Huquqiy axborot
364K subscribers
6.37K photos
470 videos
22 files
14.2K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ҳукумат қарори (263-сон, 26.06.2023 й.) билан Педагог ходимлар учун йиллик узайтирилган меҳнат таътили давомийлиги меъёрлари тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Сўровнома

Ҳурматли каналимиз обуначилари!

Каналимизда Сизга керакли ҳуқуқий маълумотларни Сиз истаган вақтда ва шаклда етказиш мақсадида сўровнома ўтказилмоқда.

Мазкур сўровномада фаол иштирок этишга чақирамиз👇
Ҳуқуқий маълумотларни қандай кўринишда олишни хоҳлайсиз?
Anonymous Poll
65%
Матн шаклида
8%
Расм шаклида
9%
Инфографика шаклида
12%
Видео шаклида
4%
Аудио шаклида
2%
Бошқа
Кунига нечта маълумот олишни хоҳлайсиз?
Anonymous Poll
21%
1-2 та
32%
3-4 та
16%
5-6 та
31%
6 ва ундан кўпроқ
Фаолиятимизни қандай баҳолайсиз?
Anonymous Poll
48%
Аъло
42%
Яхши
8%
Қониқарли
1%
Қониқарсиз
#Сўровнома

Канал фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича таклиф ва мулоҳазаларингизни изоҳларда қолдиринг!

Изоҳ қолдириш манзили ➡️ https://bit.ly/3N7ALqZ
#Ижтимоий_акция

📝 Дастлабки синовдан ўтиш меҳнат шартномасида шартлашилган бўлиши керак. Бундай шартлашув мавжуд бўлмаган тақдирда, ходим дастлабки синовсиз ишга қабул қилинган деб ҳисобланади.

🚫 Қуйидагилар ишга қабул қилинганда дастлабки синов белгиланмайди:

🔹ҳомиладор, 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёллар ёки 3 ёшга тўлмаган болани ёлғиз тарбиялаётган ота (васий);

🔹захирадаги иш ўринларига жойлаштириш учун юборилган шахслар;

🔹давлат грантлари асосида ўқиган ва ОТМни тамомлагандан 3 ойда йўлланма бўйича ишга кираётган битирувчилар;

🔹ўқишни тамомлагандан 1 йилда биринчи бор ишга кираётганда олинган мутахассислиги бўйича мустақил равишда ишга жойлашаётган мактаб, коллеж, техникум ва ОТМ битирувчилари;

🔹6 ойгача меҳнат шартномаси тузилаётган ходимлар;

🔹18 ёшга тўлмаган шахслар;

🔹ишга қайтадан қабул қилинган тақдирда иш берувчи илгари қайси ходимлар билан меҳнат шартномасини алоҳида асослар бўйича бекор қилган бўлса, ўша шахслар;

🔹ишлаб чиқаришда ўқитиш шартномаси бўйича ушбу иш берувчида ўқишни ўтаган ўқувчилар;

🔹жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида ва иш берувчининг ички ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ходимлар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Талабалар ўқишини қайта тиклаш: муҳим 5 саволга 5 жавоб

Ўқишни олдин ўқиган ОТМдан бошқа ОТМга кўчириб қайта тиклаш мумкинми? Аризалар қачондан ва кимга берилади? Кимлар “бюджет” асосида ўқишни қайта тиклайди?

Батафсил 👉 Ўқиш.

Каналга уланиш 👉 @Hudud24official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_табриги

Азиз юртдошлар!

Жамиятимизда ўзаро ҳурмат, меҳр-мурувват, саховат ва ҳамжиҳатлик, сабру қаноат ва шукроналик сингари улуғ фазилатларни мустаҳкамловчи муқаддас айём – Қурбон ҳайити билан барчангизни самимий муборакбод этамиз.

Юртимизда тинчлик бардавом бўлсин, хонадонларимиздан осойишталик, аҳиллик, файзу барака ҳеч қачон аримасин.

Ҳурмат билан Адлия вазирлиги жамоаси

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️“Ёш чегарачилар” клублари ташкил этилади

Ҳукумат қарори (261-сон 26.06.2023 й) билан “Ёш чегарачилар” тўғрисида низом тасдиқланди

🔰 Низомга кўра, чегараолди шаҳар ва туманлардаги мактабларда “Ёш чегарачилар” клублари ташкил этилади.

🏫 Клуб мактаб директори томонидан тасдиқланган рамзий байроғи, вимпели ва шиорига эга бўлади.

Клуб аъзолигига мактабларнинг 9, 10 ва 11-синф ўқувчилари, ўз хоҳишига кўра, чекланмаган миқдорда қабул қилинади.

Клубга қабул қилиш учун аъзолик бадали ёки бошқа тўловлар амалга оширилишига йўл қўйилмайди.

🔢 Қарор билан шунингдек, “Ёш чегарачилар” ҳарбий-ватанпарварлик мусобақасини ўтказиш тартиби белгиланди.

📝 Унга кўра, “Ёш чегарачилар” клубларининг чақириққача тайёргарлик ёшидаги (10–11-синф) аъзолари ўртасида қуйидаги 3 босқичли мусобақалар ўтказилади:

🔹туман (шаҳар) босқичи – март-апрель ойларида;
🔹вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси) босқичи – апрель ойининг учинчи ўн кунлигида;
🔹республика босқичи – май ойининг иккинчи ўн кунлигида.

🔢 Мусобақада иштирок этувчи жамоа ўқув йилининг бошида клубнинг мусобақа шартлари бўйича юқори натижа кўрсатаётган 10 нафар аъзосидан (8 нафар ўғил, 2 нафар қиз) иборат таркибда тузилади.

🎁 Мусобақанинг ҳар бир босқичида 1, 2 ва 3-ўринни эгаллаган жамоалар диплом, кубок ва совғалар билан мукофотланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#2023_йил_1_июлдан

📝 Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар билан электр энергияси ҳамда табиий газни етказиб бериш бўйича шартномалар электр ва газ таъминоти корхоналарининг дастурий таъминоти ёхуд “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими орқали тузилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Ижтимоий_акция

Дастлабки синов даврида ходимга меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар тўлиқ амал қилади.

Дастлабки синов даври меҳнат стажига, шу жумладан ҳар йилги меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига ҳам киритилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot