Huquqiy axborot
334K subscribers
6.45K photos
540 videos
22 files
14.4K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Адлия_ҳисоботи

📊 Адлия вазирлиги томонидан 2023 йилнинг I ярим йиллигида ҳуқуқий ахборотни етказиш бўйича амалга оширилган ишлар

Батафсил инфографикада👆🏻

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Ижтимоий_акция

Янги Меҳнат кодексида меҳнат шартномасини бекор қилиш, яъни ишдан бўшатишнинг бир қатор асослари санаб ўтилган. Улар қуйидагилардан иборат:

🔸 ходим ва иш берувчи келишуви бўйича;

🔸 меҳнат шартномаси муддати тугаши билан ишдан бўшаш;

🔸 ходим ўз хоҳиши билан ишдан бўшаши;

🔸 иш берувчи томонидан ходимни ишдан бўшатиш;

🔸 ташкилот эгаси алмашганда, у қайта ташкил этилганда, ташкилотнинг бўйсунуви ўзгарганда ходим ишни давом эттиришни рад этиши;

🔸 ходимнинг янги меҳнат шартларида ишлашни давом эттиришни рад этиши;

🔸 ходимнинг иш берувчи билан бирга бошқа жойга ишлаш учун кўчишни рад этиши;

🔸 тиббий хулосага кўра ходим соғлиғига тўғри келадиган бошқа ишга ўтишни рад этиши ёки иш берувчида ходимга мос бошқа иш бўлмаган тақдирда;

🔸 ходим ва иш берувчи ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар бўйича;

🔸 янги муддатга сайланмаганлик ёки танловдан ўтмаганлик ёхуд сайловда, танловда иштирок этишни рад этиш бўйича;

🔸алоҳида тоифадаги ходимлар билан тузилган меҳнат шартномаларида ишдан бўшатиш асослари мустаҳкамланган асослар бўйича.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Live stream scheduled for
Live stream started
Live stream finished (1 hour)
#Адлия_ҳисоботи

❗️2023 йилнинг биринчи ярим йиллигида 20 756 нафар фуқаро ва тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланиб, улар фойдасига 356 млрд сўм ундириб берилди.

Батафсил инфографикада👆🏻

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
“Аёллар дафтари”га киритилганларга берилган 10 та имтиёз

Бу имтиёзлар қайсилар? Хотин-қизларнинг бандлигига қандай йўналишларда кўмаклашилади? Неча фоизлик ставкада кредитлар берилади?

Батафсил 👉 Ўқиш.

Каналга уланиш 👉 @Hudud24official
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Айрим таълим муассасаларида “Аския ва қизиқчилик санъати” йўналиши очилади

“Республикада миллий аския ва қизиқчилик санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–222-сон, 11.07.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, қуйидагилар ташкил этилади:

🔹Юсуфжон қизиқ Шакаржонов номидаги республика аския ва қизиқчилик санъати маркази;

🔹ҳар йили сўз усталари ва қизиқчилар ўртасида “Хуш кайфият” республика кўрик-танлови;

🔹ҳар икки йилда бир марта “Табассум” халқаро кулги фестивали.

▶️ Шунингдек, ҳар йили камида 25 та аудиовизуал асар яратиш учун давлат буюртмаси берилади.

Бунда энг кенг оммалашган 5 та аудиовизуал асар ижодкорлари БҲМнинг 50 баравари (16 млн 650 минг сўм) миқдорида бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади.

🏢 Давлат органлари, муассасалари ва корхоналари ҳар чоракда камида бир маротаба ўз ходимларининг маданий-эстетик ҳордиқ чиқаришлари учун оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларини ташкил этиш амалиёти йўлга қўйилади.

🔢 Бундан ташқари:

▫️аския ва қизиқчилик санъати соҳасида таниқли ижодкорларнинг маҳорат мактаблари фаолияти йўлга қўйилади;

▫️ушбу қарорда белгиланган тартибда ўзининг маҳорат мактабини яратган ижодкорлар асосий иш жойи орқали ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 5 баравари (4 млн 900 минг сўм) миқдорида қўшимча рағбатлантириб борилади;

▫️маҳорат мактабларига улар фаолият юритадиган муассаса объектларидан текин фойдаланиш ҳуқуқи берилиб, уларга ушбу муассаса томонидан алоҳида хона ажратилади.

📝 2024/2025 ўқув йилидан Карим Зарипов номидаги Республика эстрада ва цирк коллежи ҳамда Фарғона ихтисослаштирилган санъат мактабида “Аския ва қизиқчилик санъати” йўналиши очилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Ижтимоий_акция

❗️Муддатли меҳнат шартномаси муддат тугаши билан бекор қилинмаса, у номуайян муддатга тузилган деб ҳисобланади

Меҳнат шартномаси исталган вақтда иш берувчи ва ходим келишувига кўра улар белгилаган кундан бошлаб бекор қилиниши мумкин.

📝 Бунда иш берувчи ва ходим ўртасида меҳнат шартномасига ёзма шаклда қўшимча келишув тузилади.

Мазкур келишувда шартнома бекор қилинадиган сана, келишув тузилган сана ҳамда иш берувчи ва ходимга оид маълумотлар кўрсатилади. Келишувда шарнома бекор бўладиган сана сифатида исталган муддат кўсатилиши мумкин, масалан муддат бир неча кун, ой, йил бўлиши мумкин.

Муддатли меҳнат шартномаси эса унда кўрсатилган муддат тугаши билан бекор қилинади.

🗓 Меҳнат шартномасидаги муддат тугаганидан кейин шартномани бекор қилиш ниятида бўлган тараф, яъни ходим ёки иш берувчи бир-бирини камида 3 кун олдин ёзма огоҳлантириши керак.

Масалан, шартнома муддати 10 июлда тугаши белгиланган бўлса, уни бекор қилишни иш берувчи истаса, иш берувчи ходимни 7 июлгача ёзма хабардор қилиш керак. Аксинча, ходим ишдан бўшашни истаса, иш берувчини 7 июлгача ёзма хабардор қилиш керак.

❗️Бу қоида, ходим иш ўрни, лавозими сақланаётган бошқа ходим ўрнига ишга олинганда қўлланилмайди, бунда меҳнат шартномаси иш жойи сақланаётган ходим ишга чиққан пайтдан бошлаб бекор қилинади.

Масалан, ходим “декрет”га чиққан бошқа ходимнинг ўрнига ишга олинганда, “декрет”даги ходим ишга қайтиши билан шартнома бекор бўлади.

☑️ Меҳнат шартномаси муддати тугаганидан кейин 1 ҳафтада иш берувчи ҳам, ходим ҳам шарномани бекор қилишни талаб қилмаса, шартнома номуайян муддатга тузилган деб ҳисобланади.

Энди уни “муддати тугаши муносабати билан” деган асос билан бекор қилиб бўлмайди.

➡️ Муддатли меҳнат шартномаси муддатидан олдин бекор қилинганда шартномада иш берувчи ёки ходим неустойка тўлаши белгиланиши мумкин.

⚠️ Неустойка – шартнома шарти бажарилмаганида тўланадиган пул суммаси.

📁 Бунда, шартнома иш берувчи томонидан ходимнинг айбисиз бекор қилинганда, иш берувчи ходимга неустойка тўлайди, аксинча бўлса, яъни ходим ташаббуси ёки айби билан шартнома бекор бўлса, ходим неустойка тўлайди.

Эслатма: неустойка фақат шартномада кўрсатилган бўлсагина тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишлаб халқаро баҳодирлар мусобақаси ўтказилади

“Хива – 2024 йилда ислом дунёсининг туризм пойтахти” халқаро тадбирига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–223-сон, 12.07.2023 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, 2024 йил Хивада:

▫️мартда “Хива – 2024 йилда ислом дунёсининг туризм пойтахти” халқаро тадбири;
▫️май ойида Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар туризм вазирларининг XII сессияси ўтказилади.

🗓 2023–2024 йилларда қуйидаги тадбирлар ташкил этилади:

🔹“Taste of Uzbekistan Festival” шиори остида гастрономик фестиваль;

🔹Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишланган “Strongmen” халқаро баҳодирлар мусобақаси;

🔹“Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги” доирасидаги тадбирлар.

☑️ Шунингдек, халқаро тадбир логотипи ҳамда Хива шаҳри ҳақида ўзбек, рус, инглиз, араб ва француз тилларида қўлланма ишлаб чиқилади.

📌 2023 йил октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг туристик ташкилотлари, ОАВ вакиллари, блогерларни жалб қилган ҳолда Хоразм вилояти бўйлаб инфотур ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Итлар очиқ жойларда сайр қилдирилганда ва турар жой биноларида итларнинг эгалари тинчлик сақланишини таъминлашлари – эрталаб соат 8.00 гача ва кечқурун 22.00 дан кейин итларнинг вовиллашининг олдини олишлари керак.

🦮 Ит очиқ жойларда сайр қилдирилганда тумшуқбоғда ва 2 метргача узунликдаги етовда, жамоат жойларида 1 метргача узунликдаги етовда бўлиши керак.

☑️ Ит ва мушук боқиш қоидаларини бузиш маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_ҳисоботи

📊 2023 йилнинг I ярим йиллигида юридик таълим ва юридик кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш соҳасидаги кўрсаткичлар

Батафсил инфографикаларда 👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Иш ҳақини натура шаклида тўлаш тартиби белгиланди

“Иш ҳақини натура шаклида тўлашни тартибга солиш тўғрисида” ги Ҳукумат қарори (286–сон, 13.07.2023 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, меҳнатга натура шаклида ҳақ тўланиши ходимнинг ёзма розилигига асосан қуйидаги ҳолларда мумкин:

🔹ходим ёки унинг оиласи истеъмоли учун иш берувчи томонидан ишлаб чиқарилган ва етиштирилган озиқ-овқат ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан ҳисоб-китоб қилиш;

🔹ўзига хизмат кўрсатилиши ва уй хўжалигини юритишда кўмаклашиш мақсадида уй хизматчиларини ёллаган иш берувчилар томонидан уй хизматчиларига озиқ-овқат ва вақтинча яшаш учун уй-жой билан таъминлаш шаклида ҳисоб-китоб қилиш.

📁Шунингдек, иш ҳақини натура шаклида тўлаш шарти ходимнинг розилиги асосида у билан тузиладиган меҳнат шартномасида кўрсатилади.

Бунда иш ҳақининг натура шаклидаги умумий суммаси 30 фоиздан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

Ходимнинг ёзма розилигидан қатъи назар унинг иш ҳақидан:

▫️50 фоизгача миқдорда ушлаб қолинса – ходимга натура шаклида тўланадиган иш ҳақининг умумий суммаси 10 фоиздан ортиқ бўлиши мумкин эмас;

▫️50 фоиздан ортиқ миқдорда ушлаб қолинса – ходимга иш ҳақини натура шаклида тўлаш тақиқланади.

🚫 Иш ҳақини натура шаклида тўлашда қуйидагилар тақиқланади:

ходимнинг ойлик меҳнат ҳақи қонунчиликда Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланган миқдордан оз бўлганда, иш ҳақини натура шаклида тўлаш;

қишлоқ хўжалиги товар ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар томонидан тақдим этилаётган маҳсулотларнинг нархини уларнинг таннархидан юқори белгилаш;

алкоголь, тамаки маҳсулотлари, дори воситалари, каннабис ўсимлиги ҳамда қонунчиликда реализация қилиш (бериш) тақиқланган ўсимлик ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан ҳисоб-китоб қилиш;

уй хизматчиларини ёллаган иш берувчилар томонидан тақдим этилаётган озиқ-овқатлар нархини ва уй-жойдан вақтинча фойдаланганлик учун тўловлар миқдорини ҳақиқий бозор нархидан юқори нархда белгилаш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Вахта усулида ишлашни ташкил этиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (287-сон, 13.07.2023 й.) билан “Вахта усулида ишлашни ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги намунавий низом тасдиқланди

Қарорга кўра, вахта усулида ишлашни қуйидаги ҳолатларда қўллаш мумкин:

▫️ўрмон хўжалиги, геология-қидирув, алоқа ва темир йўл транспорти ташкилотларида;

▫️қурилиш-монтаж, шунингдек, реконструкция-таъмирлаш ишларини амалга ошираётган қурилиш ташкилотларида;

▫️энергетика объектларидан фойдаланишда (эксплуатация қилишда);

▫️нефть ва газ саноати объектларида, шу жумладан, қувур ўтказувчи, хизмат кўрсатувчи ва таъмирлаш ишларини бажарувчи ташкилотлар ҳамда қувур транспорти ташкилотларида;

▫️рангли ва қимматбаҳо металлар, кўмир ва бошқа табиий бойликлар конларини ўзлаштиришда;

▫️вахта усули қўлланган ташкилотлар ходимларига хизмат кўрсатаётган тиббий, савдо ва умумий овқатланиш, транспорт ташкилотларида;

▫️автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда бошқа ташкилотларда.

Вахта усулида ишларни ташкил этиш билан боғлиқ барча харажатлар иш берувчи ҳисобидан амалга оширилади.

🚫 Вахта усулида бажариладиган ишларга қуйидагилар жалб қилиниши мумкин эмас:

🔹18 ёшгача бўлган ходимлар;
🔹ҳомиладор аёллар;
🔹3 ёшгача бўлган фарзандини тарбиялаётган ота-онадан бири (васий);
🔹тиббий хулосага мувофиқ вахта усулидаги ишларни бажаришига қарши кўрсатмалар бўлган шахслар.

➡️ Иш берувчи томонидан вахта усулида ишлайдиган ходимлар транспорт, савдо-маиший хизматлар ҳамда кунига уч маҳал иссиқ овқат билан марказлашган ҳолда таъминланади ва уларнинг овқатланиши учун санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига жавоб берадиган шароитлар яратилади.

Бунда ҳисобга олинган давр учун ҳар кунги иш вақтининг максимал давомийлиги 12 соатдан ошмаслиги керак.

📌 Вахта усулида ишлаётган ходимларга меҳнат таътили вахта сменаси оралиғидаги дам олиш вақтида берилиши мумкин эмас.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Ит ва мушук боқишнинг 5 қоидаси

Итлар қачон вакцинация қилинади? Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимларининг мажбурияти қандай? Кўп қаватли уйларда ит ва мушукни сақлаш мумкинми? Қайси ташкилотларга итларни тутиш бўйича ваколат берилган? Соғлиқни сақлаш органлари жабрланганлар мурожаат қилганида нима қилиши керак?

Батафсил 👉 Ўқиш.

Каналга уланиш 👉 @Hudud24official
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига ва хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга муносиб ҳисса қўшган "Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳлари аъзолари Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғининг тавсияномасига асосан ҳуқуқ-тартибот органларининг олий таълим муассасаларига саралашнинг барча босқичларидан муваффақиятли ўтганидан сўнг якка тартибдаги суҳбатсиз (тест синовларисиз) квота асосида ўқишга кириши мумкин.

📝 Бунда тавсиянома берилган номзодлар сони белгиланган квотадан кўп бўлса, уларни ўқишга қабул қилиш танлов натижалари бўйича тўпланган баллардан келиб чиқиб, ажратилган қабул квоталари доирасида кетма-кетлик тартибида тақсимланган ҳолда амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Ижтимоий_акция

❗️Ходим ишдан бўшаш ҳақидаги аризасини почта орқали юбориши мумкин

📝 Ходим иш берувчини 14 кун олдин ёзма огоҳлантириб ўз ташаббуси билан ишдан бўшашга ҳақли. Яъни, аризани камида 14 кун олдин ёзиш керак.

🔰 Айрим ходимлар учун огоҳлантириш муддатлари 14 кундан фарқ қилади, улар қуйидагилар:

▫️ташкилот раҳбари учун – 2 ой;
▫️раҳбар ўринбосари, бош бухгалтер, алоҳида бўлинмалар раҳбарлари учун – 1 ой;

Алоҳида бўлинмалар деганда ташкилот филиаллари, ваколатхоналари ёки бошқа алоҳида таркибий бўлинмалари тушунилади.

▫️мавсумий ходимлар учун – 3 кун;
▫️микрофирма ҳамда ЯТТ ходимлари, уй ишчилари учун –7 кун;

⚠️ Микрофирма
таъсисчиси жисмоний шахс бўлган ҳамда даромади 1 йилда 1 миллиард сўмгача бўлган тадбиркорлар.

Аризани бериш санаси уни иш берувчига (корхона бошлиғига, унинг муовинига, қабулхона котибига, кадрлар бўлимига, девонхонага ва б.) топширган кун ҳисобланади, огоҳлантириш муддати эса кейинги кундан бошланади.

➡️ Ходим ишдан бўшаш ҳақидаги аризасини почта орқали юбориши мумкин, бунда меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги огоҳлантириш муддатини ҳисоблаб чиқариш иш берувчи томонидан ариза олинган санадан сўнг кейинги кунда бошланади.

Ходим ва иш берувчи келишувига кўра меҳнат шартномаси огоҳлантириш муддати тугашигача ҳам бекор қилиниши мумкин.

📌 Огоҳлантириш муддати тугаганидан кейин ходим ишни тугатишга ҳақли, иш берувчи эса ходимга ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруқнинг кўчирма нусхасини, меҳнат дафтарчасини ёки электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирмани бериши ҳамда у билан ҳисоб-китобни амалга ошириши шарт.

🗓 Ходим огоҳлантириш муддати тугайдиган вақтгача исталган вақтда аризасини қайтариб олиши мумкин. Масалан, огоҳлантириш муддати 14 июлда тугаса, ходимнинг иш вақти соат 18:00 гача бўлса, ходим шу соатгача аризасини қайтариб олишга ва ишлашни давом эттиришга ҳақли.

🔘 Огоҳлантириш муддати тугагандан кейин ходим ишдан бўшатилмаса, ходим ишни давом эттираётган бўлса, ходимнинг аризаси ўз кучини йўқотади, кейинчалик ходимни мазкур ариза билан бўшатиш мумкин эмас.

☑️ Ходим ўз ишини давом эттириши мумкин бўлмаган ҳолларда (ўқишга кирганда, пенсияга чиққанда, сайланганда ва бошқаларда) ходимни у илтимос қилаётган муддатда ишдан бўшатиш керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Конституцияни_ўрганамиз

Конституциямизнинг 36-моддаси: “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эга. Бундай иштирок этиш ўзини ўзи бошқариш, референдумлар ўтказиш ва давлат органларини демократик тарзда шакллантириш, шунингдек давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назорати воситасида амалга оширилади.

Давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш тартиби қонун билан белгиланади”
.

Мазкур моддада Конституциянинг асосий принципларидан бири халқ ҳокимиятини амалга ошириш механизмлари кўрсатилган. Унга кўра, Ўзбекистон фуқаролари жамият ва давлатни бошқариш жараёнида шахсан ўзлари ёки ўз вакиллари орқали иштирок этиши мумкинлиги белгиланган.

Шунингдек, ушбу моддада жамият ва давлат ҳаётида иштирок этиш шакллари сифатида ўзини ўзи бошқариш, референдумлар ўтказиш ва давлат органларини демократик тарзда шакллантириш, давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш кўрсатиб қўйилган.

Жамоатчилик назорати 2018 йил 12 апрелдаги “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ амалга оширилади.

Видео: https://youtu.be/th4K4hFUSb4

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰Қонунчилика кўра, йўловчига ҳаво кемаси салонида қўл юкидан ташқари ўзининг зарур эҳтиёжи учун керак бўладиган қуйидаги шахсий буюмларини ташишга рухсат берилади.

📁 Масалан:

▫️портфел;
▫️аёллар сумкачаси;
▫️ҳужжатлар учун жилд;
▫️соябон;
▫️ҳасса;
▫️устки кийим;
▫️гулдаста;
▫️парвозда ўқиш учун босма нашрларни;
▫️бола учун озуқа ва болалар йўл бешиги;
▫️ногиронлиги бўлган шахслар учун ўриндиқли аравача;
▫️жисмоний имкониятлари чекланган йўловчиларнинг ҳаракатланишлари учун мослаштирилган анжомлар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Боғчаларга қабул: муҳим 7 саволга жавоб

7 ёшга тўлган болалар боғча билан хайрлашиб, мактабга йўл олди. Боғчаларда жой бўшаётгани эвазига навбатлар тезроқ келадими? Болаларни МТТга жойлаштириш тартиби қандай? Боғчага навбати келган болаларнинг ота-оналари нималарни билиши керак?

Батафсил 👉 Ўқиш.

Каналга уланиш 👉 @Hudud24official