#Биласизми
❗️Нуқсонли товар сотилганда истеъмолчи, агар бу ҳол шартнома тузиш пайтида айтиб ўтилмаган бўлса, ўз хоҳишига қараб қуйидагилардан бирини талаб қилишга ҳақли:
🔸 товарни айни шундай маркали (моделли, артикулли) мақбул сифатли товарга алмаштириб бериш;
🔸 товарни бошқа маркали (моделли, артикулли) шундай товарга алмаштириб, унинг харид нархини тегишинча қайта ҳисоб-китоб қилиш;
🔸 товарнинг нуқсонларини бепул бартараф этиш ёки нуқсонларни бартараф этишга қилинган харажатларни қоплаш;
🔸 харид нархини нуқсонга мутаносиб равишда камайтириш;
🔸 шартномани бекор қилиб, кўрилган зарарни қоплаш.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

✅ Пахта ва бошоқли дон етиштирувчи фермер хўжаликларининг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қиладиган электр энергияси қийматини қоплаш учун Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш тартиби белгиланган.
❕Бунда ҳар йили 1 апрель ҳолатига ҳар бир истеъмолчининг насос агрегати ва суғориш қудуғининг техник ҳолати, электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ускуналарининг мавжудлиги, уларга бириктирилган суғориладиган ер майдонлари, жумладан пахта ва бошоқли дон экин майдонлари ҳамда ердан фойдаланувчилар хатловдан ўтказилади.

🔰Қуйидаги шахсларга хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берилади:
➖автомобилнинг орқа ўриндиғидаги 12 ёшгача бўлган болалар;
➖ўқув-машқ транспорт воситасини ўқувчи бошқараётган вақтда автомототранспортни ёки шаҳар электр транспортини бошқаришни ўргатувчи амалий машғулотлар инструктори;
➖ҳомиладор аёллар, саломатлиги хавфсизлик камари тақиш имконини бермайдиган беморлар (Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган касалликлар рўйхатига мувофиқ ва ушбу касалликлар билан касалланганлиги бўйича тиббий маълумотнома мавжуд бўлганда);
➖хизмат вазифасини бажараётган ходимга бириктирилган кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчаси билан жиҳозланган ҳамда махсус рангли бўёқ схемалар ва ёзувлар билан белгиланган транспорт ҳайдовчиси ва йўловчилари.
❗️Мотоцикл ва мопедда ҳаракатланаётган ҳайдовчи ва йўловчилар махсус мотошлем кийишлари ва уни қадаб олишлари шарт.

🔰 Қонунчиликка кўра, байрам (ишланмайдиган) кунларига тўғри келиб қолган дарс машғулотларининг мавзулари ўқув дастурларини ихчамлаштирган ҳолда кейинги дарс машғулотларида ўтказилади.
⚠️ Шунингдек, меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда байрам (ишланмайдиган) куни деб белгиланган кунларда дарс машғулотлари ўтказилмайди.

❗️ Қонунчиликка кўра, солиқ тўловчиларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни сотишдан олинадиган даромадларга солиқ солинмайди.
☑️ Бундан қуйидагиларни сотишдан олинган даромадлар мустасно:
🔹 қимматли қоғозларни (бундан фонд биржасида реализация қилинадиган эмиссиявий қимматли қоғозлар мустасно), юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини (пайларини);
🔹 нотурар жойларни;
🔹 36 календарь ойдан кам муддатда солиқ тўловчининг мулкида бўлган турар жойларни.

✅ Солиқ тўловчининг профессионал (касб-ҳунар мактаблари, коллежлар, техникумлар) ва олий таълим ташкилотларида таълим олиш (ўзининг, шунингдек 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун йўналтириладиган даромадлари солиққа тортилмайди.

#Адлия_табриги
Адлия вазирлиги барча юртдошларимизни янгиланиш ва яшариш айёми, 21 март – Наврўз байрами билан самимий муборакбод этади!

☑️ Кўчма цирклар (шапито, дорбозлар гуруҳлари) томонидан ўтказиладиган томоша тадбирларига оммавий тадбир ўтказиш учун рухсатнома ва рухсат бериш хусусиятига эга бошқа ҳужжатларни олиш талаб этилмайди, бунда тадбир ташкилотчилари уни ўтказиш жойи ва вақти тўғрисида ички ишлар органларини камида 10 кун олдин ёзма равишда хабардор қилади.

#Эслатма
🔰 Ҳуқуқий масалаларда фойдали маълумотлар билан @huquqiyaxborot телеграм каналининг қуйидаги тилларда юритилаётган версиялари орқали ҳам танишиб боришингиз мумкин:
🔹 @huquqiyaxborot_lotin (лотин алифбосида)
🔹 @pravoinf (рус тилида)
🔹 @leginf (инглиз тилида)
📲 Шунингдек, ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги, қонунчиликдаги энг муҳим янгиликлар, ҳаётий заруратга айланган ҳуқуқий билимлар, энг сара таҳлилий материалларни hudud24.uz сайти ҳамда @hudud24official телеграм каналида кузатиб боришни тавсия этамиз.

#Адлия_хабари
⚡️ Рамазон ойининг бошланиши 23 мартга тўғри келади
“Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Рамазон ойи миллий анъана ва қадриятларга мос ва муносиб тарзда ўтказилади.
Маълумот учун, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахборотига кўра 2023 йил муборак Рамазон ойининг бошланиши 23 март кунига тўғри келади.

Ҳурматли Маҳалла тизими ходимлари!
Сизларни 22 март – Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари куни муносабати билан самимий муборакбод этамиз.
Жамиятда ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш ҳамда оилаларда соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш йўлидаги шарафли ва фидокорона фаолиятингизда ҳамиша муваффақият ёр бўлсин!
Ҳурмат билан Адлия вазирлиги жамоаси

🔰 Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига ҳар ойда 500 минг сўм миқдорида нафақа тўлови (парваришлаш нафақаси) жорий этилган.
➡️ Бунда, парваришлаш нафақасини тўлаш ва етказиб бериш харажатлари республика бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.
📋 Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган 18 ёшгача болаларнинг касалликлари рўйхати билан бу ерда батафсил танишишингиз мумкин.

🔰 Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, Светофорнинг яшил ишорасидан кейин сариқ ишора ёнганда ёки тартибга солувчининг қўли юқорига кўтарилганда, айрим жойларда кескин тормоз бермасдан тўхташга улгура олмайдиган ҳайдовчиларга ҳаракатланишни давом эттиришга рухсат этилади.
🚦Ушбу ишоралар берилганда, қатнов қисмида бўлган пиёдалар уни бўшатишлари, агар бунинг иложи бўлмаса, қарама-қарши йўналишлардаги транспорт оқимларини ажратувчи чизиқда тўхташлари керак.

🔰 Қоида тариқаси, боғчада озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомлар сифатини ўрганиш бўйича бракераж комиссияси ташкил этилади.
📝 Мазкур комиссия ошхонага қабул қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёрланаётган таомлар сифатини доимий ўрганиб боради. Ўрганиш натижалари алоҳида юритиладиган бракераж дафтарларида қайд этилади.
❕Мактабгача таълим ташкилоти ҳамшираси бракераж комиссиясининг раиси бўлиб, қуйидагилар комиссия аъзолари ҳисобланади:
▫️тарбиячи;
▫️ошпаз;
▫️ташкилот касаба уюшмаси қўмитаси раиси;
▫️тарбияланувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар вакиллари.

🔰Йўлда велосипед, аравани бошқариш, миниладиган ёки юк ортиладиган ҳайвонларни ҳайдаб ўтиш 14 ёшдан кичик бўлмаган, мопедни бошқариш эса 16 ёшдан кичик бўлмаган шахсларга рухсат этилади.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Маъмурий жарималар 15 кун ичида тўланса, 50 фоиз чегирма қўлланилади
Президент қарорига (ПҚ–99-сон, 23.03.2023 й.) мувофиқ, маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича қўлланилган жаримани ихтиёрий тўлаш тизими янада соддалаштирилади.
🗓 Шунга кўра, 2023 йил 1 майдан:
🔸 ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини, 30 кун ичида 70 фоизини ихтиёрий тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади.
❕Мазкур тартиб эндиликда суд қарорларига асосан қўлланиладиган жарималарга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
🗒 Шунингдек, 2023 йил 1 сентябрдан:
🔹судланганлик муддатининг ўтиб кетганлиги ёки судланганликнинг олиб ташланиши ҳақидаги маълумотлар Ички ишлар вазирлигининг “Тезкор маълумотлар” ягона ахборот тизимида автоматик равишда онлайн шакллантирилади;
🔹бу бўйича маълумотнома судланганлик муддати тугаган ёки судланганлик олиб ташланган сананинг эртасидан кечиктирмасдан тегишли шахснинг ЯИДХП (my.gov.uz)даги шахсий кабинетига автоматик равишда бепул юборилади.