Huquqiy axborot
362K subscribers
6.36K photos
465 videos
22 files
14.2K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_тарихи

🗓 9 февраль (1441 йил)

Буюк шоир, мутафаккир, давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллуд топган кун.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Кўп квартирали уйлардаги таянч ва тўсиқ конструкцияларни қонунчиликни ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни бузган ҳолда ўзгартириш ва реконструкция қилиш, шу жумладан кўп квартирали уйларда ва уларга туташ ерларда ўзбошимчалик билан иморатлар (иншоотлар) қуриш:

фуқароларга БҲМнинг 20 бараваридан 30 бараваригача (6 млн сўмдан 9 млн сўмгача) миқдорда;

мансабдор шахсларга БҲМнинг 40 бараваридан 50 бараваригача (12 млн сўмдан 15 млн сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
❗️“Замонавий суд экспертизанинг имкониятлари” мавзусида аудио-подкаст ташкил этилади.

🎙Суҳбат спикерлари: Адлия вазирлиги масъул ходимлари ва Хадича Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертизаси маркази мутахассислари.

🗓 Овозли чат 10 февраль куни соат 17:00 да @huquqiy_gap каналида бошланади.

📲 Суҳбат facebook ижтимоий тармоғида онлайн трансляция қилинади.

Саволларингизни изоҳларда қолдиринг.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Олий таълим муассасаларининг педагогика йўналишларида кундузги, кечки, сиртқи бўлимларнинг 3-4-курсларида ўқиётган шахслар давлат мактабгача таълим тизимида педагогик фаолиятни амалга ошириши мумкин.

☑️ Бунда уларга ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари базавий тариф ставкаси белгиланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Ижтимоий_акция

Ворислик васият ва қонун бўйича амалга оширилади.

📝 Васият мавжуд бўлмаса ёки васият барча меросни тақсимламаса, қонун бўйича ворислик қўлланилади.

Васият ва қонун бўйича ворислар сифатида мерос очилганда ҳаёт бўлган шахслар, мерос қолдирувчи ҳаётлигида ҳомила ҳолида бўлиб, мерос очилгандан сўнг тирик туғилган болалар бўлиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

☑️ Товламачилик, яъни жабрланувчи ёки унинг яқин кишиларига зўрлик ишлатиш, мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш ёхуд жабрланувчи учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиб ўзгадан мулкни ёки мулкий ҳуқуқни топширишни, мулкий манфаатлар беришни ёхуд мулкий йўсиндаги ҳаракатлар содир этишни талаб қилиш ёхуд жабрланувчини ўз мулки ёки мулкка бўлган ҳуқуқини беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйганлик учун қонунчиликда жиноий жавобгарлик назарда тутилган.

Мазкур жиноят учун 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазо чораси белгиланган.

📌 Агарда товламачилик оғирлаштирувчи ҳолатларда содир этилса, 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, нотариус мақомига эга бўлиш учун малака имтиҳонини муваффақиятли топширган талабгор 1 ой ичида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигига, адлия бошқармаларига лицензия олиш учун мурожаат қилиши керак.

☑️ Белгиланган тартибда лицензия олган, талабгор шахс лицензия олган кундан эътиборан 3 ой ичида нотариал идора ташкил этиши ва нотариал ҳаракатларни амалга оширишга киришиши шарт.

⚠️ Талабгор томонидан лицензия олиш учун мурожаат қилиш муддатининг узрсиз сабабларга кўра ўтказиб юборилиши лицензиянинг амал қилишини тугатишга асос бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Истеъмолчи кўчмас мулкни олгандан эътиборан 2 йил мобайнида аниқланган нуқсонлар бартараф этилишини талаб қилишга ҳақли.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Тайёр мебель маҳсулотларини экспорт қилувчи тадбиркорлар қўллаб-қувватланади

“Мебель маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва экспорт қилишни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–51-сон, 10.02.2023 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, 2023 йил 1 февралдан 2024 йил 1 январгача:

🔹тайёр мебель маҳсулотларини экспорт қилувчи тадбиркорларга хориждаги офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш харажатларининг бир қисмини қоплаб беришда мазкур нотурар жойлар майдонига қўйилган меъёр 100 квадрат метрдан 250 квадрат метрга оширилади;

🔹йиллик тушумида тайёр мебель маҳсулотлари экспортидан тушум улуши камида 30 фоизни ташкил қиладиган маҳаллий корхоналар томонидан инженер-технолог, лак ва бўёқ сепиш устаси, дизайнер каби хорижий мутахассислар жалб қилинганда, улар иш ҳақининг 25 фоизи, бироқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 9 баробаридан кўп бўлмаган қисми қоплаб берилади.

🗓 2023 йил 1 февралдан 2024 йил 1 январгача тегишли мебель ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хомашё, эҳтиёт қисмлар, фурнитура ва аксессуарлар импортида божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади.

➡️ Шунингдек, Президент қарорида назарда тутилган хомашё, эҳтиёт қисмлар, фурнитура ва аксессуарларни Ўзбекистонга олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси қўлланилиши 2024 йил 1 январгача узайтирилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Айрим тадбиркорларга мол-мулкни суғурта қилиш харажатларининг бир қисми қоплаб берилади

“Тадбиркорлик субъектларини тоифаларга ажратиш мезонлари ҳамда солиқ сиёсати ва солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–21-сон, 10.02.2023 й.) қабул қилинди

🔰 Фармонга кўра, тадбиркорлар қуйидаги мезонлар асосида тоифаларга ажратилди:

🔹кичик тадбиркорлик субъектлари:

▫️якка
тартибдаги тадбиркорлар;
▫️микрофирмалар – таъсисчилари жисмоний шахслар бўлган ҳамда жами даромади йил давомида 1 миллиард сўмгача бўлган тадбиркорлар;
▫️кичик корхоналар – жами даромади йил давомида 1 миллиарддан 10 миллиард сўмгача бўлган тадбиркорлар;

🔹 ўрта тадбиркорлик субъектлари – жами даромади йил давомида 10 миллиарддан 100 миллиард сўмгача бўлган тадбиркорлар;

🔹 йирик тадбиркорлик субъектлари – жами даромади йил давомида 100 миллиард сўм ва ундан юқори бўлган тадбиркорлар.

🗓 2023 йил 1 апрелдан:

🔸1 йилда бир маротаба ўрта тадбиркорлик субъектларига мол-мулкни суғурта қилиш харажатларининг 50 фоизигача, бироқ БҲМнинг 20 бараваридан ошмаган (6 млн сўмгача) қисми қоплаб берилади;

🔸даромади 10 миллиард сўмдан кам бўлмаган тадбиркорлар учун давлат харидларида 20 фоизлик квота жорий этилади;

🔸 давлат харидларида энг яхши таклифларни танлаш ва тендер савдоларида иштирокчилар таклифларини баҳолашда ҚҚС суммаси инобатга олинмайди;

🔸 юқори қўшилган қийматли мис маҳсулотларини экспорт қилувчи корхоналарнинг маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларни ташқи бозорга сотиш билан боғлиқ харажатларини экспорт қийматининг 6 фоизигача қоплаш тартиби бекор қилинади.

🔘 2023 йил 1 майдан қуйидагилар мажбурий ҳисобланади:

автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари ва автомобилларга газ қуйиш станцияларида электрон ўлчаш ускуналари ва онлайн видео камераларини ўрнатиш ҳамда уларни солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш;

пахта, ғалла ёки шолини қабул қилиш ва ҳисобини юритиш бўйича ахборот тизимларининг операторлари ўз тизимларини солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилиши.

☑️ Шунингдек, тўлов хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар жисмоний шахслар ўртасида пул ўтказмалари амалга оширилганда, уларга кўрсатилган хизматлар учун (олинган ҳақ, комиссия учун “0” сўм бўлган тақдирда ҳам) электрон ҳисобварақ-фактуралар тақдим этади ва расмийлаштиради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

☑️ Ўзбошимчалик – “ўзича судлаш” (самосуд) фуқароларга БҲМнинг учдан бир қисмидан 1 бараваригача (300 минг сўмгача), мансабдор шахсларга эса 1 бараваридан 3 бараваригача (900 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

➡️ Худди шу ҳаракатлар кўп миқдорда зарар (БҲМнинг 300-500 бараваригача) ёки жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса, мазкур қилмиш жиноят ҳисобланиб, БҲМнинг 50 бараваригача (15 млн сўмгача) жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

❗️Бундан ташқари, ушбу қилмишни содир этган шахс самосуд оқибатида вужудга келадиган жиноятлар (тан жароҳати етказиш, ўзини ўлдириш даражасига етказиш, қасддан одам ўлдириш ва ҳ.к.)нинг ҳар бири учун алоҳида жавобгарликка тортилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Диққат_лойиҳа

🔰Президент фармони лойиҳасига мувофиқ, қуйидагилар белгиланмоқда:

🔹 2023 йил 1 июндан республиканинг барча аҳоли пунктларида транспорт воситалари ҳаракатланишининг энг юқори тезлиги соатига 70 километрдан 60 километргача туширилади.

🔹 2023 йил 1 сентябрдан транспорт воситасининг мулкдорига транспортни бошқариш ҳуқуқи ўтказилган шахс билан тегишли ҳужжатни тақдим этган ҳолда давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларини транспортни бошқариш ҳуқуқи ўтказганлиги ҳақида хабардор қилиш ҳуқуқи берилади.

Бунда, хабарнома олинган кундан ваколатли орган томонидан ҳуқуқбузарликларни қайд этиш тизимига тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳамда ушбу транспортда содир этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун бошқариш ҳуқуқи ўтказилган шахсга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани расмийлаштириш тартиби жорий этилади.

📌
Ушбу ҳавола орқали Фармон лойиҳаси муҳокамасида фаол иштирок этинг: https://regulation.gov.uz/oz/d/76071

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Ижтимоий_акция

🔰 Мерос очилганда мерос қолдирувчига тегишли бўлган, унинг ўлимидан кейин ҳам бекор бўлмайдиган барча ҳуқуқ ва мажбуриятлар мерос таркибига киради.

☑️ Қуйидагилар мерос қолдирувчининг шахси билан боғлиқ ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳисобланади ҳамда мерос таркибига кирмайди:

▫️тижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларга аъзолик, уларда иштирок этиш ҳуқуқлари;
▫️ҳаётга ёки соғлиққа етказилган зарар учун товон ундириш;
▫️алимент ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;
▫️пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар олиш ҳуқуқи;
▫️шахсий номулкий ҳуқуқлар.

❗️Мерос қолдирувчининг шахсий номулкий ҳуқуқлари ва бошқа номоддий бойликлари меросхўрлар томонидан ҳимоя қилиниши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Сотувчи харидорга картошка, мева-сабзавот товарларини сотишда савдо жараёнида вужудга келган яроқсиз ва сифати паст маҳсулотларни ажратиб ташлашга мажбурдир.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Ишлаб чиқариш ёки педагогик фаолиятни илмий иш билан бирга муваффақиятли олиб борувчи шахслар учун асосий иш жойларидаги ўртача ойлик иш ҳақлари ва лавозимлари сақланган ҳолда:

номзодлик диссертациясини ва дарсликлар ҳамда ўқув-услубий қўлланмаларни тугаллашлари учун муаллифларга 3 ойгача;

докторлик диссертациясини тугаллаш учун 6 ойгача бўлган муддатга ижодий таътиллар берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

☑️ Ташлаб кетилган болани топиб олган шахс бу ҳақда бола топиб олинган вақтдан бошлаб 24 соат мобайнида ушбу тумандаги ички ишлар органига ёки васийлик ва ҳомийлик органига хабар бериши шарт.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига кўра, тандирларни жойлаштиришда ушбу ҳудудда шамол эсишининг асосий йўналиши ҳисобга олиниши ҳамда тандир хўжалик қурилмалари ва турар жойга нисбатан шамол эсадиган томонга қаратиб ўрнатилиши лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Туман (шаҳар) "Ёшлар дафтари" жамғармаси маблағларидан “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтар”га киритилган оилаларнинг фарзандлари ҳамда "Ёшлар дафтари"га киритилган ёш оилаларнинг ўқувчи фарзандлари учун 1 календарь йилида бир маротаба мактаб формаси ҳамда ўқув қуроллари учун харажатларини қоплаб бериш белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot