомига эга бўлмаган Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси фаолияти йўлга қўйилади:
➖Онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси;
➖Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармаси;
➖Иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш жамғармаси;
➖Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган бемор болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси.
📌 2024 йил 1 январдан Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппарати тузилмасида Тиббиётни ривожлантириш жамғармаси дирекцияси ташкил этилади.

✅ Қонунчиликка кўра, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоси бўлган олий таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратура босқичлари талабаларига ўртача ўзлаштириш кўрсаткичи 86 фоиз ва ундан юқори бўлган тақдирда таълим бўйича тўлов контракти миқдорининг 35 фоизи тўланиши белгиланган.

❗️Давлат боғчаларида педагогларнинг ҳафталик иш юкламасини биласизми?
Батафсил инфографикада👆

🔰 Қонунчиликка кўра, гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб кўп бўлмаган миқдорда қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш, шунингдек уларни кўп бўлмаган миқдорда қонунга хилоф равишда ўтказиш:
➖3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;
➖3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.