#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда илмий ёндашувлар кенгайтирилади
“Иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда илмий ёндашувларни кенгайтириш ва бошқарув кадрларини тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–108-сон, 04.04.2023 й.) қабул қилинди
🔰Қарорга кўра, қуйидагилар ташкил қилинди:
🔹Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти негизида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти;
🔹Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби негизида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
☑️ Институт ва Олий мактаб фаолиятининг устувор йўналишлари самарали амалга оширилишини таъминлаш мақсадида қуйидагилар ташкил этилди:
➖Институт таркибида ҳудудларда ер ресурсларидан унумли фойдаланиш ва уларни оптимал тақсимлаш орқали бандликни таъминлаш, аҳоли даромадларини ошириш юзасидан муаммоларни ўрганиш ва амалий таклифлар тайёрлашга йўналтирилган юридик шахс бўлмаган “Ер ислоҳотлари маркази”;
➖Олий мактаб тузилмасида юридик шахс бўлмаган “Яшил иқтисодиётни илгари суриш ва жорий этиш” лойиҳа офиси ва Бизнес инкубатор ва стартап лойиҳалар билан ишлаш маркази.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–109-сон, 04.04.2023 й.) қабул қилинди
📁 Қарорга мувофиқ, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатлари сайлов органлари раҳбарларининг Маслаҳатлашув кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги Битим тасдиқланди.
☑️ Мазкур битим 2022 йил 14 октябрь куни Остона шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида имзоланган.
🏢 Марказий сайлов комиссияси мазкур халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли орган ҳисобланади.

“Аҳолини сифатли истеъмол товарлари билан таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–110-сон, 04.04.2023 й.) қабул қилинди.
🔰 Қарорга кўра:
🔹истеъмолчилар ҳаёти ёки соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган маҳсулотларнинг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ қилмиш учун жавобгарлик кучайтирилади;
🔹этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ қилмиш учун жавобгарлик ижтимоий хавфлилик даражасидан келиб чиқиб ўрнатилади;
🔹санитария қонунчилиги ва ветеринария, ветеринария-санитария қоидаларини бузганлик учун белгиланган маъмурий жавобгарлик кучайтирилади;
🔹ўзганинг товар белгисидан, хизмат кўрсатиш белгисидан, географик кўрсаткичидан, товар келиб чиққан жой номидан, адаштириб юбориш даражасида улар билан ўхшаш бўлган белгидан ёки фирма номидан қонунга хилоф равишда фойдаланганлик учун жавобгарлик кучайтирилади;
🔹белгиланган талаблар ва шартларнинг қўпол равишда бузилиши оқибатида лицензияси бекор қилинган ёки хабардор қилиш тартибида фаолиятни (ҳаракатларни) амалга ошириши тугатилган тадбиркорларга қуйидаги рўйхатда келтирилган фаолият турлари билан шуғулланишига чекловлар белгиланади.
Мазкур масалалар юзасидан тегишли қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.
✅ Қарорга мувофиқ, истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, сертификатланмаган, сақлаш муддати ўтиб кетган, контрафакт ва истеъмолга яроқсиз товарларни ишлаб чиқариш ҳолатлари ҳамда уларнинг айланмасига чек қўйишда жамоатчилик назорати кучайтирилади. Жумладан:
▫️мурожаатлар ягона ахборот тизими орқали қабул қилинади ва улар ваколатли органлар томонидан қисқа муддатларда кўриб чиқилади;
▫️ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган шахслар рағбатлантирилади.
☑️ 2023 йил 1 июлдан кўпикланадиган ва табиий вино маҳсулотлари акциз маркалари билан маркаланмайди.
📋 2023 йил 1 августдан алкоголь маҳсулотларининг товар белгилари рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг мавжудлиги алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун лицензия талаби ҳисобланади.
🗓 2023 йил 1 сентябрдан тамаки маҳсулотининг улгуржи ва чакана савдоси, пиво маҳсулотининг улгуржи савдоси хабардор қилиш тартибида амалга оширилади.

Telegraph
Рўйхат
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янги_Конституция
Янгиланаётган Конституцияда таълим олиш ҳуқуқларига оид 9 та энг муҳим янгилик
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Янгиланаётган Конституцияда таълим олиш ҳуқуқларига оид 9 та энг муҳим янгилик
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
✅ Қонунчиликка кўра, абитуриент ОТМ бакалавриатига киришда чет тиллар сифатида инглиз, немис, француз тилларидан бири бўйича тест синови топширади.
❗️Шунингдек, абитуриент ўқиган чет тилидан қатъи назар, хоҳлаган (инглиз, немис, француз) чет тилидан тест топшириши ҳам мумкин.

🔰 Уй-жойга муҳтож хотин-қизларга бериладиган арзон уй-жойлар тўловининг:
➖ 10 фоизи Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси, талабгор ишлаётган ташкилот ва бошқа манбалар ҳисобига (бошланғич бадал сифатида);
➖ 90 фоизи банкларнинг имтиёзли кредитлари ҳисобига қопланади.
📌 Аризалар туман ҳокими бошчилигидаги ҳудудий комиссияга берилади.

Ёнғин назорати ҳамда санитария-эпидемиология соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш такомиллаштирилади
Ҳукумат қарори (142-сон, 04.04.2023 й.) билан Бино (иншоот) ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
📝 Регламентга кўра, бино (иншоот) ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг давлат ёнғин назорати органлари томонидан давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали берилади.
➡️ Шунга кўра, ариза берувчи (жисмоний ёки юридик шахс) ДХМга ўзи келиб ёки ЯИДХП орқали рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилади.
🗓 Сўровнома келиб тушгач, ваколатли орган бино ва хоналарни 10 иш куни ичида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга асосан жойига чиққан ҳолда кўриб чиқади.
💰Давлат хизмати кўрсатилгани учун БҲМнинг 10 фоизи (30 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади. ЯИДХП орқали мурожаат этилганда мазкур миқдор 27 минг сўмни ташкил этади.
❗️Жисмоний шахслар ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
📋 Шунингдек, қарор билан Радиотехник иншоотларни ўрнатиш ва улардан фойдаланиш учун санитария паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
☑️ Бунда радиотехник иншоотнинг санитария паспорти аҳоли яшаш жойлари истиқболли ривожлантирилиши ҳамда санитария муҳофаза зонаси ўзгариши инобатга олинган ҳолда 3 йил муддатга берилади.
❕Сўровнома келиб тушгач, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари 14 кун муддатда радиотехник иншоотларнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқлигини жойига чиққан ҳолда кўриб чиқади.
💰Давлат хизмати кўрсатилгани учун БҲМнинг 2 баравари (600 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади.

❗️“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган шахсларга айрим товарлар хариди учун тўланган ҚҚС қайтарилади
“2023 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш, қайта ишлашни кенгайтириш ва қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–113-сон, 05.04.2023 й.) қабул қилинди
🔰Қарорга кўра, 2023 йил 15 апрелдан эксперимент тариқасида Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги ҳузуридаги “Агросервис оператор” ДУК орқали ташаббускорлар лойиҳаларни молиялаштиришнинг қуйидаги янги тизими жорий этилади:
🔸мева-сабзавотларни сақлаш, қайта ишлаш, логистика қувватларини яратиш йўналишидаги лойиҳалар Агентликнинг тумандаги лойиҳа офисларига тақдим этилиб, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ягона электрон ахборот платформаси орқали “Агросервис оператор” ДУКка етказилади;
🔸интенсив боғ ва токзорлар, агрологистика объектлари ҳамда технологик линиялар, озиқ-овқат саноатидаги линиялар қурилиб, тайёр ҳолда ташаббускорларга лизинг асосида топширилади. Бунда лизинг тўлови 10 фоизи олдиндан тўлаш, 10 фоизи ташаббускорлар улуши, 80 фоизи 10 йил давомида бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан амалга оширилади.
📝 Вазирликнинг Геоахборот тизимида 8 та асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (пахта, ғалла, шоли, пиёз, сабзи, картошка, маккажўхори ҳамда мойли экинлар) экилишини, вегетация даврини мониторинг ва таҳлил қилиш амалиёти жорий этилади.
🔢 2023 йил 1 июнгача пахта, ғалла, мева-сабзавотлар етиштириш учун имтиёзли кредит ажратиш жараёнлари рақамлаштирилади, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга “Агроплатформа” ахборот тизими жорий этилади.
✅ 2023 йил 1 майдан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган жисмоний шахслар қуйидаги рўйхатга мувофиқ товарларнинг чакана савдо объектларида харидини амалга оширганда харид суммасининг 1 фоизи миқдоридаги тўлов ўрнига, харид суммасида тўланган ҚҚС суммаси қайтарилади.
⏩ 2023 йил 1 июндан қишлоқ хўжалиги соҳасидаги барча субсидиялар “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга субсидия бериш” ахборот тизими орқали амалга оширилади.
💰Қарорга кўра шунингдек, Президентнинг тегишли қарори доирасида Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармасига 2023 йилда 400 миллиард сўм бюджет ссудаси йиллик 10 фоиз ставкада ажратилади.
🏢 Вазирлик ҳузурида асосий турдаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини таҳлил қилиш маркази ташкил этилади.
❕2023 йилда ҳар бир вилоятда ўртача 250-300 гектардан намунавий боғ-токзорлар барпо этилади.
📊Қорақалпоғистон Республикасида чорвага озуқа етиштириш учун бериладиган ерлар майдони 2 гектардан 5 гектарга оширилади.

🔰Қонунчиликка кўра:
➖ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшайдиган кексалар ҳар йили бир маротаба санаторийларда бепул соғломлаштирилади;
➖шароити оғир ва кам таъминланган кексаларга рецептга асосан 3 ойлик эҳтиёж асосида дорилар, тиббий ва махсус протез-ортопедия мосламалари олиб берилади ҳамда жарроҳлик амалиётларининг харажатлари қопланади;
➖оғир ташхисли касал ҳамда ногирон кексаларга шифокорлар рецептларига мувофиқ, 3 ойлик эҳтиёждан келиб чиқиб дори воситаларининг 50 фоизигача суммаси компенсация қилинади;
➖кексаларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун абонемент харажатлари қопланади;
➖давлат театрлари ва музейларига кексалар учун чипта нархлари тўлиқ қоплаб берилади.

❗️ Қонунчиликка кўра, қуйидаги ҳаракатлар жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш ҳисобланади:
➖ мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этиш;
➖ мурожаатларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш;
➖ мурожаатларга ёзма ёхуд электрон шаклда жавоб юбормаслик;
➖ мурожаатлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид қарор қабул қилиш;
➖ жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишини, мурожаат муносабати билан қабул қилинган қарорнинг бажарилишини таъминламаганлик.
⚠️ Ушбу ҳаракатларни содир этиш мансабдор шахсларга 300 минг сўмдан 900 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

#Адлия_хабари
“Tashkent Law Spring” халқаро юридик форуми иштирокчиларини рўйхатга олиш бошланди
Форумда қатнашиш учун қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтилади: https://reg.tashkentlawspring.uz/.
Форум доирасида иштирокчилар турли мамлакатлардаги ҳамкасблари билан мулоқот қилиш учун қулай майдонга эга бўлади.
Форум географияси 40 дан ортиқ давлатни бирлаштиради.

🔰 Қонунчиликка кўра:
🔹 жисмоний шахсларга тегишли ишлаб чиқарилганига 10 йилгача бўлган енгил автомототранспортлар техник кўрикдан ихтиёрий равишда ўтказилади;
🔹 енгил автомототранспортлар қуйидаги муддатларда мажбурий техник кўрикдан ўтказилади:
▫️ишлаб чиқарилганига 11 йилдан 14 йилгача бўлган енгил автомототранспортлар – 2 йилда бир марта;
▫️ишлаб чиқарилганига 15 йил ва ундан ортиқ бўлган енгил автомототранспортлар – 1 йилда бир марта.
⚠️ Бунда мазкур муддатлар тижорат асосида йўловчилар ташиш фаолиятида фойдаланиладиган енгил автомототранспортлар учун татбиқ этилмайди.

💰Тадбиркорликни янги бошлаётган хотин-қизларга 10 миллион сўм субсидия берилади.
➡️ “Ҳунарманд” уюшмаси қошидаги ҳунармандчилик марказларида камида 40 фоиз тадбиркор хотин-қизлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар жойлаштирилади.

“Ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш масалалари” мавзусида аудиоподкаст ташкил этилади
🎙Суҳбат спикерлари: Адлия вазирлиги ҳамда Тошкент давлат юридик университети масъул ходимлари.
⏰ Овозли чат бугун – 7 апрель куни соат 16:30 да @huquqiy_gap каналида бошланади.
Саволларингизни изоҳларда қолдиринг.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
🎙Суҳбат спикерлари: Адлия вазирлиги ҳамда Тошкент давлат юридик университети масъул ходимлари.
⏰ Овозли чат бугун – 7 апрель куни соат 16:30 да @huquqiy_gap каналида бошланади.
Саволларингизни изоҳларда қолдиринг.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
✅ Қонунчиликка кўра, ҳар йили камида бир марта 40 ёшдан ошган аҳоли қандли диабет ва диабет олди ҳолатлари учун мақсадли скринингдан ўтказилиши ҳамда эндокрин касалликлар аниқланган беморлар билан мунтазам алоқа ўрнатилиши белгиланган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида олий таълимга қабул қилиш тартиби белгиланди
“Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида олий таълим ва олий таълимдан кейинги таълимга қабул қилиш ва ўқитиш тартибини белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (143–сон, 06.04.2023 й.) қабул қилинди
🔰 Қарорга кўра, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бакалавриатига, магистратурасига ва олий таълимдан кейинги таълимга қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисида низомлар тасдиқланди.
☑️ Академияда ўқишга қабул “тергов фаолияти” бакалавриат таълим йўналиши (таълим олиш муддати 3 йил) ҳамда юриспруденциянинг бошқа бакалавриат таълим йўналишлари бўйича ташкил этилади.
📌 Академияга қабул қилишда ҳужжат топширган абитуриентларнинг муайян тоифаларига бошқа ОТМга кириш учун назарда тутилган имтиёзлар татбиқ этилмайди.
▶️ Ўқитиш давлат грантлари ва тўлов-контракт асосида ташкил этилади.
🗓 “Тергов фаолияти” бўйича бакалавриат босқичига номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш учун танлов қабул йилининг 1 февралигача (истисно тариқасида, 2023/2024 ўқув йили учун – 2023 йил 15 апрелгача) эълон қилинади.
☑️ Шунингдек, Академия магистратурасига қабул “Тергов фаолияти” мутахассислиги ва бошқа мутахассисликлар бўйича амалга оширилади.
📝 Ўқиш муддати, кундузги ва кечки таълим шаклида – 1 йил, сиртқи ва масофавий таълим шаклида – 1,5 йилдан 2 йилгача этиб белгиланади.
🔘 Ўқишга кириш учун ҳужжатлар ҳар йили:
▫️“тергов фаолияти” мутахассислиги бўйича – 10 майдан 10 июнгача;
▫️бошқа мутахассисликлар бўйича – 10 июндан 31 июлгача қабул қилинади.
📄 “Тергов фаолияти” мутахассислиги бўйича магистратуранинг кундузги шаклига ўқишга қабул қилинган ваколатли давлат органлари ходимлари, шунингдек бошқа мутахассисликлар бўйича тасдиқланган қабул параметрлари доирасида магистратуранинг кундузги шаклига ўқишга қабул қилинган ички номзодлар бепул ўқитилади.
📁Бундан ташқари, Академияда олий таълимдан кейинги таълим таянч докторантура, докторантура ва мустақил изланувчилик шаклларида ташкил этилади.
➡️ Ўзбекистон фуқароларини олий таълимдан кейинги таълим институтига қабул қилиш қуйидагича амалга оширилади:
➖бепул таянч докторантура ва докторантура шаклида ўқитиш;
➖бепул ва тўлов-контракт асосида мустақил тадқиқотчилик шаклида ўқитиш.
🗒 Ҳужжатлар Академия томонидан 15 сентябрдан 15 октябргача қабул қилинади.

❗️Нодавлат футбол муассасалари учун Ўзбекистон футбол ассоциацияси аъзоси бўлиши талаби ўрнатилади
"Оммавий ва профессионал футболни ҳар томонлама ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори қабул қилинди
🔰Қарор билан футболни янада оммалаштириш ва ривожлантиришнинг қўшимча йўналишлари белгиланди.
▶️ Қарорга кўра, ҳар йили қуйидагилар ўтказилади:
▫️март-июнь ойларида маҳалла ёшлари ҳамда қизлари ўртасида “Оммавий футбол” дастури доирасида футбол фестиваллари;
▫️10 декабрь – Бутунжаҳон футбол куни муносабати билан аҳоли ўртасида оммавий “флешмоб” тадбирлари;
▫️сентябрь-май ойларида умумий ўрта таълим мактабларида “Мактабларда футбол” дастури доирасида футбол мусобақалари, маҳорат сабоқлари ва фестиваллари;
▫️сентябрь-май ойларида ОТМда “Талабалар лигаси” дастури доирасида 3 босқичли республика футбол мусобақалари.
✅ Шунингдек, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги тизимидаги футбол маҳорат мактаблари Ўзбекистон футбол ассоциацияси тасарруфига ўтказилиб, футбол академиялари сифатида қайта ташкил этилади.
📌 Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузурида футбол мактаблари ташкил қилинади.
🗓 2023 йил 1 июлдан:
🔸нодавлат футбол муассасалари учун Ўзбекистон футбол ассоциацияси аъзоси бўлиши талаби ўрнатилади;
🔸Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан нодавлат футбол муассасаларининг рейтинги юритилади.
🏢 Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади.
🗒 2023/2024 ўқув йилигача халқаро тажриба асосида Ўзбекистонда футболчиларни тайёрлаш модели ишлаб чиқилади.

❗️“Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг стипендияси” жорий этилади
“Маъмурий ислоҳотлар доирасида ёшлар сиёсати ва спорт соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–114-сон, 07.04.2023 й.) қабул қилинди
📝 Қарор билан Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги фаолиятининг устувор йўналишлари ҳамда ташкилий тузилмаси тасдиқланди.
🔰 Қарорга кўра:
🔹2023–2024 йилларда “Ёшлар дафтари” тизими орқали ёшларга кўрсатиладиган ижтимоий-иқтисодий хизмат турлари 1,5 баробаргача оширилади;
🔹ёшларга ижтимоий-иқтисодий хизматларни кўрсатишда уларнинг иқтидоридан унумли фойдаланишга қаратилган ижтимоий шартномалар амалиёти жорий этилади;
🔹давлат органлари ва ташкилотларининг ёшларни қўллаб-қувватлаш тизими “Ёшлар баланси” асосида ёшларнинг ижтимоий ҳолати, қизиқиши
ва муаммоларининг хусусиятидан келиб чиқиб йўлга қўйилади.
🔢 2024 йил 1 январгача спорт соҳасини рақамлаштириш бўйича 24 та йўналишдаги ахборот тизимларини ўз ичига олган “ERP Sport” ягона электрон бошқарув тизими ишга туширилади. Бунда:
▫️спорт соҳасидаги харажатлар тизимда шаффоф ва очиқ тарзда акс эттирилади;
▫️жойларда барпо этиладиган тегишли спорт объектлари ва иншоотларининг камида 30 фоизи мазкур электрон тизим орқали ушбу ҳудудда яшовчи аҳоли томонидан овоз бериш йўли билан аниқланади.
🗓 2023 йил 1 июлдан:
🔸спортчи идентификация карталари учун тўловлар миқдори уч баробарга камайтирилиб, улардан фойдаланиш муддати 5 йил этиб белгиланади;
🔸“Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг стипендияси” жорий этилади. Бунда:
➖стипендия миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 3 баравари этиб белгиланади;
➖мазкур стипендия тайинланган спортчиларга Президентнинг тегишли қарорида белгиланган тартибда ўзини ўзи банд қилиш ҳуқуқи берилади.
✅ 2024 йил 1 мартдан спорт турлари бўйича ўтказиладиган расмий мусобақалар, Ўзбекистон чемпионати ва кубогида иштирок этиши учун спортчиларнинг мансублиги ва уларнинг малакасини идентификация карталари (ID-карта) орқали аниқлаш тартиби жорий этилади.
📌 Қарорга кўра, Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари, олимпия ва паралимпия спорт турлари (ёш тоифалари) бўйича жаҳон чемпионатларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар, шунингдек, уларни тайёрлаган тренерларни Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан рағбатлантириш миқдорлари тасдиқланди (қуйида келтирилган).
⚠️ Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларга Президент Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармасига идоравий мансуб бўлган тиббиёт муассасаларида умрбод бепул тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқи берилади.

Ғолиб ва совриндор спортчиларни рағбатлантириш миқдорлари