Huquqiy axborot
362K subscribers
6.34K photos
439 videos
22 files
14.1K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази ташкил этилди

“Илмий-методик ва тадқиқот ишлари сифатини ошириш орқали таълим тизимини комплекс ривожлантиришни жадаллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–128-сон, 20.04.2023 й.) қабул қилинди

🔰 Қарор билан Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази (Республика маркази) ташкил этилди.

▶️ Республика маркази давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади.

Республика маркази, жумладан:

🔹таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларига қўйиладиган талабларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

🔹мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари учун янги дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни нашр қилиш, тажриба-синовдан ўтказиш ва экспертиза қилишни ташкиллаштиради.

🏢 Республика маркази фаолиятига умумий раҳбарлик Президентнинг фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва маданият масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмалари томонидан амалга оширилади.

➡️ Республика марказига Президент томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.

📌 Республика маркази томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларига қўйиладиган талаблар мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари, шунингдек, ўқув курслари учун мажбурий ҳисобланади.

📄 Қарорга кўра, ваколатли давлат органлари мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари, шунингдек, ўқув курсларини лицензиялаш, аттестация ва давлат аккредитациясидан ўтказишни Республика маркази билан келишган ҳолда амалга оширади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

☑️ Қонунчиликка кўра, якка тартибдаги тадбиркорлар билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар учун ижтимоий солиқ суммасининг энг кам миқдори ойига БҲМнинг 50 фоизидан йилига БҲМнинг бир бараваригача камайтирилган.

Бундан савдо мажмуалари ва бозорларда фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар мустасно.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

📃 Нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув курсларида ёшларнинг ахборот технологиялари соҳасида ўқиши учун таълим кредити ажратиш тизими йўлга қўйилган.

Бунда таълим кредитлари:

🔹 Марказий банкнинг асосий ставкасида;
🔹 БҲМнинг 65 бараваригача 1 йиллик имтиёзли давр билан 4 йил муддатга ажратилади;
🔹 Кредит олувчининг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари ва бошқа учинчи шахслар биргаликда қарз олувчи сифатида қатнашишига рухсат этилади;
🔹 “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилалар фарзандлари учун таълим кредити олишда гаров ва кафиллик талаб этилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчисининг қонуний талабларини бажармасликка даъват қилганлик жавобгарликка сабаб бўлади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–832, 25.04.2023 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимча ва ўзгартишлар киритилди

🔰 Шунга кўра:

🔹 Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчисининг ҳуқуқбузарликларни тўхтатиш, ҳужжатларни текшириш учун тақдим этиш, кўрсатилган муддатда Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари бўлинмаларига (ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга) бориш ёки ушбу бўлинмаларда ҳозир бўлиш тўғрисидаги қонуний талабларини узрли сабабларсиз бажармаслик, транспорт воситасини тўхтатиш, жабрланувчиларга ёрдам кўрсатиш ҳақидаги қонуний талабларини бажармаслик ёхуд Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчисининг қонуний талабларига бошқача тарзда бўйсунмаслик –

БҲМнинг 1 бараваридан 12 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

☑️ Шунингдек:

🔹Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчисининг ўз хизмат вазифаларини бажариши билан боғлиқ қонуний талабларини бажармасликка омма олдида ҳар қандай шаклда даъватлар қилиш, худди шунингдек Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиларига оммавий равишда бўйсунмасликни келтириб чиқариш мақсадида била туриб сохта уйдирмаларни тарқатиш

БҲМнинг 3 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#2023_йил_1_майдан

🔰 Фойдаланишга топшириладиган кўп қаватли уйлар томлари бўш қисмининг камида 50 фоизида қуёш панелларини ўрнатиш талаби жорий қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

“Tashkent Law Spring” халқаро юридик форуми иштирокчиларини рўйхатга олиш давом этмоқда

Эслатиб ўтамиз, Халқаро форумда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтишнинг охирги муддати – 27 апрель.

Форумда қатнашиш учун қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтилади: https://reg.tashkentlawspring.uz/.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Live stream scheduled for
#Адлия_хабари

“Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари” мавзусида аудиоподкаст бўлиб ўтяпти

🎙Суҳбат спикерлари: Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, прокуратура ҳамда суд тизими масъул ходимлари.

Саволларингизни изоҳларда қолдиринг.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Live stream started
Live stream finished (54 minutes)
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Тўловларни амалга оширишда воситачилик ҳақининг чегаравий миқдори белгиланди

Бенефициари бюджет ва корпоратив буюртмачилар бўлган тўловларни амалга оширишда тўланадиган воситачилик ҳақи (йиғимлар)нинг чегаравий миқдорини белгилаш ҳақидаги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами – 3429, 25.04.2023 й.)

🔰 Қарорга кўра, жисмоний шахслар томонидан Президент қарорида кўрсатилган тўловларни амалга оширишда ҳар бир транзакция бўйича тўлов хизматлари учун бюджет ва корпоратив буюртмачилар томонидан тўланадиган воситачилик ҳақи (йиғимлар)нинг чегаравий миқдори БҲМнинг 20 фоизи этиб белгиланди.

📌 Мазкур қарор 2023 йил 1 майдан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ўзининг шахсий томорқа ер участкасида қуйидаги фаолият турлари билан шуғулланаётган фуқаролар томонидан йилига БҲМнинг камида бир баравари миқдорида ижтимоий солиқ тўланган тақдирда, улар расмий банд бўлган аҳоли тоифасига киритилиши ва ушбу давр уларнинг меҳнат стажига қўшилиши белгиланган:

▫️чорвачилик (қорамол, қўй, эчки, от ва бошқалар);
▫️иссиқхона;
▫️паррандачилик (бедана, курка, ғоз, ўрдак);
▫️қуёнчилик;
▫️асаларичилик;
▫️балиқчилик;
▫️боғдорчилик;
▫️лимончилик;
▫️гулчилик.

Бунда ушбу фаолият турлари билан шуғулланаётган фуқароларга уларга тегишли бўлган томорқа ер участкасининг майдони ёки улар томонидан парвариш қилинаётган уй ҳайвонлари ва паррандаларнинг сонидан қатъи назар ихтиёрий тартибда ижтимоий солиқни тўлашга рухсат этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️25 ёшгача ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ иш берувчиларга тўлиқ қоплаб берилади

“Ёшларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда уларни доимий иш билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–61-сон, 26.04.2023 й.) қабул қилинди

Фармонга кўра, 2023 йил 1 майдан 2025 йил 1 январга қадар иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар, шунингдек, ижтимоий солиқни 1 фоиз ставкада тўловчилар бундан мустасно) улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб берилади.

⚠️ Бунда, ижтимоий солиқ суммаси ёш ходимлар 6 ой давомида узлуксиз меҳнат фаолиятини амалга ошириши шарти билан еттинчи ойдан бошлаб қоплаб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#2023_йил_1_майдан

❗️Расмий даромадга эга бўлмаган шахсларга ҳам ипотека кредитлари берилади

🔰Шунга кўра:

🔹банкларга расмий даромадга эга бўлмаган шахсларга ипотека кредитини ажратишда уларнинг тўлов қобилиятини аниқлашнинг муқобил усулларидан фойдаланишга, шу жумладан қарз олувчиларнинг банк картаси айланмаси, ижара, коммунал ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа харажатларини инобатга олувчи скоринг тизими жорий қилинади;

🔹банкларга қарз олувчи томонидан тўланган дастлабки бадал миқдори, имтиёзли давр муддати ва бошқа кўрсаткичлардан келиб чиқиб, субсидиясиз ажратиладиган ипотека кредитлари бўйича табақалаштирилган фоиз ставкаларини ўрнатиш ҳуқуқи берилади;

🔹профессионал таълим ташкилотларининг муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш соҳаларидаги махсус фанлар бўйича дарс бераётган ёки ўқув амалиётини ўтказаётган ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълим усталарига имтиёзли шартларда субсидия хабарномаларини бериш тартиби жорий этилади;

🔹уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун олинадиган ипотека кредитлари бўйича берилган субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарномаларнинг амал қилиш муддати 4 ой этиб белгиланади;

🔹2023 йил учун ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ажратишга доир аризалар тасдиқланган параметрлар доирасида 2023 йил 1 майдан 2023 йил 1 декабргача қабул қилинади;

🔹Иқтисодиёт ва молия вазирлигига “Халқпарвар” комиссияларининг ахборотига асосан хато ажратилган деб топилган субсидия хабарномаларини дастурий таъминотдан тўғридан-тўғри бекор қилиш ва тўловларни тўхтатиш ҳуқуқи берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Давлат ижрочиси фаолияти юзасидан шикоятлар фақат маъмурий судлар томонидан кўриб чиқилади

Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлар ҳуқуқларининг самарали ҳимоясини таъминлаш мақсадида Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–833-сон, 26.04.2023 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди

Жумладан, Жиноят-процессуал кодексига киритилган қўшимчага кўра, кассация инстанцияси суди мансабдор шахсларнинг эътиборини суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси жараёнида йўл қўйилган камчиликларга қаратиш зарур бўлганда хусусий ажрим чиқаради.

🔰“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартишга кўра:

▫️ Барча суд ҳужжатлари асосида бериладиган ижро варақалари 3 йил ичида ижрога топширилиши мумкин. Илгари иқтисодий судларники 6 ой ичида эди;

▫️ Давлат ижрочисининг ҳар қандай қарорлари ёки ҳаракатлари устидан шикоят фақат маъмурий судга ёхуд бўйсунув тартибида юқори турувчи органга, мансабдор шахсга берилади.

Илгари Иқтисодий суд билан боғлиқ ижро юзасидан иқтисодий судларга шикоят берилган.

☑️ Шунингдек, Фуқаролик процессуал кодексига киритилган қўшимчага мувофиқ, эндиликда ўзаро боғлиқ бўлган, баъзилари фуқаролик судига, баъзилари эса маъмурий судга тааллуқли бир нечта талабни бирлаштиришга йўл қўйилмайди.

Илгари мазкур ишлар бирлаштирилиб барча талаблар фуқаролик судида кўрилган.

📁Талаб фуқаролик ишлари бўйича судга тааллуқлилик қоидалари бузилган ҳолда тақдим этилган тақдирда, даъво аризаси (ариза) тааллуқлилигига кўра иқтисодий судга ёки маъмурий судга кўриб чиқиш учун ўтказилади.

🗓 Иқтисодий ёки маъмурий суддан ариза ёки иш материаллари судга тааллуқлилигига кўра келиб тушганда судья ариза тегишли талабларга мувофиқ эмаслигини аниқлагач, ариза судга келиб тушган кундан эътиборан 10 кундан кечиктирмай даъвогарни (аризачини) камчиликларни бартараф этиш зарурлиги тўғрисида хабардор қилади ва унга бунинг учун 10 кундан ошмайдиган муддат беради.

📝 Бундан ташқари, мазкур Кодексга кассация шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдириш ҳамда кассация шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатиш билан боғлиқ асослар киритилди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Тарафларнинг келишув битими тузиш ҳуқуқи белгиланди

Қонун билан Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексга қўшимчалар киритилди.

Жумладан, тарафларнинг келишув битими тузиш ҳуқуқи белгиланди. Унга кўра:

▫️ тарафлар маъмурий суд ишларини юритишнинг барча босқичларида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида низони келишув битимини тузган ҳолда тўлиқ ҳажмда ёки қисман ҳал этиши мумкин;

▫️ тарафларнинг келишуви фақат уларнинг низоли оммавий ҳуқуқий муносабатлар субъекти сифатидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларига тааллуқли бўлиши ҳамда тарафларнинг ўзаро ён беришига йўл қўйилган тақдирда амалга оширилиши мумкин;

▫️келишув битими ёзма шаклда тузилади ва уни тузган шахслар томонидан имзоланади;

▫️келишув битими суд томонидан тасдиқланганидан кейин тузилган деб ҳисобланади.

⚖️ Шунингдек, киритилган ўзгартиришга мувофиқ, маъмурий суд ишларини юритиш суднинг фаол иштироки асосида амалга оширилади.

📋 Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари, аризалари, илтимосномалари, улар томонидан тақдим этилган далиллар ва ишнинг бошқа материаллари билан чекланмасдан маъмурий ишнинг тўғри ҳал қилиниши учун аҳамиятга эга бўлган барча ҳақиқий ҳолатларни ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона текширади.

📁 Суд ўз ташаббуси ёки ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимосномаси бўйича қўшимча далиллар тўплайди, шунингдек маъмурий суд ишларини юритиш вазифаларини ҳал қилишга қаратилган бошқа ҳаракатларни бажаради.

☑️ Шунингдек, судга аризачи ариза (шикоят) билан бир қаторда аризада кўрсатилган талабларга сабабий боғланишда бўлган зарарларнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги талабни ҳам тақдим этишга ҳақли.

💰“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчага кўра, зарарларнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги аризалар (шикоятлар) бўйича талаб суммасининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

💰 Қонунчиликка кўра, қишлоқ ҳудудларида хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини ташкил этиш учун тадбиркорларга 50 млн сўмгача бир марталик субсидия ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Совринли_викторина

🤩 Адлия вазирлиги томонидан аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга қаратилган ҳуқуқий тест саволларини ўз ичига олган “Совринли викторина” ўтказилади.

Викторина 2023 йил 28 апрель куни соат 09:00 да бошланиб, 13:00 га қадар давом этади!

🖥 Иштирокчилар ҳуқуқ соҳасига оид жами 10 та тест саволига (ҳар бир саволга 15 сония) тўғри жавоб топиши керак.

Белгиланган муддатда тест саволларининг барчасига тўғри жавоб берган иштирокчилар орасидан 3 нафар ғолиб Youtube-каналида тасодифий ғолибни аниқлаш (Рандомус рандомайзери) ёрдамида аниқланади.

🎁 Ғолиб иштирокчиларнинг ҳар бири Ўзбекистон Республикаси кодекслари тўплами билан тақдирланади.

Барча саволларга тўғри жавоб беринг ва ғолиб бўлиш имкониятини қўлга киритинг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Совринли_викторина

❗️“Совринли викторина” бошланди

🤩 Адлия вазирлиги томонидан аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга қаратилган ҳуқуқий тест саволларини ўз ичига олган “Совринли викторина” ўтказилади.

➡️ Викторинада ушбу ҳавола орқали қатнашишингиз мумкин: t.iss.one/QuizBot?start=RzJPpZol

Викторина 13:00 гача давом этади!

🖥 Иштирокчилар ҳуқуқ соҳасига оид жами 10 та тест саволига (ҳар бир саволга 15 сония) тўғри жавоб топиши керак.

Белгиланган муддатда тест саволларининг барчасига тўғри жавоб берган иштирокчилар орасидан 3 нафар ғолиб Youtube-каналида тасодифий ғолибни аниқлаш (Рандомус рандомайзери) ёрдамида аниқланади.

🎁 Ғолиб иштирокчиларнинг ҳар бири Ўзбекистон Республикаси кодекслари тўплами билан тақдирланади.

Барча саволларга тўғри жавоб беринг ва ғолиб бўлиш имкониятини қўлга киритинг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot