Huquqiy axborot
370K subscribers
6.34K photos
439 videos
22 files
14.1K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Конституцияни_ўрганамиз

Конституциямизнинг 40-моддаси: “Ҳар ким бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда давлат органларига ҳамда ташкилотларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига, мансабдор шахсларга ёки халқ вакилларига аризалар, таклифлар ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Аризалар, таклифлар ва шикоятлар қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилиши шарт”.

Мурожаат қилиши ҳуқуқи ҳар бир шахсга тегишли, уни жамоавий шаклда ҳам амалга ошириш мумкин.

Ариза – ҳуқуқларни, эркинликларни ва қонуний манфаатларни амалга оширишда ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимос баён этилган мурожаат.

Таклиф – давлат ва жамият фаолиятини такомиллаштиришга доир тавсияларни ўз ичига олган мурожаат.

Шикоят – бузилган ҳуқуқларни, эркинликларни тиклаш ва қонуний манфаатларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги талаб баён этилган мурожаат.

Мурожаатларни кўриб чиқиш “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун билан тартибга солинади.

Ариза ёки шикоят масалани мазмунан ҳал этиши шарт бўлган давлат органига, ташкилотга ёки уларнинг мансабдор шахсига келиб тушган кундан эътиборан 15 кун ичида, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса, 1 ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади.

Таклиф давлат органига, ташкилотга ёки уларнинг мансабдор шахсига келиб тушган кундан эътиборан 1 ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади.

Видео: https://youtu.be/MVFuxQOYD7w

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун қандай жарималар бор?

“Тонировка”ли автомобилни рухсатнома олмасдан бошқариш 8 млн 250 минг сўм; товуш сигналини сабабсиз бериш 330 минг сўм жаримага сабаб бўлади.

Батафсил 👉 Ўқиш.

Каналга уланиш 👉 @Hudud24official
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ўзбекистон футбол ассоциацияси бир қатор солиқлардан озод этилади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–857, 18.07.2023 й.) билан Солиқ кодексининг 483-моддасига қўшимча киритилди

🔰Шунга кўра, 2026 йил 1 январгача Ўзбекистон футбол ассоциацияси, унинг ҳудудий бўлинмалари, “Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси” жамоат бирлашмаси, Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази ва профессионал футбол клублари қуйидаги солиқларни тўлашдан озод этилади:

🔹барча турдаги солиқларни (бундан ижтимоий солиқ мустасно);

🔹ўзи жалб қилган чет эл мутахассислари ва футболчиларининг даромадларидан тўланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини;

🔹Ўзбекистонга олиб кириладиган, Ўзбекистонда ўхшаши ишлаб чиқарилмайдиган спорт асбоб-ускуналари ва инвентари, трансляция қилиш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар, инвентарь ва техника, фармакология товарлари, спорт озиқ-овқатлари, футбол (футзал) майдонлари учун сунъий ўтлар, шокпад, гранулалар, махсус елимлар ва махсус профессионал спорт кийим-бошлари, транспорт воситалари, шу жумладан махсус транспорт воситалари учун қўшилган қиймат солиғини.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#2023_йил_1_августдан

Қонунчиликка кўра, солиқ тўловчилар томонидан ёшидан қатъи назар фарзандларининг Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларида таълим олишлари учун йўналтириладиган тўловлар солиқ солинмайдиган даромадлар тоифасига киритилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Ижтимоий_акция

Штат қисқариши натижасида ходимлар ишдан бўшатилганда малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ ходимлар ишда қолдирилади.

🔰 Малакаси ва меҳнат унумдорлиги бир хил бўлганда қуйидагиларга афзаллик берилади:

🔹қарамоғида 2 ёки ундан кўп киши бўлган ходимларга;

🔹оиласида мустақил иш ҳақи олувчи бошқа ходим мавжуд бўлмаганларга;

🔹шу иш берувчида узоқ муддат иш стажига эга бўлганларга;

🔹малакасини ошираётган ходимларга ҳамда ўқишни тамомлаган шахсларга;

🔹ушбу ташкилотда меҳнатда майиб бўлган ёки касб касаллигига учраган шахсларга;

🔹ногиронлиги бўлган шахсларга;

🔹1941 – 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ва имтиёзлар бўйича уларга тенглаштирилган шахсларга;

🔹меҳнатдаги ютуқлари учун рағбатлантиришларга эга ва интизомий жазоларга эга бўлмаган ходимларга;

🔹атом объектларидаги авариялар оқибатида зарар кўрган шахсларга.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Янги турмуш қурган ёшларга ўз хонадонида қўшимча уй-жой қуриш учун гаровсиз кредит ажратилади

🔰 “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оилаларнинг фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган янги турмуш қурган ёшларнинг якка тартибдаги хонадонида қўшимча уй-жой қуриш учун 33 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратиш тартиби белгиланган.

▶️ Кредит қуйидаги шартлар асосида ажратилади:

▫️бозор ставкасида мижоз хоҳишига кўра 6 ой имтиёзли давр билан;

▫️20 йилдан кўп бўлмаган муддатга;

▫️бошланғич бадали якка тартибдаги хонадонда қўшимча қурилаётган уй-жой қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда.

☑️ Шунингдек, қарз олувчи қуйидаги мувофиқлик мезонларига мос бўлиши лозим, жумладан:

🔹кредит олиш учун мурожаат қилган кунида 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган бўлиши;

🔹 “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оилаларнинг фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг янги турмуш қурганлари (никоҳи қайд этилганига 3 йилдан ошмаган бўлиши лозим);

🔹даромад манбаларига, шахсий ёрдамчи ёки деҳқон хўжалигидан ёхуд якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан доимий даромадгаэга бўлиши;

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Конституцияни_ўрганамиз

Конституциямизнинг 41-моддасида “Ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли. Банк операцияларининг, омонатларнинг ва ҳисобварақларнинг сир тутилиши, шунингдек мерос ҳуқуқи қонун билан кафолатланади”, деб белгиланган.

Хусусий мулк ҳуқуқи шахснинг қонунчиликка мувофиқ тарзда қўлга киритган мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқидир.

Банк сирини ҳимоя қилиш махсус “Банк сири тўғрисида”ги Қонун билан тартибга солинган.

Унга кўра банк сирини ташкил этувчи маълумотларни оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилиш, оғзаки ёки ёзма шаклда ёхуд бошқа йўсинда тарқатиш ёки маълум қилиш, учинчи шахслар эътиборига етказиш, бундай маълумотларни қўлга киритиши учун учинчи шахсларга бевосита ёки билвосита имконият яратиб бериш банк сирининг ошкор қилиниши деб ҳисобланади.

Банк сирини ошкор қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланган.

Меросга эгалик қилиш ҳуқуқи Фуқаролик кодексида батафсил тартибга солинган.

Видео: https://youtu.be/tbzJw_EVU3k

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Дарахт кесиш, чек бермаслик, коррупция, энергия ўғирлаш: ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар қилинганда қандай мукофот берилади?

Коррупция ҳақида хабар берилганда ҳуқуқбузарлик туридан келиб чиқиб БҲМнинг 7 бараваригача (2 млн 310 минг сўмгача) мукофот берилади.

Батафсил 👉 Ўқиш.

Каналга уланиш 👉 @Hudud24official
#Биласизми

▶️ Қонунчиликка кўра, спортнинг қуйидаги турлари бўйича республика мусобақаларида 1-ўринни, халқаро мусобақаларда (Олимпия ўйинлари, Осиё ўйинлари, жаҳон чемпионати ва Осиё чемпионатида) 1-, 2-, 3-ўринларни эгаллаган академик лицей, касб-ҳунар коллежи ва мактаблар битирувчилари тегишли ОТМга ушбу йўналишларга умумий қабул квоталари доирасида тест синовлари ва қўшимча имтиҳонларсиз қабул қилинади:

🔸автомобиль ва мотоцикл спорти;

🔸спортнинг авиамодель ва ракетамодель турлари;

🔸олимпия ўйинлари дастурига киритилган спортнинг техник ва амалий турлари бўйича.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#2023_йил_1_августдан

Қонунчиликка кўра:

🔸“Сув омборларида сейсмологик кузатувларни амалга ошириш электрон платформаси” ишга туширилади;

🔸сув омборларида ишловчи масъул ходимларнинг сейсмологик ва сейсмометрик кузатувларни амалга ошириш ва бирламчи таҳлил қилиш бўйича ҳар 2 йилда малакасини ошириш амалиёти йўлга қўйилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Ижтимоий_акция

❗️Ишга қабул қилиш қоидалари бузилганлиги асоси билан ишдан бўшатишга фақат ўша қоидабузарликни бартараф қилиш иложи бўлмаганда йўл қўйилади

🔰Ишдан бўшатиш иш берувчи ва ходимга боғлиқ бўлмаган асослар билан амалга оширилиши мумкин. Меҳнат кодексида қуйидагилар тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар сифатида кўрсатилган:

1️⃣ ходимнинг ҳарбий ёки муқобил хизматга чақирилганлиги;

2️⃣ шу ишни илгари бажариб келган ходимнинг аввалги ишга тикланганлиги (масалан, ходим ноқонуний ишдан бўшатилса, суд уни қайта тикласа). Бунда ходимни бўшатишдан олдин унга бошқа иш таклиф қилиниши керак;

3️⃣ ходим суд ҳукми билан ишлашни чеклайдиган жазога ҳукм қилинганда (масалан, озодликдан маҳрум қилинганда);

4️⃣ ишга қабул қилиш қоидалари бузилганда, агар қоидабузарликни бартараф этиш имкони бўлмаса ва у ишни давом эттиришга тўсқинлик қилса;

5️⃣ ишни давом эттиришга тўсқинлик қиладиган ҳолатлар юзага келганда (ходим тиббий хулоса асосида тўлиқ меҳнат қилишга қобилиятсиз деб топилганда, лицензия ёки рухсатнома тугатилганда). Бунда ходимни бўшатишдан олдин унга бошқа иш таклиф қилиниши керак;

6️⃣ суд қарори асосида ташкилот тугатилганда;

7️⃣ ходимни ишга тиклаш ҳақидаги суд қарори ёки Давлат меҳнат инспекциясининг қарори бекор қилинганда;

8️⃣ ходим вафот этганда, суд томонидан бедарак йўқолган деб эътироф этилганда ёки вафот этган деб эълон қилинганда;

9️⃣ Қонунчилик палатаси депутати, Сенат аъзоси ваколати тугаганлиги ёки улар тарқатиб юборилганлиги учун улар аввалги лавозимига (ишига) қайтганлиги. Бунда ходимни бўшатишдан олдин унга бошқа иш таклиф қилиниши керак;

🔟 қонунда назарда тутилган бошқа ҳоллар.

⚠️ Сайланадиган ёки танлов асосида тайинланадиган лавозим муддати тугаганидан кейин ходим қайта сайланмаса ёки танловдан ўтмаса, у ишдан бўшатилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Конституцияни_ўрганамиз

Конституциямизнинг 42-моддаси: “Ҳар ким муносиб меҳнат қилиш, касб ва фаолият турини эркин танлаш, хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган қулай меҳнат шароитларида ишлаш, меҳнати учун ҳеч қандай камситишларсиз ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган энг кам миқдоридан кам бўлмаган тарзда адолатли ҳақ олиш, шунингдек ишсизликдан қонунда белгиланган тартибда ҳимояланиш ҳуқуқига эга.

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори инсоннинг муносиб турмуш даражасини таъминлаш зарурати ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.

Ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш ва уларнинг иш ҳақини камайтириш тақиқланади”.

Меҳнат кодексида ҳар бир шахснинг меҳнат қилиш ҳуқуқи кафолатлари батафсил тартибга солинган.

“Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги қонунда аҳолини иш билан таъминлаш, ишсизликдан ҳимоя қилиш, ишсизлик нафақаси тўлаш тартиби белгиланган.

Ишсизлик нафақаси ишсиз деб тан олинган шахсга у маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинган биринчи кундан эътиборан ҳисобланади ва тўланади.

Ишсизлик нафақаси 12 ойлик давр ичида кўпи билан 26 календарь ҳафта давомида тўланади.

Инсоннинг муносиб яшаши деганда, инсоннинг яшаш харажатларини (озиқ-овқат, кийим-кечак, уй-жой, коммунал, транспорт, алоқа ва бошқа) қоплаш, шунингдек таълим олиш, соғлиқни сақлаш, дам олиш ва бошқа эҳтиёжларини қондириш имкониятига эга бўлиши тушунилади.

Ҳомиладор ёки боласи бор аёлларнинг ишга жойлашиш ҳуқуқи конституциявий кафолат сифатида белгиланган.

Видео: https://youtu.be/t6wqZ-FEQOs

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

📣 Адлия вазирлигининг юридик техникумларига қабул бўйича онлайн мулоқот ташкил этилади.

🗓 Онлайн мулоқот 2023 йил 21 июль куни соат 17:00 да бошланади.

🎯 Асосий мақсад юридик техникумларга 2023/2024 ўқув йили учун қабул жараёнларини юқори савияда ташкил этиш масалаларини кенг жамоатчиликка етказиш.

➡️ Мулоқот вазирликнинг “Адлия билан мулоқот” гуруҳи ва YouTube ижтимоий тармоғидаги “Adliya vazirligi Ministry of Justice” канали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Онлайн мулоқотда саволларга Адлия вазирлиги масъул ходимлари томонидан жавоб берилади.

📲 Шунингдек, мавзу юзасидан саволларингизни @adliyaga_savolbot манзили орқали юборишингиз мумкин.

⚠️ Эслатиб ўтамиз, юридик техникумларига қабул 1 августдан бошланади (батафсил инфографикада).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

❗️“Меҳнат ҳуқуқи” бўйича умуммиллий имтиҳонда қатнашиш учун рўйхатдан ўтиш бошланди

⚖️ Адлия вазирлиги томонидан ўтказилаётган “Меҳнат ҳуқуқларимизни ўрганамиз” ҳуқуқий акцияси доирасидаги “Меҳнат ҳуқуқи” бўйича умуммиллий имтиҳонда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш бошланди.

📝 Имтиҳонда қатнашиш учун 8-dekabr.adliya.uz/uz сайтида рўйхатдан ўтилади (21–24 июль).

Имтиҳонда Адлия вазирлиги тизимида фаолият юритувчи шахслардан ташқари барча фуқаролар иштирок этиши мумкин.

➡️ Танлов ҳақида батафсил бу ерда танишишингиз мумкин.

🎁 Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Янги Тошкент шаҳридаги ер участкалари “E-auksion” орқали сотилади

“Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-232-сон, 20.07.2023 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида давлат муассасаси шаклида Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси ташкил этилади.

Шунга кўра, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг ўринбосари – Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси директори лавозими жорий этилади.

📌 Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш, шу жумладан, кўп квартирали уйлар, ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини қуриш учун ер участкалари Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг қарорига мувофиқ “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали аукцион савдоларида сотилади ёки ижарага берилади.

🗓 Қарорга мувофиқ, 2027 йил 1 январгача Дирекция, инвесторлар, бош лойиҳа ва бош пудрат ташкилотлари Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган, четдан олиб келинадиган қурилиш техникаси, асбоб-ускуна, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар учун божхона божи тўлашдан озод қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Конституцияни_ўрганамиз

Конституциямизнинг 43-моддасида “Давлат фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, уларни ишсизликдан ҳимоя қилиш, шунингдек камбағалликни қисқартириш чораларини кўради. Давлат фуқароларнинг касбий тайёргарлигини ва қайта тайёрланишини ташкил этади ҳамда рағбатлантиради”, деб белгиланган.

Фуқароларни ишсизликдан ҳимоялаш, янги иш ўринларини яратиш, камбағалликни қисқартириш ҳар қандай давлатнинг асосий вазифаларидан биридир.

Аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида давлат томонидан иш берувчиларга субсидиялар, грантлар, кредитлар ажратилади.

Иш қидираётган шахсларни ва ишсиз шахсларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга доир фаолиятни амалга ошириш учун мустақил юридик шахс ёки юридик шахснинг таркибий бўлинмаси сифатида касбга ўқитиш марказлари ташкил қилинади.

Видео: https://youtu.be/to0rwQq5kEg

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Абитуриентлар қайси ҳолларда тест синовларидан четлаштирилиши мумкин?

Батафсил инфографикада

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Ўзбек ва хорижий тилларда “Янги Ўзбекистон Конституцияси” ягона миллий портали ўз фаолиятини бошлади.

Мазкур портал орқали қонунчиликни янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқлаштириш ҳамда уни амалга оширишда юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар қабул қилинади.

Шунга кўра, фуқаролар конституциядаги ҳар бир модда бўйича таклифларини қолдириши мумкин.

Жараёнда таклифларингиз билан фаол иштирок этинг ва қонунчилик мустаҳкамланишида ўз ҳиссангизни қўшинг.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Ижтимоий_акция

Ташкилот мулкдори ўзгарганда, ташкилот қайта ташкил этилганда (қўшиб юборилганда, қўшиб олинганда, бўлинганда, ажратиб чиқарилганда, ўзгартирилганда) ходим розилиги билан иш давом этаверади.

📝 Ташкилот раҳбари, ўринбосарлари, бош бухгалтер ва ташкилот алоҳида бўлинмаси раҳбарини эса янги мулкдор ишдан бўшатиши мумкин.

➡️ Ташкилотнинг идоравий бўйсунуви ўзгарганлиги ёки қайта ташкил этилганлиги ходимларни ишдан бўшатишга асос бўлмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️20 та вазирлик ва идораларда янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича лойиҳа офислари ташкил этилади

Маъмурий ислоҳотлар доирасида инвестициялар, саноат ва савдо соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–111-сон, 21.07.2023 й.) қабул қилинди

🔰Фармонга кўра, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида ҳар бир инвесторга лойиҳа ишга туширилгунгача барча босқичда ҳамроҳлик қиладиган, хусусан ер олиш, инфратузилмага уланиш, рухсатномаларни расмийлаштириш каби масалаларни ҳал қилиб борадиган “инвестиция менежерлари” бириктирилади.

☑️ Фармонга мувофиқ, қуйидагилар ташкил этилади:

🔸Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳузурида Саноатни ривожлантириш жамғармаси;

🔸Вазирлик ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Саноат ва ташқи бозорларни таҳлил қилиш маркази;

🔸Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги тизимида Инвесторлар маркази;

🔸Экспортни рағбатлантириш агентлиги тизимида Экспортчилар маркази.

🌐 2023 йил 1 декабргача Электрон кооперация портали негизида Ўзбекистон Миллий саноат портали яратилади.

“GSP+” тизими имтиёзлари қўлланилишига доир маълумотлар олиш, синов лабораторияларини (шу жумладан, ветеринария, ўсимликлар карантини, санитария-эпидемиология соҳаларда) эркин танлаш, синов баённомаларини электрон расмийлаштириш имконини берадиган “E-sertifikat” ахборот тизими ишга туширилади.

➡️ “Штрихли кодлаш ва ахборот технологиялари маркази” давлат корхонасининг Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган товарлар штрихли кодларининг давлат реестрини юритиш монопол функцияси бекор қилинади.

2023 йил 1 августдан
20 та вазирлик ва идораларда (қуйида рўйхати келтирилган) янги инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича “лойиҳа офислари” ташкил этилади.

💰Шунингдек, бино-иншоотлар харид қилиш ва ижарага олиш учун кредитлар Саноатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан “Саноат ипотекаси” тизими асосида ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, ўзини ўзи банд қиладиган фуқароларга айрим турдаги фаолиятни амалга ошириш (касаначилик, ҳунармандчилик, иссиқхона қуриш ва шу кабилар учун зарурий хом ашё, эҳтиёт қисм ҳамда қурилиш молларини сотиб олиш) мақсадида 5 млн сўмгача миқдорида кредит маблағлари нақд пулда берилиши белгиланган.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot