#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Маъмурий жарималар 15 кун ичида тўланса, 50 фоиз чегирма қўлланилади
Президент қарорига (ПҚ–99-сон, 23.03.2023 й.) мувофиқ, маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича қўлланилган жаримани ихтиёрий тўлаш тизими янада соддалаштирилади.
🗓 Шунга кўра, 2023 йил 1 майдан:
🔸 ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини, 30 кун ичида 70 фоизини ихтиёрий тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади.
❕Мазкур тартиб эндиликда суд қарорларига асосан қўлланиладиган жарималарга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
🗒 Шунингдек, 2023 йил 1 сентябрдан:
🔹судланганлик муддатининг ўтиб кетганлиги ёки судланганликнинг олиб ташланиши ҳақидаги маълумотлар Ички ишлар вазирлигининг “Тезкор маълумотлар” ягона ахборот тизимида автоматик равишда онлайн шакллантирилади;
🔹бу бўйича маълумотнома судланганлик муддати тугаган ёки судланганлик олиб ташланган сананинг эртасидан кечиктирмасдан тегишли шахснинг ЯИДХП (my.gov.uz)даги шахсий кабинетига автоматик равишда бепул юборилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

❗️Ногиронлиги бўлган болаларга нафақа мурожаат қилинганлигидан қатъи назар тайинланади
Ҳукумат қарори билан (119-сон, 23.03.2023 й.) “Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим тоифадаги шахсларга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низом” тасдиқланди
🔰 Низом билан қуйидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги шахсларга нафақаларни тайинлаш тартиблари белгиланди:
▫️ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга;
▫️ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг парвариши билан банд бўлган қонуний вакилга;
▫️давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга;
▫️давлат пенсиясини олиш ҳуқуқига эга бўлмаган вафот этган шахснинг қарамоғидаги оиланинг меҳнатга лаёқатсиз аъзоларига;
▫️давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги шахслар ҳамда болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга.
✅ Шунга кўра, қуйидаги нафақалар тайинланади:
🔹 ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга ногиронлик нафақаси;
🔹 парваришлаш нафақаси;
🔹 ногиронлик нафақаси;
🔹 боқувчисини йўқотганлик нафақаси;
🔹 ёшга доир нафақа.
📄 Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга нафақа ҳамда парваришлаш нафақаси Пенсия жамғармаси томонидан “проактив шакл”да тайинланади.
📝 Ногиронлик, боқувчисини йўқотганлик ва ёшга доир нафақалар тайинланиши учун давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали мурожаат қилинади.
📝 ДХМ маълумот олингандан сўнг 5 дақиқа ичида:
➖нафақа тайинланган тақдирда, нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади.
🔘 Нафақалар нафақа олувчининг хоҳишига кўра нафақани етказиб бериш (топшириш) ваколати юкланган ташкилот ёки фуқароларнинг депозит ҳисобварақларига пул ўтказиш йўли билан банк филиали орқали тўланади.
🗓 Нафақалар ҳар ойда белгиланган муддатларда, бироқ жорий тўлов ойидан кечикмай тўланади.
➡️ Нафақа олувчи Ўзбекистон ҳудудида доимий яшаш учун бошқа туман (шаҳар)га кўчганда, нафақани тўлаш янги яшаш жойи бўйича давом эттирилади. Бундай ҳолатда нафақа тўлаш аввалги яшаш жойи бўйича нафақа тўлаш тўхтатилган вақтдан бошлаб давом эттирилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot.

❗️Мажбурий аттестацияга жалб этилмайдиган педагог кадрлар рўйхати кенгайтирилди
"Таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Ҳукумат қарори (120-сон, 23.03.2023 й.) қабул қилинди
🔰 Қарорга кўра, 2023 йил 1 апрелдан қуйидагилар мажбурий аттестацияга жалб этилмайди:
▫️педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга педагог ходимлар;
▫️ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган муддат қолган педагог ходимлар.

❗️Айрим истеъмол товарларига нисбатан божхона божи ноль ставкада қўлланилиши узайтирилди
“Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–41-сон, 23.03.2023 й.) қабул қилинди
🔰 Фармонга кўра, 2024 йил 1 январгача Ўзбекистонга олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси қўлланиладиган товарлар рўйхати тасдиқланди. Жумладан:
▫️йогурт; пахта, ивиган сут ёки қаймоқ, қатиқ;
▫️пишлоқ ва твороглар;
▫️янги ёки қуритилган хурмо (финик), анжир, ананас, авокадо, гуава, манго ва мангостин ёки гарсиния;
▫️янги олма, нок ва беҳи;
▫️буғдой ёки жавдардан ташқари ғалла донидан ун;
▫️какао таркибли шоколад ва бошқа тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари.
⚠️ Маълумот учун: Президент фармонига асосан илгари мазкур муддат 2023 йил 1 июлга қадар эди.

❗️Маҳкумларни бир колониядан бошқасига ўтказиш суд томонидан ҳал этилади
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Жиноят-ижроия кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун (ЎРҚ–825-сон, 23.03.2023 й.) Президент томонидан имзоланди
🔰 Жиноят кодексига жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш маҳкум оғир жинояти учун жазо муддатининг камида учдан икки қисмини (илгари ярмини эди), ўта оғир жинояти учун эса тўртдан уч қисмини (илгари учдан икки қисми эди) ўтаганидан кейин қўлланилишига оид ўзгартиш киритилди.
🔘 Мазкур жиноятлар учун жазони енгилроғи билан алмаштириш эса тегишли оғир жиноят учун жазонинг ярмини (илгари учдан бир қисмини эди) ҳамда ўта оғир жиноят учун жазонинг учдан икки қисмини (илгари ярмини эди) ўтаганидан кейин қўлланилади.
☑️ Жиноят-ижроия кодексига маҳкумларни кино-, фото-, видеотасвирга туширишга ва улардан интервью олишга уларнинг ёзма розилиги билан бирга жазони ижро этувчи органнинг рухсати ҳам олинишига оид талаб қўйилди.
📌 Маҳкумларга навбатдаги учрашувдан маҳрум қилиш тарзидаги интизомий жазо чораси киритилди.
📝 Сақлаш режимини ашаддий бузувчи деб топилган маҳкумларга нисбатан судга қуйидагилар тўғрисида тақдимнома киритилади:
🔹 манзил-колониядан умумий тартибли колонияга, умумий, қаттиқ ёки махсус тартибли колониялардан – турмага ўтказиш тўғрисида;
🔹 манзил-колониядан умумий ёки қаттиқ тартибли колонияга, қаттиқ тартибли колониядан – махсус тартибли колонияга, колониядан – турмага қайтариш ҳақида.
❕ Илгари мазкур тартиблар интизомий жазо сифатида Жазони ижро этиш муассасалари томонидан қўлланилган.

#Биласизми
✅ Инклюзив таълим синфлари ўқитувчиларига меҳнатнинг алоҳида шароитлари учун ҳар ойда қуйидагича устама ҳақи тўланиши белгиланган:
➖ синфда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган бир нафар бола учун – лавозим маошининг 10 фоизи;
➖ 2 нафар бола учун – лавозим маошининг 20 фоизи;
➖ 3 нафар бола учун – лавозим маошининг 30 фоизи;
➖ икки ва ундан ортиқ инклюзив таълим синфларида 4 нафар ва ундан ортиқ бола учун таълим-тарбия ишларини олиб борган ўқитувчиларга ва махсус педагогларга – лавозим маошининг 40 фоизи миқдорида.

❗️Ногиронлиги бўлган шахсларнинг аукцион орқали ер участкаси сотиб олиш харажатларининг бир қисми қоплаб берилади
Ҳукумат қарори (122–сон, 23.03.2023 й.) билан Ногиронлиги бўлган шахснинг ва таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оиланинг электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
🔰 Низомга кўра, ер участкасини аукцион орқали сотиб олиш харажатларидан келиб чиққан ҳолда, оиласи таркибида ногиронлиги бўлган шахслар сонидан қатъи назар, БҲМнинг 100 бараваригача (30 млн сўмгача) миқдорда бир марталик тўлов ажратилади.
❕Бунда харажатлар ушбу миқдордан юқори бўлган ҳолларда БҲМнинг 100 бараваригача (30 млн сўмгача) бўлган қисми қоплаб берилади.
☑️ Имтиёзли тоифадаги шахслар қуйидаги мезонларга мувофиқ келиши керак:
🔹охирги 12 ой давомида ўзи ёки оила аъзолари номида яшаш учун мўлжалланган турар жойи ёки ер участкаси мавжуд бўлмаслиги;
🔹ер участкаси охирги 3 ой ичида аукцион орқали харид қилинган ва Ўзбекистон ҳудудида бўлиши;
🔹ногиронлиги бўлган шахс деб топилган, шунингдек, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”нинг бирида турган бўлиши.
🗓 Имтиёзли тоифадаги шахс аукцион орқали ер участкаси сотиб олгандан бошлаб 3 ой ичида ўз ҳудудидаги туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимига мурожаат қилиши лозим (ушбу муддатдан кечикиб берилган аризалар кўриб чиқилмайди).
📁 Маблағ ажратиш тўғрисида белгиланган тартибда қарор қабул қилингандан сўнг 5 иш кунида имтиёзли тоифадаги шахсларнинг аризасида кўрсатилган банк пластик ҳисобварағига маблағ ўтказилиши таъминланади.

🏢 Қонунчиликка кўра, қуйидаги спортчилар Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказнинг 5-синфига, шунингдек, паралимпия спорт турлари бўйича 10-синфига имтиҳон синовларисиз имтиёзли равишда қабул қилиниш белгиланган:
🔹 Спортнинг олимпия ва паралимпия дастурларига киритилган спорт турлари бўйича Ўзбекистон чемпионати ва кубоги ғолиб ва совриндорлари (1–3-ўринлар),
🔹 Олимпия спорт турлари бўйича спорт терма жамоалари аъзолигига ҳамда уларнинг захирасига кирган спортчилар.

#Эслатма
🔰 Эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспорт рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни мажбурий алмаштириш муддати қуйидагича:
▫️2010 йилгача бўлган даврда берилганлари – 2023 йил 31 мартгача;
▫️2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 июнгача;
▫️2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 сентябргача;
▫️2015 йилдан кейин берилганлари – 2023 йил 31 декабргача.
📌 Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
⚠️ Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати етиб келишини кутмасдан, олдиндан ҳаракат қилиш тавсия этилади.

#2023_йил_1_апрелдан
✅ Паррандачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, субсидиялар ажратиш ва бошқа имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқи фақатгина my.vetgov.uz сайтида рўйхатдан ўтган ҳамда тегишли мезонларга мос келувчи паррандачилик хўжаликларига берилади.

❗️ Тошкент ва Нукус шаҳарларида ҳамда вилоятлар ва туманларнинг марказларида транспорт воситалари ҳаракатланишининг энг юқори тезлиги соатига 70 километрдан 60 километргача туширилади.

#Сўровнома
Ҳурматли каналимиз обуначилари!
Каналимизда Сизга керакли ҳуқуқий маълумотларни Сиз истаган вақтда ва шаклда етказиш мақсадида сўровнома ўтказилмоқда.
Мазкур сўровномада фаол иштирок этишга чақирамиз👇

Бизни қаердан кузатасиз?
Anonymous Poll
43%
Шаҳар маркази
23%
Туман маркази
23%
Қишлоқ. Овул
9%
Шаҳарга туташган ҳудуд
2%
Тоғли ҳудуд
Фаолият йўналишингиз?
Anonymous Poll
51%
Давлат хизматчиси
10%
Хусусий ташкилот ходими
9%
Тадбиркор
7%
Талаба ёки ўқувчи
12%
Ишсиз
11%
Бошқа
Қайси йўналишдаги ҳуқуқий маълумотлар Сизни кўпроқ қизиқтиради?
Anonymous Poll
18%
Меҳнат
11%
Таълим
18%
Имтиёзлар
13%
Тадбиркорлик
15%
Давлат хизматлари
1%
Интеллектуал мулк
10%
Фуқаролик
3%
Йўл-транспорт
7%
Жавобгарлик ва жазо
4%
Оила
Ҳуқуқий маълумотларни қандай кўринишда олишни хоҳлайсиз?
Anonymous Poll
62%
Матн шаклида
9%
Расм шаклида
10%
Инфографика шаклида
13%
Видео шаклида
4%
Аудио шаклида
2%
Бошқа
Ҳуқуқий маълумотларни қайси вақтда олиш Сизга маъқул?
Anonymous Poll
30%
Соат 08:00 дан 12:00 гача
6%
Соат 12:00 дан 14:00 гача
8%
Соат 14:00 дан 17:00 гача
22%
Соат 17:00 дан 20:00 гача
28%
Соат 20:00 дан 22:00 гача
7%
Соат 22:00 дан 08:00 гача