Huquqiy axborot
332K subscribers
6.45K photos
540 videos
22 files
14.4K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Биласизми

☑️ Шахсни қўрқитиш, унга раҳмсиз муомала қилиш ёки унинг шаъни ва қадр-қимматини муттасил равишда камситиш натижасида уни ўзини ўзи ўлдириш ёки бунга суиқасд қилиш даражасига етказиш 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

🔰 Ўша ҳаракатлар:

моддий томондан ёки бошқа жиҳатлардан айбдорга қарам бўлган шахсга нисбатан;

вояга етмаган шахсга ёки ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлга нисбатан;

бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;

телекоммуникация тармоқлари, Интернет тармоғидан фойдаланиб содир этилган бўлса, 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

🔰Бунинг учун:

📝 Жисмоний ёки юридик шахс Давлат хизматлари марказларига ёки онлайн тарзда ЯИДХП (my.gov.uz) орқали мурожаат қилиши лозим.

Ариза 5-25 иш куни мобайнида кўриб чиқилади.

📋 Аризани кўриб чиқиш натижаси бўйича кадастр паспорти (қоғоз ёки пластик шаклда) тақдим этилади.

➡️ Кейин кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш учун тўлов миқдори кўрсатилган хабарнома (инвойс) ДХМга ёки ариза берувчига ЯИДХП орқали электрон юборилади.

💰 БҲМнинг 1 бараваридан 5 бараваригача миқдорда йиғим ундирилгандан сўнг реал вақт режимида Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқ рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақидаги кўчирмани юклаб олиш мумкин бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Тадбиркорлик учун бериладиган 9 субсидия тури

Кимларга тадбиркорлик учун субсидия берилади? Қандай турдаги субсидиялар, қанча миқдорда ва қайси мақсадлар учун? Субсидияни олмоқчи бўлганлар қаерга мурожаат қилиши керак? Ариза қандай ёзилади? Hudud24 тадбиркорлик субъектлари учун бериладиган 9 та субсидия, уни олиш шартлари ҳақида маълумот беради.

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=18724

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️25 та туманда чорвачилик кластерлари ташкил этилади

“Чорвачиликда идентификация қилиш тизими ва наслчилик соҳасини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–285-сон, 24.08.2023 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, Ўзбекистонда ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тизими қуйидаги 2 босқичда жорий қилинади:

1️⃣-босқич – 2023–2024 йилларда чорвачиликка ихтисослаштирилган 25 та туманда (қуйида келтирилган);

Ушбу туманларда ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тизимини жорий қилиш бепул амалга оширилади.

2️⃣-босқич – 2025–2026 йилларда республиканинг қолган туманларида.

🏢 Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси соҳада масъул орган ҳисобланади.

Қарор билан Қўмита ҳузурида давлат муассасаси шаклида Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш маркази ташкил этилади.

Шунингдек, 25 та туманда қуйидаги йўналишларни ўз ичига олган чорвачилик кластерлари ташкил этилади:

▫️гўшт ва сут маҳсулотларини етиштириш, шунингдек, аҳолидан йиғиб олиш, қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот шаклида реализация қилиш;
▫️тайёр озуқа ем маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларни аҳолига қулай бўлган ҳудудларда сотиш шохобчаларини ташкил этиш;
▫️аҳоли хонадонларига маҳсулдор наслли молларни етказиб бериш;
▫️чорва молларини сўйиш кушхоналари, териларни қабул қилиш ва қайта ишлаш қувватларини ишга тушириш;
▫️терини қайта ишловчи корхоналар билан биргаликда кооперация асосида теридан тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш.

➡️ Шунга кўра, ташкил этиладиган чорвачилик кластерларига:

🔹60 миллион АҚШ доллари миқдорида кредитлар ажратилади;

🔹пахта ва ғалла экин майдонларини қисқартириш ҳисобига ҳар бир туманда камида 100–150 гектар майдон озуқабоп экинлар экиш учун ажратилади.

🗓 2023 йил 1 декабрдан чорвачилик хўжаликлари ўз эҳтиёжи учун импорт қилган наслдор қорамолларга ҳисобланган қўшилган қиймат солиғини Қўмита кафолати асосида 180 кун ичида тўлаб бериш тизими жорий этилади.

💰 2023 йил 1 сентябрдан 2025 йил 31 декабргача давлат томонидан қуйидаги тартибда субсидия ажратилади:

чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжаликларга хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамолнинг ҳар бир бошига 2 миллион сўм, наслдор қўй ва эчкининг ҳар бир бошига 400 минг сўм миқдорида;

паррандачилик хўжаликларига ҳар бир бош 1 кунлик наслдор жўжани импорт қилиш билан боғлиқ харажатларнинг 15 минг сўмини қоплаш учун.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#2023_йил_1_сентябрдан

📝 Инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларни қоғоз шаклида тақдим этиш тартиби бекор қилиниб, тегишли давлат органлари ва ташкилотларнинг электрон базасини “Давлат мулки” ахборот тизимига интеграция қилиш ва тадбиркорлар электрон тизимга киритадиган маълумотлар орқали ҳисоботларни олиш йўлга қўйилади.

▶️ Шунингдек, ҳар чоракда жойига чиққан ҳолда инвестиция мажбуриятларининг бажарилишини оралиқ мониторинг қилиш тартиби бекор қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Иссиқхоналар ташкил қилиш учун субсидия берилиши белгиланган

Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

📌 Муддатли ҳарбий хизмат ёки муқобил хизматга чақирувдан, сафарбарлик чақируви резерви хизмати сафига олинишдан ёки хизматни Қуролли Кучлар резервида ўташдан бўйин товлаш БҲМнинг 2 бараваридан 5 бараваригача (660 минг сўмдан 1 млн 650 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Live stream scheduled for
Live stream started
Live stream finished (1 hour)
#2023_йил_1_сентябрдан

🔰 Қонунчиликка кўра, тамаки маҳсулотининг улгуржи ва чакана савдоси, пиво маҳсулотининг улгуржи савдоси хабардор қилиш тартибида амалга оширилади.

Бундан алкоголь маҳсулотларининг улгуржи ва чакана савдоси бўйича лицензия ёки хабарномага эга бўлган субъектлар мустасно.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Мигрантлар билиши керак бўлган муҳим 5 қоида

Чет элга ишга кетиш истагида бўлганлар нималарни билиши керак? Ишлаш учун қонуний йўл билан бориш қулайми? Қайси давлатда, қандай бўш иш ўринлари борлигини қандай аниқласа бўлади? hudud24 қонуний меҳнат миграцияси, қонунчиликда берилган имтиёзлар, ишга ёлланишда алданиб қолмаслик учун билиш керак бўлган муҳим қоидалар ҳақида маълумот беради.

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=18815

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
#Кун_ҳикмати

✍️ Тўғри ва ҳақ йўлдан юрган кишининг юриши арслон юришидан кўра маҳобатлироқдир.

Маҳмуд аз-Замахшарий

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қабул_2023

❗️Юридик техникумларга ўқишга кириш тест синовлари 29–30 август кунлари бўлиб ўтади

2023/2024-ўқув йили учун Адлия вазирлигининг юридик техникумларига кириш тест синовлари 2023 йил 29-30 август кунларида ёпиқ иншоотларда ўтказилади.

🔰Қуйида тест синовлари шартлари ва ўтказиладиган ҳудуд манзиллари билан танишинг:

▫️Қорақалпоғистон Республикаси юридик техникуми
▫️Андижон вилояти юридик техникуми
▫️Бухоро вилояти юридик техникуми
▫️Жиззах вилояти юридик техникуми
▫️
Қашқадарё вилояти юридик техникуми
▫️
Навоий вилояти юридик техникуми
▫️
Наманган вилояти юридик техникуми
▫️
Самарқанд вилояти юридик техникуми
▫️
Сирдарё вилояти юридик техникуми
▫️
Сурхондарё вилояти юридик техникуми
▫️
Фарғона вилояти юридик техникуми
▫️
Хоразм вилояти юридик техникуми
▫️
Тошкент вилояти юридик техникуми
▫️
Тошкент шаҳар юридик техникуми

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Абу Райҳон Беруний номидаги ЮНЕСКО – Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилади

“Абу Райҳон Беруний номидаги ЮНЕСКО – Ўзбекистон халқаро мукофотини таъсис этишни қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–286-сон, 25.08.2023 й.) қабул қилинди.

🔰Қарорга асосан:

ЮНЕСКО билан ҳамкорликда сунъий идрок соҳасида одоб-ахлоқни тарғиб этиш орқали илмий мулоқотни рағбатлантириш бўйича Абу Райҳон Беруний номидаги ЮНЕСКО – Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилади;

Париждаги (Франция) ЮНЕСКО бош қароргоҳида 2023 йил 4–8 сентябрда Абу Райҳон Беруний ҳаёти ва ижодига бағишланган халқаро кўргазма ва тадбирлар ўтказилади.

Фанлар академияси билан биргаликда Кўргазмада тақдим этиш учун дунё кутубхоналарида сақланаётган нодир қўлёзмалар нусхаларидан иборат Кўргазмага бағишланган махсус каталог инглиз ва ўзбек тилларида чоп этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#2023_йил_1_сентябрдан

🔢 Қонунчиликка кўра, банк устав капиталининг энг кам миқдори 200 миллиард сўмни ташкил этиши керак.

📌 Илгари банк устав капиталининг энг кам миқдори 100 миллиард сўмни ташкил этиши лозим эди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

❗️Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини қуйидаги ҳолатларда сотиш тақиқланади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🏫 Қоида тариқасида оилавий болалар уйидаги тарбияланувчилар сони камида 3 нафарни, лекин кўпи билан 5 нафарни ташкил қилиши лозим. Бунда, оилавий болалар уйини ташкил қилган фуқароларнинг ўз фарзандлари ҳамда тарбияланувчиларнинг умумий сони 8 нафардан ошмаслиги керак.

⚠️ Маълумот учун, оилавий болалар уйлари етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни оилага тарбияга олишни истаган фуқаролар томонидан юридик шахс мақомисиз тегишли туман (шаҳар) ҳокими қарори асосида ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#2023_йил_1_сентябрдан

▶️ Юридик шахс бўлган тадбиркорлар жисмоний шахсларнинг 100 от кучигача қувватга эга қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини техник кўрикдан ўтказиш фаолияти билан шуғулланиши мумкин.

📋 Шунингдек, қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларига техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисида талон бериш амалиёти бекор қилинади (хорижий давлатларга ишга юбориладиган техникалардан ташқари).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

❗️1-курс талабалари диққатига: ётоқхонага жойлашиш учун ДХМ ёки my.gov.uz орқали мурожаат қилишингиз мумкин

📝 Ҳукумат қарори билан Давлат олий таълим муассасаларининг талабаларини талабалар турар жойига жойлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланган.

Шунга кўра, янги жорий қилинган давлат хизмати бу йил давлат ОТМга ўқишга кирган талабаларга Давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz орқали бепул электрон тарзда ариза юборган ҳолда ётоқхонага жойлашиш имконини беради.

Аризалар 23 августдан қабул қилинади.

Талабалар ётоқхонасига жойлашиш учун тақдим этилган йўлланма 10 кунга амал қилади.

Шунингдек, айрим тоифадаги талабалар ётоқхонага устуворлик асосида қабул қилинади.

⚠️ Эслатиб ўтамиз, 2-курс ва ундан юқори курс талабаларини талабалар турар жойига жойлаштириш анъанавий тарзда амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot