Huquqiy axborot
368K subscribers
6.34K photos
440 videos
22 files
14.1K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Адлия_хабари

❗️“Меҳнат ҳуқуқи” бўйича умуммиллий имтиҳон ўтказилади

⚖️ Адлия вазирлиги томонидан ўтказилаётган “Меҳнат ҳуқуқларимизни ўрганамиз” ҳуқуқий акцияси доирасида “Меҳнат ҳуқуқи” бўйича умуммиллий имтиҳон ташкил этилади.

📝 Имтиҳонда қатнашиш учун 8-dekabr.adliya.uz сайтида рўйхатдан ўтилади (2023 йил 21–24 июль).

Имтиҳонда Адлия вазирлиги тизимида фаолият юритувчи шахслардан ташқари барча фуқаролар иштирок этиши мумкин.

☑️ Танлов тест синови шаклида ташкил этилиб, 25 июль куни соат 09:00 дан 15:00 гача онлайн тарзда – 8-dekabr.adliya.uz сайтида бўлиб ўтади.

📌 Тест синови 20 та тест саволи ва 1 та ижодий саволдан иборат.

➡️ Тест саволларига энг қисқа муддатда тўғри жавоб берган иштирокчилар орасидан 10 нафари танлаб олиниб, уларнинг ижодий саволга жавоблари баҳоланади.

Баҳолаш натижасига кўра, энг юқори балл тўплаган 3 нафар иштирокчи ғолиб деб эълон қилинади.

🎁 Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰Қонунчиликка кўра, қурилиш, транспорт, коммунал, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги коллеж ва техникумларда касб (мутахассислик) эгаллаш истагида бўлган хотин-қизларнинг тўлиқ давлат гранти асосида таълим олишлари таъминланади, 3 ёшгача фарзанди бўлган талаба-қизларга масофавий таълим олиш имконияти яратилиши белгиланган.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ 18 ёшга тўлмаган шахсни новвой сифатида ишлатиш мумкин эмас

Ҳукумат қарори билан (290-сон, 14.07.2023й.) Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланилиши тақиқланган оғир ишларнинг ҳамда зарарли ёки хавфли меҳнат шароитларидаги ишларнинг рўйхати тасдиқланди

🔰 Рўйхатга кўра, қуйидаги ишларда 18 ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланиш тақиқланади, жумладан:

▫️Кўмирни бойитиш аппаратчиси;
▫️Қимматбаҳо металлар ишлаб чиқариш аппаратчиси;
▫️Ер ости кон ишчиси;
▫️Таркибида олмос бўлган концентратларни меъёрига етказувчи;
▫️Қора металлар ишлаб чиқариш назоратчиси;
▫️Олмослар ва ўта қаттиқ материалларни силлиқловчи;
▫️Иссиқлик тармоғидаги ускуналарни таъмирлаш бўйича чилангар;
▫️Нефть ва газ қазиб олиш бўйича оператор;
▫️Газ тақсимлаш станцияси оператори;
▫️Тиббий препаратларни дозаловчи;
▫️Тиббий маҳсулотларни тахловчи;
▫️Юқори частотали ток қурилмаларида пайвандчи;
▫️Гипсни қиздирувчи;
▫️Асфальтбетончи;
▫️Новвой;
▫️Хамир қорувчи;
▫️Гўшт маҳсулотларини кесувчи;
▫️Музқаймоқ тайёрловчи;
▫️Наққош;
▫️Йўловчи ташувчи поезд механиги-бригадири;
▫️Тез тиббий ёрдам станцияларининг навбатчи тиббиёт ходими.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Ижтимоий_акция

❗️Штат қисқариши натижасида ходимни ишдан бўшатишдан аввал унга бошқа иш таклиф қилиниши керак

🔰 Ходим иш берувчи ташаббуси билан ишдан бўшатилганда ишдан бўшатиш асосланган бўлиши керак, Янги Меҳнат кодексида қуйидаги сабаблар бўлса, ишдан бўшатиш асосли деб топилиши белгиланган:

🔸 корхона тугатилганлиги (таъсисчилар ёки ваколатли орган қарори асосида);
🔸 технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгариши, ишлар ҳажмининг қисқариши оқибатида ходимлар сони ёки штат ўзгарганлиги;
🔸 ходим малакаси етарли бўлмаганлиги учун эгаллаб турган лавозимига ёки бажараётган ишига мувофиқ эмаслиги;
🔸 ходим ўз меҳнат мажбуриятларини мунтазам бузганлиги;

Меҳнат мажбуриятини мунтазам бузиш деганда ходим аввал интизомий ёки моддий жавобгарликка тортилган ёки қандайдир бошқа таъсир чора қўлланилгандан кейин 1 йилда яна такроран интизомий ножўя ҳаракат содир этиши тушунилади.

🔸 ходим меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол бузганлиги.

Меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол бузиш ҳолатлари (масалан, ишга 1 соат кеч келиш, спиртли ичимликлар ичиб келиш, корхона мулкига қасддан зарар етказиш ва ҳ.к.) аниқ белгиланган бўлиши керак, мазкур ҳолатлар ички меҳнат тартиби қоидаларида, меҳнат шартномасида интизом тўғрисидаги уставлар ҳамда низомларда белгиланади.

🔸Меҳнат кодексида ва бошқа қонунларда белгиланган бошқа сабаблар (асослар).

Ходим штат қисқариши ёки малакаси етарли бўлмагани учун ишдан бўшатилаётганда, иш берувчи ходимга унинг мутахассислиги ва малакасига мувофиқ бошқа ишга ўтказишни, бундай иш бўлмаганда эса иш берувчида мавжуд бўлган бошқа ҳар қандай ишни таклиф этиши шарт.

➡️ Ходим таклиф этилган ишни рад этса, иш берувчида бошқа иш бўлмаса, шундан сўнг ходим ишдан бўшатилади.

⚠️ Коллеж, техникум, касб-ҳунар мактаби битирувчилари ҳамда грантда ўқиган ОТМ битирувчилари ўқишни тугатганидан 3 йилда биринчи бор ишга кирганда уларни иш берувчи ташаббуси билан 3 йил ичида ишдан бўшатиш меҳнат органларини хабардор қилиш билан амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

☑️ Енгил саноат корхоналари ходимлари махсус кийим, махсус пойабзал ва якка тартибда ҳимояланишнинг бошқа воситаларини бепул беришнинг намунавий нормаларига мувофиқ якка тартибдаги ҳимоя воситалари билан таъминлаши лозим.

📌 Шунингдек, турли агрессив моддалар билан ишлаётганда тери касалликларининг олдини олиш учун профилактик паста ва мазлардан фойдаланиш лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Конституцияни_ўрганамиз

Конституциямизнинг 37-моддаси: “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари давлат хизматига киришда тенг ҳуқуққа эгадирлар.
Давлат хизматини ўташ билан боғлиқ чекловлар қонун билан белгиланади”.

Давлат хизматига киришда тенг ҳуқуқлилик – давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, шунингдек, бошқа барча давлат органларида хизматига кирувчи фуқаролар учун тенг имкониятлар яратилиши тушунилади.

Бу давлат хизматига киришда номзодларга жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, ҳуқуқларининг тенглиги кафолатланиши орқали амалга оширилади.

“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонуннинг 28-моддасида давлат фуқаролик хизматига қабул қилиш билан боғлиқ чекловлар белгиланган. Унга кўра, қуйидагилар давлат фуқаролик хизматига қабул қилинмайди:

▫️18 ёшга тўлмаганлар;
▫️суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;
▫️суднинг қарори билан муайян муддатга давлат фуқаролик хизмати лавозимларини эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахслар;
▫️коррупцияга оид жиноятларни содир этишда суд томонидан айбдор деб топилган шахслар;
▫️оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки олиб ташланмаган шахслар;
▫️тиббий хулосага асосан соғлиғининг ҳолати давлат фуқаролик хизмати лавозимини эгаллаш имконини бермайдиган шахслар.

Видео: https://youtu.be/WYyfnaYVl4w

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Уй олишда алданиб қолмаслик учун нима қилиш керак? (видео)

Уй олаётганда шартномани ўқиш керак. Шартноманинг қайси жиҳатларига эътибор бериш лозим? Ҳуқуқшунос тушунтиради.

Видеони кўриш 👉 https://youtu.be/dTNuF71B_6w

Каналга уланиш 👉 @Hudud24official
#Биласизми

🔰 Масъул вазирлик ва идоралар ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар (ходимлар) оила аъзолари учун уларнинг мурожаатларига асосан қуйидагиларни таъминлаши лозим:

🔹Ўзбекистондаги санаторий-курорт муассасалари ва болаларни соғломлаштириш оромгоҳларида йилига бир марта бепул соғломлаштириш;

🔹шифокорларнинг рецептларига асосан 3 ойлик эҳтиёждан келиб чиқиб дори воситаларини (йилига бир марта), тиббий ва махсус протез-ортопедия мосламаларини олиб бериш ҳамда жарроҳлик амалиётларининг харажатларини қоплаш;

🔹оғир ташхисли касалликлари ҳамда ногиронлиги бўлганларга шифокорларнинг рецептларига мувофиқ, йилига бир марта дори воситаларининг 50 фоизигача бўлган суммасини компенсация қилиш.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Ижтимоий_акция

❗️Ҳомиладор ва 3 ёшгача боласи бор аёлларни штат қисқариши асоси билан ишдан бўшатиш мумкин эмас

🚫 Иш берувчи ходимни қуйидаги ҳолатларда ишдан бўшатиши мумкин эмас:

1️⃣ Меҳнат кодексида ёки бошқа қонунларда белгиланмаган асослар билан;

2️⃣ камситишни тақиқлаш талабини бузадиган ҳолатларда (талаблар бу ерда);

3️⃣ ходим “больничний”да бўлганда (яъни, касал бўлганда), ҳар қандай “отпуск” (таътил)га чиққанида;

4️⃣ ходим давлат ёки жамоат мажбуриятларини бажарганлиги учун ишдан озод этилганда;

5️⃣ ходим хизмат сафарида бўлганда;

6️⃣ ҳомиладор аёллар ҳомиладорлик даврида.

⚠️ Шунингдек, 3 ёшгача боласи бор аёллар ёки 3 ёшгача бўлган болани ёлғиз тарбиялаётган ота (васий)ни фақат корхона тугатилганда, улар меҳнат интизомини доимий ёки бир марта қўпол равишда бузганда иш берувчи томонидан бўшатиш мумкин. Штат қисқариши ёки малакаси етарли эмаслиги асоси билан уларни ишдан бўшатиш мумкин эмас.

Корхона тугатилганда эса юқоридаги ҳолатлардаги чекловлар қўлланилмайди, яъни ходим “больничнийда”, таътилда, хизмат сафарида бўлганда ёки ҳомиладор бўлганда ҳам ишдан бўшатилаверади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

📝 Кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган дорилар учун ёзилган рецептлар дорихоналарда бир йил давомида сақланади.

🚫 Беморга рецептли дориларни рецептни расмийлаштирмасдан тайинлаш тақиқланади.

❗️Дорилар ва тиббий буюмларнинг савдо жараёнини узлуксиз равишда видеога ёзиб олиш ва 1 ой давомида видео-ёзувларни сақлаш мазкур фаолият учун лицензия талаби ҳисобланади.

➡️ Мазкур талабнинг мунтазам бир йил давомида бир мартадан кўп бузилиши лицензиянинг амал қилишини тугатиш учун асос бўлади.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Конституцияни_ўрганамиз

Конституциямизнинг 38-моддаси: “Фуқаролар ўз ижтимоий фаолликларини Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ митинглар, йиғилишлар ва намойишлар шаклида амалга ошириш ҳуқуқига эга. Ҳокимият органлари фақат хавфсизлик нуқтаи назаридангина бундай тадбирлар ўтказилишини тўхтатиш ёки тақиқлаш ҳуқуқига эга”.

Ушбу моддада фуқароларга ижтимоий фаолликларини оммавий тадбирлар, хусусан митинглар, йиғилишлар ва намойишлар шаклида амалга ошириш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июлдаги қарори билан Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидалари тасдиқланган.

Мазкур қоида билан Ўзбекистон ҳудудида оммавий тадбирларни ташкил қилиш ва ўтказиш ҳамда уларнинг иштирокчилари, оммавий тадбирларни ўтказиш объектлари маъмуриятларининг, ички ишлар органлари, Миллий гвардия бўлинмалари, шунингдек, давлат бошқа органларининг оммавий тадбирларни ўтказишда фуқароларнинг хавфсизлигини ва жамоат тартибини таъминлаш бўйича ўзаро муносабатлари, мажбуриятлари ва ҳуқуқлари тартибга солинган.

Видео: https://youtu.be/dxsbighfFBQ

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Тестга киришдан олдин нималарни билиш керак? 5 та муҳим саволга жавоб

Тест китобида нуқсон аниқланса нима қилиш керак? Жавобни белгилашда ручка ҳам аҳамиятлими? Қайси ҳолатларда тест учун балл берилмайди? “Шпаргалка” учун қандай жазо бор?

Батафсил 👉 Ўқиш.

Каналга уланиш 👉 @Hudud24official
#Биласизми

Талабалар ўқишини кўчириши учун аризалар 5 августга қадар қуйидаги платформалар орқали қабул қилинади:

▫️давлат олий таълим муассасалариаро – transfer.edu.uz орқали;
▫️хорижий ва нодавлат ОТМларидан – my.uzbmb.uz орқали.

🔰 Давлат олий таълим муассасасининг биридан иккинчисига ўқишни кўчиришга қуйидаги 2 ҳолатдагина рухсат берилади:

1️⃣ талаба оила қуриши муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги олий таълим муассасасига ўқишини кўчириш учун мурожаат қилганда;

2️⃣ давлат органларининг ходимлари иш жойи ўзгарган тақдирда унинг турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзанди ўқишини кўчириш учун мурожаат қилганда, тегишли вазирлик (идора) раҳбарининг тавсияси асосида.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Ижтимоий_акция

🚫 Жамоа келишувида ёки жамоа шартномасида ходимни иш берувчи томонидан ишдан бўшатишда касаба уюшмасининг розилигини олиш белгиланган бўлса, касаба уюшмаси розилигисиз ходимни ишдан бўшатиш мумкин эмас.

Қуйидаги ҳолатларда касаба уюшмаси розилиги талаб қилинмайди:

🔹корхона тугатилганда;

🔹иш берувчи ишдан бўшатиши мумкин бўлган исталган асос билан ташкилот раҳбари, алоҳида таркибий бўлинма раҳбарини ишдан бўшатишда;

🔹ташкилот мулкдори ўзгарганда ташкилот раҳбари, ўринбосарлари, бош бухгалтер ва ташкилот алоҳида бўлинмаси раҳбарини ишдан бўшатишда, бунда мулкор ташкилотни ўзига мулк қилиб олгандан кейин 3 ойда уларни ишдан бўшатишга йўл қўйилади.

📝 Касаба уюшмаси розилигини олиш учун унга тақдимнома киритилади, касаба уюшмаси 10 кунда уни кўриб чиқиб хулоса беради, хулоса 1 ой амал қилади, 1 ойдан кейин мазкур хулоса билан ходимни ишдан бўшатиб бўлмайди. Ўз вақтида хулоса берилмаса, ходим касаба уюшмаси розилигисиз ишдан бўшатилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Сабабсиз сигнал бериш 330 минг сўм жарима солишга сабаб бўлади

☑️ Товушли ишоралар фақат қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин:

🔹аҳоли пунктларидан ташқарида бошқа ҳайдовчиларни қувиб ўтиш ҳақида огоҳлантириш учун;
🔹зарур бўлган ҳолларда йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш учун.

🚫 Юқорида кўрсатилган ҳоллардан ташқари товушли ишоралардан фойдаланиш тақиқланади.

Товуш сигналини сабабсиз бериш 330 минг сўм жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан никоҳ ёшига етмаган шахсни эрга бериш ёхуд уйлантириш 4 млн 950 минг сўм жарима солишга сабаб бўлади.

❗️Ушбу қилмиш маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

⚠️ Маълумот учун никоҳ ёши эркаклар ва аёллар учун 18 ёш этиб белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Конституцияни_ўрганамиз

Конституциямизнинг 39-моддаси: “Ўзбекистон Республикаси фуқаролари касаба уюшмаларига, сиёсий партияларга ва бошқа жамоат бирлашмаларига уюшиш, оммавий ҳаракатларда иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар.

Сиёсий партияларда, жамоат бирлашмаларида, оммавий ҳаракатларда, шунингдек давлат ҳокимияти вакиллик органларида озчиликни ташкил этувчи мухолифатчи шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қадр-қимматини ҳеч ким камситиши мумкин эмас”.

Фуқароларнинг касаба уюшмаларига, сиёсий партияларга ва бошқа жамоат бирлашмаларига уюшиш, оммавий ҳаракатларда иштирок этиши энг асосий сиёсий ҳуқуқлардан ҳисобланади.

Касаба уюшмаси – фуқароларнинг ўз фаолияти ёки ўқиши тури бўйича умумий касбий манфаатлари билан боғлиқ бўлган, уларнинг меҳнатга оид, бошқа ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ифодалаш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида тузиладиган, ўз устави асосида фаолият кўрсатадиган ихтиёрий жамоат бирлашмаси.

Сиёсий партия – Ўзбекистон фуқароларининг қарашлар, манфаатлар ва мақсадлар муштараклиги асосида тузилган, давлат ҳокимияти органларини шакллантиришда жамият муайян қисмининг сиёсий иродасини рўёбга чиқаришга интилувчи ҳамда ўз вакиллари орқали давлат ва жамоат ишларини идора этишда қатнашувчи кўнгилли бирлашмаси.

Жамоат бирлашмаси – ўз ҳуқуқлари, эркинликларини ҳамда сиёсат, иқтисодиёт, ижтимоий ривожланиш, фан, маданият, экология ва ҳаётнинг бошқа соҳаларидаги қонуний манфаатларини биргаликда рўёбга чиқариш учун бирлашган фуқароларнинг хоҳиш-иродаларини эркин билдиришлари натижасида вужудга келган ихтиёрий тузилма.

Видео: https://youtu.be/9iJWki6RSQc

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Содда талқин: мақсадли қабул ҳақида нималарни билиш керак?

Мақсадли қабул нима? Кимлар топшириши мумкин? 2023 йилда ОТМларга қайси соҳаларда мақсадли қабул амалга оширилади?

Батафсил 👉 Ўқиш.

Каналга уланиш 👉 @Hudud24official
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси судларга мурожаат қилганда бож тўламайди

Президент томонидан имзоланган қонун (ЎРҚ–855, 13.07.2023 й.) билан “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди

🔰Киритилган ўзгартиш ва қўшимчага кўра, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси фуқаролик ишлари бўйича судларга, иқтисодий ҳамда маъмурий судларга мурожаат қилиш чоғида давлат божини тўлашдан озод этилади.

📌 Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#2023_йил_1_августдан

🔰 Айрим тиббиёт муассасаларида қуйидагилар лавозимлар жорий этилади:

🔹туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларида – тиббий психолог;

🔹стационар ўринга эга бўлмаган руҳий-асаб касалликлари диспансерлари ва таркибида диспансер мавжуд бўлган руҳий касалликлар шифохоналарида – суицидолог;

🔹стационар ўринга эга бўлган руҳий-асаб касалликлари диспансерлари ва руҳий касалликлар шифохоналарида – қабул бўлими шифокори, навбатчи психиатр, тиббий психолог ёки психотерапевт штатлари.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot